Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Тошкентдаги 116, 131 автобус ортидан югурганлар борми? 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍3😁2
Шални кўрмадингиздарми мобадо? 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁5👍1
ЎЗБЕКЛАР НЕГА УЗОҚ СЎРАШАДИ?

"Ниппонревью" деган канал Япониядаги мана бу инглиз тили дарслигидаги варақнинг суратини чиқарибди. Қисқача мазмуни америкаликлар, японлар бир оғиз сўз билан саломлашади. Ўзбеклар эса 10 минут давомида саломлашиб сўрашадилар.

Савол японлар ва бу дарслик ҳақида эмас.

Сизнингча ўзбеклар нега узоқ сўрашади?
👍14😁6
Ўтган куни "Франция" мавзусидаги суҳбатимиздан сўнг француз тилини ўрганиш, унинг методлари ва ҳоказолар борасида саволлар келди. Ўзим таълим соҳасидан чиқиб кетганимга узоқ йиллар бўлганлиги учун қизиқувчиларни шу соҳада фаолият олиб бораётган курсдош дўстим Шавкат Бафоевга йўналтиришни маъқул топдим. Шавкат ўзининг "Севинч" номли ўқув маркази орқали кўплаб ўқувчиларга таълим бериб келмоқда.

"Севинч" ўқув марказида рус, инглиз, француз, япон, араб тиллари, математика, робото техника, мактабгача тайёрлов ва бошқалар мукаммал ўргатилади.

Ўқув марказ телефон рақами: ☎️71 200 02 96

Мўлжал: Тошкент шаҳри, "Фарҳод" бозори рўпарасида.

Ўқув марказнинг Телеграмдаги канали ҳаволаси: https://t.me/sevinch_study

Постни француз тилини ўрганмоқчи бўлган танишларингизга ва бошқаларга тарқатишингиз мумкин.
👍3
Ковид турлари:

- Алфа-Англия штамми
- Бета-Жанубий Африка штамми
- Гамма-Бразилия штамми
- Делта-Ҳиндистон штамми
- Омикрон-Жанубий Африка штамми.

Олимлар ҳали Россия штаммига ном бериб улгуришмаган. Марҳамат, ном таклиф қилишларингиз мумкин 🤓🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉
https://t.me/uchzamon
😁5👍2
Сен деб гапирадиган эрини ўзига сиз деб гапиртирмоқчи бўлган аёлнинг ташаббуси 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7
ШЕР ЎЛДИ, ЯШАСИН ШЕР!

Эркак шер ўз ҳудудини, оиласи, қабиласи, болалари ва манфаатларини кучи етгунча ҳимоя қилади.

У қариганида кучга тўлган бошқа эркак шер жангда уни енгиб ўлдиради ва кетказади. Шундан сўнг у кекса шернинг ҳудудлари, қабиласи, оиласи ва манфаатларига эгалик қилади. Энг ачинарлиси, у кекса шернинг фарзандларини, ҳатто янги туғилган чақалоқларни ҳам ўлдиради...

Бу ёввойи табиат қонуни.

Аммо давлат бошқаруви табиатнинг ёввойи қонунлари асосида бошқариладиган давлатларда кексайган шернинг кетиши ҳам табиат қонунлари каби юз беради ва унинг "фарзандлари" (қариндош-уруғлари, куёвлари, тарафдорлари) ва улар эгаллаган мансаблар ва бойликлар янги шернинг тасарруфига ўтади. Кекса шер эса ўз мағлубиятини тан олади ва тақдирга тан беради...

ПС. Мен аллақачон "сиёсий ўлик" деб атаган Назарбоев видео орқали барчаси "янги шер"га ўтганлигини баён этибди!

Шер ўлди, Яшасин янги шер!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги постни Нурсултон Назарбоевнинг видеосини барча кўрган деган фикрда ёзгандим. Видеони ҳамма кўрмаган бўлиши, ҳатто видео чиққанлигидан хабари йўқлар бор бўлиши ҳаёлимга келмабди.

Шуни ҳисобга олиб, Назарбоевнинг видеосини ҳам юклаяпман.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7🔥1
​​ЖОДУГАРЛИК-АФРИКА АЁЛИ ПЕШОНАСИНИНГ ШЎРИ

Африка қитъасининг кўплаб давлатларида турли динлар (христианлик, ислом дини, маҳаллий динлар) ва маданиятлар кенг тарқалган. Аммо турли эътиқодларга эга бўлган инсонларнинг бир умумий томони бор. Уларнинг кўпчилиги жодугарликка ишонадилар ва амал қиладилар.

Гана, Судан, Марказий Африка ва бошқа давлатларда жодугарлик кундалик ҳаётнинг бир қисми ҳисобланади. Одамлар ишлари юришиши учун, беморларни даволаш учун, бола кўриш учун, туғилган боланинг бахти учун, севгисига етиш учун, йўқолган нарсасини топиш учун, душманларини жазолаш, қарғаш ёки ўлдириш жодугарликка мурожаат қиладилар. Жодугарликнинг бу қисми ўзбек жамиятида ҳам бор бўлганлиги учун бу жараёнлар кўпчиликка нотаниш эмас. Ўзимизда ҳам иссиқ-совуқ, фонбинлик ва бошқаларга ишонадиганлар маҳаллий "жодугарлар"га мурожаат қилишлари одатий ҳолдир.

Африкада жодугарлик билан боғлиқ яна бир ҳолат борки, у Африка аёллари пешоналарининг шўри деб аташ мумкин.

Анъанавий жамиятларда патриалхал қоидаларга биноан аёлларнинг ҳуқуқлари топталиши бор гап. Африканинг айрим қолоқ жамиятларида жодугарлик аёлларнинг инсон сифатидаги мавжудликлари ва ҳаётларини дўзахга айлантиради.

Масалан бир қиз уни қўлга киритмоқчи бўлган йигитга йўқ деса йигит уни жодугарликда айблайди ва шу билан қизнинг ҳаёти дабдала бўлади. Эркаклар боқа олса олмаса аёлларга уйланиб туғдириб кетавериш ҳолатлари кенг тарқалган. Агар эркак бошқа аёл билан бўлишига қаршилик кўрсатса эри уни жодугарликда айблаши ва шу йўл билан ундан қутулиши мумкин. Ўзининг укаси жодугарликда айблаб "Жодугарлар лагери"га юборилган бир аёл укаси унга қарзини бермаслик учун жодугарликда айблаганлигини айтган.

Хуллас, ҳар қандай сабаб ёки баҳона билан аёл кишини жодугарликда айблаш ва жамиятда ташландиқ ҳолга келтириш энг осон иш, аммо аёллар эркакларни айблашга ҳақлари йўқ.

Энг ачинарлиси, бирон аёл жодугарликда айбланса, одамлар юцнга ишонадилар ва у аёлдан қўрқадилар.

Баъзан аёлларнинг айбланишида арзимаган ёки кутилмаган мантиқсиз сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Масалан бир аёл касал ётган одамнинг аҳволи ҳақида фикр билдириб, "менимча у ўлса керак" деса ва касал одам ростдан ўлса, бу ҳақда гапирган аёлни жодугарликда айблашлари мумкин. Яъни бир аёлнинг айтган гапи, таҳмини рост бўлиб чиқса, у аёл йўқ жойдан жодугарликда айбланиши мумкин.

Энг ажойиби, қишлоқ раисига жодугарлик ўтмайди ва у жодугар аёлни "жодугарлар лагери"га юбориши, у ердан қайта чиқариши ёки жодугар аёлни ўлимга ҳукм қилиб ўлдиртириб юбориши мумкин.

Жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг тазйиқлари ва давлатнинг ҳаракатларига қарамасдан Ганада ҳали ҳам 5 та жодугарлар лагерлари бор экан ва у ерда жодугарликда айбланган аёллар яшар эканлар.

Бу Африкадаги гаплар. Ўзимизнинг Ўзбекистонда ҳам иримларга, жодуларга, иссиқ-совуқ ва фолга ишонадиганлар кўп. Баъзан ўзимизда ҳам фолга, жодуга ишониб аҳмоқона ишларни қиладиган ва охири фожиа билан тугайдиган ҳоллар учраб туради.

Ишончим комилки, мана шу матнни ўқиётган кўпчиликда бунга мисоллар етарли.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍9😱1
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁3👍1😱1
Мана бу ҳаволадаги сепаратист эсингиздами? Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда Қозоғистондагидай тартибсизликлар келтириб чиқаришга чақираётган эди.

Ижтимоий тармоқларда айтишларича, уни Туркияда қўлга олиб, Ўзбекистонга олиб келинган эмиш.

Рост бўлса, тезкор ва самарали иш олиб борган тегишли органларимизга миннатдорчилик билдирсак бўлади.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍16
​​ҚОЗОҒИСТОН КЕЛАЖАГИ ҲАҚИДА ФОЛ

Менга Қосим-Жўмарт Токаевнинг келаси икки-уч йилларда қиладиган ишлари кўриняпти...

У бундан буён олдинги давр амалдорлари, органлари вакилларини ҳиёнатда айблайди, оёқлари узилганлиги, халқнинг дардини тингламаганликларини айтиб сўкади, ошкорона мансаблардан олиб ташлайди, керак бўлса қаматади.

Ундан кейин қозоқ халқининг ҳаёти оғир эканлигини, бунга барча, жумладан ўзи ҳам айбдор эканлигини айтиб, барчага ёқадиган нутқлар сўзлайди.

Халқнинг мурожаатларини эшитадиган ва барча маиший муаммоларни жойида ҳал қиладиган тизимларни йўлга қўяди. Жамиятда кўтарилган ва шов-шув бўлган муаммолар юзасидан халқнинг тарафини олиб муносабатлар билдиради ва айбдорларни шафқатсиз жазолайди.

Қозоғистон бўйлаб миллион дона маиший мурожаат бўлса, барчаси ҳал қилинади, лекин тизимли муаммолар муаммолигича қолади.

Эринмасдан Қозоғистоннинг барча вилоят ва туманларига, айниқса олдинги президент оёғини қўймаган энг узоқ қишлоқларга боради, муаммоларни кўради ва кўрсатади. Табиийки, уларни жойида ҳал қилиб, ҳокимларга дакки беради.

Навбатдаги президент сайловларигача номини оқлаб, 2022 январь воқеаларини унуттиради ва президентликка қайта сайланади.

Бу орада олдинги президент давридаги бир нечта қудратли мулозимлар, сиёсатчилар ўзларининг 30 йил давомида ухлаб ётганликларини айтадилар, Токаевга мастеркласс учун миннатдорчиликлар билдирадилар.

Элбоши даврида Қозоғистон давлатини ушлаб турган бир нечта устун мулозимлар вақтинча четга чиқиб турадилар, аммо бутунлай кетмайдилар. Токаев яхшилаб жойлашиб олганидан кейин барчасини янги пойдеворлар билан қайта бошлайдилар. Бу даврнинг номини Янги Қозоғистон деб номлайдилар!

ПС. Айтиб қўяй, шу пайтгача биронта фолбин фоли тўғри чиқишига кафолат берган эмас. 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍3😁3
🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍3
Икки аёл

Ҳар кишининг икки бўлса аёли
Кеча-кундуз иши можаро бўлар
Ҳар бирининг бордир юз минг ҳаёли
Оши захар, нони ҳам увол бўлар.

Зарда қилиб келмас бўлса ёнина
Сўз айтмаса ҳар бирининг шаънина,
Бундай эр кўшилмас одам сонина
Икки хотин, бир эр уч аёл бўлар!

Махтимқули

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁2
ХОРАЗМДА...

1. Хоразмда бундан 5-10 минг йил олдин "Калтаминор" деб номланувчи маданият юзага келган.

2.Хоразмда бундан 4 минг йил олдин "Тозабоғёп" деб номланувчи маданият юзага келган.

3.Хоразмда бундан 3-2,5 минг йиллар олдин зардуштийлик дини шаклланган. Зардушт туғилгач, Эронга кўчиб бориб, зардуштийлик расмий давлат динига айланган. Авесто Хоразмда яратилган.

4.Хоразмда бундан 3000 йил олдин ҳозирги "Лазги" рақсининг илк кўринишлари юзага келсак. Нафақат хореографик ва мусиқий, балки фалсафий, маънавий мазмунга эга "Лазги" рақси "ЮНЕСКО"нинг умуминсоний маданий мерослар рўйхатига киритилган.

5.Хоразмда бундан 3000-1700 йиллар олдин Сиёвуший Хоразмшоҳлар ҳукмронлик қилганлар ва бу ўзбек давлатчилигидаги илк давлат деб айтиш мумкин. Мазкур сулола вакили Фарасман дипломатик айёрлик билан Хоразмни Александр Македонский босқинидан сақлаб қолган.
👍12
6.Хоразмда бундан 1700-1000 йиллар олдин Африғий Хоразмшоҳлар ҳукмронлик қилганлар. Ҳозирги Қорақалпоғистон ва Туркманистон республикалари ҳудудларидаги 100 лаб қалъалар ва археологик қазишмаларда топилган буюмлар ўша даврда Хоразм давлатида илм-фан, меъморчилик, санъат, ҳарбий ва иқтисодий қудрат қанчалик юксак бўлганлигидан далолат беради.

7.Хоразмда бундан 1200 йиллар олдин буюк математик олим Муҳаммад ал-Хоразмий дунёга келган. У ҳозирги "Алгебра" фани асосчиси ҳисобланиб, унинг қўшимча номи "Ал Хоразмий", яъни "хоразмлик" деган таҳаллуси "Алгоритм" сўзига айланган. У ҳинд халқларида қўлланиладиган "0" сонини фанга олиб кирган ва у туфайли бутун дунё ҳозир "араб рақамлари"ни ишлатади. Ал Хоразмий Боғдоддаги "Байт-ул ҳикма" академиясини бошқарган.

8.Хоразмда бундан 1000 йил олдин Маъмун академияси ташкил қилинган ва уни буюк энциклопедик хоразмий олим Абу Райҳон Беруний бошқарган. Академияга дунёнинг энг буюк олимлари, хусусан Абу Али ибн Сино илмий фаолият олиб бориш учун йиғилганлар.

9.Хоразмда бундан 900 йиллар олдин Абулқосим ал Хоразмий Аз-Замахшарий дунёга келган. У кўп мамлакатларга саёҳат қилиб, узоқ йиллар Макка шаҳрида истиқомат қилиб, буюк олим сифатида ном қозонган. У динга қаттиқ берилиб, илм-фанга қаршилик билдирувчи ва арабларнинг бошқалардан устунлигини тарғиб қилувчи "Шуубия" ҳаракатига қарши бўлган "Мутаазилий" ҳаракатининг фаол аъзоларидан бири бўлган. У дин илм-фанни бўғиши эмас, аксинча илм-фан юксалишда давом этиши керак деб ҳисоблаган. У "Муқаддимат-ул адаб" номли арабча-хоразмча луғат яратган. Унинг араб тили грамматикасига бағишланган "Ал Муфассал" асари ҳозирги замон араб тилининг грамматик асосларини қўйишда бош роллардан бирини ўйнаган.

10.Хоразмда бундан 1000 йиллар олдин Ануштегин Хоразмшоҳлар сулоласи ҳокимиятга келган. Ундан олдин қисқа вақт ичида Маъмуний ва Олтинтош Хоразмшоҳлар даври бўлиб ўтган. Ануштегин Хоразмшоҳлар Хоразм тарихидаги энг катта империяни ташкил қилганлар. Улар шарқда Хитой, Ғарбда Рум (ҳозирги Туркия)гача бўлган кенг ҳудудларни босиб олганлар. Жанубда Ҳиндистон ҳудудларига ва форс кўрфазигача бўлган ҳудудларга эгалик қилганлар. Бу империянинг якуни мўғуллар томонидан тор-мор этилиши ва буюк султон Жалолиддин Мангубердининг қаҳрамонликлари билан тарихда қолган.

11.Хоразмда бундан 900-800 йиллар олдин Марказий Осиёдаги 3 та энг катта тасаввуф тариқатларидан бири юзага келган. Унга буюк диний ва дунёвий олим Нажмиддин Қубро асос солган. Нажмиддин Қубро илмий-маънавий меросидан ташқари ўзининг мўғулларга қарши мардонавор кураши билан тарихда ном қолдирган.

12.Бундан 900-800 йиллар олдин Низомий Ганжавий ўзининг "Ҳамса" асарини ёзган. Асарда бош қаҳрамонлардан бири Баҳром Гўрнинг 7 та саройида истиқомат қиладиган маликалардан бири Хоразм маликаси бўлган. У яшил рангли саройда истиқомат қилиб Ойнинг устидан ҳукмронлик қилган деб ёзилган.

13.Хоразмда бундан 800-700 йиллар олдин буюк паҳлавон-Паҳлавон Маҳмуд, хоразмликлар айтганидек "Полвон пир" туғилган. У шарқ халқлари орасида кураклари ҳеч қачон ерга тегмаган паҳлавон, Ҳиндистонда улкан ғалабаларни қўлга киритиб, минглаб ватандошларини асирдан қутқарган мард инсон ва халқчил шерлари билан буюк шоир сифатида тарихга кирган.

14.Бундан 800-700 йиллар олдин Хоразмшоҳлар давлати Ғарбга махсулотлар экспорт қилган. Экспорт қилинган махсулотлар орасида пахтадан тикилган, этаклари буриштириб, қават-қават қилиб тикилган кўйлаклар ҳам бор бўлган. Мазкур кўйлаклар Хоразм пойтахти Урганч номи билан аталиб, "Урганжи" деб аталган. Орадан вақтлар ўтиб "Урганжи" сўзи "Органди" шаклига келган ва ҳозирда тикувчилар орасида "органди" деб айтиладиган стил Ўрта аср Хоразмшоҳларига бориб тақалади.

15.Хоразмда бундан 600-100 йиллар олдин шоҳликлар ўрнини хонликлар эгаллайди. Хоразм хонлари даврида пойтахт Кўҳна Урганчдан Хива шаҳрига кўчирилди. Бир неча асрлар давомида Хива шаҳрида барпо этилган меъморий обидалар бугунги кунда Марказий Осиёда энг гўзал ва энг яхлит сақланган ёдгорликлар ҳисобланади.
👍12
Ўзбекистон шаҳарлари орасида биринчи бўлиб, собиқ совет иттифоқи давридаёқ Хива Ичан қалъанинг ЮНЕСКО умуминсоний ёдгорликлар рўйхатига кириши бежиз эмас.

16.Хоразмда бундан 150 йиллар олдин, Комил Хоразмий "Танбур ноталари"ни яратади. Бутун дунёда мусиқа ноталари мавжуд, аммо улар биздаги мақомларни тўлиқ акс эттириш имконини бермаган. Шу сабабли, хоразмлик шоир, тарихчи, мусиқашунос олим Комил Хоразмий Марказий Осиёдаги илк ноталарни яратган.

17.Хоразмда бундан 150 йиллар олдин марказий Осиёдаги илк нашриёт ташкил қилинган. Буни хоразмлик илк ношир-Отажон Абдалов ташкил қилган ва шарқ адабиётининг буюк асарларини босма китоб шаклида босишни бошлаган. Унинг илк босмадан чиқарган асари Абдуносир Фарохийнинг "Нисабуссибён" асари бўлган. 1876-1910 йилларда Отажон Абдалов Хива матбаасида 10 дан ортиқ китобни нашрдан чиқарди. Булар орасида Навоийнинг "Хамса" (асарнинг "Ҳайрат-ул Аброр" қисми; 1880), " Хазойин-ул Маоний", 1881, "Чор Девон"(1882), Огаҳийнинг "Тавизулошикин" (1882) номли асарлари, Муҳаммад Раҳимхон ll (Феруз)нинг ғазаллари (1897) ва "Мажмуатушшуаро" (1990) тўпламлари бор.

18.Хоразмда бундан 100-150 йиллар олдин Марказий Осиёда биринчи бўлиб фотоаппарат ишлатила бошланган. Хоразм меннонит немисларидан бири Вилҳелм Пеннер Худойберган Девоновга фотографлик сирларини ўргатади. Шундан сўнг, Худойберган Девонов Марказий Осиёдаги илк фотограф, кино оператор бўлиб тарихга киради.

19.Хоразмда бундан 100 йиллар олдин Марказий Осиёдаги илк шифохона, илк почта, илк ўт ўчириш хизматлари ташкил қилинади.

20.Хоразм воҳаси бугунги кунда ҳам илм-фанни улуғловчи, замон билан ҳамнафас, дунё илмлари ва тараққиёт янгиликларига очиқ, кўнгли тоза, мағрур ва меҳнаткаш инсонлар истиқомат қиладиган гўзал диёр ҳисобланади.

Дониёр Рўзметов
(@uchzamon)
👍16
Бугун суҳбат қилсак нима дейсизлар?

Ҳа, деганлар изоҳларда мавзулар таклиф қилинглар. Балки орасидан танлаб оларман. Танланмай қолган мавзулар навбатдаги сафарларга ғоя беради. 🙏
👍1
ДИҚҚАТ ! БУГУН "УЧ ЗАМОН"ДА СУҲБАТ!

Бугун, Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да @uchzamon каналида суҳбат қиламиз.

Суҳбатни "Нега ўзбеклар 10 минут саломлашади?" деб номлаймиз ва уни маҳаллийчилик муаммоларига бағишлаймиз!

Сизлардан учта илтимос:

1. Суҳбат учун саволлар ўйлаб қўйинглар.

2. Суҳбат давомида фаол бўлинглар ва тортинмасдан сўз олиб, иштирок этинглар

3. Мазкур постни бошқаларга, гуруҳ ва каналларга тарқатинглар. Суҳбатда кўпроқ инсонлар иштирок этсин.

Суҳбатда иштирок этиш учун ҳавола: https://t.me/uchzamon?livestream=887abc67c45079d142

Барчага олдиндан раҳмат. Суҳбатда учрашгунча! 🤓🙏
👍6
Live stream scheduled for