УКРАИНЧА ЖАЗО
Инқилоблар, намойишлар, тўқнашувлар, беқарорлик ва урушларда талончилар, ўғрилар, вазиятдан фойдаланиб қолиб ўмаришни хоҳлайдиган виждонсизлар топилади.
Бундайлар яқинда Қозоғистон воқеаларида, Қирғизистонда, Париж, Лондон ва Вашингтондаги намойишларда ҳам чиқади.
Украинада юз бераётган урушда украиналиклар талончиларни жазолашнинг самарали йўлларини қўлладилар. "Шум бола" асарида Қоравойнинг онаси "Жигарларингизнинг рисқини ўғирлайсанми?" деганидай ўзи оғир аҳволда қолган юртдошларининг рисқини ўғирламоқчи бўлган талончиларни дарахтлар ва симёғочларга намойишкорона скочлаб ташлабдилар. Бу билан ўғри ўғрилаганидан минг марта пушаймон бўлиб, халқ олдида шарманда бўлганидан ташқари бошқа талончилар ҳам ўзлари билан нима юз беришини билиб, ниятларидан қайтадилар.
Украинча жазо самарали бўлиб чиқди шекилли, ушбу суратларда кўриниб турганидай жазолар қўлланган икки-уч сурат ва видеолар тарқалгач талончилик ҳақидаги хабарлар камайди.
👉 https://t.me/uchzamon

👍20😱1
МАНБА КЕЛТИРИНГ
- Хўш, Россия Украинага бостириб кирганига, тинч аҳолини ўлдираётганига, шифохоналарни бомбалаётганига, умуман айтаётган гапларингизга манба бера оласизми? Манбаларингиз билан танишиб кўрай, кейин сизнинг холислигингизга баҳо бераман
- Албатта. Масалан, мана бу манба
- Ия, бу Укропларники-ку, украинларми сизнинг манбангиз?
- Сўрадингиз, биринчи манбани бердим. Мана, бўлмаса мана бу учала манба
- Булар Германия, Англия, Франция манбалари-ку. Гейропанинг манбаларига ишониб шундай деяпсизми?
- Мана бу...
- Бу Америкосларнинг манбасини келтирмасангиз ҳам бўлади. Мен сизга холис манба дедим.
- Мана сизга турк, араб, Исроил, ҳинд ва хитой манбалари. Бўладими?
- Турклар НАТОнинг итлари. Улар холис эмас. Қолганлари ўз юртларида туриб олиб ёзяпти. Биронтаси Украинага бориб, ўз кўзи билан кўриб ёзмаяпти. Аксарияти, Ғарб матбуотидан кўчириб ёзган
- Хўп, мана, Ўзбекистон манбалари. Кун.уз, Газета.уз, Хюман.уз, мана булар эса энг холис ва батафсил таҳлил қиладиган блогер ва публицистларнинг каналлари
- Э, буларнинг барчаси Ғарбдаги куратлрларининг пулига ёзиб юрган сайт ва каналлар. Шуям манбами?
- Хўш, дунё географиясини кезиб чиқдик. Яна қандай манба керак сизга?
- Ана айтмадимми, холис эмассиз деб. Ёқтирмасангиз ҳам холислик учун Россия 24, Вести, RT, Спутник деган канал ва сайтлардан бирон марта манба келтирмадингиз
- Барака топгур, бу каналлар ва сайтлар Путин пропагандасига расман қарашли манбалар бўлса ва улар фақат сиз айтаётган гапларни айтаётган, тўғрироғи шу гапларни айтишга мажбур бўлса, уларнинг сайт ва каналларидан сизга қандай қилиб манба бераман? Россиядаги бор гапни айтадиган манбалар "Ватан хоини" сифатида 15 йилга қамалиб кетмаслик учун ўз фаолиятларини тўхтатган бўлсалар. Россияда Путин айтган гапдан бошқасини айтиш ва ёзиш тақиқланган бўлса, улардан қандай қилиб манба келтираман?
- Ана, охири холис эмаслигингизни тан олдингиз-ку. Бошида айтганим тўғри чиқдими? Биронта ишончли манба келтира олмадингиз. Боринг, сиз билан ишончли манба билан келганингизда гаплашаман.
- Яъни Россия 24, RT, Спутник каби манбалар биланми?
- Ҳа
- Хўп, тушунарли. Саломат бўлинг.
- Дасвидания, калхоз...
😜🤣🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍20😁8🔥5
Ер сайёрасига таҳдидлар: Ковид, Урушлар ва иқлим инқирози ☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱12👍7
Кимга Ватан, кимга қорин қайғуси. Аҳволимиз 🤦♂️😢
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢4👍1🔥1
Тағин аёлларнинг ҳуқуқлари тенг, гендер тенглигини гапирма дейишади. Ҳатто қиз бола бўлиб туғилгани ҳам айб бўлса, нега аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашмаслик керак?
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😱7👍5
Барибир қиз боланинг юзи очиқ бўлгани маъқул. Акс ҳолда, нос чекадиганига тушиб қолишингиз мумкин 😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍2
Путин ОАВлари Украинада кимёвий қурол лабораториясини топганлиги ҳақида гапира бошлади.
Украинани конвенционал қурол ва бомбалар билан ола олмаган Путин Суриядаги каби кимёвий қуролларни ишлатишни режалаштириляптими деб қўрқаман. Ҳозир улар Россия ва унинг таъсиридаги путинпарастларни руҳан тайёрлашяпти. Келгуси кун ёки ойларда Украина шаҳарларида кимёвий қурол ишлатилса, бунда улар Украинанинг ўзини айблайдилар. Ўшанда путинпарастлар "Буни Путин акам ОАВлари аллақачон айтган эди, улар ҳатто кимёвий қурол лабораториясини ҳам топган эдилар, мана исботи" деб бонг урадилар.
Таҳминларим ёлғон бўлиб чиқишини жуда хоҳлайман.
Кузатишда давом этамиз...

👍8😱3😢1
Тўғри-да, Франциянинг ёмғир момолари фақат французча тушунади 🤣🤣🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкция санкция дейсизлар. Фейсбук, Инстаграмни ёпдинглар. Энди хурсандмисизлар?
Бунинг Украинадаги шаҳарларни бомбалашдан қандай фарқи бор? Кунлари Телеграмда думалоқ видеолар жўнатишга қолган, қоринлари оч Инстаграм блогерларини сизлар боқасизларми? Юрак, раҳм-шафқат деган нарсалар борми ўзи сизларда?
😭😭😭
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Бунинг Украинадаги шаҳарларни бомбалашдан қандай фарқи бор? Кунлари Телеграмда думалоқ видеолар жўнатишга қолган, қоринлари оч Инстаграм блогерларини сизлар боқасизларми? Юрак, раҳм-шафқат деган нарсалар борми ўзи сизларда?
😭😭😭
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁29👍2😢1
Бир неча кун олдин KFC Россияни тарк этаётганлиги ҳақида пост ёзгандим.
Постимдан афсусдаман. Мени мот қилдингизлар. Бир зумда KFCни миллийлаштириб олибсизлар. Ош бўлсин !
😜🤣🤣
ПС. Суратни ўқувчиларимиздан бирининг изоҳидан ўғирладим 😜🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Постимдан афсусдаман. Мени мот қилдингизлар. Бир зумда KFCни миллийлаштириб олибсизлар. Ош бўлсин !
😜🤣🤣
ПС. Суратни ўқувчиларимиздан бирининг изоҳидан ўғирладим 😜🤘
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁4
Инстаграмдаги ўзбек артист ва шоирлари фолловерларини Телеграмга ўтказяпти. Ҳаммаси Инстаграмни Мейл.ру билан очганми дейман 😜🤣☝
PS. Реклама қилиб берганим учун менга гонорар беришармикан? 😜
Қандингни ур, Дуров!
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
PS. Реклама қилиб берганим учун менга гонорар беришармикан? 😜
Қандингни ур, Дуров!
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁6👍1
Ўзбек спорт сайтлари:
- Элдор Шомуродов Женоадан Ромага ўтди.
- Моуриньо Элдор Шомуродов билан суратга тушди
- Элдор Шомуродов Италия матбуотига интервью берди
- Бугун Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинга тушармикан?
- Элдор Шомуродов заҳирадан ўйинга тушди
- Элдор Шомуродов ҳақида Рома мухлислари нима демоқда?
- Моуриньо бу сафар Элдор Шомуродовга имконият берармикан?
- Элдор Шомуродов яна заҳирада қолдирилди
- Элдор Шомуродов ош еганмиш
- Рома мухлислари Элдор Шомуродовни ўйинга кўпроқ туширилишини сўрамоқдалар
- Моуриньо, Элдор Шомуродовни ўйинга туширмаганинг учун ҳали кўр бўласан
- Элдор Шомуродов бугунги ўйин рўйхатида
- Урааа, Элдор Шомуродов бугунги ўйинда майдонга тушди. Мени ушланглар, ҳозир ўзимни бир нарса қилиб қўяман
- Афсус, Элдор Шомуродов гол ура олмади
- Элдор Шомуродовнинг мушуги туғибди
- Элдор Шомуродовнинг жамоаси ҳақида жаҳон юлдузи гапирди
- Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга тушди. Элдор Шомуродов гооооооооол! Моуриньо, ўлиб кетгур, кўрдингми? Сен ўзбекларни нима деб юрибсан?
- Элдор Шомуродов бундан буён асосий таркибда ўйинга тушишига шубҳа йўқ
- Моуриньо Элдор Шомуродовга яна имкон бермади
- Элдор Шомуродов...
- Элдор Шомуродов....
.....
- Элдор Шомуродовни кўз билан олдик шекилли, ҳа демай Ромадан кетказиб юбормасак бўлди...
Элдор Шомуродов:
- ЗззззззззБббббббб. Ёзишга бошқа мавзуларинг йўқми? Одамни бир тинч ўйнашга қўйсаларингчи. Мен нима қилаётганим, нима еётганим, қаерга борганим, нима деганимни мендан кўпроқ сизлар биласизлар. Баъзан мен ҳақимдаги гаплардан ўзимнинг ҳам хабарим бўлмайди. Италияга келганимга пушаймон қилдирдинглар. Ааааааа...
🤦♂️⚽🤣

😁17👍9
ЎЗГА МИЛЛАТ ТАОМЛАРИГА ҲУРМАТСИЗЛИК-МАДАНИЯТСИЗЛИК БЕЛГИСИ
Баъзан устрица, шиллиққурт, мидий ва бошқа француз таомларининг суратларини улашсам "Валақ", "Берк" дейдиган ва жирканиб ёзадиган юртдошларимиз топилади. Одатда уларга ўзга миллат таомларига ҳурмат маданият белгиси эканлигини, миллатларнинг таомлари географик шароитларга кўра мавжуд бўлган махсулотлар асосида юзага келганлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Масалан агар Ўзбекистон денгиз ёки океан бўйида жойлашган бўлганида ўзбекистонликлар ҳам денгиз махсулотлари (махлуқотлари)ни миллий таом деб еб юришган бўларди.
Буларни тушунтиргач, тўғри хулоса чиқарадиганлар бор ва нима деса ҳам ақлига сиғдира олмай ўзга миллат таомларига нисбатан қўпол ва ёқимсиз гапларни ёзишда давом этадиганлар бор...
Франциянинг машҳур телешоуларидан бири жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлиб ўтган ва сўнгги ҳафталарда эфирга берилди. Иштирокчилар бажариши керак бўлган шартлардан бири ўзбекларнинг ўзига хос таомларини ейишлари керак бўлади.
Таомлар орасида қалампирли қурут, мол ичагидан таом ва ҳўкизнинг жинсий аъзолари бор эди. Кўрсатувни экзотикроқ қилиш учун тирик қуртларни ҳам "ўзбек таоми" деб едиришган, бунинг ҳақиқат эмаслигини биз биламиз. Аммо қолган уч егулик Ўзбекистонда истеъмол қилинади ва кўплаб жойларда севиб истеъмол қилинади.
Кўрсатув иштирокчилари эса бу таомларни биринчи марта кўриб турганликлари учун уларни еб бўлмайди деб ҳисоблайдилар. Улар таомларни ейиш давомида жирканиб, турли ёқимсиз қилиқлар қилиб, бўлмағур гапларни айтиб ўзларининг маданиятсизликларини намойиш этадилар. Ижтимоий тармоқларда французлар орасида ўзбек таомларига нисбатан ҳурматсизлик билан ёзилган изоҳлар ҳам кўп бўлди.
Шуларни кўрганда мен француз таомларига нисбатан ҳурматсизлик қилган юртдошларимизни эсладим.
Маданиятсиз одам Ўзбекистонда ҳам, Францияда ҳам, Хитой ва Африкада ҳам маданиятсиздир. Ўзга миллат истеъмол қиладиган таомни фақатгина ўзини бўдмаганлиги учун ёмонлаш, жирканиш бунинг ёрқин белгиси ҳисобланади.
Бу солиштириш билан бизнинг таомларимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинса бизга ёқмаслигини, агар биз ўзгаларнинг таомларига нисбатан ҳурматсизлик қилсак ҳам худди шундай ёқимсиз бўлишини кўрсатмоқчиман.
Айрим давлатларда қурт-қумурсқалар, яна бир жойларда тўтиқуш ва маймунлар, бошқа бир жойларда мушук ва тимсоҳлар ейилади. Жирканаман деганлар Ўзбекистоннинг ўзида хоразмликларнинг хом гўштдан қилинадиган ижжон таомига ҳам жирканаверадилар.
Умуман таомларни ейиш ёки емаслик тасаввур махсули. Табиатан эса нима ва қандай бўлишидан қатъий назар инсон саломатлигига зарари бўлмаган ва истеъмол қилинганда озуқа бўладиган ҳар қандай махсулотни ейишни бемалол тасаввур қилиш ва танаввул қилиш мумкин. Фақатгина еб кўргандан кейин таъми ёқмаса ёки аллергия бериб, соғликка зарар келтирса, уларни емайман деб айтиш мумкин.
Акс ҳолда, таомнинг ижтимоий бирлик эканлигини қабул қила олиш инсоннинг савияли ва маданиятли эканлигини билдиради.
Ош бўлсин!

👍17
- Ҳаҳ, Макдоналдс, кетсанг кетавер. Сенга кунимиз қолгани йўқ. Путин акам бор экан, биз оч қолмаймиз 💪🤘
ПС. Лекин холодильникдаги Бигмакларни еб тугатгунимизча қайтиб кел, илтимос! 😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ПС. Лекин холодильникдаги Бигмакларни еб тугатгунимизча қайтиб кел, илтимос! 😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁10👍2
Россия Хитойдан ҳарбий ва санкциялардан сақланиш учун иқтисодий ёрдам сўрабди.
Барчаси олдиндан айтилган сценарий бўйича боряпти. Россия Украинани тез орада ола олмади ва Ғарб санкциялари унинг иқтисодиётини сидирадиган тарафга қараб бормоқда.
Хитой Ғарб билан очиқдан очиқ тўқнашувга бориб, Россия билан бир кемада чўкиш нияти йўқ, аммо Россия билан илиқ алоқалари ва айниқса Россиянинг аҳволи чатоқлиги сабабли Хитой бу вазиятдан имкон қадар фойдаланиши ва Россияни кичик укасига айлантириб олиши мумкин.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Барчаси олдиндан айтилган сценарий бўйича боряпти. Россия Украинани тез орада ола олмади ва Ғарб санкциялари унинг иқтисодиётини сидирадиган тарафга қараб бормоқда.
Хитой Ғарб билан очиқдан очиқ тўқнашувга бориб, Россия билан бир кемада чўкиш нияти йўқ, аммо Россия билан илиқ алоқалари ва айниқса Россиянинг аҳволи чатоқлиги сабабли Хитой бу вазиятдан имкон қадар фойдаланиши ва Россияни кичик укасига айлантириб олиши мумкин.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍5
ЖАСУР РУСЛАРГА ОФАРИН!
Уруш пайтида ҳиссиётлар жунбушга келади, баъзан ёлғон яшиқ хабарлар сабабли холислик йўқолади. Кўпчиликда асосий айбдор қолиб, кўплаб бегуноҳларни умумий қилиб айблашга мойиллик бўлади.
Илгари бир неча бор айтганимдай, Путин Россия ва рус халқи эмас. Тўғри, руслар орасида Путин пропагандасининг қурбонлари кўп, улар ўзимизнинг ўзбеклар орасида ҳам талайгина. Аммо руслар орасида, айниқса зиёли қатлам орасида Путиннинг сиёсатини ва Украинадаги урушни қоралайдиган инсонлар кўп.
Қайсидир диктаторга қанчалик мойил бўлишдан қатъий назар бир ҳақиқатни тан олиш керак. Адолат, ҳақиқат, эркинликлар бўғилган ва диктатура анъаналари илдиз отган давлатларни зиёлилар тарк этадилар. Буни "Миялар қочиши" деб ҳам атайдилар. Ҳатто Эйнштейн ҳам Гитлер давлатидан қочиб АҚШ фуқаролигини олган. Бундай ҳолат юз берганида пропаганда остидаги миллионлар эмас, балки ўша миллионларнинг ақли етмаган нарсаларни кўра олган бир ҳовуч зиёлилар ҳақ бўладилар.
Бугунги кунда, Россияни минглаб зиёлилар, ақлли касб эгалари, олимлар, ижодкорлар, инқорматика соҳаси вакиллари ва ҳоказолар тарк этмоқдалар. Агар бир-икки нафари бўлса, балки адашгандир деб ўйлаш мумкин эди, аммо минглаб миялар адашишлари мумкин эмас.
Баъзан урушга қарши одамларнинг ҳиссиётга берилиб, русларга "Нега кўчага чиқиб намойиш қилмаяпсан?" деб таъна қилганларини кўриб қоламиз. Бундай таъналар ноўрин ва нотўғри деб биламан.
Биринчидан, Россияда "уруш" сўзи таъқиқланган ва ОАВ фақат махсус операция ҳақида гапирмоқда. Украина армияси, уларнинг қаршиликлари эмас "Азов" ва националистлар ҳақида гапирилади. Украинларни ўша нацистлар бомбалаб, ўлдирмоқдалар деб такрорланади. Россиянинг қишлоқ ва шаҳарларидаги ахборотни асосан расмий телеканаллардан оладиган оддий аҳоли бу гапларга ишонади ва уруш бўлаётганлигидан хабари ҳам йўқ.
Иккинчидан, алтернатив манбалар орқали уруш бўлаётганлигидан хабар топган инсонлар ўз норозиликларини билдиришсалар, 15 йилга қамалишлари мумкин. Ўзимиз 15 суткага қамалмаслик учун бир умр "қисиб" яшаган ҳолда, руслардан икки сўзни айтгани учун 15 йилга қамалишни сўрашимиз мантиқсизлик бўлади.
Аммо шунга қарамасдан 15 йилга қамалишларини билиб туриб, кўплаб жасур руслар диктаторга қарши намойишларга чиқмоқдалар, йўлларини топиб, ўз норозиликларини билдириб, қамалиб кетмоқдалар. Ҳозирга келиб, Россияда "Урушга йўқ" деган икки сўзни айтгани учун ўн минглаб инсонлар ҳибсга олинганлар.
Бундай инсонларнинг жасоратларини фақат олқишлаш ва офарин дейиш мумкин. Чунки уларга бу қилган ишлари учун биронта одам ёрдамга келмайди ва улар ҳеч қандай фойда кўрмаганлари ҳолда Россиянинг вахший қамоқхоналарига кетишга рози бўлмоқдалар.
Ушбуларни ҳисобга олиб, "руслар" ҳақида гапирганда умумлаштирмаслик, миллатчилик қилмаслик керак деб ҳисоблайман. Бир неча бор айтганимдай, ҳозирги вазиятнинг илк қурбонлари русларнинг ўзлари бўладилар.

👍19😢3
КОНЦЕРТ МАДАНИЯТИМИЗ ҲАҚИДА
Юлдуз Усмонованинг концертида юз берган ҳолат видеосини кўпчилик аллақачон кўрган бўлса керак. Кўпчилик Юлдуз Усмоновани сўкяпти, Маданият вазирлиги ҳам вазиятни қоралашини айтиб муносабат билдирди. Шунинг учун унга тўхталмайман. Фақатгина мен ҳам Юлдуз Усмонованинг қилган ишини оқламаслигимни, умуман унинг сўнгги пайтлардаги кўплаб чиқишларини оқламаслинимни қўшимча қиламан.
Энди вазиятнинг ўзига келсак. Тушунишимча, концерт пайтида парда тўлиқ очилмай қолган ва шунга одамлар шовқин қилиб, бир аёл ҳақорат қилган.
Бу ҳолат бизнинг савиямиз, концертларда иштирок этиш маданиятимиз масаласига олиб келади.
Ижтимоий тармоқлардаги маданиятсизлар, савиясизлар, оғзи шалоқ сўконғичлар ва бошқаларни биламиз. Бундайлар кундалик ҳаётимизда, кўчаларда, ҳатто таниш ва дўстларимиз орасида ҳам учраб туради.
Аммо концерт саройи бу концерт саройи. У жой маданият даргоҳи. У ерда маданиятсизлар ҳам қусурларини йиғиштириб, маданиятли бўлиб кирадилар. Бу худди мусулмон бўлмаса ҳам масжидга кирганида ҳурмат юзасидан ёпиниб киргандай гап.
Концерт бу маданий озуқа, куй, мусиқа, ашула ва рақслар оламига шўнғиш орқали кундалик ҳаёт ташвишларини унутиш имконияти дегани.
Шу сабабли, у ерга киришда маълум маданий ва мантиқий қоидаларга амал қилинади. У ерга ўзгаларнинг табини хира қилмайдиган шаклда кийниб борилади, концерт давомида унинг руҳига шўнғиб, қарсаклар чалинади, санъаткорлар қўллаб-қувватланади ва концерт якунида миннатдорчиликлар изҳор қилинади.
Табиийки, концерт залига писта пўчоқлари ташланмайди, бўзрайиб ўтирилмайди, бошқалар ҳақорат қилинмайди, бошидан охиригача телефонда видеога олиб, ҳамманинг жонига тегилмайди.
Энг асосийси, концертга 3-4 нафар ёш болалари, айниқса гўдаклари билан кирилмайди. Чунки биринчидан, концертдаги товуш баландлиги болаларнинг қулоқлари учун оғир ва соғликлари учун хавфли ҳисобланади.
Иккинчидан, катталар учун мўлжалланган концерт болалар учун зерикарли бўлиб, бу уларнинг маданиятларига эмас, руҳан чўкишларига сабаб бўлади.
Учинчидан, гўдаклар, паст ёшдаги болалар йиғлайди, зерикканлар югуриб ўйнагиси келади. Бундай ҳолатларда, бефаросат ва худбин ота-оналарни деб концертлар дабдала ўтади.
Францияда концертларда 3 ёшгача, айрим муассасалар, кабаре ва шоуларда 6 ёшгача бўлган болалар киришлари тақиқланади. Агар ота-оналар буни ҳисобга олмасдан концертга борсалар, киритилмайдилар ва билетларининг пули қайтиб берилмайди. 6 ёшдан катталарга концертга киришга рухсат берилса ҳам, уларнинг қулоқларини ҳимоя қилиш учун махсус қулоқчинлар тақиб қўйилади. Шунда ҳам болалар албатта катталар билан бирга боришлари керак бўлади. Фақатгина 16 ёшдан ўсмирларга концертга ўзлари киришга рухсат берилади.
Бошқа томондан, болалар учун кинотеатрлар, театрлар, концерт ва кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинади ва ота-оналар фарзандларини ўша жойларга олиб боришлари мумкин бўлади.
Ўзимиздаги концертларга тушган бўлсангиз гувоҳ бўлгандирсиз ёки истаган коцертнинг видеосини Ютубдан томоша қилиб кўринг, кўплаб ота-оналар ёш болалари билан боради, деярли ҳамма телефонда видеога олиб ўтиради ва айримлар бўзрайиб ўтиради.
Албатта Юлдуз Усмонованинг қилган ишини қоралашимиз керак. Аммо ўзимизнинг маданиятимиз устида ҳам ишласак ёмон бўлмайди деб ўйлайман.

👍28🔥1