Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Қадимдаги турли давлатларда подшоҳларнинг қандай аталганлиги рўйхати!

Манба : Абу Райҳон ал-Беруний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асари (1000-йил)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Қадимдаги турли халқларда йил ойларининг айтилиши.

Манба : Абу Райҳон ал-Беруний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асари (1000-йил)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
МАВРИТАНИЯ ДУНЁДАГИ ЭНГ "СЎНГГИ" ҚУЛДОР ДАВЛАТ

Мавританияда бўлиб ўтган бир тўй шов-шувларга сабаб бўлган. Чунки унга келин-куёвларга совға сифатида Моима деган аёл қул сифатида берилган.

Дастлаб Моиманинг ростдан ҳам ўзларининг қули эканлигини инкор этмаган келин-куёвлар халқаро инсонпарвар ташкилотлар қизиқишни бошлагач, унинг қул эмаслигини айта бошлаган. Мавритания ҳукумати ҳам бу хабарнинг "ёлғон" эканлигини айтган. Аммо бу ижтимоий тармоқларда норозиликларнинг босилишига ёрдам бермаган.

Қулдорлик тузуми инсоният тарихидаги энг узоқ давом этган давр бўлиб, у даврда инсонлар инсон қадри деган тушунчаларни ҳали англаб етмаганлар.
Дунёдаги илк қонунлар бўлмиш эрамиздан олдинги 1750 йилларда ёзилган Хамураппи қонунларида ҳам асосан қуллар билан муносабатлар ёзилган.

Дунёда қулдорликни тақиқлаш 18 асрнинг ўрталаридан бошланган. Бу ишни расман қилган давлатлар Португалия, Шведция, Франция, Англия бўлган бўлса, амалда қулдорликнинг тугаши осон бўлмаган. Европада қулдорликни тугатган энг сўнгги давлат Россия бўлган. У бу ишни 1863 (янглишмасам) қилган. АҚШда ҳам қулдорлик таҳминан ўша даврларда тақиқланганига қарамасдан 20 асрда ҳам қора танлиларга нисбатан қулчилик муносабатларини йўқотиш осон бўлмаган.

Ўзбекистон ҳудудларида ҳам қулдорлик 20 асрда советлар томонидан тақиқланган ва йўқ қилинган.

Дунёдаги қулдорлик расман сақланиб қолган давлат Мавритания бўлган. Аҳолиси 100% мусулмон бўлган Мавританияда қулдорлик, қўшхотинлилик, қизларни эрта эрга бериш ва ҳоказо иллатларнинг барчаси расман амалда бўлган. 1981 йилда инсонларни қийнаш тақиқланган бўлса, ташқи давлатларнинг босими билан қулдорлик 2007 йилда расман тақиқланган.

Расман тақиқлангани билан қулдорлик мавританияликларнинг урф-одатлари, онгларига шунчалик сингиб кетганки, улар бу ноқонуний ишни қилишда давом этмоқдалар. Статистик маълумотларга кўра, давлатда истиқомат қилувчи 4 миллион аҳолининг 4%и, яъни таҳминан 160 000 киши қул бўлиши мумкин. Қуллар асосан Харатинлар, яъни маҳаллий қора танли аҳоли вакиллари бўлиб, хўжайинлари уларга таълим бермайди, уриши, зўрлаши, ноинсоний шароитларда ишлатиши ва ўлдириши мумкин.

Жамиятнинг онггига сингиб кетган урф-одатлар қанчалар ноинсоний, ноқонуний, мантиқсиз бўлишига қарамасдан уларга ишонадиган инсонлар уни тўғри деб билишлари, уларни яширинча қилаверишлари, уларни қилмаслик керак деганларни ёмон кўришларига Мавритания яхши мисол бўлади.

Зеро дунё давлатлари, жумладан сиз ва биз ҳам қулдорликнинг яхши эмаслигини яхши биламиз. Бундан 100 йил олдин ота-боболаримиз ҳозирги Мавританияга ўхшаб қулдорлик яхши ва керак деб ўйлаганлар. Бугунги кунда ҳам айрим ноинсоний, ноқонуний одатларимиз бор ва уларни яхши ва керак деб биладиган юртдошларимиз бор. Уларга бу ҳақда айтилса, буни ақлларига сиғдира олмайдилар ва бизни ёмон кўрадилар. Шундай пайтда уларга Мавританияни эслашларини тавсия қиламан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Сизларга яхши кайфият улашиш учун ушбу ўзим олдинроқ туширган суратни улашгим келди.

Орзу қилган барчага Эйфель минорасини ўзи эсдаликка суратга тушириш насиб қилсин! 😍🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Уйқуси йўқлар ва кино идея бўлса йўқ демайдиганлар учун.

Мана бу кинода худони Ўзбекистонга депорт қилиб юборишаркан 🤣.

http://baskino.me/films/komedii/12993-noveyshiy-zavet.html

Диққат, болалар билан кўрманг. Яланғоч саҳналар бор.

Иккинчи диққат, кино жуда фалсафий. Агар фалсафани тушунмасангиз ва худо мавзусига масофадан қарай олмасангиз кино зерикарли ёки таҳқирли туюлиши мумкин.

Ёқимли томоша тилайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЭРОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ АЁЛНИНГ ОЁҚЛАРИНИ КЎРСАТМАСЛИК УЧУН ФУТБОЛНИ 100 МАРТА УЗИБ КЎРСАТИБДИ

ОАВлар хабар беришича, Тоттенхэм-Манчестер ўйини трансляция қилинганда Эрон телевиденияси футболни 100 марта узиб кўрсатибди.

Бунга сабаб аёл ҳакам Сиан Мэсси-Эллиснинг оёқлари очиқ бўлганлигидир. Шу сабабдан ҳар сафар уни кўрсатган пайтда телевидения унинг ўрнига майдоннинг картасини кўрсатишибди.

Эронликлар аёл кишининг оёқлари қандай бўлишини кўра олмаганликлари амин бўлгач кўнглим анча хотиржам бўлди. Футбол бир гап бўлар. ⚽😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
I'm Not Her
Clara Mae
"I'm not her", Clara Mae

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
РАМАЗОН ОЙИДА АЙРИМ РЎЗАДОРЛАРГА ИЛТИМОСНОМА!

Ҳурматли айрим рўзадорлар,

Барчани, жумладан азиз аёлларимизни ҳурмат қилган ҳолатда ўзингизни ва кўзингизни ўзингиз эҳтиёт қилишингизни, рўза тутганингизни бошқаларга миннат қилмасдан уни фақат ўзингиз билиб тутишингизни, аёлларнинг кийинишлари ва қоматларига қарамаслигингизни сўраймиз (илтимос қиламиз). Биламиз қалб тоза ва аёлларни безовта қилишга мажбур эмассизлар...

Аллоҳ розилиги учун бу постни тарқатинглар!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ҲОКИМ ХАЛҚ ВАКИЛИ

Бозорга чиқиб келдим. Бозорга кириш жойида шаҳар ҳокими турган экан. Бир бозорчи йигит билан гаплашиб турган экан. Олма олишга навбат Эйфел минорасига навбатдай узун чўзилган экан бироз навбатда турдим ва ҳокимни кузатдим.

Бозорчи йигит гаплашиб дардини айтиб бўлгач, яна савдосини қилишга кетди. Ҳоким эса "Мен шу ердаман, нима гапингиз бўлса ихтиёрингиздаман" дегандай туриб олди. Ҳоким шу ерда турганлигини кўрган одамлардан айримлари у билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўраб ўтиб кетяпти, кимлардир эса у билан узоқроқ гаплашиб, дардини айтяпти, шаҳардаги фалон ва фалон лойиҳалар, муаммолар юзасидан янгиликларни сўраяпти. Ҳоким эса ҳеч қандай пропагандасиз, баландпарвоз сўзларсиз, оддий одамлардай туриб дилдан суҳбат қуряпти. Фотографларсиз, ўринбосарларсиз, полиция ва прокурорларсиз, стол-стулсиз, микрофонсиз, минбарсиз.

Билишимча, у шу туришда тушгача туради ва сўнгра ишхонасига кетади. Чунки ижтимоий тармоқлар, ОАВлар орқали билишимча у ҳар шанба куни бозорга келиб эрталабдан тушгача шундай туриб халқ билан учрашади, улар билан суҳбатлашади, дардларини эшитади. Одамлар ҳоким билан учрашиш учун учрашув олишлари, учрашувни узоқ кутишлари шарт эмас. Ҳоким ҳафтада икки-уч марта шундай халқнинг ихтиёрида туради. Бир кун бозорда, яна бир кун шаҳарнинг марказий майдонида. Бундан ташқари режалаштирилган учрашувлар доирасида ҳам тадбиркорлар билан учрашади, янги муассасаларни очади ва ҳоказо.

Менинг наздимда ҳоким дегани айнан шундай бўлиши керак. У халқнинг вакили, шунинг учун у халққа очиқ ва халқнинг ихтиёрида бўлиши керак. Ҳокимлар президент айтгани ёки пиар қилиш учунгина сайёр учрашувлар ўтказишлари, ўтказганда ҳам бутун дунёга жар солиб ҳамма жойга тарқатиб юришлари керак эмас. Новвой нон сотганини, деҳқон ер чопганини, ўқитувчи дарс ўтганини ваҳима қилиб юрмаганидай ҳокимлар ҳам ўзларининг вазифалари бўлган иш - халқ билан учрашганларини ваҳима қилиб юрмасликлари керак.

Ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлайман. Балки янглишаётган бўлишим мумкин. Фикр ва қарашим нотўғри бўлса айтинглар.

ПС. Мени билмаганларда савол туғилмаслиги учун, мен айтган бозор Францияда.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
НАВБАТДАГИ СУҲБАТГА МАВЗУ ТАКЛИФ ҚИЛИНГ

Авваламбор, ўтган якшанба куни бўлиб ўтган суҳбатимиз бўйича савол бераётганларга жавоб берсам. Суҳбат мен ўйлаганимдан ва кутганимдан яхшироқ бўлди десам муболаға бўлмайди. Мен каналимиз ўқувчиларининг савияси, маданият ва одоби ҳамда фаолликларидан яна бир бор фахрландим.

Афсуски, техник сабабларга кўра суҳбатни ёзиб ола олмадим. Телеграмнинг суҳбат функциясини илк бор ишлатганим учун суҳбат охирида уни сақлаб олиш имкониятини берса керак деб ўйлаган эдим. Афсуски, суҳбатни ёзиб олиш учун ёзиб олиш тугмасини суҳбат бошидан босиб қўйиш керак бўлган экан.

Бу сафар суҳбатни ёзиб олишга ҳаракат қиламан.

Сизларга навбатдаги суҳбат учун мана шу постнинг изоҳларида мавзулар таклиф қилишингизни таклиф қиламан. Улар орасидан танлаб олиб суҳбат қиламиз. Агар таклифлар кўп бўлса балки овозга қўярмиз.

Марҳамат, изоҳларингизни кутаман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Суҳбат учун таклиф қилинган мавзуларнинг барчаси қизиқ ва долзарб. Бугунги суҳбат учун эса мана бу 3 та мавзу орасидан ўзингизга кўпроқ маъқулини танланглар. Овоз берувчилар сони 100 кишидан ошганда энг кўп овоз олган мавзуни танлайман.
Anonymous Poll
60%
Коррупция
26%
Фарқлар : Мен ва У!
14%
Туризм
ДИҚҚАТ! "Уч замон"да АУДИО СУҲБАТ!

Таклифлар ва сўровнома натижаларига кўра "Уч замон" каналининг бугунги аудио суҳбат мавзусини эълон қиламан.

Аудио суҳбат бугун 2021 йил 18 апрель, якшанба куни СОАТ 20:00 ДА "КОРРУПЦИЯ" мавзусида бўлиб ўтади.

Барчани аудио суҳбатга таклиф қиламан.

Олдинги сафар, сўровномада 150 киши иштирок этган бўлса, суҳбат давомида ўртача 30 иштирокчи қатнашди. Иложи бўлса, суҳбатни ўтказиб юборманглар ва суҳбат эълонини бошқаларга ҳам тарқатиб, таклиф қилинглар.

Суҳбат учун таклиф қилинган мавзуларнинг барчаси қизиқ ва долзарб мавзулар эди. Шу сабабдан улар ҳақида албатта гаплашамиз. Масалан, бугун "Савол-жавоб" қисмида уларни беришингиз мумкин. Ва уларни навбатдаги "Суҳбатлар"да мавзу қилиб олишим мумкин бўлади.

Суҳбатда учрашгунча!
Live stream started
Live stream finished (2 hours)
"Коррупция" мавзусидаги суҳбатимиз иштирокчиларига :

Авваламбор вақтларингизни аямасдан суҳбатда иштирок этганингиз, фаоллигингиз учун катта раҳмат. Коррупция жуда жиддий мавзу, у кўпчиликни тортмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, жуда ажойиб фикр ва билимларингизни улашдингизлар.

Энди савол:

Суҳбат маъқул бўлдими? Шу формат яхшими? Фикр ва мулоҳазаларингизни шу пост изоҳларида ёзинглар. Менга (балки бошқаларга ҳам) қизиқ!
Маълумотнинг жозибасини бузиб қўймаслик учун изоҳ ва шарҳларни ўзларингизга қолдираман 🐕😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Орол денгизида деярли сув қолмабди. 😢

Сурат 2021 йил 31 март куни олинган.

Кредит: Роскосмос.


"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦУЗ БОШ ВАЗИРИГА ИЧ КИЙИМЛАРИ ЮБОРИШДИ

Францияда коронавирус сабабли 3-марта "Карантин" давом этмоқда. Шу сабабли, "асосий бўлмаган" тижорат корхоналари ва дўконлар ёпилган.

Бир неча ойлардан бери ёпиқ бўлганлигидан норози бўлган Франция бўйлаб 100 лаб ич кийим дўконлари ўзаро келишган ҳолда давлатнинг бош вазирига хат билан аёллар ич кийими юборганлар.

Улар ўз хатларида ич кийим ҳам "асосий" ҳисобланишини, ҳатто бош вазирнинг ўзи ҳам ич кийим кийиб юришини алоҳида таъкидлаганлар ва ўз дўконларини очишга рухсат беришини сўраганлар.

Кўрамиз, бундай оригинал хатлардан кейин ҳукумат ич кийимлар дўконларини очишга рухсат берармикан ёки йўқми. Бир нарса аниқ, бош вазирнинг аёли бу яқин орада ич кийим сотиб олиши шарт бўлмайди 🤣.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"4+1" ГА "1+4" МУНОСАБАТ

Ҳюман.уз сайти томонидан ташкил қилинган "4+1" кўрсатувини томоша қилдим ва кўрсатувнинг формати, объекти ва кўтарилган мавзу менга бегона бўлмаганлиги учун унга муносабат билдиришга қарор қилдим.
Маълумот учун, кўрсатув "Зўравонлик қурбонлари: жамият, давлат ва аёллар нега жим?" деб номланади ва Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари мавзусига бағишланади.
Айтиб қўяй, фикрларим шахсий, ягона ҳақиқат бўлишга даъво қилмайди ва фақатгина кўрсатувнинг муваффақиятига қаратилган.

1. Менинг энг асосий муносабатим-ИЖОБИЙ!
Аввало бундай мавзуда кўрсатув тайёрлаш фикри ва унинг ижобати билан ташаббускорларни, ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Бу жамиятимиз, юртимиз тараққиёти ва фаровонлиги учун жуда долзарб ва албатта қилиниши керак бўлган ишлардан бири ҳисобланади.
Кўрсатувни олиб борган жамиятимизнинг 4 фаол аёлларига, уларнинг жасоратларига, билимлари ва илғорликларига алоҳида раҳмат. Уларга кўзлаган эзгу мақсадлари йўлида муваффақиятлар тилайман.

Кўрсатувда билдирилган фикрларнинг аксариятига қўшилсам-да, айримларига қўшилмайман.

Энди кўрсатувнинг муваффақияти учун безиён ва беғараз фикрларим (танқидий туюлса-да танқид эмас) ва таклифларимни билдираман.

1. Кўрсатувда структура, склет, тартиб ва тизгин йўқ. Аёлларимиз маккапоя даласига кириб кетгандай кириб кетиб, бир ярим соат давомида у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа "ўтлаб" юришибди. Натижада, улар бир вақтнинг ўзида жуда кўп мавзуларда гапирмоқдалар ва ўша мавзуларнинг биронтаси бўйича ҳам батафсил ва бафуржа фикр билдирмаяптилар. Навбатдаги сонларда бирон мавзу танлаб олиниб, шу мавзу бўйича режа тузилиб, режа асосида бошидан охиригача бориб, бир мавзуни батафсил ёритилса яхшироқ бўларди деб ўйлайман. Масалан, Шоҳира Ҳамро опа журналист бошловчилик вазифасини бажариб турсалар ҳам бўлади. Акс ҳолда, 4 нафар атом бомбанинг потенциали ўтин ёришга сарфлангандай бўлибди. 😉
2.Биринчи таклифнинг давоми. Кўрсатувга "Зўравонлик қурбонлари: жамият, давлат ва аёллар нега жим?" деб савол қўйиляпти, аммо кўрсатувдан бу саволга жавоб олинмаяпти. Аёлларимиз муаммонинг илдизлари ва ечимлар қолиб, фақат вазиятлар шарҳи, таъкиди билан шуғулланилганлар.
3."Фақат аёллар бўлсин, эркаклар керак эмас" деган фикр ва муносабатга қўшилмайман. Бу нафақат бефойда таклиф, балки тескари таъсирга эга бўлган таклиф деб биламан. Ўзи аёллар дискриминацияси муаммоси ҳақида гаплашиб туриб эркакларни дискриминация қилиш нотўғри танлов бўлади деб ўйлайман. Аксинча, фақат аёллар ўртасида қолиб кетмасдан мазкур мавзуларнинг ривожи йўлида эркаклар, айниқса фаол эркакларнинг потенциалидан фойдаланиш керак. Фикрлар ранг-баранглиги, нуқтаи назарлар хилма-хиллиги учун нафақат эркаклар, балки бу ғояларни қўллаб-қувватламайдиган инсонларни таклиф қилиб, суҳбатлар қилиш ҳам мумкин. Акс ҳолда, 4 нафар дугона бир-бирларининг фикрларини маъқуллаб кўрсатув қилгандай бўлиб қолади деган хавотирдаман.
4.Кўрсатув ташаббускорлари ва ижодкорларига сабр тилайман. 😜 Чунки видео остидаги изоҳларни ўқиб, сабр ва асаб деган нарсалар анча керак бўлишини тушундим. Салбий, мантиқсиз ва қолоқ изоҳларга эътибор бермасдан олға давом этинглар. Тоғларга чиқиш илк қадамлардан бошланади.

Дарвоқе, кўрсатувни кўрмоқчи бўлганлар учун ҳавола: https://m.youtube.com/watch?v=xiPz0LRjNsw&feature=youtu.be

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon