Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Кўчирмачилик тараққиётимиз оёғига урилган болтадир !

Ўртоғим, мен "ёзган" матнни олиб, "Гугл"га ташлаган эди, шундоқ мен кўчириб олган сайт энг биринчи бўлиб чиқиб келса бўладими? У дастлаб матн кўчирилганлигини тушунгани йўқ. "Мана сеникига ўхшаш матн бор экан" деб ўша сайтни очди. Сайтдаги матннинг бир қисмини ўқидида, "бу сеники билан бир хилку, кўчирмаганмидинг?" деб сўради. "Йўғе, нима деяпсан, ўзим ёздим" дедим. У ўқишда давом этди ва охиригача ўқиб бўлгач, менга айбловчи оҳангда қарадида, "Сен кўчирибсанку!" деди. Ўзбекистонда битта талаба бирон нарсани кўчирса, иккинчи талаба "буни қаердан кўчирдинг, менгаям айт, мен ҳам кўчирай" деб сўрашига ўрганиб қолган эканман. Немиснинг менга қилаётган муаомаласига энсаларим қотиб кетди. "Немис бўлсанг ўзинга" дегандай оҳангда, "Ҳа, кўчирдим, ҳамма кўчирадику" дедим. Ўзбекистонда эмаслигим эсимдан чиқиб кетган эди. У "йўқ, бунақаси кетмайди, бу матнни домлага жўната олмаймиз" деб қолди. "Томи кетганми буни?" деб ўйладим. Шундай дарди бор экан, шуни жўнатадиган куни айтадими? Икки ой олдин айтганида, бемалол ўзим ёзишга улгурардимку.

Шундай деб ўйлаб туриб, бир қарасам, ўртоғимнинг кўзлари ёшланяпти. "Энди иккаламиз ҳам ўқишдан ҳайдаламиз ва "плагиат" (кўчирмачилик) учун энди бизни 5 йилгача ҳеч қаерга ўкишга олишмайди" деб қолди. Ана шундагина, мен қилган "аҳмоқлигим"нинг қанчалар муҳим эканлигини ҳис қилдим. Ўзимни ўқишдан ҳайдашса, балки индамасдан кетаверишим мумкин эди. Лекин мен ўзимдан ташкари битта бегуноҳ инсоннинг келажагини ҳам хавф остига қўйиб қўйган эдим...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Kochirmachilik-05-12

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
МИРЗО БОБУР ҚЎЛИДА ЁЗИЛГАН ҚЎЛЁЗМА.

Ушбу суратни менга бултур француз навоийшунос олими-Марк Тутан юборган эди. Суратни Ҳиндистонга борганида бир музейда туширган экан. Қўлёзмада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўз қўли билан ёзилган ёзуви бўлиб, унинг набираси Акбаршоҳ тасдиқлаб имзолаган.

Бу матн икки буюк инсоннинг қўлёзмаси қўйилганлиги билан ҳам бебаҳодир. Суратни сизлар билан улашгим келди.

ПС. Янглишмасам "Бобур" фонди ҳам ушбу қўлёзмадан нухса олиб келган. Бултур пост қилганимда шундай дейишган эди.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ПЕТИЦИЯГА ҚАТНАШИНГ. ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ТАРҚАТИНГ.

"Хотира ва қадрлаш" кунини "Ғалаба куни" га ўзгартириш тарафдорлари "Менинг фикрим" порталида петиция қилиб, 9-майни "Ғалаба ва хотира" кунига ўзгартириш бўйича сўровнома ўтказяпти.

Петицияни асосан рус тилли сайтлар тарқатаётганлиги сабабли овоз бераётганларнинг кўпчилиги таклифни ёқлаб овоз берган.

Ўзбек тилли сайтлардан фақат УзА петицияга ҳавола бермасдан бу ҳақда хабар берган. Хабарнинг матни менга гўё петицияни мақтаётгандай туюлди.

Хуллас, петиция давом этяпти ва ўзбек тилли халқнинг бундан хабари йўқ.

Мен барчаларингизни ушбу петицияда иштирок этишга, қарши овоз беришга ва бу хабарни тарқатишга чақираман.

Ўзбек тилли ахборот сайтларини ҳам бу маълумотни ўзбек тилли аҳолига етказишга ҳисса қўшишларини сўрайман.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
МАНА ПЕТИЦИЯДАН КЕЙИНГИ БОСҚИЧ!

Эрталаб рус тилли сайтлар тарғиботи билан "Хотира ва қадрлаш" кунини "Ғалаба ва Хотира" деб аташ бўйича петиция ташкил қилинаётганлигини айтиб, сизлардан петицияга қарши овоз беришни сўраган эдим. Чунки бунинг ортида сиёсий мақсадлар тургани кўриниб турибди.

Мана ниҳоят, петицияни ташкил қилиб бшлингач, навбатдаги қадам ҳам ташланди. Кейинги босқич бира тўла "Улуғ Ватан урушидаги ғалаба" деб ўзгартириш бўлади. Асосийси петиция бу ғояни легитимлаштириб бериши керак.

Шу сабабдан мен барчани петтциядаҳфаол қатнашишга ва ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИШГА чақираман.

Энг асосийси, петицияни оммалаштиришда иштирок этинглар. Постни фақат улашиб қўймасдан бир оғиз "Иштирок этинг, қарши овоз беринг ва тарқатинг" деб изоҳ қўшиб қўйинглар. Одамнинг психологияси шундай, нима қилиши кераклиги айтилмаса битта лайкни эриниб қўяди.

ҚАНИ ОЛҒА!

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ХАЛҚ ФИКРИ "ҒАЛАБА КУНИ" ТАРАФМИ?

Эрталабдан бери "Хотира ва қадрлаш" кунига оид иккита пост қўйиб, петицияда иштирок этишга чорладим.

Шулардан илк постни "Халқ билан мулоқот" ва "Халқ фикри" гуруҳига юборган эдим. Иккаласини қўшганда 350 000 аъзолари бор "ХАЛҚ" мавзусига бағишланган гуруҳлар постни чиқармадилар. Ваҳоланки пост гуруҳлар қоидаларига зид эмас ва гуруҳларга қўйиладиган 90% постларнинг савиясидан яхшироқ ва халққа даҳлдор пост эди.

Бироқ иккала гуруҳ ҳам постни чиқармабди. Рус тилли гуруҳлар "Ғалаба куни"ни тарғиб қилган постларни бемалол чиқаряпти.

Мен пост қўйишдан олдин 227 бўлиб қарши овоз бергандим. Шунча ҳаракат қилгач, зўрға 442 қарши овоз бўлди. Ўзбек тилли ОАВлар ҳам, кўплаб дўстлар ҳам бефарқлар.

Мен яна бир марта бу хабарни имконингиз етган жойларга тарқатишга чақираман. Петиция якунигача 89 кун бор. Бўш келманглар!

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

👉 https://t.me/uchzamon
ЗУЛЛИСОНАЙН CNN!

Бу CNNчиларга "Икки тилни аралаштирманглар" деб доим айтаман. Барибир ўз билганларидан қолишмайди.

Йўқ, "русча билан ўзбекчани аралаштирибсан, ҳеч бўлмаса тузукроқ қилиб аралаштирмайсанми? А то ничего не понятноку" дейдиган одам йўқ.

Энди бу нопрофессионал зуллисонайн CNNнинг касрига Кун.уз қоладиган бўлди😜😂

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ПЕТИЦИЯДА ҚАРШИЛАР ОЛДИНДА!

Кеча рус тилли сайтлар тарғиботи билан "Хотира ва қадрлаш" кунини "Ғалаба ва Хотира" деб аташ бўйича петиция ташкил қилинаётганлигини айтиб, сизлардан петицияга қарши овоз беришни сўраган эдим. Кейинги босқич бира тўла "Улуғ Ватан урушидаги ғалаба" деб ўзгартириш бўлиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирган эдим. Чунки петиция ўша ғояни легитимлаштириб беришга хизмат қилиши мумкин.

Бир кун давомида олиб борилган тарғиботлар натижасида ниҳоят "Қаршилар" биринчи марта ёқлаганлардан олдинга ўтдилар.

БАРЧАГА ОФАРИН! Халқ бирлашса қўлидан барча ишлар келишини исботладингизлар!

Энди бўшашмаслик керак, чунки петиция яна 88 кун давом этади. Ёқловчилар ҳеч қачон ета олмасликлари ва халқ бу ғояга қарги эканлигини билишлари учун петицияга овоз беришда давом этиш керак. Шунинг учун петицияни тарқатишда давом этинглар!

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
АЛИШЕР УСМОНОВНИНГ ПУЛИНИ ҚЎЙИБ ТУРИНГ!

ОАВларда Алишер Усмонов "Сардоба" воқеаси жабрдийдалари учун 15 миллион $ пул ажратганлиги ҳақида маълумот берилгач, ижтимоий тармоқларда бу пулларнинг тегишли инсонларга етиб бориши тўғрисида ҳақли муҳокамалар бўлмоқда.

Умуман олганда, мен ҳам пуллар эгаларига етиб боришининг тарафдориман, чунки бу пуллар ўзбек мулозимлари учун эмас айнан жабрланган аҳоли учун хайрия сифатида берилган.

Лекин мен асосий муаммо қолиб, барча эътибор Алишер Усмоновнинг пулларига қаратилганлиги сабабли бош мавзуга қайтиб фикр билдирмоқчиман.
Алишер Усмоновнинг пуллари хайрия, яъни халқ берган махсулотлар, Озода Нурсаидова қуриб бермоқчи уйлар каби кўнгилдан чиққан ҚЎШИМЧА ёрдам. Воқеанинг жавобгари Алишер Усмонов эмас ва у зарарни қоплаб беришга мажбур эмас.

Барча хайриялар сардобаликларга аввло давлат, қолаверса жавобгар ташкилотлар қоплаб бериши керак бўлган компенсациянинг ўрнини қоплаши керак эмас.

Алишер Усмонов ва бошқалар хайрия қилмаса ва пул бермаса сардобаликлар уйсиз, пулсиз қолишлари керакмиди? Албатта йўқ. Воқеанинг айбдолари сардобаликлар эмас. Аксинча улар жабрдийдалар бўлганликлари учун уларга етказилган зарар давлат ва айбдор компаниялар томонидан 100% қопланиши керак.

Алишер Усмонов ва бошқаларнинг хайриялари уларга асосий компенсациянинг устига ҚЎШИМЧА равишда берилиши керак.

Шунинг учун асосий компенсация ва хайрияларни аралаштириб юбориб, хайрияни муҳокама қилиш билан овора бўлиб қолмайлик.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Муаммо саксовулнинг илдизида!

"Кузатишларимга ва олган билимларимга таянган ҳолда айтишим мумкинки, бизнинг ЭНГ КАТТА МУАММОмиз бу муаммонинг илдизини ўрганишнинг ўрнига саксовулнинг ер юзасидаги қисмини кўриш ва шу ҳақда гапириш билан кифояланишимиз экан. Чунки жамиятимизда учраётган муаммоларнинг кўпчилиги кўзга кўринмас, айсберг ва саксовулга ўхшаган муаммолардир. Уларни ҳамма ҳис қилиб туради, лекин таҳлил қилиб, чуқур ўргана олмайди. Чунки уларни илмий ўрганиш, таҳлил қилиш, соддалаштириб халққа тушунтириш ва шу йўл билан иллатларга қарши курашиш учун фақат..."

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола:
https://telegra.ph/Muammo-saksovulning-ildizida-05-15

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Мана, мен ҳам депутатимиздан ўрнак оляпман. Депутат одам, бир нарсани билмаса шундай деб ёзмайди 😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ЭНДИЯМ ШУБҲАНГИЗ БОРМИ ?

Бугун эрталаб ижтимоий тармоқларда Россия Ташқи ишлар вазрлигининг расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳасига муносабати тарқалди ва унга "ўзбек тилли сегмент"да деярли бир хил - норози муносабатлар билдирилмоқда. Бу ҳақда ўқимаган, эшитмаганлар у Захарова шундай деган :

«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».

Унинг сўзларидан келиб чиқиб ўзбек зиёлилари, журналистлари ва блогерлари ўз сўзларини айтмоқдалар ва мен уларнинг сўзларига қўшиламан. Улар Россия юртимизнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқлигини ҳақли равишда урғулаб, Захарова "қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади" деган сўзни қайси маълумотларга асосланиб айтганлигини сўрамоқдалар. Кимлардир эса бу сўзлари учун Мария Захаровани томи кетганликда, ёқимсизликда айбламоқдалар.

Бу ерда иккита нарсага эътиборни қаратиш керак :

1. Томи кетганми, жинними Мария Захарова Россия Ташқи ишлар вазрлигининг расмий вакили ва у Россия давлатининг РАСМИЙ ПОЗИЦИЯСИни билдиради.

2. Расмий вакил "яққол озчиликни ташкил этади" дейиш учун манба ва маълумотга мухтож эмас, чунки унинг мақсади ҳақиқатни билиш эмас, балки мана шу фикрни тарғиб қилиб рус тили медиаси таъсирида бўлган ҳудудларга, жумладан Ўзбекистонга ЎЗ ҲАҚИҚАТИНИ УҚТИРИШдир.


Шундай экан, у билан баҳслашиш, уни инсофга чақириш ёки уни ҳақоратлашдан фойда йўқ. Аксинча, унинг фикрлари Россиянинг яширин позициясини ошкора қилиб расмий кўринишга олиб чиққани яхши бўлди. Россия ўзини Ўзбекистоннинг катта акаси деб билади ва унинг ички ишларига аралашишга ҳақли деб билади. Энди бу сир бўлмай қолди.

ЕОИИга киритиш орқали эса Ўзбекистон Россиянинг протекторати, яъни вассалига айланиши мўлжалланган. Худди Чор Россияси давридаги каби Хива хони ва Бухоро амири қўғирчоқ хон ва амир бўлиб қолаверади, амалда эса давлатнинг тақдирини Москва ҳал қилади.

Ҳозир қарам бўлмай туриб, Ўзбекистонда ўзбек тилининг қўлланишига тоқат қилмаган Россия ЕОИИга киритиб олгач, керак бўлса рус тилини Ўзбекистонда давлат тилига айлантиради.

Таҳлилларимиз, тарғиботларимиз, тушунтиришларимиз, огоҳлантиришларимизга қарамай айримлар, айниқса ҳукумат масъуллари ва парламент депутатлари "Ким бизни қул қилади" деб юрганди. Энди ҳам шубҳангиз борми, жаноб раҳбарлар ?

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Биз баъзан Ватанни соғиниб юрамиз. Ватан Франциядаям бор экан, билмай юрган эканмиз. Энди соғинсак бориб келаверамиз 😜👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Икки кун олдин карантиндан чиққанимизда кўчалардаги ўзгаришдан ҳайратда қолган эдим. Икки ой давомида ўтлар ўрилмаган, кўчалар тозаланмаган ва табиат мазза қилиб юборган эди. Икки кун ўтиб, ҳамма ёқ тартибга келтирилибди. Фарқни суратда кўришингиз мумкин.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦУЗЧА "VATAN"НИНГ ҚИЗИҚ ТАРИХИ.

Олдинги постларда Францияда "Vatan" деган жой борлиги ҳақида ёзган эдим. Бу номнинг борлигидан ташқари у билан боғлиқ қизиқарли тарихи ҳам бор.

Француз тилида "Vatan" сўзи "Va-t'en" ибораси билан бир хил ўқилади. "Va-t'en" дегани "Жўна бу ердан" деган маънони билдиради. Шу сабабдан, французлар "Vatan" ликларга ҳазил қилиб қишлоқнинг номини "Жўна бу ердан" шаклида айтадилар. Бундан "Vatan"ликлар меҳмондўст эмас, шунинг учун улар "Жўна бу ердан" деб айтадилар деб калака қиладилар.

"Vatan"ликлар ҳам ҳазилга ҳазил билан жавоб қилиб "Vatan...Tu reviendras" деб шиор қилишган. Таржимаси "Кетсанг кетавер, барибир қайтиб келасан". Шу йўл билан "Vatan"ликлар ўзларига нисбатан ишлатиладиган мазах сўзни ижобий маънога айлантириб олганлар.

"Vatan" сўзининг этимологияси лотинча "Vastanus" сўзидан келиб чиқиб, кейинчалик, "Vatan" шаклига келиб қолган. Сўз "атрофлари бўш қурғоқчил ер" деган маънони билдирган.

Телеграм каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
АҚШдан қолиб кетса бир қулоғи кесик қолади 😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Мен ушбу медални бутун дунё пахтакорларига бағишлайман. Терадиганларга эмас, қўядиганларга! 😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Россия: Нас засудили!

2000 - нас засудили
2001 - домохозяйки тупые
2002 - европейцы тупые
2003 - гейропа, что с неё возьмёшь
2004 - политика, нас опять засудили
2005 - политика, нас опять засудили
2006 - политика, нас опять засудили
2007 - политика, нас опять засудили
2008 - всё прошло честно!
2009 - политика, нас опять засудили
2010 - политика, нас опять засудили
2011 - политика, нас опять засудили
2012 - всё прошло честно!
2013 - политика, нас опять засудили
2014 - политика, нас опять засудили
2015 - политика, нас опять засудили
2016 - политика, нас опять засудили
2017 - политика, нас опять засудили
2018 - политика, нас опять засудили
2019 - политика, нас опять засудили
2020 - Спасибо коронавирусу, но все равно нас засудили!!!
😜😂😂😂

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ! ХОРАЗМГА ЧАНГЛИ БЎРОН КЕЛГАНМИШ.

Каналнинг хоразмлик аъзолари диққатига. Хоразмда кучли чангли бўрон бошланган эмиш. Бухоро вилояти Олот тумани ва Туркманистонда деб видеоси тарқалган бўронга ўхшайди дейишяпти.

Бу ҳақда Фейсбукдаги "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.

Бўрон тез ва зарарсиз ўтиб кетишига умид қиламиз. Шундай бўлса ҳам барча хоразмликларни эхтиёткорликка чақираман.

Хабари йўқларга тарқатишларингиз мумкин.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Хоразмда бўрон юз бераётганлиги ҳақида хабар берган эдим. Бўрон оқибатида кўплаб уйлар, идораларнинг шифтлари учиб кетган.

Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги расмий канали

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon