Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Live stream started
Live stream finished (3 hours)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Нима учун ўзбеклар 10 минут саломлашади?" номли суҳбатимиз ўз якунига етди.

Суҳбат маъқул ва асосийси фойдали бўлди деб умид қиламан.

Иштирок эта олмаганлар ва тинглашни хоҳлаганлар учун уни улашяпман.

Фикрларингизни изоҳларда ёзишингиз мумкин. 🙏
👍6
Mahalliychilik
Uch zamon
Суҳбатнинг аудио (мегабайти камроқ) варианти.
👍6
Менинг назаримда биз ўзбеклар дунёни қандай кўрамиз :

1. БИЗ - дунёда ЭНГ зўримиз. Дунёнинг марказида турамиз!
2. Алкашлар юрти
3. Арзон ва сифатсиз моллар юрти
4. Кун чиқар юрт
5. Корейслар
6. Бобур биздан чиққан
7. Наркотик ва террористлар юрти
8. Нефт ва газ юрти
9. Бизга тўғри келмайди
10. Мерседес бенз
11. Алишер Усмонов ва Роман Абрамович
12. Яланғоч ва енгилтак аёллар, парфюмерия ва косметика юрти
13. Реал ва Барса
14. Қоронғу дунё
15. Бу ерни Абу Райхон Беруний 1000 йил олдин кашф қилган
16. Бозорларимиздаги энг сифатли моллар шу ердан келади!

ПС. Сиз ҳам ўз вариантларингизни беришингиз мумкин. 😊

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍7
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон пойтахтлари ва бир неча шаҳарларида свет ўчибди.

Аварияни бартараф этишга ҳаракат қилишяпти экан.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡ Тезкор хабар.

Электр узилишлари бўйича аслида нима бўлганлиги ҳақида видео чиқди. Светни массонлар ва еврейлар ўчирмаган экан.

Ўзингиз кўринг ва бошқаларга ҳам тарқатинг. 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍1
⚡ СВЕТ ЎЧИШЛАРИГА ТАҲМИНИЙ САБАБЛАР:

- Қозоғистонда авария
- Ўзбекистон ва Қирғизистонда авария
- Путин ўчириб қўйган
- Масон ва еврейлар фитнаси
- Солихон домла қарғиши
- Сардобадан Қозоғистонга оқиб кетган лаққа балиқлар
- Қозоғистонда террорчилик акти
- Об-ҳавонинг ноқулай келганлиги
- Толибонга ҳақиқий свет ўчиши қандай бўлишини кўрсатиб қўйиш
- Охир замон бошланганлиги
- Телеграмдаги @uchzamon каналидаги постлар ...

Давом эттиришингиз мумкин 😜👍
😁13👍3🔥1
СВЕТ ЎЧИШИГА КРИПТОВАЛЮТАЛАР САБАБ БЎЛДИМИ?

Франциянинг деярли барча нашрлари минтақамиздаги электр узилиш ҳолатлари ҳақида ёзди. Марказий нашрлар асосан электр узилганлиги, бунга сабаб совет давридан қолган электр энергия тизимларимиз эскириб кетганлиги сабаб бўлганлигини ёзганлар.

Нуфузли француз нашрларидан бири "Le Monde" мен билмаган бир маълумот ҳақида ёзди. Қозоғистон дунёдаги кўплаб давлатлар, хусусан Хитой учун криптовалюта ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига кирар экан. Криптовалюта ишлаб чиқариш эса электр энергиясини жуда кўп истеъмол қилар экан. Аввалроқ, Косовода айнан криптовалюталар сабабли электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, ҳозирда Косово бу фаолиятни таъқиқлаган экан.

Қозоғистон эса совет давридан қолган эски тизимлари билан криптовалюта ишлаб чиқаришга зўр бериб, бугунги ҳолатга сабаб бўлдимикан деган таҳминлар илгари сурилган.

Маълумот учун, дунё криптовалюталарини сақловчи "хотира дисклар"нинг анча қисми Қозоғистон ҳудудларида жойлашган бўлиб, яқиндаги Қозоғистон воқеалари пайтида интернет ёпилиши оқибатида уларнинг фаолиятига катта таъсир қилган ва оқибатда криптовалюталарнинг курси тушиб кетган эди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱5👍4😁1
Қиммат нархнинг устини чизиб арзонлаштириб ёзилган скидкаларни кўргандим. Аммо арзон нархнинг устига чизиб қимматлаштириб ёзилган акциялар фақат бизда бўлса керак.

Ҳеч бўлмаса олдин арзонроқ бўлганлигини, нархни қимматлатганлигиги яшириш учун ҳаракат ҳам қилмаган. Аксинча сурбетларча қоғоз эконом қилиб шу қоғознинг ўзига ёзиб қўя қолган 🤦‍♂️

ПС. Суратни Шерали Камилов профилидан олдим.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Ўзбекнинг забардаст ва атоқли ёзувчиси Шароф Бошбеков вафот этибди.

"Темир хотин"даги якуний диалогининг ўзи учун бу инсонни буюк ёзувчи дейиш мумкин.

Жойлари жаннатда бўлсин ! 😢🙏
😢11👍1
МАСОНЛАР ҲАҚИДА

Ишхонамизда рестораннинг бир қисмини озгина катталаштириш учун қурилиш бўляпти. Бор йўғи 50-60 квадрат метрлик икки хона қўшишлари керак.

Шу қурилишга 8 та компания жалб этилган. Ҳар ҳафта мажлис. Қурилиш 6 ой давом этар экан.

Қурувчилар эрталаб 9 да ишга келади. 12:00-13:00 ораси обедга чиқади. Пешин 16:00 да ишни тугатиб уйларига кетишади. Шанба ва якшанба ишлашмайди.

Мен эрталаб 8 да, мавсум пайти баъзан 6 да ишга келаман. Кечқурун 19:00-20:00 ларда, мавсум пайтида баъзан 22:00-00:00 ларгача ишлайман. Иш кунларим асосан шанба ва якшанбага тўғри келади.

Каллам ишламаган экан. Дунёни қурувчилар бошқаришини билганимда бошиданоқ қурувчи бўлар эканман.

Дарвоқе, қурувчи (ғишт терувчи) дегани француз тилида масон бўлади. Дунёни бошқарадиган ва барча нарсаларга айбдор бўлган масонларнинг номи шундан олинган. Бу бежиз эмас экан. 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10
Қиз қаёққа ғойиб бўлди? 🤔😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍1
ПОРНО АКТЁР ПРЕЗИДЕНТ?

Италиялик машҳур порно актёр Италия президентлиги учун ўзининг номзодини қўймоқчи эканлигини маълум қилибди.

У бу ҳақда шундай дебди:
- Мен Италия халқига 30 йилдан ортиқ хизмат қилдим. Мен ҳар қандай сиёсатчилардан кўра кўпроқ яхшилик қилдим.

Сизнингча порно актёрдан президент чиқадими?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱3👍2😁2
- Нега шундайсизлар, Учзамончилар?
- Ҳа

🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5😁4
БРИ - ФРАНЦИЯ ҚИРОЛИНИНГ БОШИНИ КЕСГАН ПИШЛОҚ

Бри француз пишлоқлари орасида машҳури, оғизга юмшоқ ва ёқимлиси, шу билан бирга тарихда ном қолдирганлиги билан ўзига хосдир.

Халқ севиб истеъмол қиладиган бу пишлоқни француз қироллари ҳам алоҳида қадрлаганлар. Бунинг исботи, француз инқилоби пайтида қирол Людовик 16 Париждан қочиб кетаётиб, Варен шаҳрида Бри пишлоғини сотиб олиш учун тўхтагагида халқ таниб қолиб уни қўлга олади ва кейинроқ бошини кесади.

Ундан кейин инқилобчилар орасида кенг истеъмол қилинган Бри пишлоғини бойлар ва камбағаллар ўртасида тенглик рамзи деб эълон қиладилар. Чунки инқилобдан олдин инсоният бойлар ва камбағаллар ўртасида тенглик бўлишини тасаввур қила олмаган даврларда ҳам бойлар ва камбағаллар Брини бирдай севиб истеъмол қилганлар.

ПС. Десертдан олдин Людовик 16 ни хотирлаб ушбу пишлоқни танаввул қиламиз 😋😍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8🔥1
АГАР ҚАДИМ ЗАМОНГА ТУШИБ ҚОЛСАНГИЗ...

Гапирсак, баҳслашиб тортишсак, ҳаёл сурсак ўзимизни дунёдаги барча илмларни биладигандай ҳис қиламиз.

Аслида кундалик ҳаётимиздаги деярли барча эҳтиёжларимиз, ейдиган, киядиган, минадиган, фойдаланадиган, кўрадиган, ёзадиган, ўқийдиган ва ҳоказо барча нарсаларнинг барчасини сотиб оламиз. Уларнинг аксариятини тайёрлашни, яратишни, тузатишни, ҳатто истеъмол қиладиган деҳқончилик махсулотларини етиштиришни билмаймиз.

Тасаввур қилинг, тарихдаги ҳозирги ишлатадиган ускуналар, машина ва техникалар мавжуд бўлмаган (электр, интернет, автомобиль, қоғоз, аксрият кийим-кечаклар, қуроллар ва ҳоказолар) даврга, ўрта асрлар ёки антик даврга тушиб қолдингиз.

Ҳозирги билимларингиз билан ҳозир ўзингиз фойдаланадиган қайси қулайликларни, илм-фан ва техника ихтироларини қайта яратиб, йўлга қўя олган бўлар эдингиз?

Ҳазилсиз ва билимларингизни чамалаб кўриб жавоб берингларчи. 🤔
👍7
Майли, унда ёмон бориб кела қолсин 😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5😁4
Бугун Украина воқеалари ҳақида суҳбатлашсак нима дейсизлар?
👍2
Live stream scheduled for