Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​ЎЗБЕКИСТОНДА 4 МИЛЛИОН ТОННА РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАР БОР ЭКАН

ОАВ тарқатган маълумотларга кўра Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар бор экан. Қазилма бойликлар эмас, айнан чиқиндилар. Яъни уларни на ишлатиб, на сотиб бўлади. Уларни сақлаш эса хавфли.

Радиоактив чиқиндиларнинг энг хавфлиларининг умри бир неча минг, ҳатто бир неча ўн минг йилларга тенг. Яъни уларни барча қоидаларига амал қилиб, 500 метр ер остига кўмгандан кейин ҳам ўртача эллик минг йил хавфли бўлиб тураверади. Мисол учун Чернобил атом станцияси ҳудудидаги радиоактив чиқиндиларнинг буткул "ўлиши" учун таҳминан 48 000 йил керак бўларкан.

Ўзбекистонда атом электр станцияси, ядро қуроли ва ҳоказолар бўлмаса бунча чиқинди қаердан келди? Барчаси совет даври мероси. Ҳудудларимизда қазиб олинган уран совет илм-фани ва армиясини ривожлантиргач, унинг чиқиндилари қайтиб ўз ҳудудларимизга юборилган.

Бизда-ку, 4 миллион тонна. Қўшнимиз Қозоғистонда 240 миллион тонна экан. Минг эмас, ҳа МИЛЛИОН тонна.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон (балки Ўзбекистон ҳам) пул эвазига ривожланган давлатлар чиқарган радиоактив чиқиндиларни қабул қилишда давом этмоқда. Бу дегани, атомдан буткул воз кечган Марказий Осиё ҳудуди келгусида улкан радиоактив қабристонга айланиш хавфи бор. Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭС қуришга интилаётгани ҳисобга олинса, бу жараён янада тезлашиши мумкин.

Юртларимиздаги "профессионаллик даражаси", порахўрлик, ажратилган пулларни ўмариш "маданиятимиз" ҳисобга олинса 50 000 йил ҳудудларимизда турадиган миллион тонна чиқиндиларни ўзимизга қарши қўйилган атом бомбалар деб атасак бўлади.

Маълумот учун, энг кўп радиоактив чиқиндилар чиқарадиган, ривожланган давлатлар, хусусан ўз электр энергиясининг 75 фоизини АЭСлардан оладиган Франция мазкур чиқиндиларни ўз ҳудудига кўммайди. Балки қашшоқ ва ривожланмаган Африка ва Осиё давлатлари, билишимча, Қозоғистонга пул тўлаб, уларнинг ҳудудларига жўнатади.

Мен ушбу хавотирларим бекор ва мен ноҳақ бўлиб чиқишимни жуда хоҳлардим. Шундай бўлса-да, мутасаддилар АЭС, радиоактив чиқиндилар, уларнинг ортиб кетмаслиги ва сақланиши борасида жиддий бош қотирсалар ва шуғуллансалар ёмон бўлмайди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ПАРИЖ 2024!

Франция ўз-ўзидан дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган, Париж эса ўз-ўзидан дунёдаги барча боришни орзу қиладиган шаҳар бўлиб қолмаган.

Бунга французларнинг яратувчанлик, ўзига хослик, инсон даҳоси фантазияларига етарлича эркинлик бера олиши каби фазилатлари сабабчидир.

2024 йилда Париж шаҳри Олимпиада ўйинларини қабул қилади. Ўйинларнинг очилиш маросимининг ўзи катта мусобақа ва давлатлар доим миллиардлар сарфлаб оригинал маросим ташкил қилишга ҳаракат қиладилар. Париж ҳам шундай қилиши, "Stade de France"ни замонавий технологиялар дэфилесига айлантириши мумкин эди. Аммо Париж яна бир бор барчани лол қолдирди. У ўйинларнинг очилиш маросимини Сена дарёси бўйлаб, Эйфель минорасининг олдида ўтказишга қарор қилди.

Бу биринчидан, янги стадионлар қуриб, уни безаб юришдан арзонга тушади. Иккинчидан, Париж шаҳри Сена дарёси ва Эйфель минораси уйғунлигидан фойдаланиш борасида катта тажриба бор. Шахсан ўзим у ерда ташкил қилинган Янги йил, Франция миллий байрами тантаналарида бир неча бор иштирок этганман ва бунинг завқи қандай бўлишини яхши биламан.
Ва ниҳоят, бундай тадбир бир стадионга сиғадигангина тадбир бўлиб қолмасдан бутун Париж шаҳрини тантаналар марказига айлантиради ва шаҳарга катта иқтисодий даромад келтиради.

Париж шаҳри айнан ўз миллий бойликлари, ёдгорликларини яратиш, қадрлаш ва улардан фойдаланишни билганлиги учун ҳам дунёдаги энг кўп орзу қилинадиган шаҳар ҳисобланади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ХАЙРЛИ ИЛМИЙ ИШГА ҲИССА ҚЎШИНГ

Бир магистр укамиз илмий иши учун ушбу сўровномани ташкил қилибди ва уни тарқатишга ёрдам сўради. Илмий иш муваффақиятига ҳисса қўшиш учун уни улашяпман.

Агар тадбиркор бўлсангиз, илтимос, сўровномада иштирок этинг. Тадбиркор бўлмасангиз сўровномани тарқатишга ёрдам беринг.


"Ассалому алайкум, ҳурматли тадбиркорлар.

Мен Абдулҳамид Акбаров – Андижон машинасозлик институти "Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари" мутахассислиги 2-босқич магистрантиман. Магистрлик диссертацияси учун танлаган мавзум – “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари” юзасидан ушбу кичик сўровномани ташкил этишга қарор қилдим. Умид қиламанки, илм-фан ва ёш тадқиқотчи учун 10 дақиқангизни аямайсиз.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин:

https://forms.gle/RiPuB6B3uMzPsVLq7"
Олдинроқ носни ҳимоя қилиб чиққан Мақсуда Ворисова энди аёлларга пиво ичсанглар мўйлов ўсиб чиқади деганмиш 🍺😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Доим яхши гумонда бўлиш керак 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Диққат, эълон!

Муҳр (тюлень) сотилади. Жуда ақлли. Баъзан "вов, вов" дейди. Ажабланманг, чунки у чет тилларида ҳам гапира олади.

😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КАМБАҒАЛНИ ТУЯНИНГ УСТИДА ҲАМ ИТ ҚОПАДИ

Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, айримлар тили билан айтганда "кўча тозаловчилар"нинг маошлари кечиктирилиб берилаётган экан.

Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Келиб келиб, энг ҳалол, энг керакли ва энг оғир (ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий жиҳатдан) ишларни энг паст маош эвазига қиладиганларнинг маошини ҳам кечиктиришадими? Илгарироқ уларнинг маошлари бор йўғи 700 000 сўм атрофида деб ўқигандим. Боринг сал кўпроқдир. Ҳар ҳолда, айрим мансабдорларникига ўхшаб 10-15-20 миллион эмаску.

Булар маошини олса болаларига иккита нон олиб боради. Болаларини эркалатиб иномарка машиналар олиб бермайди.

Маошни кечиктирганлар ўзларининг маошларини ҳам кечиктирганмиканлар? Улар ҳоким, прокурор, суд ва ҳоказоларнинг маошларини ҳам кечиктира олармиканлар? Индамайдиган, индаса ҳам оҳини биров эшитмайдиганларнинг бор йўғи 700 000 маошини кечиктириб, 300 000 сўм ушлаб қолишдан эса тап тортмайдилар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН ШАХСИ ВА ҲАЙКАЛИ БОРАСИДА МУРОЖААТ

(Хоразм вилояти ҳокими ва барча тегишли масъулларга)
Охиригача ўқинглар ва тарқатинглар!!!

Сўнгги йилларда миллий мерос, миллий қадриятлар ва буюк аждодларимизга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундай эътибор Хоразм вилояти ва навқирон Хоразм тарихига ҳам кўрсатилаётганлиги "Лазги" рақсининг ЮНЕСКО умуминсоний ёдгорликлар рўйхатига киритилиши ва Жалолиддин Мангуберди шахсининг улуғланишида кўриш мумкин.

Булар алоҳида ҳолатлар эмас балки давлатнинг тизимли қўллови эканлигига ишончим комил. Ушбу мустаҳкам тизим биз фуқаролардан янги ва ҳақли ташаббусларни илгари суришни талаб этади.

Мен, ўзимнинг фуқаролик ҳуқуқим ва ватанпарварлик бурчим туфайли бир таклифни илгари сурмоқчиман.

Ўзбекистон тарихида буюк шахслар, саркардалар, олимлар, сиёсий ва адабиёт арбоблари кўп ўтган. Улар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси улуғланади ва давлат, ҳамда "Бобур фонди" каби фондлар орқали қўллаб-қувватланади. Бобур шахсига нафақат Андижонда, балки республиканинг барча ҳудудларида алоҳида ҳурмат бажо келтирилади, таваллуд кунлари кенг нишонлади.

Хоразмда тарихимизда тутган ўрни ва хизматлари Бобурникига қиёсланадиган буюк бир шахс ўтган. Бу давлат раҳбари, Хива хони, тарихчи, шоир, таржимон Урганч шаҳрининг асосчиси, Хоразмдаги бир неча каналларни қаздирган ва биноларни бунёд эттирган инсон Абулғози Баҳодирхон бўлади. У ҳақда Озод Шарофиддинов "Абулғози Баҳодирхон бинни Арабмуҳаммад ўзбек хонлари ичида Бобурдан кейинги муҳим шахсдир. Унинг маданият тарихида қилган ишлари улуғ" деб бежиз айтмаган.

Мен Парижда жойлашган энг нуфузли кутубхоналардан бирида ишлаганман ва унинг фондидаги буюк аждодларимизга оид китобларни ўрганганман. Абулғози Баҳодирхоннинг шахси ва унинг китоблари ўтган асрларда ғарб тилларига таржима қилинган камдан-кам шахслардан бири ҳисобланади. Ҳатто 19 асрда француз шарқшунослари "Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Абулғози Баҳодирхон" асарларини ўқиб ўрганиш учун луғатлар яратганлар.

Абулғози Баҳодирхон шахси тарих китобларимизга киритилган, унга Урганч шаҳрининг чекка маҳаллаларидан бирида ҳайкал қўйилган. Аммо менинг назаримда унинг шахси бутун ўзбек давлатчилиги, унинг тарихи, адабиёти, миллий ўзлиги борасида ҳозирги ва келгуси авлодларга ўрнак бўлишга арзийди. Абулғози Баҳодирхон шахси дунё илм-фанида машҳурлиги, унинг асарлари дунё бўйлаб ўрганиладиган асарлар эканлиги юртимизни дунёга танитишга ҳам улкан ҳисса қўшади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Абулғози Баҳодирхоннинг шахсини улуғлаш, соядан ёруғликка олиб чиқиш ва унинг асарларини ёшларга ўргатиш, у ҳақда кино ва сериаллар олиш, таваллуд кунларини республика бўйлаб кенг нишонлаш, барча вилоятларда кўчаларга ва ҳиёбонларга унинг номларини бериш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман.

Бу ишни аввало, Баҳодирхоннинг ўзи асос солган Урганч шаҳридан бошланса яхши бўларди.

Урганч марказидаги Жалолиддин Мангуберди ҳиёбонидан Жалолиддин Мангубердининг эски ҳайкали олиб ташланиб, бошқа жойда унинг янги муносиб ҳайкали ўрнатилди.

Ҳозирда бир неча ўн йиллар давомида барпо этилган Жалолиддин Мангуберди ҳиёбони бўшаб қолган. Хоразм аҳли ҳиёбондаги дарахтлар, катта гужумлар кесиб ташланиб, ўрни савдогарларга сотиб юборилишидан хавотирда.

Менимча Абулғози Баҳодирхоннинг чекка маҳҳалада, машиналар ўтар йўли устида қолган ҳайкалини Жалолиддин Мангубердининг эски ҳайкали ўрнига қўйиш ва ҳиёбонни унинг номига ўзгартириш керак.

Чунки ҳозирда янги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилиб, унинг шарафига янги ҳиёбон барпо этилган. Урганч шаҳрининг асосчиси учун эса ҳеч нарса барпо этилмаган. Агар ҳайкал кўчирилиб, ҳиёбон қайта номаланадиган бўлса, биринчидан янги ҳиёбон яратиш шарт бўлмайди, иккинчидан янги ҳайкал қуриш шарт бўлмайди. Ва ниҳоят тарихий ҳақиқат ўрнатилиб, хоразмликлар ва вилоятимиз меҳмонлари Абулғози Баҳодирхон ҳайкалининг пойига бора оладиган бўладилар.

Ҳурмат билан,

Дониёр Рўзметов

👉 https://t.me/uchzamon
Мақсуда Ворисованинг гапига қулоқ солмай пиво ичган Дилноза Қубаеванинг аҳволи. Мўйловлари ўсиб кетибди. 🍺😜

Энди нос чекса тузалиб кетади 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ИККИ КИШИНИНГ ЎЛИМИ УЧУН 301 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР

АҚШда суд бир барни жабрланучиларнинг оиласига 301 миллиард доллар тўлаб беришга қарор чивприбди.

2017 йилда мазкур барда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кейин машина ҳайдаб кетган ҳайдовчи йўлда бир аёл ва унинг қизини босиб ўлдиради.

Суд АҚШдаги бошқа барлар ўз мижозларига бировни босиб ўлдирадиган даражада маст бўлгунча спиртли ичимлик сотмасликлари учун рамзий равишда 301 миллиард жарима белгилабди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга мана бу мактабда физика ўқишнинг ўрнига миясини аҳлат билан тўлдирган ёнғоқмиянинг гапларидан кўра, унинг гапларига ишонадиган ва эргашадиган инсонлар борлиги алам қилади. 🤦‍♂️😡🔫

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🤣👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН ШАХСИ ҲАҚИДАГИ МУРОЖААТ МАҚОЛАМ РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ МАРКАЗИ САЙТИДА ЧИҚИБДИ

Ҳурматли юртдошлар,

Кеча гуруҳда Абулғози Баҳодирхон шахсини ёруғликка олиб чиқиш муаммосини кўтариб чиқиб, бу борада ўз таклифларимни билдирган эдим.

Табиийки, таклифимни кўпчилингиз қўллаб-қувватладингиз. Шу билан биргаликда, таклифни тегишли масъуллар эътиборга олмасликлари борасида хавотирлар ҳам билдирилди.

Бугун миллатимиз қаҳрамони ҳамда Урганчдаги халқимиз ардоқлайдиган ҳиёбон ва ҳайкалларимизга оид мазкур таклифимни Республика маънавият марказининг расмий сайти ўз сайтида чиқарибди.

Бундан келиб чиқадики, мурожаат масъул инсонларга етиб бормоқда ва масъулларимиз орасида халқ истаган ижобий таклифларни қўллаб-қувватлайдиган инсонлар ҳам борлигини билдиради. Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва аъзоларимиз номидан Республика маънавият марказм ва унинг Хоразм вилоятидаги масъулларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Энди Хоразм вилояти ҳокимлигидан ҳам ижобий жавоб кутиб қоламиз.

Ташаббус амалга ошгунча барчаларингизни мурожаатни қўллаб-қувватлашга, ташлаб қўймасликка чақираман. Бу ишни мана шу постни бошқаларга улашишдан бошлашингиз мумкин.

Оммавий ахборот воситаларини ҳам ташаббусни ёритишга ва тарқатишга кўмак беришларини сўраб қоламан.

Мақола ҳаволаси: https://oyina.uz/kiril/article/364

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЗАРДУШТИЙЛИКДА ҲАЙВОНЛАР

Ислом дини келиб жойлашмасидан олдин Хоразм ва Моварауннаҳр ҳудудларида кенг тарқалган зардуштийлик динида бўлган ота-боболаримиз ҳайвонлар икки турга бўлинган деб ишонганлар:

- Аҳурамазда ёрлақаган, яъни муқаддас ҳайвонлар: буқа (сигир), ит, от ва бошқа чорва ҳайвонлари. Ва албатта ўша давр одамлари мавжуд деб ишонган афсонавий ҳайвонлар.

- Аҳриманнинг хизматида бўлган, одамларга ва бошқа ҳайвонларга зарар ёки ўлиб етказувчи ҳайвонлар: аждар ва илонлар, хашаротлар, бўрилар ва бошқа йиртқич ҳайвонлар.

Булар орқали ўша даврлардаги Эрон ва Марказий Осиё халқлари маиший ҳаётида қандай ҳайвонлар фойдали ва қандай ҳайвонлар зарарли ёхуд хавфли деб ҳисобланганлигини билиб олиш мумкин.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
2021 ЙИЛДА 3 МИЛЛИОН ҚАДАМ ЮРДИМ

2020 йилда 3 миллиондан ортиқ қадам юрган эдим ва ўз олдимга 2021 йилда ҳам шундай юришни режалаштирган эдим.

Бугун ниҳоят, уч миллион қадамни юриб, режани бажардим. Аслида режани бундан бир неча кун олдин бажаришим керак эди. Фақат телефондаги қадамларни санайдиган программа бузилиб қолган эди.

Уч миллион қадам таҳминан 2140 км масофа бўларкан. Бу дегани Тошкентдан Хоразмга пиёда бориб келганга тенг бўлар экан.

Юриш нафақат соғлик учун фойдали, балки бу қадамларни юраётиб миямда ҳал қилган муаммоларим, таҳлил қилиб ёзган мақолаларим, амалга оширган ишларимни ҳисобга олсам, сарфлаган вақтим бекор кетмаганига амин бўламан. Озиш ва қоматни сақлаш борасидаги сирларимдан бири ҳам шу эканлигини айтмасам ҳам бўлади.

Насиб қилса, 2022 йилда ҳам камида 3 миллион қадам юришни ният қилдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- Дада, мен бир зумда катта бўлиб қолишни истайман
- Ҳозир, ўғлим.... Қалай?
- 😭😭😭

🤣😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Менимча ҳаммада мана шундай ҳолатлар учраса керак. Ёки фақат менда бўлармикан? 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ МУШУК

Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ жойларида мушуклар туғса, уларнинг болаларини қариндошлар, дўстларга текин бериб юборилади. Баъзан ҳатто текинга ҳам беролмай қийналиб юрган ҳолатлар бўлади.

Аслида мушуклар қимматбаҳо ҳайвон тури ҳисобланиб, уларнинг айрим турларининг нархига бемалол уй сотиб олиш мумкин.

Масалан Ашера мушуги дунёдаги энг қиммат мушук тури ҳисобланиб, унинг ўртача нархи ўртача 20-30 минг доллар, баъзан 125 000 долларгача боради.

Ашера мушуги сервал, Бенгал мушуги (яна бир қиммат мушук) ва оддий мушукнинг чатишмасидан яратилган бўлиб, уни фақат мушукни яратган Lifestyle Pets компанияси сотишга ҳаққи бор.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ШАМ ЁРУҒИДА ИЛМ ОЛГАН БУЮКЛАР

"Максим Горкий шам ёруғида, шам йўқлигида ой шуъласида ўқиб, илм олган" деб ўқигандим.

Бир пайтлар, биз ҳам свет ўчганда шам олдида ўтириб уйга вазифаларимизни қилардик, униаерситетга кириш учун ахборотномалар ечардик.

Бир замонлар келиб ўзбек олимлари, ёзувчилари, шоирларининг биографиялари ёзилганда Максим Горкийники каби "Болалигида свет йўқлигидан шам олдида дарс тайёрлаб илм олган" деган жумлалар ёзилади.

Фарқи, Максим Горкий 19 асрда туғилган, бизнинг бўлғуси буюкларимиз 21 асрда туғилганлар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon