📢 ДИҚҚАТ!
⏰ Бугун, Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да каналда "УКРАИНА ВОҚЕАЛАРИ" ҳақида суҳбатлашамиз.
Илтимос,
- 📞 Ушбу эълонни бошқа гуруҳларга, дўстларга ва қизиққанларга тарқатинглар
- 🎙 Суҳбатда тортинмасдан фаол иштирок этинглар.
Суҳбат ҳаволаси: https://t.me/uchzamon?livestream=8bce8ca848df2027ae

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суҳбатимизда иштирок этган, фикрларини билдирган барча иштирокчиларимизга ташаккур.
Иштирок эта олмаганлар учун суҳтбатни жойлаяпман. Мавзу кимга қизиқ бўлса уларга тарқатишларингиз мумкин.
Каналга дўстларингизни таклиф қилинглар. Навбатдаги суҳбатларда янада фаолроқ иштирок этинглар. 😊🙏

НОИНСОНИЙЛИКНИНГ МИЛЛАТИ, ҲУДУДИ, ЖИНСИ, ДИНИ, ИРҚИ ЙЎҚ
Солихон воқеасидан кейин Хоразмда бир чақалоқ чиқиндихонага ташлаб кетганлиги ҳақида хабарлар чиққач, айримлар "Солихон домлаларининг ҳақ бўлганлиги"ни айтиб, хоразмликларни бармоқ билан бигиз қилиб кўрсатишга шошилган эдилар.
Сўнгги икки-уч кун ичида, Тошкентда бир аёл қизини айиқ қафасига ташлади, Андижонда бир гўдак қурилиш бўлаётган жойга ташлаб кетилди, аммо ўша айримларнинг "тошкентликлар", "андижонликлар" деб таъна қилганларини ёки айрим домла-ю муллаларнинг маҳаллийчилик қилганларини кўрмадик.
Шахсан мен бундан хурсандман. Чунки маҳаллийчилик бир иллат ва бизнинг мисолимизда у жамиятимизни емирувчи қурт деб аташ мумкин. Бунинг устига ноинсонийлик миллат, ҳудуд, дин, ирқ, жинс билмайди. Шунинг учун юз берган воқеаларда барча тошкентликлар, барча андижонликлар айбланиши керак эмас. Фақат бу хоразмликларга нисбатан ҳам шундай бўлиши керак. Бир аравачи Аз Замахшарийни танимаса барча хоразмлик эркаклар тупой, бир хоразмлик аёл алкогол истеъмол қилса (бу унинг ҳуқуқи) барча хоразмлик аёллар "алкаш" деб айбланишлари керак эмас. Қандайдир салбий мафкураларни деб ўз юртдошларига нисбатан адолатсизлик қилиш яхши иш эмас.
Бу гапларни ўрни келганда айтиб қўйдим. Барчага тинчлик, саломатлик ва ижобийлик тилайман!
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍10
Твиттернинг ўзбек сегментида ўз ўрнингни топиш учун йўриқномалар:
1. Ўзингни доим ақлли, ҳамма нарсани биладигандай тут
2. Агар билмасанг, 1-бандда кўрсатилган қоидага амал қил
3. Ҳеч қачон паст кетма, камтарликни каптарлик деб бил
4. Твитларингни имкон қадар маъносиз, мазасиз ва тушунарсиз қилиб ёз
5. Твитларингни тушунмаганлар, маъно излаганлар, фикр билдирмоқчиларга жавоб ёзмоқчи бўлсанг 1, 2, 3 ва 4-бандларга амал қил
6. Твитларингда имкон қадар сўкиниш сўзларини қўшиб ёз
7. Сўкиниш сўзларинг ўзбек тилида бўлса сен миллий даражада, рус тилида бўлса минтақавий даражада, инглиз тилида бўлса халқаро даражада крутойман деб ўйла
8. Агар эркак киши бўлсанг ўзингни мачодай тут. Твитларинг бир вақтнинг ўзида сени дунёвий, замонавий ва билимдон шу билан бирга феминистларни ёмон кўрувчи ва аёлларни паст деб билувчи қилиб кўрсатсин
9. Агар аёл киши бўлсанг ёки мачо эркакларга қарши курашиш билан машғул бўл ёки бир вақтнинг ўзида мачоларга ёқиш учун ҳаракат қилиб шу билан бирга ўзингни замонавий эркин аёл қилиб кўрсатишга урун
10. Ўзинга ўхшаган твиттерчиларни йиғиб бир-биридан мазумунсиз, зерикарли ва бефойда чатлар ташкил қил. Чатнинг номининг ўзиданоқ унинг даражаси кўриниб турсин. Одамлар чатга кирганларида гапиришга гап тополмай, нега йиғилиб ўтирганларини билмай ўтирган твиттерчиларни кўрсинлар
11. Агар ушбу ёзилганларга ишонмасанг, тепадаги 1 дан 10 гача бандларни қайта ва қайта ўқиб чиқ!

😁11👍5😱1
Биз динозаврлар ҳаёт пайтимизда шундай қўшиқчилар бўларди. Эслайсизларми? 🤣😜
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Болаликдан шимингни тескари кийма деб ўргатишлари бежиз эмас экан 🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1😁1
БУХОРОДА...
1. Бухорода бундан 3500 йиллар олдин Замонбобо маданияти шаклланган.
2. Бухорода пойтахт шаҳар 2500 йилдан бери доим бир жойда қайта ва қайта қурилган. Ҳозирги Бухоро шаҳри тарихдаги барча давлатларнинг пойтахти бўлган (Масалан, Хоразмнинг пойтахтлари Кат, Кўҳна Урганч, Хива ва вилоят сифатида ҳозирги Урганчга кўчган. Самарқанд ҳам қадимда Афросиёбда (ҳозирги археологик обидалар), кейинчалик Темурийлар даврида янги ҳудудга (Шаҳристон, Регистон) кўчган.
3. Бухорода бундан 2000 йиллар олдин Эрон ҳудудларидан қочиб борган яҳудий халқлари жойлашган. Улар Бухоронинг туб аҳолисига айланиб, шу ҳудуднинг фаровонлигига ҳисса қўшганлар. Ҳозирги кунда бутун дунё банклари ишлатадиган банк чекларини айнан Бухоро еврейлари ўйлаб топган деган гаплар бор. Ҳозирги кунда дунёнинг турли давлатларида истиқомат қиладиган "Бухоро яҳудийлари" Бухорони ўз она ватанлари деб биладилар.

👍19
4. Бухорода бундан 2500-1500 йиллар олдин илк давлатчилик шакллари юзага келиб, ҳудудлар Аҳмонийлар, Греклар, Кушонлар ва бошқа империялар таркибига кирган.
5. Бухорода бундан 2000 йиллар олдин Буюк ипак йўлининг асосий йўналишларидан бири ўтган. Географик жойлашуви ва Зарафшон воҳасидаги сўлим табиати туфайли савдогарлик ривожланган.
Бухороликларнинг савдогарлик маданияти Буюк ипак йўли йўқолиб кетгандан кейин ҳам йўқолган эмас.
6. Бухорода бундан 1700-1600 йиллар олдин "Оқ хунлар" деб аталувчи Эфталийлар империясининг пойтахти Пойканд жойлашган. Бу шаҳар бир неча асрлар давомида минтақадаги энг бой ва кўркам шаҳарлардан бири бўлган.
7. Бухорода бундан 1400-1200 йиллар олдин Бухорхудодлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Бу сулола билан боғлиқ икки аҳамиятли воқеа: 1. Бидун бухорхудот Бухоро аркидаги саройни қурдирган. 2. У вафот этгач, ўғли ёш бўлганлиги учун ўрнига аёли Хўтак хотун худотлик, яъни подшолик қилган. Афсуски, арабларнинг Бухорони босиб олиши ва бой шаҳар Пойкандни талаши унинг даврига тўғри келган. У Бухорони араб босқинидан қутқариш учун қўшни турк давлати аскарларини ёрдамга чақирган, аммо барибир жангда мағлуб бўлган.
8. Бухорода бундан 1200 йиллар олдин Марказий осиёдаги илк дорихона ташкил топган.
9. Бухорода бундан 1200-100 йиллар олдин Марказий Осиёдаги энг катта империялардан бирини ташкил қилган Сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Сулола яратувчиси Исмоил Сомонийнинг мақбараси Ислом дунёсидаги илк мақбаралардан бири бўлиб, жаҳон меъморчилик гавҳарларидан бири ҳисобланади.
10. Бухорода бундан 1200 йиллар олдин мусулмон дунёсидаги иккинчи энг муҳим инсон Имом ал Бухорий дунёга келган. Мусулмон олами ҳадислар тўқиб, рост ва ёлғон қоришиб кетган бир даврда Ал Бухорий илмий тадқиқотлар олиб бориб, мавжуд юз минлаган ҳадислар орасидан бир неча минг энг ишонарли ҳадисларни саралаб Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" асарини яратади ва бу асар ислом динининг муқаддас китоби "Қуръон"дан кейин иккинчи ўринда туради.
11. Бухорода бундан 1200-1100 йиллар олдин Абу бакр Наршахий "Бухоро тарихи" асарини ёзган. Бу асар Бухоронинг ўрта асрлар бўйича бирламчи аҳамиятга эга бўлиб, жуда бой маълумотлар беради. Асар 19 аср охирларида Парижда босмадан чиқарилган.
12. Бухоро ислом динида "Муқаддас шаҳар"лардан бири саналади. Аммо Бухоро исломгача ҳам турли дин ва маданиятлар чорраҳасидаги муқаддас ва навқирон шаҳар ҳисобланган. Ҳатто "Бухоро" сўзининг бир маъносига кўра уни "ибодатхона" деб ҳам айтадилар. Чунки қадим замонлардан бери Бухоро буддийликнинг, тангриликнинг ва бошқа маҳаллий динларнинг марказларидан бири бўлган. Шу сабабли, бухороликлар ҳаёт тарзида турли дин, маданият, маънавиятларнинг бойликлари мужассам бўлиб, улар бағрикенглик борасида намуна бўла оладиган халқлардан бири ҳисобланадилар.
13. Бухорода бундан 1000 йиллар олдин жаҳон илм фанининг даҳоларидан бири Абу Али ибн Сино дунёга келган. Қисқа умри давомида Ибн Сино 29 фан соҳасига оид 450 дан ортиқ асарларни ёзиб қолдирган. Умрининг ярми қочқинлик ва дарбадарликда ўтганлиги ҳисобга олинса, Ибн Синонинг қолган умри тўлиқ илм-фан ривожи, инсоният тараққиётига бағишланган деб айтиш мумкин. Ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асари 16 асрларга қадар Ғарб тиббиёт олийгоҳларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилган бўлса, унинг асарлари ҳозирга қадар барча шифокорлар учун ўрнак ҳисобланади. Бир ажойиб факт. Ибн Синони кўпчилик тиббиёт олими деб билади, аслида унинг асарларининг 85 фоизи фалсафага оид бўлиб, у инсоният тафаккури ривожига тиббиётдан кўра кўпроқ ҳисса қўшган. Замондош дўсти ва ҳамкасби Ал Берунийнинг таклифига кўра Хоразмдаги "Маъмун академияси"га бориб фаолият юритган даврларидаги Беруний-Ибн Сино ёзишмалари икки буюк олимнинг қанчалар тенгсиз бўлганликларидан далолат беради.
14. Бухорода бундан 700 йиллар олдин "Авлиёлар султони" деб ном олган Баҳоуддин Нақшбандий дунёга келган.

👍7
Дин ва илм-фан, дин ва оддий одамлар ҳаёти бир-бирига тўғри келмасдан, мафкуравий тўқнашувлар, ижтимоий ажралишлар юз бериб юрган бир пайтда Нақшбандий ўз билимлари, амаллари билан "олтин ўрталиқ"ни топиб, биргаликда, тинчлик ва тотувликда яшаш мумкинлигини исботлаб берган. Унинг "Қўлинг ишда бўлсин, қалбинг худода" деган нақли туфайли инсонлар тўғри ҳаёт тарзини топиб олганлар. Тасаввуф илмида муҳим йўналишлардан бирига айланган Нақшбандия тариқати бугунги кунда ҳам дунё бўйлаб ўз издошларига эгадир.
15. Бухорода бундан 600-500 йиллар олдин ўз сулоласини тузган Шайбонийхон ҳукмронлик қилган ва Бухорода туриб ҳозирги Марказий Осиёнинг деярли барча ҳудудларини бирлаштирган империяни тузган. Хоразм ва Қўқон хонликлари ҳам Шайбонийлар хонлигидан ажралиб чиқиб ўз замонавий давлатларини тузганликлари ҳисобга олинса Марказий Осиёдаги сўнгги 500 йилликдаги замонавий далатчиликнинг пойдевори Шайбонийхонга бориб тақалади дейиш нотўғри бўлмайди.
16. Бухоро доим илғор ва айниқса илм-фан борасида янгиликларни қадрлаган диёр саналади. Бунинг исботи, Исмоил Гаспирали янги усул (жадид) мактаблари ғоясини Марказий Осиёга олиб келганида Тошкентди уни ёмон кутиб олишади ва Самарқандда ҳам қабул қилишмайди. Шундан кейин у Бухорога келиб ўз ғоясини таништиргач, Марказий Осиёдаги илк янги усул мактаби Бухорода очилади.
17. Бухорода 1925 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлатининг асоси Ўзбекистон ССР ташкил қилинган ва Бухоро унинг пойтахти бўлган. Бухоро фарзанди Файзулла Хўжаев Ўзбекистон ССРнинг илк раҳбари бўлган. Афсуски, Файзулла Хўжаев 1938 йилда кўплаб юртдошлари қатори Сталин қотоғонлари қурбони бўлган.
18. Бухорода биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитрат туғилган. У Туркияда таълим олган ва ўз даврида Россиядан мустақил бўлиш учун курашган энг фаол жадидлардан бири бўлган. Фитратнинг давлатимиз ва миллатимиз ҳақидаги фикрлари, ўйлари, муаммоларга "ташҳислари" ва чоралари орадан 100 йил ўтгач ҳам ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. Афсуски, Фитрат ҳам Сталин қотоғонларининг қурбонига айланган.
19. Бухорода ўзбек санъатининг аёл намоёндалари Клара Жалилова ва Муҳаббат Шамаевалар дунёга танилган. Улар республикадаги кўплаб фаол аёллар қатори ўзбек аёллари ҳам ҳеч кимдан қолишмаслиги, айниқса жамиятимизда аёллар эркин ва тенг ҳуқуқли бўла олишларини ўз талантлари билан исботлаб берганлар.
20. Бухоро бугунги кунда дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири бўлиб, унинг бетакрор обидалари ЮНЕСКО ташкилотининг бутунинсоний ёдгорликлари рўйхатига кирган. Бухороликлар кўнгли очиқ, мард, тили ширин, қўли кўксида, меҳмондўст инсонлар ҳисобланадилар. Бухороликларнинг илм-фан, санъат, маданият ва интеллектуал соҳаларга жиддий қарашларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Дониёр Рўзметов
(@uchzamon)

👍16
Учаётган самолётингизни скотч билан ямаб қўётганини кўриб қолганингиздан кейин бемалол уча оласизми? 😜🤣🛫
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍3
Forwarded from Жаҳон тарихи ва жуғрофияси/HISTORYFACTSUZ
Эълон !
Эртага 2022 й. 5 февраль куни соат 21:00 да телеграм каналимизда ижтимоий тармоқларда машҳур "Уч Замон" канали асосчиси ва админстратори, ватандошимиз, Туризм соҳасининг етук мутахассисларидан бири, кўп йиллардан буён гўзал Францияда туризм соҳасида фаолият юритиб келаётган мсьё Дониёр Рўзиметов билан "Халқаро туризм " мавзусида онлайн суҳбат уюштирамиз.
Суҳбатга бу мавзуга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни таклиф қиламиз, фаол бўлинглар ва каналимизда қолинглар!
https://t.me/historyfactsuz?livestream=b705062ca281320eb4

👍10🔥2
ЎЗБЕКЛАРНИНГ 2%И САВОДЛИ БЎЛГАНМИ?
Собиқ совет иттифоқи даврида "Руслар келмасидан олдин ўзбекларнинг бор йўғи 2%и саводли бўлган" деб ўқитилган. Яъни бундан "руслар ўзбекларни ўқитиб саводли қилган, одам қилган" деган хулоса келиб чиқади.
Мустақилликдан кейин ўша даврларни савол остига олиш, қайта ўрганиш мумкин бўлгач, "2%"нинг сабаби руслар фақат рус тилини билганларнигина саводли деб ҳисоблаганликларини ёки таълим сифати ёмон бўлганлиги учун сифатсиз таълимни таълим деб ҳисобламаганлигикларини айтадилар. Бу гапларда ҳам жон бор.
Масалан "Бухоро таълим тизими тарихи" китобнинг мундарижасидаги Бухоронинг мадрасаларининг сонини ва бутун Бухоро бўйлаб тарқалганлигини кўринг. Унда 324 та мадраса келтирилган.
Бу китобда ҳали Хива, Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз, Насаф, Қўқонон, Марғилон, Андижон ва бошқа шаҳар ва туманлардаги мадрасалар саналмаган.
Агар уларнинг барчалари саналса, катта ва кичиклиги, сифатли ёки сифатсизлигидан қатъий назар бир неча 100 минглаб аҳоли қайсидир даражада саводли бўлганлигини билиш мумкин. Бу эса ўша даврдаги аҳоли сонига нисбатан сезирларли фоизни билдирганлигини кўрсатади.
Шунга қарамасдан, қандай қилиб ўзбеклар бор йўғи 2%гина саводли бўлиши мумкин? Балки 100% эмасдир, лекин 2% ҳам эмас-да. Хоразмча айтганда "Мингтаям шоғол бўладими?"
Лекин нега айнан 2%? Бир, беш, ўн, эллик эмас икки фоиз? Бу русларга нега керак бўлган?
Жиноят бор жойда жазо бор. Сиёсатда жиноят учун жазо олмаслик учун аввало жиноят заруратга айлантирилади ва уни амалга ошириш ҳуқуқи легитимлаштирилади.
Чор Россияси Петр 1 давридан бошлаб Марказий Осиё хонликларини босиб олишни режалаштирганлиги тарихий ҳужжатлардан маълум. 18 асрда шу мақсадда руслар Хивага юборган Бекович-Черкаасский ҳарбий кампанияси муваффақиятсизликка учрайди.
Рус колониализми (мустамлакачилиги)нинг тарихи ўрганилса, "2%"нинг сабаб ва мақсадлари ойдинлашади.
Колониализмни инглиз, француз, португал ва испанлар анча олдин "кашф қилганлар". Улар ҳар сафар бегона ҳудудларни босиб олганларида ўз босқинчиликларини халқлари олдида легитимлаштириш учун ўша ердаги халқларни қолоқ, дунёдан орқада қолган, ёввойи, ноинсоний ишлар қиладиган ва ҳатто каннибализм, яъни одам ейдиган қилиб тасвирлайдилар ва уларни "маданиятли қилиш" ўзларининг инсоний бурчи қилиб кўрсатганлар.
Чор Россияси бу ишларни кейинроқ, яъни қудрати етарли бўлгач амалга оширган. Табиийки, Россия ўз мустамлакачилигини Европаликларга худди улар қиладиган мафкура ва сабаблар орқали легитимлаштириб кўрсатишга ҳаракат қилган.
Шу сабабдан, 18 асрдан бошлаб рус матбуоти ва асарларида Хоразм, Бухоро, Қўқон халқлари қолоқ, саводсиз, ёввойи, қароқчи ва ҳоказо деб ёзишни бошлаганлар. Россия "Европа ва дунёнинг маланиятли вакили" сифатида "Осиёнинг қолоқ халқларини маданиятли қилиш"ни ўзининг инсоний бурчлари қилиб кўрсатишга уринган. Ва бунга эришган.
Бу худди бир пайтлар араблар "жоҳилларни динга киритиш" ёки сўнгги йилларда Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари топталган диктатураларни "демократлаштириш" учун у ерларга бостириб киришни легитимлаштиришларига ўхшаган гап.
"Итни ўлдирмоқчи бўлсанг уни қутурган деб айт" деган мақол бор. "Ўзбекларни 2% саводли бўлган" деб айтилиши худди шунга ўхшаган гап. Агар ўзбеклар 10, 20, 30 ёки 50 фоиз саводли дейилганида уларни "маданийлаштириш" учун асос бўлмаган бўлар эди. Руслар бостириб келганида ҳудудларимизда таълим ва савод ҳавас қиларли даража бўлмаган бўлса ҳам, у 2% бўлмаган. "Икки фоиз"нинг ортида аслида юқоридаги сабаблар ётади.

👍15
Сўнгги пайтларда мен кўрган энг гўзал сурат!
Оға-инилар бирлиги!
Абадий бўлсин ! 🤘🙏
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Оға-инилар бирлиги!
Абадий бўлсин ! 🤘🙏
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍21❤8😁5🔥1
Дарахтларнинг тагини бетонлаш географиясига қаралса, бу эпидемия бутун республика бўйлаб тарқалганлигини ва ғирт дарахткуш касаллар эканлигимизни билиб оламиз. Бу ҳали билганларимиз, ОАВга чиққанлари. Билмаганларимиз қанча? 🤔😢
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍9😁3
Агар Ўзбекистонда аҳволни яхшилаш, муаммоларга барҳам бериш ва давлатни демократик йўл билан ривожлантириш учун биргина сиёсатчи раҳбар танлаб олиниб, уни клонлаштириб барча вазирлик ва раҳбарлик мансбларига юбориладиган имконият бўлганда, мен Руслан Давлетов номзодини таклиф қилган бўлар эдим 😜
Сиз-чи?
Сиз-чи?
👍37🔥2
КУТИБ ОЛИНГ, ЯНГИ МОДА: "... қилиб қўйилган шим"
Илгари, йиртиқ шимлар илк бор чиққанда ҳамма энсалари қотиб қараган бўлса, кейинчалик ундай шимлар урфга кириб, оддий шимлардан бир неча бор қиммат бўлиб кетган эди. Илгари йиртиқ шимни уят деб билган ота-оналар болаларига ўша шимларни олиб бериб, охири йиртиқ шим киймаслик уятга айланганди. Айрим уддабуронлар шимлари йиртилиб кетса ҳам уларни худди модадаги шимдай қилиб юрар эдилар.
Бир компания ушбу суратлардаги шимларни сотувга чиқаряпти экан. Булар аллақачон тушунганингиздай "... қилиб қўйилган" модадаги шимлар. Ҳозир кўзингизга ғалати туюлаётган бу шимларни келажакда болаларингизга олиб бериш эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун ўзингизни руҳан тайёрлаб бораверинглар.
Бу шимларнинг яхши томони агар улар мода бўлиб кетса, ҳожатхона излаб юришингиз шарт бўлмайди. Шимингизни модага мослаб олиб кийиб кетаверасиз. 😜🤣🤘

👍6😱1😢1
ОЙИМ ПИШИРГАН ПАЛОВ ЭНГ ЗЎРИ(МИ?)!
Мен учун болаликдаги энг ёқимли тамлар: русларнинг цилиндр шаклдаги қиррали стаканига солинган ширин чойга ботириб олинган ўрис нон (буханка), сариқ рангли горох солинган шалдироқ шўрва, охирида унли сув солиб олинган мошова. Кўпчиликка ўхшаб "Ойим пиширган палов" ёки бошқа обрўлироқ бир нарсани ҳам айтишим мумкин эди. Аммо болалигимда палов энг севимли таомларимдан бири бўлмаган ва бошқа тамлар ҳам каби хотирамда алоҳида ўрин эгалламаган.
Кўпчилик ростдан ҳам ўзининг севимли таоми ҳақида гапирганида "Онам пиширган палов" дейди. Мантиқан олиб қараганда, бировнинг онаси пиширган палов энг зўри бўлса, бошқаларнинг оналари пиширган паловлар, умуман дунёдаги барча паловлар зўр бўлмаслиги керак. Лекин кўпчилик, дунёдаги бошқа паловлардан мазасизроқ, масаллиқлари камроқ ва ҳоказо бўлса ҳам ростдан ҳам онаси пиширган паловни энг зўри деб билади.
Бунга сабаб нима?
Буҳфеноменни французларда "Пруст мадлени" деб айтадилар. Мадлен бу юмшоқ ширинлик бўлиб, француз ёзувчиси Марсель Пруст бир асарида болаликдаги аммаси чойга ботириб берган ширинлик таъмини ўзгача тасвирлайди. Шу асардан келиб чиқиб, одамлардаги болаликдаги тамни ўзгача севиш ва энг зўри деб билиш ҳодисасини "Пруст мадлени" деб айтадилар.
Французларнинг "Рататуй" деб номланган мультфильмида ҳам шу ҳодиса тасвирланган. Парижнинг энг машҳур ресторанларида таомланадиган, уларни баҳолайдиган кулинар танқидчининг энг севимли таоми болаликдаги онаси тайёрлаб берган рататуй бўлади. Рататуй ўзимиздаги помидор, пиёз, бақлажон ва бошқа сабзавотларни пишириб, банкаларга босиб қўйиладиган енгил таом. Машҳур танқидчи шунча таомлар турганида келиб келиб онасининг рататуйини кўзларида ёш билан эслайди.
Болаликда кўп нарсаларни кўрамиз, ўйнаймиз, киямиз. Аммо там ва ҳидлар миямиздаги айнан шу хотираларни абадий сақлаб қоладиган ҳужайраларга жойлашиб қолади. Улар бизнинг инсон сифатида жамиятда, оилада, боғча ёки бошқа ижтимоий даврада ўз ўрнимизни топишни бошлаган, инсон сифатида ўзимизни танишни бошлаган даврларимиз ва бошқа ҳодисалар туфайли хотирамизда қолади.
Менинг ойим боғчада тарбиячи бўлиб ишлаган ва болалигимнинг илк даврлари боғчада ўтган. Ўша даврлардан бошлаб мен ўзимни таниб, жамиятда (масалан боғчада) ўз ўрнимни топишни бошлаган даврларим бўлади. Шу сабабли, менинг хотирамда боғчадаги гарох шўрва ва ширин чойга ботирилган ўрис нон ширин хотира бўлиб жойлашиб қолган. Ҳозиргача, дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги катта ресторанларида таомланиб, бир-биридан ажиб неъматларни тотиб кўриш насиб қилган. Хўранда сифатида турли миллатларнинг ширин таомларини танаввул қилишни яхши кўраман. Лекин барибир уйда бир коса мошова еган пайтимда болалик беғуборлик даврларим, оиламиз давраси кўз олдимга келади.
Бу ҳар бир инсонда шундай бўлиб, кимлар учундир "Онаси пиширган палов", бошқа кимлар учундир яна қандайдир там ва ҳидларда намоён бўлади.
Бу ҳодиса ҳар ким учун алоҳида, яъни индивидуал шаклда юз берганлиги учун у барчада бир хил бўлмайди. Масалан, турли авлод вакиллари ўзларининг болаликда нималар еганликларига қараб турли таом ва махсулотларни яхши кўришлари мумкин. Масалан 20 аср бошларида туғмлган авлод вакиллари орасида атала ёки бўткани ўзгача яхши кўриш ҳолатлари учраши мумкин. Бундан ташқари, орадан вақтлар ўтиши, болаликдаги махсулотлар ишлаб чиқарилмаслиги, етиштирилмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра инсон болаликдаги тамларни қайта топа олмаслиги, уларнм фақат хотираларидагина эслай олиши ҳам мумкин.
Сизга болалигингизни эслатадиган тамлар қайсилар?

👍8