Gilbert Bcaud "Je reviens te chercher" 1967 - clip officiel
100% Chanson Franaise
"Je reviens te chercher", Gilbert Bécaud
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon

Мен Ўзбекистонда кеч бўлиб кетишини ҳисобга олиб, суҳбат вақтини 20:00 га белгилаган эдим. Изоҳларда, суҳбат вақтини 21:00 га кечиктириш таклифи берилди. Бу менга муаммо эмас. Сиз нима дейсиз ?
Anonymous Poll
15%
Йўқ, менга 20:00 яхши
51%
Яхши бўларди, 21:00 га кечиктиринг
34%
Менга иккаласи ҳам тўғри келади
Audio
"БИЗ (сиз) НЕГА МИЛЛАТЧИ, ИРҚЧИ, МИЗОГИН, ХОМОФОБ, МАҲАЛЛИЙЧИ ва ҳоказолармиз (сиз) ?"
Ушбу номдаги суҳбатимиз ҳам ажойиб ўтди. Жуда долзарб фикрлар айтилди, муаммоларнинг илдизлари кўрсатилди ва ечимларига оид таклифлар билдирилди.
Иштирокчилар бир овоздан "Бу суҳбатда билдирилган фикрларни ҳамма тинглаши керак" деган қарорга келдилар.
Суҳбатнинг ёзиб олинган версиясини улашяпман. Марҳамат уни тарқатинглар, бошқаларга ҳам етиб борсин.
Шу пост остида бўлиб ўтган суҳбатга ва мавзуга оид изоҳларингизни ёзишларингиз мумкин!
Иштирокчиларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман! 🙏

МАРУАЛЬ-ҲИДИНГДАН ЎРГИЛАЙ
Бу юрак шаклидаги пишлоқни кўриб егингиз келиб кетдими? Унинг шаклига алданманг.
Бу Маруаль пишлоғи, дунёдаги ээээнг сассиқ пишлоқлардан бири бўлади. Унинг олдида сассиқ Рокфор пишлоғи ширин пишлоқ ҳисобланади.
Маруаль Франциянинг шимолидаги шундай номли ҳудудда ишлаб чиқарилади ва "кучли" пишлоқ шинавандалари орасида машҳур саналади.
Мен ҳар нарсанинг оригиналини яхши кўраман. Шу сабабдан, Маруалдаги шу пишлоқни ишлаб чиқарувчи фермадан пишлоқнинг оригиналидан, зўр сасийдиганидан олдирдим 🤣.
Энди нафақат совуткичда, балки уйнинг ҳамма жойида пишлоқнинг ҳиди босиб кетган. Бу пишлоқни еб тугатсам ҳеч қандай вирус менга яқинлашолмаса керак 😜.
Менга ёқимли иштаҳа (айниқса сабр)! Уйда буни мендан бошқа ҳеч ким емайди. Энди айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўзим еб тугатишим керак.

ДУНЁНИНГ ҲОЗИР ҲАМ МАВЖУД БЎЛГАН ЭНГ ҚАДИМИЙ КОРХОНАСИ
Дунёда очилганига юз йиллар бўлган, ҳатто минг йилдан ошган ва ҳозир ҳам мавжуд бўлган корхоналар борлигини биласизми?
Улар орасида Япониядаги Kongō Gumi корхонаси 578 йилда ташкил қилинган экан (қурилиш соҳасида) ва яқинда 2016 йилда банкрот бўлиб, бошқалар томонидан сотиб олинибди.
Европадаги энг қадимий корхоналар, Автрияда 803 йилда (St.Peter Stiftskulinarium-ресторан), Германияда 862 йилда (Staffelter Hof-вино етиштирувчи корюона), Францияда 864 йилда (Monnaie de France-пул зарб қилувчи корхона) ва Англияда 886 йилда (The Royal Mint-пул зарб қилувчи корхона) ташкил қилинган экан.
Интернетдан топган маълумотларимга кўра, Ўзбекистондаги ҳозир ҳам мавжуд бўлган энг қадимий корхона Ўзбекистон авиация ишлаб чиқариш ассоциацияси экан ва у 1932 йилда ташкил қилинган экан.
Юқорида санаб ўтилган давлатлар режим ўзгаришлари, давлат тўнтарилишлари, атом бомба зарбалари, Жаҳон урушларида мағлубиятларни бошларидан кечирганлар. Шунга қарамасдан, уларда корхоналар узоқ замонлардан бери яшаб келмоқда. Бизда нафақат қадимий корхоналар яшаб қолмаган, балки янгилари ҳам узоқ яшай олмасдан тагига сув қўйилади.
Давлат ва халқларнинг фаровонлигида иқтисодий базаларнинг, тадбиркорлик кафолатлари ва мулкчилик ҳуқуқларининг роли бирламчи ҳисобланади. Ана шулар амалга ошсагина корхоналар узоқ яшайдилар.

"ҒУРУРСИЗ" ДЕПУТАТЛАРГА ҚОЛДИ КУНИМИЗ(МИ)?
Ишлар кўп бўлиб, тил тўғрисидаги қонун борасидаги янгиликларни батафсил кузата олмадим. Шу сабабли, унинг тафсилотларидан хабардор эмасдим ва тўлиқ билмаган мавзуда фикр билдиришим нотўғри бўлар эди.
Парламентдаги овоз натижалари эълон қилингач, маълумот қидирим кўрдим. Мавзу ҳақида адашим, депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзганларини ўқиб, қисқача тасаввурга эга бўлдим ва умид ҳали ўлмаганлигини билиб олдим. Ғаниевнинг ёзганларини мана бу ердан ўқиб олишингиз мумкин:
https://t.me/D_Ganiyev/685
Шу ўринда мен Адлия вазирлиги ташаббусига муносабат сифатида ёзган ушбу постимнинг ҳаволасини ҳам шу ерга қўйиб қўяман:
https://t.me/uchzamon/78
Энди депутатларимиз масаласига келсак, уларни ёппасига ғурурсиз дейиш фикридан йироқман. Чунки биринчидан, уларнинг бир қисми давлат тилининг ҳимоясида турибди. Қолганларининг сабаблари билан таниш эмасман.
Аммо ўз принципларимдан келиб чиқиб бир нарсани биламан. Республика тузумида депутатлар ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИ ғисобланадилар ва ФАҚАТ ВА ФАҚАТ халқнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар. Президентнинг, вазирларнинг, ташқи кучларнинг эмас.
Аммо Ўзбекистонда республика тузумига тузукроқ амал қилинмаслиги, юрт фақат ва фақат президент/подшо томонидан бошқарилиши, депутатларнинг аксариятида нафақат сўз ва қарор эркинлиги, ҳатто хос равишда шахсият, принциплар ва қадриятлар йўқлиги бугун нима сабабдан аҳволимиз абгорлигини билдиради.
Депутатлардан умид ва фойда йўқлигини ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириш ҳақидаги қарорларда кўрган эдик. Энди тил масаласи. Бу ҳолатни юрт тақдирига оид барча овоз беришларда кўрмоқдамиз.
Афсуски, бу манзаралар мустақил Ўзбекистоннинг мустақил эмаслигини, бизни ҳали ҳам Россия бошқараётганлигини, кўплаб депутатларимиз ўзларини сайлаган халқнинг эмас балки Россиянинг манфаатларини ҳимоя қилиши ойдинлашиб бормоқда. Улар бунга мажбурми, бўйинларида кишан борми ёки йўқми билмайман. Агар шундай бўлса, бир оғиз инграб қўйсалар буни билиб олар эдик.

Бу Телеграмнинг изоҳ боти шиллиққурт тезлигида ишлар экан, кўз тегмасин. Келиб чиқиши Ўзбекистон почтаси билан бир шекилли 🤣
Сизлар февраль ойида ёзган изоҳларингиз энди келяпти. Бугун куни билан ўқидим. Икки ойдан кейин жавоб ёзиш ноқулай 😜.
Насиб қилса, ҳозир ёзаётган изоҳларингиз июнь-июль ойларида келиб қолса керак. 🙏
Ёзаверинглар. Денгизга шиша ташлагандай, муҳаббат мактубларингиз келиб қолар 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Сизлар февраль ойида ёзган изоҳларингиз энди келяпти. Бугун куни билан ўқидим. Икки ойдан кейин жавоб ёзиш ноқулай 😜.
Насиб қилса, ҳозир ёзаётган изоҳларингиз июнь-июль ойларида келиб қолса керак. 🙏
Ёзаверинглар. Денгизга шиша ташлагандай, муҳаббат мактубларингиз келиб қолар 😜
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

МУЛОЗИМЛАР ҲАР БИР ФУҚАРОНИ ЎЗ ТИЛИДА ГАПИРИБ ҚАБУЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ЎзХДП фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова шундай дебди:
«Миллий тикланиш» партияси фракцияси вакиллари иддао қилганидек, араб ёки хитой сармоядорлари, албатта, ўз таржимонлари билан келиши кундек равшан.
Ҳокимнинг қабулига келган қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, рус қариялар ўзлари билан таржимон олиб келишлари ҳақидаги талаб қайси қонунга ёки инсонийликка тўғри келади?.."
Яхши гумон билан депутат хонимнинг нияти яхши дейлик, аммо унинг фикрларида ва фикрлашида ўзига етиб бормаётган жиҳатларини урғулаб етказиб бериш керак бўлади.
Бунинг учун хонимга саволига тескари саволлар бериб кўрамиз:
Ўзбекистонда 120 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қиладилар. Демак, ҳоким уларни таржимонсиз қабул қилиш учун уларнинг ҳар бирининг тилида, туркманларни туркман тилида, корейсларни корейс тилида, украинларни украин тилида, эронийларни эроний тилида ва ҳоказо, қабул қилиши керакми?
Бу қайси қонунга ёки инсонийликка тўғри, ҚАЙСИ МАНТИҚҚА келади?
Ўзи давлатда давлат тили яратилиши ва унга амал қилинишининг сабаби ҳам айнан турли хил миллат ва элат вакиллари бир-бирлари билан мулоқот қила олишлари, ҳокимлар уларни таржимонсиз тушунишлари эмасми?
Ёки дунё тескари айланиб, Чуғулистон давлати қоидалари амалга кирдими?
Биз яна-да бағрикенгроқ бўлиб, опанинг нияти тозалигига ишонишга ҳаракат қиламиз. Опа юртимизда ўзбеклар ва ўзбек бўлмаганлар бир-бирларини таржимонсиз тушуна олишлари учун бир тил керак деб чин кўнгилдан ишоняпти деб ўйлаймиз. Биринчи савол: нега бундай ажратувчи ташаббус? Иккинчи савол: нега айнан рус тили? Рус тили Ўзбекистонда масалан сўзлашувчилар сони бўйича тожик тилидан кейин туради ва рус тилида шаҳарлардаги кам сонли инсонлардан ташқари миллионлаган аҳоли сўзлаша олмайди. Опанинг "тоза нияти" сабабли бу инсонлар давлат тили бўлмаган тилни билмаганлари учун иш топа олмай юришлари, айрим жойларда рус тилида мурожаат қилишга мажбур бўлишлари тўғрими? Ўзбекистонда шахсан менга ёки оила аъзоларимга "Рус тилида гапир" дейилган ва рус тилида гапирилмаса ишларимизни битказишмаган ҳолатлар кўп бўлган. Демак мен, оила аъзоларим, миллионлаб юртдошларим давлат тилини мукаммал била туриб давлат тили амал қиладиган ўз юртимда таржимон олиб юришим керакми?
Хоним жуда қайсидир тилда гаплашиш зарур деб ҳисоблаётган бўлса, марҳамат инглиз тилини, француз ёки немис тилини, жуда бўлмаса нейтрал эсперанто тилини таклиф қилсин. Ёки унда "рус оғамиз" хафа бўладими?
Энди "рус оғамиз"нинг ўзларига келсак, Россияда ҳокимлар, мулозимлар ва ҳатто президент Путин ўзларининг 130 дан ортиқ миллат вакилларининг ҳар бирини ўз тилларида гапириб қабул қиладиларми, таржимон билан қабул қиладиларми, рус тилида қабул қиладиларми ёки руслар ва бошқалар ўртасидаги қандайдир "мулоқот тили"да қабул қиладиларми?
Шахсан мен Путиннинг чеченча, татарчв, буриатча, бошқирча, корейсча гапирганини кўрмаганман.
Дунёнинг кўплаб ривожланган ДЕМОКРАТИК ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ИЛҒОР БЎЛГАН давлатларида бўлганман. Уларда айнан давлат тилида (ёки давлат тилларида) мулоқот қилиниши одатий ҳол эканлигига гувоҳман. Масалан Францияда дунёда мавжуд барча миллат вакиллари яшайди десам муболаға бўлмайди. Аммо биронта француз ҳоким мен билан рус, ўзбек ёки инглиз тилида ва қандайдир мулоқот тилида гаплашмаган. Ўзбек тилидаги барча ҳужжатларимни ҳар сафар зарур бўлганда фалон пул тўлаб француз тилига таржима қилдираман. Француз тилини билмайдиганлар эса ёнида таржимон билан боришга мажбурдирлар.
ВА БУ НОРМАЛ ҲОЛАТ. Чунки Францияда давлат тили француз тили ва барча миллат вакиллари ҳокимнинг олдига келганда ўз тилида гапирмаслиги учун барча давлат тилида гапириши мажбурий.
Ушбулардан келиб чиқиб,
"рус оғаси"га ён босиш, рус тилини мажбурлаб ўтказиш нияти бор бўлмаса, депутат хоним берган саволига жавоб олди деб умид қиламан. Ушбу жавоблар депутат хонимга ўхшаб фикрлаган, аслида нияти холис бўлган юртдошларимизга ҳам ас қотади деган умиддаман.

#КунАнекдоти!
АЁЛЛАР ҲАММОМИ КЎРИНЯПТИ
Бир тақводор одам ҳокимиятга борибди ва дебди:
- Менинг уйимни алмаштириб беринглар, уйимдан аёлларнинг ҳаммоми кўринади.
Ҳокимиятдагилар "тақводор одам ёлғон гапирмайди, бир бориб кўрайлик, агар шундай бўлса уйини алмаштириб берайлик" деб у кишининг уйига боришибди. Қарашса уйидан ҳеч вақо кўринмас эмиш.
Ҳокимиятдагилар ҳайрон бўлиб "Ака, ҳеч нарса кўринмаяпти-ку, қани аёллар ҳаммоми?" деса, амаки "шошмай туринглар" деб томга чиқа бошлабди. Томга чиқиб, шифтнинг устидан юриб, телевизор учун қўйилган антеннага осилиб, қийшайиб, бўйнини чўзиб, узооооққа қараб дебди:
-Мана, мана бундааааай қилиб қарасангиз кўринади.
- 😬🤦♂️🤣🤣

15 дақиқада сўнг "Давлат тили"га бағишланган аудио суҳбатимизни бошлаймиз.
Кетиб қолманглар ва ўтказиб юбормай иштирок этинглар.
Бошқаларга ҳам тарқатишингиз, таклиф қилишингиз мумкин 🙏

Давлат тили
Uch zamon
"Мен шовинистманми? Давлат тили" номли аудио суҳбатимиз.
Кўз тегмасин, 3 та сўздан иккитасини тушунмадим.
"Бойдо" ва "боллага" деган сўзлар луғатлардаям, китоблардаям йўқ экан.
Қизиқ, қайси тилда ёзяпти экан-а? 😜🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Бойдо" ва "боллага" деган сўзлар луғатлардаям, китоблардаям йўқ экан.
Қизиқ, қайси тилда ёзяпти экан-а? 😜🤣
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
КИСЕЛЕВ "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН"НИНГ ОВОЗИ(ми)?
Путин Россияси пропагандаси юзи, юлдузи ва тили бўлган журналист Киселевнинг Ўзбекистонга таклиф қилиниши ва шоҳона кутиб олиниши ижтимоий тармоқларда баҳсларга сабаб бўлди.
"Янги Ўзбекистон" даврида 9-майнинг қайтарилиши, ЕОИИга қўшилиш ҳаракатлари, давлатнинг стратегик соҳаларга оид компания ва мулкларини Россия корхоналарига берилиши, рус ҳарбийларининг келиб-кетишлари ва ҳоказолардан ҳозирги ҳукуматнинг Россияга нисбатан "кўнгли ва ишқи" бефарқ эмаслиги аён бўлиб бўлган. Путин пропагандасининг овози, манипуляция ва цинизм рамзи Киселевнинг ташрифи бунга яна бир бор мисол бўлганлиги бор гап.
Булар бўйича позициям тушунарли бўлгандир. Мен бошқа нарсани айтмоқчиман. Ҳукумат Киселевни қошу-кўзи учун чақириб, унга бир пиёла чой бериш учун чақирган деб ўйламайман. Ҳукуматимиз уни таклиф қилишдан амалий фойда кўзлаганми ёки йўқми, билмайман, аммо улар бундан амалий фойда кўришлари аниқ. Тушунтираман.
Ўзбекистон Россия медиа таъсири остидаги давлат ҳисобланади ва давлатдаги миллионлаб инсонларнинг дунёқарашлари Россия ОАВлари тарқатган ахборотлар таъсирида шаклланади. Улар тушунадиларми, таҳлил қиладиларми ёки йўқми, бу бошқа масала. Асосийси, Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар рус телевиденияси ва интернет ахборотларини тўғридан-тўғри рус тилида "истеъмол қилади" ва шу асосда воқеаларга баҳо беради, ишонади ёки шубҳа остида бўлади. Алтернатив деярли йўқ ҳисоби.
Шундай бўлгач, "Янги Ўзбекистон" ғоялари, президентнинг ўтган 4 йил давомида эришган "муваффақиятлари", қаҳрамонликларини ўзбек халқига етказиб беришнинг энг самарали йўли, бу маълумотларни рус ОАВлари орқали етказиб бериш бўлади. Чунки аввало руслар бу маълумотларни ўзбекларга (ва барча пост совет республикалари халқларига) ёқадиган рамкаларга солиб, пропаганда дозаларидан қўшиб, ишонарли қилиб етказиб берадилар. Бундан ташқари бу гапларнинг ўзбек телевиденияси эмас, кимсан Россия телеканаллари орқали айтилиши уларнинг "халқаро" тан олинганлигини билдиради ва уларга легитимлик беради.
Бундай ишни бошқа чет эл каналлари, хусусан Ғарб ОАВлари қилмайдилар, ўзбек ОАВлари эса қила олмайдилар. Шундай бўлгач, бундай "операция"да Киселевдай кадрнинг потенциалидан фойдаланиш цинично (сурбетча) бўлса ҳам сиёсий томондан прагматик қадам ҳисобланади. Шу сабабдан, Киселевнинг "Янги Ўзбекистон" ёзуви олдида туриб нутқ сўзлаши рамзий маъно касб этади.