Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Канададан йўлга чиққан қорбобо Фарғонага етиб келибди 😜🤣🎅

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ТУШИМДА СОЧЛАРИМ БОЗОРГА ТАРОҚ ИЗЛАБ КЕТГАНМИШ ҲИ-ҲИ-ҲИ!

Туш дегани ғалати нарса. Баъзан тушунарсиз, баъзан эса фойдали.

Тушимда Робинзон Крузога ўхшаб битта ўзим қолганмишман. Вазиятдан келиб чиқиб режалар қиляпман:

- Ер юзида нималар бўлаётганини ёзиб боришим керак. Биз ҳозир ўтиб кетган цивилизацияларни археологик қазишмалар, у ердан бу ердан топилган топилмалар орқалигина биламиз. Шунда ҳам кўп очилмаган сирлар бор, билганларимизнинг кўпчилигини ўзимизча талқин қилиб хулосалар қилганмиз.

Бир кун келиб келгуси цивилизация вакиллари ҳам бизга ўхшаб нималар бўлганлигини, биз ким бўлганлигимизни, қандай ҳаёт кечирганлигимизни, инсоният тараққиёти қаергача етиб келганлигини билолмай юрмаслиги керак.

Шунинг учун, барчасини ўзим ёзиб қолдиришим керак.

Хўш, қайси алифбода ёзсам экан, кириллдами ёки лотиндами? Мактабда кириллда ўқиганман ва менга шу қулай, аммо лотин дунёда кенг тарқалган алифбо. Ҳатто интернет ва илм-фан тили ҳам лотин алифбосида. Бир пайтлар араб алифбосини ҳам яхши ўрганганман...

Тўхта, шошма. Бундан буёғига кирилл зўрми, лотин зўрми, ёки араб алифбосими, бунинг аҳамияти йўқку. Дунёда мендан бошқа ҳеч ким йўқ. Мен қайси алифбода ёзсам келгуси цивилизация вакиллари шу алифбони тўғри деб билишади ва маълумотларни шу алифбода олишади. Демак, ниҳоят ўзимизга маъқул бўлган алифбони амалга киритишим мумкин.

Аслида кирилл ҳам, лотин ҳам, араб ҳам бизга бегона. Ўзимизнинг қадимий хоразмий ва сўғдий алифболаримиз китобларда ўлик алифбо бўлиб ётибди. Агар шу икки алифбомиз асосида бир умумий алифбо яратиб, шу алифбода ёзсамчи? Ана Марказий Осиё ва Кавказнинг туркийлари ўз алифболарини ўзгартирганларида арманлар, грузинлар ўзгартирмаганлар-ку. Бизни доим алифбомизни ўзгартириб, тарихимизни ва келажагимизни йўқ қилишган. Араб алифбоси, лотин, кирилл, энди яна лотин. Яхшиси, тарихдаги барча мустамлакачиларнинг ҳаракатларини йўққа чиқариб, тарихий адолатни қарор топтириб, бундан буён ёзадиганларимни тарихий алифбомизда ёзаман.

Ажойиб! Шундай қиламан. Қаердадир қадимий Хоразм ва Сўғд алифболари бор эди. Шуларни топиб, бир алифбога бирлаштириб, ўрганиб олиб келгуси цивилизациянинг ёзуви хоразмий-сўғдий алифбо бўлишига сабабчи бўламан...

Қани энди ёзишни бошлайман. Ия, қоғоз йўқку. Қоғоз тайёрлаш техникасини ўрганиб олишим керак. Бир дарахтни кесиб, ундан қоғоз яратарканман. Нима? Бир дарахтдан бор йўғи ўртача 10 000 дона А4 қоғоз олинадими? Биз ишхонада 10 000 дона қоғозни бир зумда ишлатиб юборамиз-ку. Демак шунча қоғозни ишлатганимизда ҳар сафар бир дарахтни йўқ қилиб юборарканмиз-да? Мен қоралама қоғозларга ёзишни ёқтирмай, ҳар сафар янги қоғозга ёзганимда кесиладиган дарахтларнинг сони ортишига сабаб бўлган эканман-да? Одамзод қоғоз ишлаб чиқариш учун дарахтларни кесиб, Ер юзида ҳаёт тугашига сабаб бўлди. Бунда менинг ҳам ҳиссам катта экан.

Бу хатони давом эттирмаслигим керак. Бундан буён, қоғони исроф қилмайман, қоралама қоғозларни ҳам ишлатаман. Янги дарахтларни кесмаслик учун ишлатилган қоғозларни қайта ишлаб, шулардан фойдаланаман. Ва бу ҳақда келгуси цивилизация вакилларига ҳам ёзиб қолдираман...

Шундай "фалсафалар" сўқиб ётган жойимда уйғониб кетдим. Одатда кўрган тушларим уйғонгандан кейин эсдан чиқиб кетади. Аммо негадир бу туш ҳеч эсимдан чиқмаяпти.

Бир томондан, хоразмий-сўғдий алифбо масаласи миямни эгаллаб, агар уни оммага чиқарсам бу лотин-кирилл жанжалларига қўшимча бўлиб қўшилишини ўйласам, бошқа томондан ростдан қоғоз саноати дунёдаги дарахтлар кесилишига асосий сабабчилардан бири эканлиги ҳаёлимдан кетмаяпти.

Туш дегани ҳам шунақа бўладими? Ўзимнинг ташвишим етмагандай, менга ўйлашга яна мавзу беради.

Бўлди, бу мавзулардан чалғиш учун ижтимоий тармоқларга кирайчи, у ерда ҳар қандай жиддий ва фойдали мавзуларни унуттирадиган трендлар доим топилади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Турмуш мустаҳкамлигининг ва бекамикўст бахтнинг сири эр ва хотин ўртасидаги ўзаро ишончдир!
(Алишер Навоий)

🤓🤣😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
РАСМИЙ МУНОСАБАТГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Икки кун олдин Фанлар академияси асосий кутубхонасидаги аҳвол ҳақида Акбаржон Рўзимовнинг пости ва суратларига асосланиб пост қилган эдим. Мазкур муаммо юзасидан кўпчилик гувоҳлар изоҳларда ва тўғридан-тўғри мулоқотларда фикрлар билдирдилар ва аксарияти постдаги маълумотларни тасдиқладилар.

Яширмайман, умид қилган бўлсам ҳам, Фанлар академияси масъуллари постга эътибор қаратмасалар ва жавоб ҳам бермасалар керак деб ўйлаган эдим.

Мамнуният билан айтишим лозимки, академиянинг расмий канали кўтарилган муаммога орадан бир кун ўтибоқ муносабат билдирди. Муносабатнинг моҳияти ва шакли алоҳида бир мавзу, асосийси уларнинг бефарқ эмасликларини эътироф этишим адолатдан бўлади.

Муносабатнинг шаклига келсак, табиийки, академия барчаси жойидалигини, президент қарори вақтида бажарилиб, ишлар босқичма-босқич олиб борилаётганлигини таъкидлаган. Балки бу ростдир, балки шаблон жавобдир. Ҳар ҳолда мен уларнинг сўзларини шубҳага олиш ниятида эмасман. Агар рост бўлса, бундан мамнунман, агар аксинча тадқиқотчилар айтганларидай шароитлар яхши бўлмаса, бунга ўзлари жавоб берадилар.

Суратлардаги ҳолат бўйича, улар бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги айтилган. Менга пост ёзишимдан олдин тадқиқотлар томонидан таъмирлаш ишлари бормаётганлиги айтилган бўлса ҳам жавобни шубҳа остига олмайман. Бироқ савол. Демак бинода кутубхона фаолият олиб бориш билан биргаликда таъмирлаш ишлари ҳам бормоқдами? Суратлардаги қурилиш моллари ҳамда таъмирлаш ишларинг чанглари ва китоблар олди-бердиси, тадқиқотчиларнинг ишлари бир жойда бир вақтда бормоқдами?

Бундан ташқари, бинонинг қишда совуқ бўлиши, кутубхонада ишлаш шароити ва хизматлар етарли эмаслиги муаммолари фақат таъмирлаш билан боғлиқ эмас шекилли? Умуман бинодаги таъмир билан боғлиқ муаммолар ҳам бугун пайдо бўлиб қолмаган бўлса керак.

Ва ниҳоят сўнгги гап. Ўзбекистон расмийларининг расмий муносабатлари, раддиялари ва ҳоказоларида одатда муаммони кўтариб чиққан одамнинг ўзини айблаш, ундан айб қидириш, уни оқибатлардан огоҳлантириш, таҳдид қилиш ва ҳоказоларни ўқиб ўрганиб қолганмиз.

Менга билдирилган расмий муносабатни ўқишни бошлагач, жавоблар анча "расмий шаблонлар"дангина иборат бўлса ҳам" "ҳар тугул паст кетмасдан нейтрал позицияда қолиб жавоб беришибдику, барибир Фанлар академияси илмли ва фаросатли инсонлар фаолият юритадиган даргоҳ" деб қониқиш хосил қилаётгандим, аммо муносабатнинг якуний жумласи барчасини барбод қилди.

Расмийлар ўз муносабатларини барибир "Аниқ маълумотларга асосланмаган хабарларни тарқатиш", "аҳолида салбий фикр уйғотиш", "ватанпарварлик" каби "қош чиқарувчи" жумлалар билан тугатибди.

Дастлабки постимни уларга етказишганми ёки ўзлари мени ўқиб боришадими, асосийси у билан танишишган. Демак улар мазкур жавобимни ҳам ўқишади. Шу сабабдан, расмий муносабатнинг мана шу жойига жавоб бериб кетганим маъқул.

Биринчидан, мен бор йўғи кўпчилик айтаётган муаммони кўтариб чиқдим холос. Бунинг устига, постни сўраб ўрганилган маълумотлар, суратлар ва бошқаларнинг гувоҳликлари билан биргаликда улашдим.

Агар муаммо мавжуд бўлмаса ёки уни ҳал қилиш жараёнлари кетаётган бўлса, муаммонинг кўтарилиши расмийларга масалага ойдинлик киритиш, аниқ ва тегишли маълумотларни бериш имконини яратади. Бунинг учун улар муаммони кўтариб чиққан одамдан хафа бўлишлари эмас, аксинча ундан миннатдор бўлишлари маъқул ва маданиятлироқ бўлган бўлар эди деб ўйлайман.

Иккинчидан, менга "Аниқ маълумотларга асосланмаган хабарларни тарқатиш", "аҳолида салбий фикр уйғотиш" каби ишларнинг кераги йўқ ва ундай ишлардан бир грамм фойда йўқ. Мен муаммо билан ижтимоий тармоқлар орқали танишдим ва мутасаддиларга етиб бориши учун уни улашдим.

Муаммо эътиборга тушиши барча учун, аввало Фанлар академиясининг ўзи учун, қолаверса юртимиз илм-фани, тадқиқотчиларимиз ва чет эллик олимлар олдидаги обрўйимиз учун зарур.
👍1
Ва ниҳоят, ватанпарварлик борасида бировлардан сабоқ олишга муҳтожлигим йўқ. Аксинча, Ўзбекистонда ҳам, чет элларда ҳам Ватаним ва унинг манфаатлари мен учун доим биринчи ўринда турган ва унинг ривожига БИР ТИЙИН ПУЛ, МАНФААТ ёки МАНСАБ сўрамасдан холис ҳиссамни қўшиб келяпман. Бунинг учун бировга ҳисоб бериш ёки мақтаниш истагим йўқ.

Мен муаммони кўтардим. Ёқса уни ҳал қилинглар. Мен сиз биланман. Ёқмаса ҳал қилманглар. Юртимизда ҳал бўлмай ётган муаммолар оз эмас ва уларнинг сони яна биттага ортиб тураверади. Аммо муаммони кўтарганим ва кўрсатганим учун паст кетиб, мени "ватанпарварлик қилмаганлик"да ва яна бир балоларда ноҳақ айблаш шарт эмас. Бундай қилиш ватанпарварлик ҳисобланмайди.

Фанлар академияси расмий муносабатини тўлиқ ўқиш учун ҳавола:

https://t.me/ANRUz/6476

(Канални реклама қилиб берганим учун бир тийин керакмас. Ватанпарварлик ҳисобига ёзиб қўяверишсин)

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Нима дедингиз, хотинидан қўрқмайдиганлар? 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ПАРИЖ СИЁСИЙ ФАНЛАР ИНСТИТУТИ БИТИРУВЧИЛАРИ

Париж сиёсий фанлар институти ўз расмий сайтида Франция собиқ президенти Жак Ширакнинг мазкур олийгоҳда талаба бўлган пайтидаги варақчасининг суратини эълон қилибди. Олдинроқ Франциянинг ҳозирги президенти Эммануэль Макроннинг варақаси ҳам тарқатилган эди.

Маълумот учун, Париж сиёсий фанлар институти Франциядаги энг нуфузли олийгоҳ ҳисобланиб, французларнинг аксарият қисми у ерда таҳсил олишни орзу қилишга ҳам журъат қилишмайди. Чунки Франциянинг деярли барча президентлари, вазирлари, улкан компаниялар раҳбарлари ва бошқарувчилари, сиёсатчилари ва ҳоказолар мазкур олийгоҳни битирганлар. Институтга кириш имтиҳонлари ўтиш деярли имконсиз даражада қийин бўлиб, у ерга фақат зўрларнинг зўрларигина ўқишга қабул қилинади. Қабул қилингач эса у ерда ўқишга ва ўқиш ҳаражатларини тўлашга барчанинг қурби етмайди.

Гапни чўзмасдан, камтарлик билан мазкур олийгоҳни битирганларнинг кичик бир рўйхатини бермоқчиман:

Франсуа Миттеран-1937 йил
Жак Ширак-1954 йил
Никола Саркози-1981 йилда диплом ололмай институтдан кетади.
Франсуа Олланд-1970 йиллар охири
Эммануэль Макрон-2001 йил
...
Дониёр Рўзметов (Уч замон) -2009 йил

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Кириб келаётган янги йил муборак бўлсин !

Янги йилда энг камида Ковид бутунлай йўқолиб кетиб, чегаралар очилиб, ҳар бирингизга Эйфель минораси олдида шампань виносидан ичиш, бахтдан маст бўлиш насиб қилсин. 🍾🎉

Барчага омад, бахт, соғлик, шодлик, кўўўўўп пул, режалар рўёбини тилайман ! 😊🙏
2022 дагиларга ўтмишдан, 2021 йилдан салом ! 😊

Янги йил муборак !
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилни яхши кутиб олибсизлар. Видеоси тарқалибди. Энди ҳар бирингиз видеодан ўзингизни таниб олинглар 😜🤣👍

Яна бир бор, кириб келган янги йил билан табриклайман!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​Агар келажак авлодни билимли, ўқимишли, жамиятни фаровон қилмоқчи бўлсангиз ОНАЛАРНИ ИЛМЛИ, ЎҚИМИШЛИ ВА ОЗОД қилинг.

Агар келажак авлодни зомби, тупой, мияси ёнғоқ, оғзи шалоқ қилмоқчи бўлсангиз ОНАЛАРНИ ЗОМБИЛАШТИРИНГ, паранжига тиқинг, уйга қаманг, иложи бўлса ўқитманг ва фақат бола туғиб берадиган инкубаторга айлантиринг. Шунда тупой онанинг ўзи ўз болаларининг шодликларини кулга айлантиради, келажакларини йўққа чиқариб, жамиятни таназзулга олиб боради.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Қизларни ўқитинглар. Ўрнини топсинлар 👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Озиқ-овқатларга қарши аёвсиз жангда ғолиб чиқиб ниҳоят диетани бошладик.
Мўлжал яқин кунларда камида 7 кило йўқотиш. 😊👍

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Сизлар бизга осон деб ўйлайсизлар. Бизга текинга сут бериб туриш керак аслида 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Янги мақол!

Алкоголни сувга тўк. Билса балиқ, билмаса ҳолиқ билади.

ПС. Айтишларича, Афғонистонда дарёда балиқлар маишат қилиб юрганмиш. "Ким рухсат берди" деса балиқлар "Янги йилда Толибон акамлар ўзлари қуйиб бердилар" дейишаётганмиш ҳи-ҳи-ҳи 🐟🤪🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ВАГОН КЕРАКМИ?

... Тошкент метроси жуда тирбанд бўладиган жамоат транспорти эканлиги бор гар. Айниқса, эрталаб ва кун ботарда, одамлар иш-ўқишга борадиган ва қайтадиган пайтларда у ерда ит эгасини танимай қолади.

Шундай пайтда, аҳлоғи ёмон, нияти бузуқ айрим эркаклар аёлларга, ёш қизларга тегажоқлик ёки зўравонлик қилишлари мумкин. Илгарироқ, бир йигитнинг 13 ёшли қизга тегажоқлик қилгани бунга мисол бўлади.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва аёл-қизларни бузуқ эркаклардан ҳимоя қилиш учун аёллар учун алоҳида вагон қилиш таклифи билдирилди...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ayollar-uchun-alohida-vagon-01-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
​​ДАЪВАТ ЯШИРИН БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ БОР

Францияда Самуэль Пати деган ўқитувчининг боши кесилган воқеа эсингиздами? Ўша воқеада машъум ишни 18 ёшли бир чечен бола қилган. Чечен боланинг бу ишни қилишига ижтимоий тармоқлардаги даъватлар, хусусан айрим диний блогерларнинг гижгижлашлари, яширин, баъзан одамларнинг ҳиссиётларини "ошкора-яширин" шиширишлари сабаб бўлган.

Шундай блогерлардан бири биздаги ҳаёлингизга келган айрим диний блогерлар каби мунтазам равишда прозэлитизм қилиб, яширин жумлалар орқали оммани радикаллаштиришга ҳисса қўшиб келган. Эммануэль Пати ҳақидаги воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалганда ҳам у марҳум ўқитувчига қарши фаол пропаганда олиб борган ва ўқувчиларининг ҳиссиётларини жунбушга келтириб юборган.

Ҳиссиётлари жиловини йўқотган мияси заҳарланган зомбилардан бири эса бориб бечора ўқитувчининг бошини кесган. Кейинчалик ўқитувчини айблаган ўқувчи қиз ёлғон гапирганлиги маълум бўлган. Орада ўқитувчининг бошини кесган чечен қамалиб кетди. У ва у каби ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтирган диний блогер дарров орқага чекиниб, бу ишни у буюрмаганлигини айтган.

Бундай олиб қараганда, блогернинг гапи тўғри. Чунки унинг калласи яхши ишлайди ва ҳеч қачон ошкора бирон нарсани буюрмайди. Аммо одамлар, айниқса ёшлар унинг ёзганларини ўқиб, видеоларини кўриб радикаллашиб бораверади. Чунки у тарғиботларини усталик билан қоғозга ўрайди ва юридик томондан ўзига гап келмаслигининг ҳаракатини қилади. Блогерларнинг гапларига кириб қонунларни бузиб, кейин қамалиб кетганларида диний блогерлар қилар ишни қилиб қўйиб, кейин бор йўғи уларни дуо қилишни сўраб постлар ёзганлари ҳолатлари ҳам кўп бўлган...

Ўзбекистонда ҳам бир неча фаол диний блогерлар бор. Улардан бири Мубашшир Аҳмад илгарилари диний тарғиботларини деярли топиб бўлмас даражада яширин ҳолда олиб борар эди. Унинг косалари остидаги нимкосаларни кўра олиш учун инсондан кўп билим ва катта тажриба талаб этиларди.

Аммо сўнгги пайтларда қандайдир сабабларга кўра, Мубашшир Аҳмад тарғиботларини деярли яширмайдиган бўлди. Бунга унинг ижтимоий тармоқлардаги профил, саҳифалари ва ҳатто Азон.уз сайт ва каналларидаги материалларни кўриб чиқиб гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Кеча Мубашшир Аҳмад Ўзбекистон атеистлари ва бошқа эътиқоддаги инсонларга қарши хавфли бир пост қўйди. У атеистлар, хусусан ўзбекистонлик собиқ атеистларни жиноятчиликда айблаб, уларнинг ҳукми оғирлигига шаъма қилади. Қўрқув ёки бошқа қандайдир сабабларга кўра ҳозир ўчириб ташлаган мазкур постни кўрганимда ҳаёлимга дарров Самуэль Пати воқеаси келди. Диний блогернинг бундай тарғиботи сабабли унинг ўқувчилари хавфли ишга қўл уришга қарор қилмасалар эди деб қўрққан эдим, хавотирларим ўз исботини топишига кўп вақт кетмади. Тез орада атеистларни "ёриб ташлаш"ни хоҳловчи ва бошқа нафратга тўла ниятлар қилувчи изоҳлар ёзилди.

Динлар ҳақида фикр билдирилганда "эътиқод эркинлиги", конституциявий ҳуқуқларни эслайдиган ва эслатадиган блогер ўз ўқувчилари ҳақорат қилсалар ҳам, ураман, ўлдираман десалар ҳам бирон марта эътироз билдирмаган. Кеча ҳам худди шундай бўлди.

Менимча, Мубашшир Аҳмаддай ақли, фаросати бор, билимли инсон одамларни радикаллаштиришга ҳисса қўшгандан кўра аксинча уларни тўғри йўлга бошлашга, ўз динларини жамият фаровонлигига ишлатишларини ўргатишга сарфласа тўғри бўлар эди.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1😱1
​​ВИАГРА КОВИД САБАБЛИ КОМАДА БЎЛГАН АЁЛНИ УЙҒОТДИ

Англияда астма касаллиги бор бўлган 37 ёшли ҳамшира аёл 16 ноябрда ковид сабабли сунъий комага тушади. Комага тушишдан олдин у тажрибивий даволашларда иштирок этишга рухсат бериб имзолаб қўйган бўлади.

Шифокорлар мазкур касални виагра орқали даволаб кўришга қарор қиладилар ва аёл танасига маълум миқдорда виагра юборадилар.

Одатда инсонлар жинсий қувват олиш учун фойдаланадиган виагра инсон танасида қон юриши ва айланишини тезлаштириб, яхшилаб унга қувват бериши мумкин. Шифокорлар виаграни қўллаб кўришларига айнан шу сабаб бўлган.

Аёл танасига виагра юборилгач, унинг аҳволи яхшиланиб, комадан чиққан ва ҳозирда тузалиб бормоқда экан. У ташаббус учун шифокорларга ва виаграга раҳмат айтибди.

Маълумот учун вакцинага қарши бўлган айрим инсонлар Пфайзер ишлаб чиқарадиган вакцинани инкор этадилар, аммо жинсий қувват учун виаграни жон деб қабул қиладилар. Гап шундаки, виаграни кашф қилган ва савдога чиқарган компания ҳам Пфайзер ҳисобланади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Сизнингча Қозоғистондаги намойишларни ким қилмоқда?
public poll

Намойишларни норози халқнинг ўзи қилмоқда – 119
👍👍👍👍👍👍👍 52%

Билмайман – 36
👍👍 16%

Намойишлар ортида Россия турибди – 35
👍👍 15%

Намойишлар ортида Ғарб, хусусан АҚШ турибди – 19
👍 8%

Намойишлар ортида бизга маълум бўлмаган "учинчи кучлар" турибди – 18
👍 8%

👥 227 people voted so far.
👍2
Фейсбукда мана бу суратни кўриб қолдим.

Ковушга сабзи солиб қўйиб уйланган одамни кўрган эмасман. Ўзбекистонда шундай йўл билан уйланишга ишонадиган йигитлар ҳали ҳам борми? 🥕🥕🥕

😜🤣👏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon