Баъзан ўзимнинг очилмаган хусусиятларимдан ҳавотирланиб қоламан.
Бугун эрталаб Қозоғистонда "Янги Қозоғистон" стратегияси эълон қилиниши ҳақида ёзган эдим Токаев нутқида "Янги Қозоғистон" ҳақида гапирибди.
Соҳани ўзгартириш ҳақида жиддий ўйлаб кўрмасам бўлмайди шекилли 🤘😜🤣
"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

😁17👍10🔥3😱1
ҚОЗОҒИСТОН: КЎПЧИЛИК ЭЪТИБОР БЕРМАГАН БИР ЖИҲАТ
Кўпчилик Қозоғистондаги воқеаларнинг келиб чиқишидаги иқтисодий-сиёсий-ижтимоий муаммоларни, воқеалар ривожини, айбдорлар, ташкилотчилар ва қурбонлар ҳамда энди нима бўлиши ҳақида ўз фикрлари, таҳмин ёки таҳминларини билдирмоқдалар.
Баъзан сабаб ёки баҳона қандай бўлишидан қатъий назар бу воқеалар қандай қилиб Қозоғистондай давлатда юз берганлиги ҳақида ҳақли саволлар бердилар.
Марказий Осиёда намойишлар ва ҳатто инқилоблар Қирғизистонда юз бериши одат тусига айланган ва улар яна юз берса ҳам ҳеч ким ажабланмайди. Аммо авторитар шаклда қаттиқ усулда бошқариладиган Қозоғистонда бу қандай юз берди? Қозоқлар ўзбеклар, туркманлар ва тожикларга қараганда қўрқмас ва жасурроқмилар? Ёки улар жонларидан тўйган аҳмоқмилар? Улар муаммолардан норози бўлиб ўзларидан ўзлари кўчаларга чиқиб кетиб шунча воқеаларни ташкил қилдимилар? Тағин Қозоғистон минтақадаги энг бой давлат бўлиб, намойишлар қилиш учун қозоқ халқида қўшниларига нисбатан сабаблар камроқ эди дейиш мумкин.

👍13🔥1
Бу воқеаларни юзага келишида, воқеалар ривожида ва унинг келажагида муҳим бир жиҳат бор. Бу қозоқ халқининг сиёсий ва ҳуқуқий савияси!
Мустақиллик йилларида, Қозоғистон давлати барча муаммоларидан қатъий назар амалга оширган (мукаммал бўлмаса-да қўшнилардан анча яхшироқ) яхши иши бу таълим соҳасини ривожлантирганлигидир. 2000 йиллар бошидаёқ Ўзбекистонда маоши ўзига етмай Қозоғистон университетларига бориб дарс бериб юрган ўзбек профессорларини эслайман. Қозоғистон нафақат "миялар"ни қадрлаб, уларни жалб этиб, давлат тараққиёти хизматига сафарбар этди, балки у жаҳон стандартларига мос келадиган олий таълим муассасаларини яратиб, ўз аҳолисининг барча соҳалардаги саводхонлиги ошишига урғу берди.
Иқтисодий фаровонлик туфайли қўлларига пул тушган қозоқ оилалари хоҳласалар фарзандларини Қозоғистонда, хоҳласалар дунёнинг нуфузли олийгоҳларида ўқитдилар. 30 йил бу ўртача 3 авлод алмашинуви деганидир. Ўзбекистон ОВИР, "суҳбатлар" ва таъқиқлар билан ўз ёшларини чет элларга чиқармай юрган йилларда қозоқ талабалари ва тадқиқотчилари ривожланган давлатларда сифатли таълим ва илғор дунёқарашларни кашф қилдилар. Улар орасида чет элларда карьера қилиб юрганлари ва ўз юртига қайтиб, жамиятнинг савияси ортишига ўз ҳиссаларини қўшиб юрганлари етарли.
Сиёсий воқеа ва ҳодисаларни юзага келтириш ва ташкиллаштириш учун жамият вакилларидан (бир инсондан эмас, маълум сондаги инсонлар йиғиндисидан) минимум сиёсий савия, ҳуқуқий саводхонлик, таҳлилий онг ва дунёқараш талаб этилади. Аҳволи қўшнилариникидан яхши бўлса-да, бир оила ёки клан уларнинг чўнтакларидан мтллиардларни ўмараётганлигини кўра олиш учун очиқ кўзлар ва уларга биргаликда йўқ дея олиш учун ақл-идрок керак бўлади.
Кейинчалик манфаатдор кучлар томонидан саботаж қилинган бўлса-да қозоқ халқи бир эмас, географик жиҳатдан минглаб километр узоқликдаги шаҳарларда бир хил талаблар билан тинч намойишлар таклиф қилди. Тинч намойишларни саботаж қилиш деган нарсалар ҳар куни намойишлар юз берадигвн энг демократик давлатлар Франция, Германия, Англия ва АҚШда ҳам юр бериб туради. Ҳали бу борада тажрибасиз қозоқларни воқеалар ривожида айблаш нотўғри бўлади. Аксинча Қозоғистонда интернет ўчириб қўйилгач, бутун дунёдаги таҳсил олаётган ва истиқомат қилаётган қозоқлар маданиятли йўллар билан воқеаларга ўз муносабатларини билдирдилар. Россия ва бошқа айрим давлатлардаги "ақллилар" қозоқларни қолоқликда айблаганларида юксак савия билан жавоблар бердилар.
Воқеалар бостирилиб, президент Тўқаев янги ҳукумат эълон қилди. Эътибор берган бўлсангиз ҳукуматнинг аксарияти ёш кадрлардан иборат бўлди. Умуман олганда воқеалар ривожида қандай сиёсий хатолар қилган бўлса ҳам Тўқаевнинг ўзи ҳам дунё кўрган, бир нечта тилларда сўзлаша оладиган кучли кадр ҳисобланади. Шу сабабли, қозоқ жамтяти ва дунёдаги қозоқ диаспораси қисқа муддатларда тинчликка қайтиб, янги саргузаштлар сари отланмоқда. Ишончим комилки, бундан бу ёғига ҳам қозоқ жамиятининг сиёсий савияси олдинга интилишга, шу билан бирга амалдаги ҳокимиятни ҳаддидан ошиб кетмаслигига ҳисса қўшишда давом этади.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍12
КАРЛА БРУНИ ВА УНИНГ ЭРКАКЛАРИ
Билмаганлар учун Карла Бруни Франция собиқ президенти Никола Саркозининг аёли бўлади. У президент аёли ва ҳонанда сифатида таниқли бўлиш билан бирга унинг ҳаётидаги эркаклар рўйхати билан ҳам машҳурдир.
Рўйхат барибир тўлиқ бўлмаслигини билган ҳолда унинг сал узоқроқ давом этган ва ОАВларга маълум бўлган ишқий алоқалари қуйидагилар:
- Луи Вертингак, маникен
- Эрик Клаптон, ҳонанда
- Мик Жагер, маникен
- Винсент Перез, актёр (Мик Жагер билан бўлган пайтда актёр билан ҳам юришни бошлаган)
- Жан Пол Энтовен, ношир
- Рафаэл Энтовен, файласуф (отаси билан бирга бўлган пайтларида ўғлини севиб қолиб, унга ўтиб кетган)
- Жан Жак Голдман, ҳонанда, бастакор
- Шарль Берлинг, актёр
- Никола Саркози, Франция собиқ президенти
Бу рўйхатдагилардан ташқари Мадам Бруни Дени Оливен, Доналд Трамп, Лоран Фабиус, Кевин Костнер, Флоран Панги, Арно Класферлд ва бошқалар билан ҳам ишқий муносабатларда ёки алоқаларда бўлган деб айтадилар.
Карла Брунининг ўзи интервьюларидан бирида биргина эркак билан бўлиш унинг учун зерикарли эканлигини, ҳатто бир вақтнинг ўзида бир неча эркаклар билан бўлиш қизиқроқ эканлигини айтган.

👍5😱4🔥1😁1
Эркак ва аёллигидан қатъий назар Ўзбекистонни Ватан деб билган ҳар бир инсон ватан ҳимоячисидир.
Барчага байрам муборак !
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Барчага байрам муборак !
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
"Уч замон" каналига ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
❤7
Мажбурий ҳарбий хизматга муносабатингиз қандай ?
public poll
Яхши, мажбурий ҳарбий хизмат 1 йил бўлса етади – 49
👍👍👍👍👍👍👍 39%
Ҳарбий хизмат мажбурий бўлмагани яхши. – 45
👍👍👍👍👍👍 36%
Яхши, мажбурий ҳарбий хизмат камида 2-3 йил бўлиши керак – 17
👍👍 13%
Бўлади, бир ойлик ҳарбий хизмат етарли – 15
👍👍 12%
👥 126 people voted so far.

👍6❤1
ҲАРБИЙ ХИЗМАТ: МАЖБУРИЙ, ИХТИЁРИЙ, КАСБИЙ ВА ЙЎҚ ХИЗМАТ
ҚИСҚАЧА ТАРИХ
Қадим замонлардан бери ҳарбий хизмат турли шаклларда ташкил қилиниб келган. Масалан, қадимий Греция, Спарта, Рим империяси ва бошқаларда мажбурий ҳарбий хизмат ташкил қилинганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлса, давлатлар, тузумлар, сулолаларнинг барқарор бўлмаганлиги, давлатлар бошқалари томонидан босиб олиниб, йўқолиб кетиб турганлиги сабабли мунтазам мажбурий хизмат жорий этиш мураккаб ёки имконсиз бўлган. Шу сабабли, қудратга келган давлатлар ёки сулолалар асосан ёлланма аскарлардан иборат армиялар ташкил қилганлар. Улар ёлланган аскарларининг садоқатларини сақлаш ва қудратда қолиш учун янги ҳудудларни босиб олиш, талаш ва аскарларни моддий рағбатлантиришларига тўғри келган.
Сўнгги асрларда давлатлар барқарорлашиб, халқаро миқёсда ҳудудлар борасида келишувлар шакллангач давлатларда ўз ҳудудларини мудофаа қилиш учун мунтазам "миллий" армия яратиш зарурати туғилган.

👍5
Миллий армия бўлгач, унинг мудофааси ўзларини мазкур миллатга даҳлдор деб билувчи барча инсонларга, тўғрироғи барча эркакларга мажбурий қилиш амалиёти шаклланган.
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ
Ҳозирга келиб дунёда турли хил ҳарбий хизматлар мавжуд. Авваламбор, бир неча ўнлаб давлатларда армия мавжуд эмас ва пировардида ҳарбий хизмат ҳам мавжуд эмас.
Ундан кейин ҳарбий хизмат тарихий мерос сабабли (масалан Россия, Ўзбекистон каби) ёки мудофаа зарурати сабабли (Исроил) мажбурий бўлган давлатлар бор.
Аммо дунёда энг кўп тарқалган, 100 дан ортиқ давлатлар, хусусан тараққий қилган бой давлатларда амал қиладиган ҳарбий хизмат тури ихтиёрий ёки касбий хизмат тури ҳисобланади.
Масалан АҚШ, Англия каби давлатлар икки жаҳон уруши ёки бошқа уруш даврларида мажбурий ҳарбий хизмат чақирувига мурожаат қилган бўлсалар ҳам 20 асрда тўлиқ касбий ҳарбий хизмат турига ўтганлар. Франция 1997 йилда тўлиқ ҳарбий хизмат турига ўтган ва барча ўқувчилар мактабни битираётганларида бир кун давомида мудофаа ва фуқаролик бурчи дарсларида иштирок этишлари керак бўлади. Дунёнинг 5 қитъасида бор бўлган француз армиясида 270 000 ҳарбийлар, жумладан 9000 чет элликлар (француз легиони) хизмат қиладилар.
Касбий ҳарбий хизмат ва мажбурий ҳарбий хизматнинг фарқи, мажбурий ҳарбий хизматда давлат хоҳласа хоҳламаса, яроқли ва яроқсиз бўлса ҳам (қоғозда яроқли бўлса ҳам) барча эркакларни хизмат қилишга мажбур қилади. Энг асосийси, уларни ҳарбий хизмат давомида боқади, уст-бош билан таъминлайди ва бошқа моддий ҳаражатларни кўтаради.
Касбий ҳарбий хизматда эса хизмат бошқа касблар каби маош тўланадиган касб тури, бунинг устига мураккаблиги ва яраланиш-ўлиш хавфи мавжудлиги сабабли маоши юқори касб тури ҳисобланади. Унга фақатгина хоҳловчилар, яроқлилар, жисмонан ва руҳан жанг қилишга, зарур бўлса ўлишга тайёрларгина даъвогар бўладилар. Ўқитувчилик, шифокорлик, милиционерлик, прокурорлик ёки бошқа давлат хизматларидагидек бу хизматга кириш учун ҳужжат топширган номзодлар бу ишни қила олиш олмасликлари, муносиб ёки муносиб эмасликлари жиддий ўрганиб чиқилиб, фақатгина арзийдиган номзодлар ишга олинади. Ишга олинган ҳарбийларга яхши маош тўланганлиги сабабли улардан ҳар қандай вазиятларда садоқатли хизмат талаб этилади.
Мажбурий ҳарбий хизматда эса чақирув юборилган 100 000 йигитдан 25%и хоҳламасдан, 25%и қўрқиб, яна 25%и фақатгина мажбур бўлганлиги учун бесабаб борадиган армияда армиянинг самарадорлиги юқори бўлиши мураккаб иш ҳисобланади. Аксинча, бундай хизмат турида армияга бориш ёки бормаслик учун пора беришлар, маъмурий қоғозбозликлар юзага келиб, хизмат даврида ҳам фақат номигагина вақтини ўтказиб келиш эҳтимоли юқори бўлади.
Бундан келиб чиқадики, 100 минг хоҳлаган, хоҳламаган йигитларни мажбур қилиб хизматга чақириб, уларни боқиб, самарали армияга эга бўлмагандан кўра, шу пулни ўзлари хоҳлаб сидқидилдан хизмат қиладиган 50 минг кишига маош қилиб тўлаган маъқулроқ бўлади деб ўйлайман.
Мана шу сабабларга кўра, собиқ совет республикалари орасида Қозоғистон, Молдавия, Украина каби давлатлар касбий ҳарбий хизматга ўтишни режалаштирмоқдалар.
Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда шартнома асосида ҳарбий хизматга ишга кириш амалиёти қўлланмоқда. Бу худди ривожланган давлатлардаги амалиёт каби самарали усул ҳисобланади. Менимча ҳаммани ёппасига чақириб, хоҳламаганларни жалб этиш учун уларга олийгоҳларга киришга имтиёзлар бериб жамиятда дискриминацияни шакллантиргандан кўра тинчгина касбий ҳарбий хизматга ўтиладиган бўлса, бу ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий томондан фойдалироқ бўлади деб ўйлайман.

👍4
"КАРТОШКА БИЗНИКИ ЭМАС"
Баъзан "Фалон байрам бизники эмас" деб жонингизга тегганларида уларга "Сиз ишлатаётган Айфон ва Самсунг телефонлар, ишлатаётган интернет, Фейсбук ва Твиттер каби ижтимоий тармоқлар, эгнингиздаги кўйлак, шимлар ҳам бизники эмас, аммо уларни ишлатяпсиз ва кийяпсиз" деб ҳақли ва мантиқли жавоб берилади.
Бу жавобни қуйидаги қизиқарли аргумент билан тўлдириш мумкин. Ўзбекистонда биз ейдиган махсулотларнинг деярли ҳеч бири бизники эмас. Бугунги кунда ўзбек ошхонасининг асосини ташкил қиладиган картошка, помидор, қалампир, гуруч, карам ва ҳоказоларнинг барчаси Америка қитъаси ёки бошқа жойлардан кириб келган.
Маълумот учун, картошка Ўзбекистон ҳудудларига 19 аср охирларида кириб келади ва ўша давр диндорлари картошкани харом ва ғайридинлар таоми деб эълон қиладилар. Кимки картошка еганлигини билиб қолишса, ҳозирда айрим диндорлар чўчка гўшти еган одамга қандай қарашса, ўшандай қараганлар ва қарғаганлар.
Айтмоқчи бўлганим, "бизники эмас", "биздан эмас", "мумкин эмас", "харом" ва ҳоказо деган гаплар барчаси нисбий гаплар. Агар ниманидир емаслик, киймаслик, ишлатмаслик, минмаслик, кўрмаслик учун баҳона қидирилса, уни асоссиз ва мантиқсиз йўллар билан бўлса-да албатта топилади. Аксинча, инсонларнинг дунёқараши кенг, билимлари юксак бўлса, майда полемикалар билан жамият тараққиётининг оёғидан тортмайди.
Сўз якунида, биз истеъмол қиладиган айрим махсулотларнинг келиб чиққан жойларининг қисқа рўйхатини келтираман:
Помидор-Перу
Картошка-Боливия
Пиёз-Марказий ва Жанубий Осиё
Сабзи-Марказий ва Жанубий Осиё
Карам-Европа
Қалампир-Экуатор
Болгар қалапири-Мексика
Маккажўхори-Мексика
Ловия-Жанубий ва марказий Америка
Қовоқ-Мексика
Бодринг-Ҳиндистон
Бақлажон-Яқин шарқ
Узум-Яқин шарқ ва Кавказ, Шимолий Америка
Қовун-Африка ва Осиё
Тарвуз-Ғарбий Африка
Гуруч-Жанубий ва шарқий Осиё
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёзкалла Лукашенко бечора қўли йўқ одамнинг қўлига гул ушлаттирмоқчи 🤦♂️☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱7👍3😢2
Анчадан бери онлайн суҳбат қилмадик. Бугун бир суҳбат қилсакмикан, нима дейсизлар? 🤔😊
👍16
Кеча "Жаҳон тарихи ва жўғрофияси" гуруҳи админи Ихтиёр Эсонов ака Франция ошхонаси ҳақида суҳбат қилинг деган эдилар. Мен яхши хўранда бўлсам ҳам француз ошхонаси билимдони эмасман. У ҳақда қисқача маълумот беришим мумкин, аммо махсус суҳбат қилишга билими етмаса керак деб ўйлайман.
Балки бошқаларда Франция тарихи, маданияти, сиёсати, иқтисоди, ҳаёт тарзи, урф-одатлари ва ҳоказолар борасида бошқа саволлар бор бўлиши мумкин.
Бугунги мавзуни "Франция" деб номласак ва сизларнинг Францияга оид саволларингизга билганимча жавоб берсам нима дейсизлар?
Агар бошқа мавзуларга оид саволларингиз бўлса, суҳбатнинг бир қисмини эркин мавзуларга бағишласак.
Нима дейсизлар?

ДИҚҚАТ ! БУГУН "УЧ ЗАМОН"ДА СУҲБАТ!
Бугун, Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да @uchzamon каналида "Франция" мавзусида суҳбат қиламиз.
Сизлардан учта илтимос:
1. Суҳбат учун саволлар ўйлаб қўйинглар.
2. Суҳбат давомида фаол бўлинглар ва тортинмасдан сўз олиб, иштирок этинглар
3. Мазкур постни бошқаларга, гуруҳ ва каналларга тарқатинглар. Суҳбатда кўпроқ инсонлар иштирок этсин.
Барчага олдиндан раҳмат. Суҳбатда учрашгунча! 🤓🙏

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барчага "Франция" мавзусидаги суҳбатимизда иштирок ва фаоллик учун катта раҳмат.
Иштирок эта олмаган ва тингламоқчи бўлганлар учун суҳбатнинг видео кўринишдаги вариантини юклаяпман.
Бошқаларга ҳам улашинглар. 😊🙏

❤3👍2🔥2