Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Янглишмасам охирги марта бундай шармандалик, пасткашлик, инсон шаънини оммавий таҳқирлаш Зоир Мирзаев одамларни ариққа туширганида юз берган эди.

Бу мазохистларни бир нарса қилиш керак. Ўз юртдошлари, ўз турдошлари, бунинг устига олий касб вакилларини бундай хўрлаш... 🤦‍♂️😭

ПС. Хабари бўлмаганлар учун, Андижонда "ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун" ўқитувчиларни шундай сазойи қилиб ота-оналардан узр сўраттиришибди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢11😱5🔥1
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ АЙБДОРМИ?

Андижондаги воқеада кўпчилик "Ўқитувчиларнинг ўзлари айбдор, узр сўра деса сўрайверадими?", "Қул табиат бўлгач, ўзини қулдай тутади" ва ҳоказолар деб ёзмоқдалар.

Бу гапларни ёзаётганларнинг нуқтаи назарларини ва ачинишдан ёзаётганликларини тўғри тушунган ҳолда, мен уларнинг фикрларига қўшилмаслигимни билдирмоқчиман.

Улар қилаётган иш фанда "Жабланувчининг ўзини айбдор қилиш (Инглизчада "victim blaming") деб аталиб, унга кўра қиз бола зўрланса, бунга ўзи айбдор, демак кўзини сузган, очиқ кийинган, камбағал бўлса бунга ўзи айбдор, демак калласини ишлатмаган, ҳаракат қилмаган, машенникларга алданиб қолган бўлса ўзи айбдор, калласи ишлаганда ундайларга ишонмаган бўларди ва ҳоказо шаклларда намоён бўлади.

Мен Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг жамиятдаги мавқеи ҳақида "Ўқитувчи ва шифокор : жамиятнинг паст табақа вакилларими ?" номли мақоламда ёзган эдим. Уни қуйидаги ҳаволадаги мундарижадан топиб олиб ўқишингиз мумкин: https://t.me/uchzamon/396

Шахсан мен мардлик, бўй сунмаслик, ўзини таҳқирлатмаслик тарафдориман. Кимлар учундир бу менинг нуқсонларимдан бири бўлиши мумкин, чунки бу характерим ўзимга зарар келтирган вақтлари ҳам бўлган. Аммо бу мен учун фазилат бўлиб, ўз қадримни топишимга, ҳурматимни жойига қўйилишига ва беҳурматларни жойига қўйишимга кўп ёрдам берган. Аммо гап мен ҳақимда эмас.

Ҳаммада шароит, вазият, характер, имкониятлар бир хил эмас.

Биринчидан, Ўзбекистонда ўқитувчининг мақоми шу даражага олиб келинишида ўқитувчиларнинг айби (деярли) йўқ. Уларни моддий ва маънавий томондан хўрлаб, овозларини ўчириб, пахта тердириб, ҳовли супуртириб, қадрларини ерга урганлар бошқалар.

Давлатдан маош олиб ишловчи бу тоифани ҳимоя қилиши керак бўлган давлат, унинг ҳудудлардаги вакиллари, органлар ва бошқаларнинг ўзлари уларни йиллар давомида қулдай ишлатган бўлса улар дардини кимга айтишлари керак? Ўқитувчилар, умуман меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари, қадрларини ҳимоя қилиши керак бўлган касаба уюшмалари уларни ҳимоя қилганлари, иш ташлаб, кўчаларда намойишлар қилганларини кўрганмисиз? Умуман ўша йилларда ўқитувчиларни кимдир ҳимоя қилганми? Халқаро ҳамжамият аралашиб, мажбурий меҳнатни йўқ қилишга мажбурламагунича ҳаммамиз томошабин бўлганмизку. Тўғри, ичимиз ачишган, алам қилган, ижтимоий тармоқларда норозиликларимизни ёзганмиз, лекин ўқитувчиларни шундан ортиқ ҳимоя қилинмаган. Агар бу ҳолатни "зўрлаш" деб қаралса, уларнинг зўрланишларини узоқ йиллар кўриб, ёрдам бермаганмиз ёки бера олмаганмиз. Шу сабабли, энди уларнинг ўзларини ҳимоя қил олмаганлари учун ўзларини айблашга маънан ҳақли эмасмиз деб ўйлайман.

Иккинчидан, дейлик ўқитувчилар "Бор-э" деб узр сўрашдан бош тортди дейлик. Узр сўраттирганлар шунчалар олийжанобмики, "Майли, мард экансизлар" деб қўяверса. "Узр сўраш" деган сазойини ўйлаб топган калласи "гений"лар албатта уларни ишдан ҳайдаттирган ва ўқитувчиларни ҳеч ким ҳимоя қилмаган бўларди. Асослар бор, ўқувчилар ўқишга кирмаган, натижалар паст. Ундан кейин нима бўлади? Ишидан айрилган ўқитувчилар бошқа иш топиб кетишлари учун Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қандай ? Ўқитувчиларнинг олти секундда бошқа ишга жойлашиб кетишларига кафолат борми? Лекин уларнинг ўрнига олти секундда бошқаларни олиб келиб қўйишлари тайин эди. Ундан кейин уларнинг болаларини ким боқади, ҳаражатларини ким кўтаради, балки кредитлари бордир, уларни ким тўлайди?

Бундай ҳолатда бўлмаганлар, бўйдоқлар, пули борлар, иши қадрлироқлар, мансабдорлар ва бошқалар ўқитувчиларга таъна қилишлари осон, аммо танаси бошқа дард билмас деган гап бор. Ўқитувчиликни ташлаб кета олганлар аллақачон ташлаб кетганлар ва ташлаб кетмоқдалар. Аммо ташлаб кета олмайдиганлари ҳайдаса ҳам, хўрласа ҳам ташлаб кета олмайди. Бу уларнинг айблари эмас.

Ва ниҳоят, вазият юзасидан қўшимча қилмоқчиман. Дейлик, ўқитувчиларнинг айблари бор, уларнинг натижалари ёмон, савиялари паст ва ҳоказо. Ростдан, билимсиз, ўқишни коридорда битирган ўқитувчилар ҳам борку. Ундайларни тегишли равишда жазосини бериш, керак бўлса ишдан бўшатиш учун Конституция, қонунлар, меҳнат кодекси деган нарсалар бор.
👍9🔥7
Ўзбекистон қонунчилигида "Узр сўраш", "Узр сўраттириш" деган жазо чораси йўқ. Бу ишни қилиш, инсоннинг қадрини ерга уриш, ишчанлик обрўсига зарар етказиш деб айтилади ва қонун билан таъқиқланади.

Ва ниҳоят охирги гап. Ўқувчилари ўқишга кирмаганлиги учун жазолаш ҳеч қайси мезонларга тўғри келмайди. Ўзбекистонда ҳар йили 450 минг нафар ўқувчи мактабни битиради. Олий таълим муассасалари бор йўғи 110 000, сиртқи, кечки ва бошқаларни қўшса яна 50 минг ўқувчини талабаликка қабул қилади. Бу дегани таҳминан 300 000 ўқувчи талабаликка қабул қилинмай қолади дегани бўлади. Бунга олдинги йилларда кира олмай қолган 300 000 ларни ҳам қўшса, аҳвол янада чатоқлашади. Бир неча йиллар олдин ОТМлар 110 000 эмас, бор йўғи 50-60 минг талаба қабул қилганликларини эслатмаса ҳам бўлади.

Шундай шароитда, республиканинг қайсидир ҳудудларида кимлардир талабаликка кира олмай қолиши табиийку. Бунинг учун жазолаш адолатдан бўладими? Солиштириш учун эмас, фақат маълумот учун, Францияда ҳар йили 1 миллион ўқувчилар мактабларни битиради ва ОТМлар хоҳласа 1 миллион ўқувчини талабаликка қабул қила олади.

Мен бир кунда Франция даражасига чиқиш керак демайман, аммо ўқитувчиларни баҳолаш стандартларини ўқувчиларнинг ўқишга киришларига қараб белгилаш мантиқсиз ва адолатсиз бўлишини айтмоқчиман. Энг ёмони, шу стандартларни рўкач қилиб ўқитувчиларни жазолаш, керак бўлса ишдан олиш мумкин бўлгач, ўқитувчиларни узр сўраганликда айблаш нотўғри бўлади. Асл айбдорларни бошқа жойдан, сааал тепароқдан излаган маъқул деб ўйлайман.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДОМЛАЛАРГА БИР БАЛО БЎЛЯПТИ

"Таҳорат қилганда кетингизни ювгандан кейин қўлингизни ҳидлаб кўринг" деган, ғалати ҳидлар ошиғи бўлган домла эсингиздами?

Энди у дастурхонга ароқ қўйган одамнинг бошига ароқ шиша билан уриб синдир деб фуқароларни жиноятга даъват этибди.

Олдин биттаси Эйнштейн эшак, хоразмликлар яна бир бало деб ишдан ҳайдалганди. Яна биттаси Нобель мукофоти олганлар ҳоин деганди.

Булар атайлаб қиладими ёки ёппасига томлари кетганми, билмадим-у, лекин жамиятни жипслаштиришга, фаровонликка ҳисса қўшиши керак бўлган домлалар фақат одамларни илмдан қайтариш, қонунларни бузиш, айирмачилик келтириб чиқиш билан оворалар.

Буларку гапираверадилар, лекин буларнинг гапларига амал қилиб аҳмоқлик қилиб қўйганларнинг умрлари ҳазон бўладиган бўлса, булар "Бизда айб йўқ" деб четда қолаверадилар.

Тағин шуларни гапирсак буларга кўз ва қулоқларини юмиб олиб ишонадиганлар биздан хафа бўладилар.

Афсус...

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍22🔥21😢2
- О, раҳмат бувижон, бу пайпоқ бунча юмшоқ ва ғалати. Уни нимадан тўқигансиз?
- Лағмондан, болажоним, лағмондан

🤪🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍1😁1
​​БАХТИНГ ЁТМАСИН, ИШИНГ ҚАЙТМАСИН!

Ишларимиз юришиб, ҳаётимиз яхши бўлиб, бахтли ҳаёт кечира бошлаганда баъзан бу бизга абадийдай туюлади. Ўзимизча мазза қилиб яшаймиз, келажак ҳақида қайғурмаймиз. Аммо шундай бўладики, кутилмаган арзимас бир воқеа барчасини дабдала қилиб, ҳаётимизни ўзгартириб юборади.

Ҳозир шундай ҳолат Франция футбол терма жамоаси ва Англиянинг Вестҳам клуби аъзоси Курт Зума билан юз бермоқда. Бир неча кун олдин у йилига 2,5 миллион евро маош оладиган, Англиянинг бой кварталларида истиқомат қиладиган, бойвачча ўйинчилардан бири эди. Ҳозир унинг ишлари орқага қайтган, дунёнинг ярми ёмон кўрмоқда.

Гап шундаки, унинг укаси Курт Зума мушугини тепиб, урган пайтда видеога олиб, кулган смайликлар билан Снапчат ижтимоий тармоғига қўяди.

Орадан кўп ўтмай, видео тарқалиб кетиб, ҳайвонларнинг ҳуқуқларига бефарқ бўлмаган одамлар Зумани жавобгарликка тортишни талаб қилишни бошлайдилар. Орага сиёсатчилар, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари аралашиб, барчаси фожиали тус олиб кетади.

Ҳозирга келиб, Курт Зумага қарши петицияга 160 000 одам имзо чеккан. Сўннги бор у майдонда футбол ўйнаганида ҳар сафар унинг оёғига тўп тегганида муҳлислар увиллаб ҳуштаклар чалдилар. Йиқилиб оёғи оғриганда унга "Сен урганингда мушугинг нимани ҳис қилганини кўрдингми?" деб таъналар қилдилар. Воқеалар шу билан тугаса майли эди.

Жамоатчилик босими остида Вестҳем клуби футболчига 300 000 фунт стерлинг (клубнинг энг баланд жаримаси) жарима солган. Унинг иккита мушуги олиб қўйилди. Адидас компанияси у билан шартномасини бекор қилди. Уни Франция миллий терма жамоасидан четлатилиши талаб қилинмоқда. Францияда унга қарши судга даъво аризаси берилган ва у 4 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин. Ҳозирча Англияда унга қарши судга даъво аризаси берилмаган, аммо воқеалар ривожида кимдир ёки қайсидир ташкилот бу ишни қиладиган бўлса, у 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Дунёнинг ишлари шундай. Ҳамма ишлари зўр бўлган, пули давлати, иши, оиласи, обрўси бор бўлган футболчи ўзи кутмаган жойдан, укасининг ҳазил бир видеосини деб карьерасининг вайрон бўлишига дучор бўлмоқда.

Шунинг учун яхши ёмон, бой камбағал, омадли омадсиз кунларда имкон қадар кўзимизга қарашимиз, оёғимиз ердан узилмаслиги, майда деб билган амалларимизгача кўзимизга қараб ҳаракат қилишимиз керак.

Хоразмда "Бахтинг ётмасин, ишинг қайтмасин" деб дуо қилинади. Бундай дуо қилиниши бежиз эмас, у мана шундай ҳаётий тажрибалардан хулоса сифатида яратилган.

Ишингиз қайтмасин, бахтингиз ётмасин, Азизлар!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5
МОНА ҲЕЙДАРИ-ДЎЗАХДАН ЖАННАТГА ЙЎЛ ОЛГАН ФАРИШТА

Суратда кўриб турганингиз Мона Ҳейдари. У эронлик. Уни 12 ёшида амакиваччасига эрга беришган. 14 ёшида фарзандли бўлган. Ҳозир 3 яшар ўғли бор. Эри уриб, хўрлайвергани учун Туркияга қочиб кетган. Яқинда Туркиядан қайтиб келганида эри катта пичоқ билан унинг бошини кесиб, бошни қўлига олиб кўчаларда ҳаммага кўрсатиб сайр қилган. Видеони кўрдим, кўришни тавсия қилмайман (ва қаердан кўриш мумкинлигини билмайман). Яхшиси дўзахдан қутулиб жаннатга йўл олган фариштанинг ушбу суратини кўринг...

Бу воқеа Эрон ва дунё бўйлаб норозиликларга сабаб бўлмоқда. Чунки унинг видеоси тарқалди ва инсоният ҳолатнинг қанчалар фожиали эканлигини ўз кўзлари билан кўрди. Аммо афсуски, Эронда бу ҳолат оддий ҳол. 2010-2014 йилларда "Шаън учун қотиллик"лар, яъни худди мана шундай қотилликлардан 8000 таси юз берган. 2019 йилга келиб, ҳар йили 450 га яқин ҳолатлар юз берган. Бу полиция берган статистика. Одатда Эронда бундай ҳолатларда удумларга кўра зўровон ва қотил эр, ота, ака ва укалар "тўғри тушунилади" ва жиноятларидан кўз юмилади. Умуман Эрон жамияти дунёдаги энг патриархал, "эркаклик шаъни" деган нарсалар чуқур илдиз отган жамиятлардан бири ҳисобланади ва у ерда аёлини, қизини, умуман аёлларни уриш, хўрлаш, одам ўрнида кўрмаслик, керак бўлса ўлдириш ва бундан фахрланиш одатий ҳолга айланган.

Эрон қонунлари қизларни 13 ёшдан, ота рози бўлса 12 ёшдан эрга беришга розилик беради.

Ушбулардан келиб чиқиб, 12 ёшда зўрлаб эрга берилган, хўрликлардан чет давлатга қочиб кетган ва охири ўз эри томонидан боши кесилган Мона бу дўзахдан ўлибгина қутулди. Бу барчага, бутун инсониятга, айниқса "шаън", яна бир балолар деб миясига қон қуйиладиганларга сабоқ бўлиши керак.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Юқоридаги постга илинган сурат нега ва қандай қилиб ўчиб кетганини билмайман.
Кеча Курт Зуманинг видеоси менда йўқ бўлиб қолганди.

Шунинг учун суратни шу ерга қайта қўйяпман. 🙏
😢8👍2
Тўғрими, эркаклар? 😜🤪

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁12
ТИПИРАТИКОНБАЛИҚМИСИЗ Ё ОЙБАЛИҚ?

Типиратикабалиқ ва ойбалиқ деган балиқлар бор. Улар хавф туғилганда суратлагидай семириб, шишадилар.

Жуссаси катта, менга ўхшаб емаса ичмаса ҳам семирадиганлар, оза олмай доим диетада юрадиганлар, семизман деб ўз кўнглини чўктирадиганлар.

Билиб қўйинглар, бизлар семиз эмас, балки балиқлармиз. Бирларимиз ойбалиқ, бошқаларимиз типиритикан балиқлар. Биз фақат хавфлардан доимо ўзимизни муҳофаза қилиб юрамиз. Биз билан ҳазиллашиш, ўйнашиш керак эмас.

Нима дедингизлар, ойбалиқ ва типиратиканбалиқлар? 🐟😜🤣

ПС. Бу постни ўзингиз билган балиқчаларга жўнатинглар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍9😁6🔥2
​​ЭДВАРД РТВЕЛАДЗЕ ВАФОТ ЭТИБДИ

Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этибди.

Ўзбекистон тарихи, археологияси, биз ҳозирда фахрланиб кўкракка урадиган кўплаб билимларнинг очилишига сабабчи бўлган ёки фаол ҳисса қўшган олимнинг вафоти ҳақидаги хабарга кўпчилик эътибор бермагандай. Ваҳоланки, Ртвеладзе олим сифатида кўз олдингизга келиши мумкин бўлган буюк санъаткор, кино ва қўшиқчилик соҳаси арбоблари каби ўрин эгаллайди.

1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепа (Сурхондарё вилоятидаги милоддан аввалги. IV аср охири-миль.II асрларга оид “Окс Александрияси" деб номланувчи археологик ёдгорлик) нинг ноёб қадимий ёдгорлигини топган. У Беруний номидаги мукофот (1985), “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари билан тақдирланган. Олим Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати бўлган.

Буюк олимнинг жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабр тилайман.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12😢4
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ҲОКИМИЯТ АЛМАШИНУВЛАРИ

Марказий Осиё давлатлари сиёсатнинг иккинчи олтин қоидаси "Ҳокимиятни сақлаб қолиш"нинг турли усулларини синаб кўрмоқдалар. Ҳозирга қадар, уларнинг ҳеч бири ҳокимиятни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Мана Марказий Осиёдаги ҳокимиятлар алмашинувларининг қисқача тарихи.

Қирғизистон:

- 2005 йил. Биринчи инқилоб.
- 2010 йил. Иккинчи инқилоб.
- 2017 йил. Президент Атамбоев ҳокимиятни сақлаб қолиш учун "Путин-Медведев-Путин" формуласини ишлатмоқчи бўлиб кўрди. Аммо Жеенбеков, барчасини дабдала қилиб, "отаси"ни қамоққа равона қилди.
- 2021 йил. Учинчи инқилоб.


Туркманистон 1.

- 2006 йил. Туркманбоши Сапармурот Ниёзов тириклигида ҳокимиятни бировга бера олмаганлиги сабабли, ҳокимият алмашинуви унинг ўлимидан кейин юз берди. Бундан Гурбангули Бердимуҳаммедов фойдаланди ва Ниёзов бергиси келмаган ҳокимиятни қўлга киритди.


Ўзбекистон:

- 2016 йил. Тириклигида ҳокимиятни бергиси келмаган Ислом Каримов Сапармурот Ниёзов каби ўлгунича ҳокимиятни бермади ва ҳокимият алмашинуви "Туркманистон 1" шаклида бўлиб ўтди.


Қозоғистон 1:

- 2019 йил. "Туркманистон 1" ва "Ўзбекистон" ларнинг гувоҳи бўлган Нурсултон Назарбоев уларнинг сценарийсини такрорламаслик ва сихни ҳам кабрбни ҳам куйдирмасдан ҳокимиятни сақлаб қолиш учун 2019 йилда президентликдан кетди ва ўрнига "Путин-Медведев" формуласи бўйича Қосим-Жўмарт Тўқаевни қўғирчоқ президент қилиб қўйди.


Қозоғистон 2:

- 2021 йил. Ўлганидан кейин ҳокимият алмашинуви Туркманистон ва Ўзбекистондагидай юз беришини хоҳламаган Назарбоев тириклигидаёқ ҳокимиятдан айрилишининг гувоҳи бўлди. Қозоғистон воқеаларида "Қозоғистон Медведеви" "ўз отасини ўлдириб" ҳокимиятни қўлига олиб олди.


Тожикистон:

- "Туркманистон 1", "Ўзбекистон"," "Қозоғистон 1-2" ва Қирғизистон воқеаларини кўриб, ҳокимиятни қандай сақлаб қолиш дарди билан яшаётган Имомали Раҳмон ҳокимиятни ўз ўғлига ўтказиш режаси билан яшамоқда. Озарбайжон ва Чеченистонда амалга ошган тажриба Раҳмонга умид бермоқда.


Туркманистон 2.

- 2022 йил. "Туркманистон 1", "Ўзбекистон", "Қозоғистон 1 ва 2" ларга гувоҳ бўлган Гурбангули Бердимуҳаммедов Имомали Раҳмон каби ҳокимиятни ишончли қўлга, яъни ўз ўғлига қолдиришни режалаштириб келаётган эди. "Қозоғистон 2" воқеалари бу жараённи тезлаштириб юбориб, туркманбоши бу ишни Раҳмондан олдин амалга оширишга қарор қилди. Кўрамиз, бу қандай амалга ошар экан.

ПС. Марказий Осиёдан ташқари Россия ва Белоруссияда ҳам давлат раҳбарлари ҳокимиятларини сақлаб қолиш дарди билан яшамоқдалар. Менимча, Путин Туркманистон 1 ва Ўзбекистон каби ҳокимиятни ўлгунича сақлаб қолишни умид қилмоқда. Лукашенко эса ҳокимиятни ўғлига қолдириб хотиржам бўлмоқчи, аммо бу ерда биология ўз сўзини айтиб, унинг ўғли тез катта бўлавермаяпти.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍14
​​ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ ИЛК БЕЛГИСИ НИМА?

Бир неча йиллар олдин бир талаба антрополог Маргарет Миддан маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси нима деб ўйлашини сўрайди. Талаба Мид хоним қармоқлар, пишган лойдан ясалган сопол идиш, тегирмон тоши ҳақида гапирса керак деб ўйлайди. Аммо унинг жавоби бундай бўлмайди.

Мид хоним "Қадимги маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси синган сон суягининг даволанишидир" деб жавоб беради. У шундай тушунтиради:

- Ҳайвонот оламида оёғинг синса, албатта ўласан. Хавф туғилса қоча олмайсан, дарёга бориб сув ича олмайсан, овқат топиб ея олмайсан. Бошқа ҳайвонлар учун ўлжага айланасан. Биронта ҳайвон оёғи синса, у тузалгунича яшаб қола олмайди.

Сон суяги сингандан кейин унинг тузалиши бу кимдир унинг ёнида бўлганлигини, унинг яраларини боғлаганлигини, уни хавфсиз жойга олиб борганлигини ва у тузалиб кетишига ёрдам берганлигини билдиради.

Мид хоним сўзини шундай якундайди: "Оғир аҳволда қолган кимсага ёрдам бериш цивилизациянинг бошланиши деганидир"!

Уч замон: Қиссадан ҳисса, одамнинг ҳайвондан фарқи бу унинг маданиятида, маданият белгиси эса одамларнинг ўзгаларга ёрдам кўрсатиш хусусияти- онгги, ақли, фаросатидадир.

(Уч замон таржимаси)

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍25
Нима дедингиз? 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔥7😁3😱2😢1
Янги Ўзбекистон, Янги Қозоғистон, Янги Зеландия, Янги Каледониядан кейин Янги Франция! 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшнисининг уйида жанжал бўлаётган бўлса, айримлар мана шундай қилади. 😜
🤣🤘

Кимларга юборишни ўзингиз биласиз 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍2
Ўқитувчиларга узр сўраттирган ҳокимга ҳайфсан берилиб, ўрнига унинг камикадзеси ишдан бўшатилибди.

Ишқилиб, ҳайфсан жазоси ҳокимнинг нозик қалбига озор бермаган бўлса бўлди. Янги камикадзе топилади. 😜🤣🤘

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
🔥13😁3
100% чегирма ола оладиганларга юборинглар 😜💪

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8❤1
Эҳтиёт бўлинглар, ручка ўғрилайдиганлар кўпайиб кетган эмиш 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁5