Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Одам ҳурмати, қадри, обрўси борлигида кетиши кераклигининг исботи.

Афсус...

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотага армия кирди деб хабар берилди. Тарқалган видеоларга кўра қимирлаган бандани отиб ташлаяпти.

Халқ бехабар, интернет ёпиқ, сайтлар тўсилган 😢

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Қозоғистондаги воқеалар ҳақида фикрларимни улашмоқчиман.

Сизларга қизиқми?


Матн узунроқ бўлганли учун Телеграфда ёзсам ўқийсизларми?
👍1
ҚОЗОҒИСТОНДА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ?

.... Шундан келиб чиқиб, ҳозирча мавжуд кам миқдордаги маълумотлар, Қозоғистон давлати ва давлатчилиги юзасидан билимлар ҳамда тарқалаётган кам сонли видео тасвирлар асосида эҳтиёткорона таҳминлар қилиш мумкин холос.

Менинг ҳақиқат бўлишга даъво қилмайдиган таҳлилий таҳминларим қуйидагилардан иборат:...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Qozogistonda-nimalar-bolyapti-01-06

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍3
Қозоғистондаги воқеаларни келтириб чиқарган сиёсий-иқтисодий-ижтимоий сабаблар, Нарарбоев ва унинг оиласи, кланлар ва ҳоказоларнинг ўзи алоҳида бир (ёки бир нечта) катта мавзу!

Мақола бир китоб бўлиб кетмаслиги учун уларни киритмадим.
👍1
КАНАЛДА ЯНГИ СМАЙЛИКЛАР

Балки бошқа каналларда аллақачон кўргандирсизлар. Каналда смайликларни очиб қўйдим. Олдин ботнинг смайликларидан фойдаланар эдим.

Энди постларнинг устига бир марта боссангиз смайликларни таклиф қиляпти. Ўзингиз хоҳлаган смайликни босишингиз мумкин.

Мана шу постда бу функцияни ишлатиб, ўзингизга ёққан смайликни қўйиб кўрингларчи.
👍51🔥10😁6😱4😢3❤2
Ҳамма гап размерда деб ўйлайдиганлар учун лайфҳак.

Ҳамма гап унинг қанчалар ёрита олишида.

ПС. Гап фонариклар ҳақида 🔦🔦🔦🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😁13🔥3😱1
ҚИРОЛ БЎЛМОҚЧИЛАР УЧУН ЭЪЛОН

Беҳазил. Ангилияга қарашли Пиел оролига бошқарувчиликка иш ўрни эълон қилинибди. Иш шартномаси 10 йилга тузилар экан. Иш апрелда бошланиб, кузгача давом этар экан. Бу даврда иш бошқарувчи туристларни қабул қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ҳоказо ишлар билан машғул бўлар, қолган ойларда эса оролда ёлғиз ўзи қолиб, навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрар экан.

Энг асосийси, орол бошқарувчиси Қирол деб айтиларкан ва у оролдаги 13 асрда қурилган Пиел қасрида истиқомат қилар экан.

Шу бир ҳаёлим қирол бўлиб кетсаммикан деб ўйлаб турибман, мен сизга айтсам. Эҳ, Марпуша, ғам-ғуссага не ҳожат! 👑😜🤣.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍14😁4😱1
ДИҚҚАТ, ОГОҲ БЎЛИНГ! ДУШМАНЛАР ПРОВАКАЦИЯСИГА УЧМАНГ!

Ҳурматли юртдошлар,

Қардош Қозоғистонда юз бераётган воқеалардан хабардорсиз. Барча шу воқеаларни кузатиш, шарҳлаш ва тушуниш билан овора бўлаётган бир пайтда ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар ва қорақалпоғистонликларни Ўзбекистонда намойишлар қилишга ва Қозоғистондаги воқеаларни ташкил қилишга чақирувчи даъватлар тарқаляпти.

Ўзини ва каналини реклама қилмаслик учун унинг чорлов видеосини қўймаяпман. Зарурат бўлса, балки кейинроқ улашарман.

Хуллас, Ўзбекистон томонидан Интерпол қидирувида бўлган бу одамнинг чақириғи асосан диндорларга қаратилган ва қамоқлардаги диндорларни озод қилиш, намойишлар орқали инқилоб қилиш ва президентни ағдаришга қаратилган.

У одамларни авраш учун инқилоб юз бергач одамларга Тошкент Ситидаги уйларни тарқатишга ваъда берган.

Айтмоқчи бўлганим, бундай чақириқларга, провакацияларга учманглар. Уларни тарқатманглар ва эргашманглар!

Тинчлигимизга кўз тегмасин!

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5
-Хўжайининга содиқ қоласанми, Тўқаев?
-Ҳа
-Ўликками?
-Назарбоевни айтмаяпман, Путин акамга содиқ қоламан 🤣😬

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔥5😁4👍1
Эслаб қолинглар! ☝

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5❤4😁1
Республикамизнинг нуфузли ижтимоий-сиёсий газеталаридан бири-"Жамият" газетасининг расмий канали "Bong.uz" менинг бир постимни иқтибос қилиб келтирибди.

Канал, унинг раҳбарият ва ходимларига миннатдорчилик билдираман 👇👇👇
👍10🔥1
"Фалон иш қилинади, фалон нарса қурилади" деган хабарлар сабабли ўзбек тилидаги келаси замон феъли келмайдиган замон феълига айланиб кетди!

© Дониёр Рўзметов


⚡️⚡️📬 bong.uz телеграм каналини кузатиб боринг!
👍10🔥4😁4
БУРГУТ ВА ҚАРҒА

Баъзан бургутга қарға ҳамла қилар экан. Бургутнинг бошига чиқиб, унинг бошини чўқишга, ортидан тирноқларини ботиришга ҳаракат қилар экан.

Аммо бургут қарға билан олишмас, унга тенг бўлишнинг ўрнига тепага қараб учар экан. Бургут қанча тепага учган сайин баланд парвозларга ўрганмаган, ердаги гўнгларни титиб кун кўрадиган қарғага ҳаво етишмай қолиб, миясига қон қуйилиб ўлиб, ерга қулар экан...

Агар бургут бўлсангиз, сизга ҳамла қиладиган қарғаларга эътибор қилманг ва вақт ажратманг. Парвозни давом эттириб, баландларга, осмонларга учинг. Сизни кўра олмайдиган қарғалар ўз-ўзларидан қулаб тушаверадилар.

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍11🔥7
ИЛЁС САФАРОВНИНГ МУАЛЛИФЛИК КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ

Реклама алмашиш, каналларни реклама қилишни ёқтирмаслигимни биласизлар. Аммо ўзимга маъқул канал бўлса бажонидил тавсия қиламан.

Кун.уз жамоаси журналисти, Илёс Сафаров мен инсон ва ўз касбининг устаси сифатида ҳурмат қиладиган инсонлардан бири бўлади.

Илёсжон ўз фикрларини улашиб бориш учун канал очибди. Сизларга унинг муаллифлик каналига обуна бўлишни тавсия қиламан.

Каналга қўшилиш учун ҳавола: https://t.me/haqiqatdaIlyos
👍1
ҚОЗОҒИСТОН: ЭНДИ БУ ЁҒИГА БАРЧАСИ ШУБҲАЛИ

Қозоғистонда юз берган намойишлар, ҳукумат истеъфоси, Назарбоевлар ва бойларнинг мамлакатдан қочиши, ОДКБнинг ёрдамга келиши ва ниҳоят "террористлар"ни отиб, қамаб, вазиятнинг қўлга олинишигача барчаси тушунарсиз эди. Чунки барчаси кутилмаганда юз бериб, интернет ўчирилганлиги сабабли аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ эди. Аслида ҳозир ҳам аниқ маълумот олиш имконсиз, аммо энди барчаси тушунарсиз эмас, барчаси шубҳали бўлади.

Бошида вазият устидан назоратни йўқотган Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Россия (ОДКБ) ёрдамида ғалабани қўлга киритганлиги сабабли энди барчасини ўзи хоҳлаган сценарий бўйича жой жойига қўйишга ҳаракат қилади. Зеро тарихни ғолиблар ёзадилар. Қиймати ва шакли қандай бўлишидан қатъий назар Токаев ғалаба қозонди (ҳар ҳолда ҳозирча шундай), намойишчилар ва намойишларни сиёсий ўзгаришларга айлантиришга интилганлар мағлуб бўлдилар.

ҚИСҚАЧА ТАРИХ ВА ОДКБ

Қозоғистонда Токаев ҳокимиятга келгач, у Назарбоевдан ва унинг катта оғаси Путиндан тўлиқ мустақил бўла олмаган бўлса ҳам Қозоғистон суверенитетини мустаҳкамлашга интилаётган эди. У бир томондан Россия ва унинг псевдо иттифоқлари, жумладан ЕОИИни очиқчасига танқид қилган бўлса, бошқа томондан дипломатик ҳамда ҳарбий алоқаларини кенгайтириб, Туркиядан дронлар, НАТОнинг бошқа давлатларидан бошқа ҳарбий ускуналарни сотиб олаётган эди. Қозоғистонда қозоқ тилининг мақомини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва кирилл алифбосидан воз кечилаётганлиги Россия, хусусан империалист амбициялар эгаси Путиннинг ғазабини келтираётган эди.

Шундай контекстда юз берган воқеалар Путин ва Россия учун айни муддао эди. Шу сабабдан, Қозоғистондаги воқеаларни Россия ташкил қилган деган таҳминлар ҳам ўртага чиқди. Зеро сиёсатда ўзлари тартибсизликларни келтириб чиқариб, ўзлари ёрдамга келиш баҳонасида "гапга кирмай қўйган ўзбошимча"нинг эсини киритиб қўйиш ҳолатлари доим учраб келган.

Ҳозиргача маълум бўлган маълумотлар бу таҳминни тасдиқлашга имкон бермайди. Нима бўлса ҳам ОДКБ давлатлари ҳарбийлари Қозоғистонга кириб келди.

Уларнинг келиши намойишчиларга руҳий зарба берганлигини эътироф этиш керак. Бутун бошли Қозоғистон давлатини титратаётган, сал бўлмаса ағдариб ташлашига оз қолган кучлар сон жиҳатдан кўп бўлмаса ҳам ОДКБ ташкилоти ҳарбийлари деган номдан қўрқиб тез орада вазиятни қўлдан бой бердилар.

Бу ҳолатни ОДКБ, хусусан Россия учун дастлабки ғалаба деб аташ мумкин. Эсласангиз ОДКБ ташкилоти шу пайтгача фақат мажлислар ўтказадиган самарасиз бир ташкилот эди. Қирғизистон ва Арманистондаги ҳарбий воқеаларда ҳам Россия ва ОДКБ "бу уларнинг ички иши" деб четта туришга мажбур бўлган эди. Қозоғистонда эса бу давлатнинг ички ишлари бўлишига қарамасдан "террорчиларга қарши курашиш" учун кирган ташкилот унинг аъзоларига келажак учун умидлар берди. Жумладан Қозоғистонга ўз ҳарбийларини юборишни дастлаб рад этган Қирғизистон раҳбарияти ўз депутатларини деярли мажбурлаб розиликларини олиб, охири ҳарбийларини юборди. Бу дегани, келажакда инқилоблар юз бериш эҳтимоли юзага келадиган бўлса, Қирғизистон президенти "Қозоғистон сценарийси"ни қўллашдан умидвор бўлса ажаб эмас.

Биз учун аҳамиятлиси, ЕОИИга ишқибоз бўлиб юрган Ўзбекистон раҳбарияти ҳам ОДКБга аъзо бўлишни хоҳлаб қолмаса бўлгани.

ВОҚЕАЛАР РИВОЖИ

Воқеалар бошида интернет ўчирилганлиги сабабли маълумотлар олиш имконсиз бўлган бўлса, воқеалар ривожида қайси маълумот тўғри, қайси бири нотўғри эканлигини билиш имконсиз бўлиб қолди. Юз бераётган воқеалар ривожи илгари собиқ совет республикаларида юз берган" терроризм сценарийси"га айланиб кетганлиги учун барчаси шубҳали бўлиб қолди.

Кимлардир бошлаган бўлса ҳам дастлаб намойишлар оддий халқ томонидан бошланганлиги, кейинчалик орага мафиялар, маҳаллий авторитетлар, нияти холис бўлмаган диний-мафкуравий-сиёсий кучлар вазиятдан фойдаланиб қолиш учун қўшилган бўлишлари мумкин.
👍10❤1🔥1
Аммо ОДКБ кириб, давлат вазиятни қўлга ола бошлаши билан чет элдан кириб келган Дикий Арман қўлга тушиши, бошқа томондан президент кўчада қимирлаган жонзотни террорист деб атаб отишга рухсат бериши ва Қозоғистонга 4000, кейинчалик 20000 террорист кириб келганлиги айтилиши хоразмча айтганда "Мингтаяи шоғол бўладими?" мақолини эслатиб юборди.

Агар иблисга адвокатлик қилиб, ҳукуматга қарши гапираман деса бемалол Дикий Арман "крайный" бўлиб бериш учун юртга қайтган ва давлатнинг ўзи тинч намойишлар орасига бузғунчиларни киритиб, ўз аскарларини ўлдиртириб, уларни дискредитация қилиб, террористларга чиқариш учун барчасини ўзи ташкил қилган деб шубҳаланиш мумкин. Агар шундай бўлса ҳам энди буни исботлашнинг имкони йўқ, чунки воқеаларнинг расмий тафсилотларини ғолиблар ёзадилар.

Намойишчилар Токаевга эмас Назарбоев ва унинг оиласига қарши эканликларини барча кўрган эди. Аммо Токаев ўзи шубҳа билан қарайдиган ОДКБ ва Путинни жалб этиши Қозоғистонда ички сиёсий ўйинлар юз бераётган бўлиши мумкин деган таҳминларни юзага келтирди. Токаев намойишларни бемалол бостириши мумкин бўлган ўз армияси, махсус хизматлари ва полициясига ишонмаганлигига сабаб улар асосан Назарбоевнинг одамлари бошқарувида бўлганлиги деган шубҳаларни пайдо қилди. Шу сабабли, Токаев ўз номи, легитимлиги ва давлат суверенитетини қурбон қилиб бўлса-да намойишларни бостириш баҳонасида Путин ёрдамида Назарбоев чангалидан қутулаётган бўлиши мумкин деб ўйлаш мумкин. Ҳар ҳолда, давлатнинг "калит лавозимлари"даги мансабдорлар қўлга олиниб, уларнинг ўрниларига бошқа одамлар қўйилаётганлиги шундай хулосаларга шаъма қилади. Аммо бу таҳминларнинг исботини барчаси тугаб, Токаев сценарийни қандай давом эттиришига, Назарбоевларни қайта ҳокимиятга явинлаштириш яқинлаштирмаслигига қараб билиш мумкин бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Қозоғистонда юз бераётган воқеалардан Путин ва Россия ютганлиги бор гап. У бир ўқ билан қудратли Назарбоевдан қутуляпти, Токаевни ўз вассалига айлантиряпти, ОДКБни кўпчилик авторитар давлатларга керакли ташкилотга айлантиряпти. Аллақачон Байконурни рус ҳарбийлари қўриқлашга ўтганлиги улар Қозоғистоннинг стратегик жойларини ҳам қўлга олганлигини билдиради.

ОДКБ чиқиб кетадими? Чиқиб кетмаслиги эҳтимоли бор бўлса ҳам менимча улар чиқиб кетсалар керак. Чунки уларнинг қолишини биринчидан Ғарб хоҳламайди ва бунинг дипломатик ва молиявий оқибатлари ёмон бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Путин дунёдаги кўплаб давлатлар, хусусан "Қани чиқиб кетармикан?" деб диққат билан кузатиб турган собиқ совет республикаларининг хавотирларини йўққа чиқариш учун ҳам чиқиб кетса керак деб ўйлаяпман. Аммо у чиқиб кетишдан олдин Токаевни "ҳарбий ҳамкорлик" доирасида ҳарбий база очилишига мажбурлаб кейинчалик қайтиб кириши ҳам мумкин.

Эсда борида яна бир гап. Токаев барчасини террористлар ташкил қилганлигини даъво қилиб, ҳатто четдан кириб келган 20 000 террорист ҳақида ёзиб, кейин твитини ўчириб ташлади. Бу орада ҳали биронта таррорист номи ва сурати кўрсатилмади.

Бу дегани энди Токаев ва ОДКБ биргаликда терророистларни "яратишлари"га тўғри келади деб ўйлаяпман. Бунинг учун улар асосан қўшни давлатлар, хусусан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини айблашлари эҳтимоли катта. Қозоғистонда нима кўп, санаб ўтилган давлатлардан бориб ишлаётган гастербайтерлар кўп. Анекдотдагидай, кенгуруни уриб қуёнман деб айттирадиган қозоқ (ва унинг маслаҳатчи оғалари) хизматлари хоҳлаганларича сонда "террористлар"ни қўлга олишлари, давлат телеканалида интервьюлар орқали иқрорларини тарқатиб, ўз версияларини "сотишлари" мумкин.

Бунга яққол мисол, қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновни уриб, юзларини моматалоқ қилиб, давлат телеканалида "200$ учун тўполон қилиш учун келдим" деб айттириб, террорист деб кўрсатишга уринганликлари бу эҳтимолнинг ҳақиқатга анча яқинлигини кўрсатади. Рузахунов воқеасида қирғиз махсус хизматлари раҳбари ўз ватандошини ҳимоя қилиб чиқди. Агар шундай ҳолатлар Ўзбекистон фуқаролари билан юз берадиган бўлса, бизнинг мутасаддилар ҳам жим турмасдан фуқароларимизни ҳимоя қилишлари керак.

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍16🔥1
Қирғизистонга қойил. Қозоғистонга босим қилиб ўз фуқаросини қайтариб олди. Шу билан ўз фуқаролари олдида бир ишни қойиллатган бўлиб мақтаниб юришнинг ўрнига энди Қозоғистонда қийноқлар бўйича жиноий иш очишни талаб қилмоқда.

Бунинг устига улар ҳар бир қирғиз фуқароси учун шундай туриб беришларини таъкидламоқдалар ва қозоқ ҳукуматига қирғиз фуқароларидан террорист ясамасликни талаб қилмоқдалар.

Ғарб тараққиётининг сирларидан бири бу инсон қадри, ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва ҳуқуқлари таъминланганлиги бўлади. Қирғизлар биздан кўра анча демократик эканликларининг исботи шу бўлади.

Бизникилар Қозоғистондаги талабалар учун бир баёнот берганига хурсанд бўлиб юрибмиз. Зарурат бўлганида фуқароларимиз ҳимоясида ҳам туриб беришларига умид қиламиз.

Ҳавола: https://www.interfax.ru/world/814479?utm_source=twitter.com&utm_medium=social&utm_campaign=v-kazahstane-osvobodili-zaderzhannogo-kir

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белорусчани билмайдиганлар учун таржима:

Лукашенко:

- Белоруссияда намойишларни ташкил қилиб, оқибатда мени ўзининг вассалига айлантирган ва Қозоғистондаги воқеаларни ҳам катта эҳтимол билан бошқариб, Токаевни ўз вассалига айлантирган энг ишончли манбага асосланиб айтишим мумкинки, навбатдаги мўлжал Ўзбекистон бўлади. Ҳозирда Ўзбекистон президенти давлатни ЕОИИга киритишга ҳаракат қиляпти, келажакда ОДКБга ҳам киритиши керак бўлади. Агар бу йўлда у сўзга кирмайдиган бўлса ёки Ўзбекистон халқи унинг гапига кирмайдиган бўлса, белорус ва қозоқ воқеалари Ўзбекистонда ҳам юз бериши мумкин.

ПС. Муаллиф Лукашенко белорус тилида гапирганлигига ва ўзбек тилидаги таржима тўғри эканлигига кафолат бермайди. Шунга қарамасдан, таржимонга комил ишонч билан бу таржимани бошқаларга улашишингиз мумкин.

"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍9😁4