Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғир кунда ёрдамнинг катта-кичиги бўлмайди.

Украинада ўзбеклар палов пишириб тарқатибди. ❤🙏

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍29❤10
Наврўз муборак, Учзамончилар! 🙏🌷🌺🌹

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17❤4
НАВРЎЗ-ЎЗИМИЗНИНГ БАЙРАМ!

Кеча "Наврўз ўзимизнинг байрам" деган фикримга кимлардир қўшилди, кимлардир қўшилмади. Яна кимлардир ҳазил деб ўйлаб кулиб қўйди.

Қаршиларнинг бирлари Наврўз оташпарастларнинг диний байрам эканлиги ва ислом динига кўра мумкин эмаслигини айтган бўлса, яна бировлар Наврўз Эронники эканлигини айтдилар.

Шуларга қисқача муносабат билдирмоқчиман.

Авваламбор, Наврўз байрами қадимги Эрон ва Турон, яъни форс кўрфазидан то шарқий Туркистонгача бўлган барча халқларнинг байрами ҳисобланади. Маълумот учун ЮНЕСКО рўйхатига кирган умуминсоний номоддий ёдгорликлар орасида Наврўз бир вақтнинг ўзида энг кўп халқларга тегишли деб топилган камдан кам байрамлардан бири ҳисобланади.
👍4
Наврўз байрамининг моҳияти, унинг анъаналари, фалсафаси, мақсад ва мазмунига қаралса, Наврўз ҳақиқатдан айнан бизларнинг (ўзбеклар, туркманлар, эронликлар, қозоқлар, қирғизлар, қисқаси эрон ва туронликлар) характерларимиз, темпераментларимиз, табиатимиз, жўғрофиямиз ва ҳоказоларни намоён этади.

Иккинчидан, Наврўз айримлар айтганидай, оташпарастлик, яъни зардуштийликнинг диний байрами ҳисобланмайди. Аксинча Наврўз байрами Зардуштдан олдин ҳам ҳудудларимизда нишонланиб, кейинчалик зардуштий ота-боболаримиз, улардан кейин буддист, шомон, христиан, мусулмон ва динсиз ота-боболаримиз томонидан нишонланиб келган. Чунки бу байрам динийдан кўра ҳудудий-табиий-анъанавий байрам бўлиб, у шу ҳудудларда яшовчи инсонларнинг ҳар бирига тегишли бўлган.

Учинчидан, Наврўзнинг келиб чиқиш сабаблари табиий бўлиб, у табиат ҳодисалари билан боғлиқ. Масалан Наврўзнинг сабаблари, анъаналари, мақсадларини Африка, Европа, Америка ёки Океаниядаги бошқа бир ҳудудларга, ҳатто яқин шарқ, яъни араб диёрларига олиб бориб қўлласангиз уларнинг реалликларига тўғри келмайди. Чунки Ер юзининг ҳамма жойларида 4 та фасл йўқ, ҳамма жойларда табиат қишда уйқуга кетиб, баҳорда уйғонмайди, ҳамма жойда континентал иқлим сабабли ёзда жуда иссиқ ва қишда жуда совуқ бўлмайди, ҳамма жойларда деҳқончилик, суғориш тизимлари, чорвачилик ва ҳоказо деган нарсалар йўқ.

Ҳозирги кунда мева ва сабзовотларни сақлаш учун совуткичлар, музлаткичлар ва иссиқхоналар борлиги, самолётлар чегараларни яқинлаштирганлиги сабабли қиш ва баҳорда мева ва сабзовотларни ейишимиз, кузда баҳор гулларини ҳидлаб, майсаларни истеъмол қилишимиз мумкин. Аммо минг йиллар давомида ота-боболаримизнинг нима ейиш-ичишлари, тақдирлари табиат берган неъматларга боғлиқ бўлган.

Бизнинг шароитларимизда табиат ва иқлим шароитлари сабабли баҳорда экилиб, ёз ва кузда ҳосил олиниб, қишда айиқларга ўхшаб минимум ҳаракат қилиниб, кам калорияли қоқли махсулотлар еб кун кечирганлар.

Касалликларга бой, неъматлардан мосуво қаҳратон қишдан иссиқ кунларга, баҳорга эсон-омон чиқиб олиш ота-боболаримиз учун ҳақиқий хурсандчилик бўлган. Шу сабабли, улар баҳорнинг келишини, илк майсалар ниш уришини, дарахтлар гуллашини байрам қилганлар.

Бизнинг ҳудудларимиз табиат қоидаларига кўра деҳқончилик илк баҳордан, яъни одамлар кучсизланиб қолган даврга тўғри келади. Шу сабабдан, улар қисқа муддатларда куч тўплаш учун бизнинг табиатимиз берадиган буғдой илдизларидан сумалаклар, ялпиз, исмалоқ ва бедалардан "кўк таом"лар пишириб еганлар.

Тўпланган кучлар туфайли улар суғориш тизимларини тозалаганлар, ариқ ва каналларни қазганлар, далаларни тайёрлаб, уруғларни экканлар. Шу сабабли, Наврўзни экологик байрам деб аташ мумкин ва унинг моҳияти бутун инсониятга ўрнак бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, бу байрам тинлик байрами бўлиб, унинг фалсафасига кўра гина-қудуратлар унутилган, бир-биридан хафа бўлганлар, бир-бирларини кечирганлар, уруш ва тўқнашувларга сарфланадиган кучларини эзгу ишларга сарфлаганлар. Шу сабабли, Наврўзни инсонпарвар байрам деб бемалол айтишимиз мумкин.

Бешинчидан, Наврўз бу цивилизация ва илм-фан тараққиёти, ота-боболаримизнинг донишмандлиги рамзи ҳисобланади. Чунки Наврўз тенг кунлик (экинокс), яъни тун ва кун бир хил вақтга тенглашиб, кунлар узайишни бошлайдиган даврга тўғри келади. Минг йиллар олдин бу кунни топиш ва уни байрам қилиш учун халқлардан астрономия, математика, география, иқлимшунослик ва бошқа соҳаларда юксак билимлар талаб қилинган. Ҳудудларимизда бундан 2000-2500 йиллар олдин расадхоналар бор бўлганлиги бежиз эмас.

Ушбу сабаблар, ўзига хосликлар, ўзимизга хосликлар сабабли Наврўз байрамини айнан бизнинг байрамимиз деб аташимиз, нишонлашимиз ва фахрланишимиз мумкин.

БАРЧАГА ЯНА БИР БОР НАВРЎЗ МУБОРАК !

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17
ЭЪЛОН!

ТАБИИЙ БИОЛОГИК БУДИЛНИК СОТИЛАДИ


Табиий биологик будилник сотилади. Кўриниши, аҳволи яхши. Мурувватини бураб режалаштиришингиз шарт эмас. Будилник қўйишни унутсангиз ҳам эрталаб кун чиқмасдан олдин уйғотади.

Агар қўшниларингиз билан қўшиб уйғотмаса сўйиб енг.

🐓😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍12😁4
Фаросатли милиционер 🤣👍

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13👍4
ЛЕГИТИМЛИК ҲАҚИДА

Кўпинча легитимлик ҳақида гапирилганда кўпчилик гап нима ҳақдалигини тушунмайди. Чунки бир тарафдан бу сўз чет тилидаги сўз ва бошқа тарафдан, легаллик (қонунийлик) дан фарқли равишда унинг юридик аҳамияти мавжуд эмас.

Бу худди ҳаққингиз бор ёки йўқлигини англатувчи ёзилмаган қоидадай гап. Легитимликни қайсидир маънода виждон иши деб ҳам айтиш мумкин. Агар ҳаққингиз бўлмаган ишни қилсангиз, сизники бўлмаган нарсани олсангиз, сизга ёмонлик қилмаган одамга ёмонлик қилсангиз ва ҳоказо бундан сизнинг виждонингиз қийналиши мумкин. Агар сизнинг виждонингиз қийналмаса, буни бошқалар кўриб туради ва шунга қараб сизга баҳо беради, ҳукм чиқарадилар. Шу сабабдан, бошқаларнинг сизга муносабатлари, сизнинг келажагингиз, тақдирингиз легитимликка боғлиқ бўлади.

Легитимлик ҳиссиётлар, тасаввурлар, яъни кўринмас туйғулардан иборат бирлик бўлганлиги сабабли, легитимликни сунъий яратиш, инсонларни манипуляция қилиб, фикрларини шакллантириш мумкин.
👍10🔥2
Масалан, сиёсатда доим легитимлик қидирилади. Ҳатто ноқонуний ишларни, кимнидир қамаш, ўлдириб юбориш, қўшни давлатга ҳужум қилиш ва ҳоказоларни амалга ошириш учун уни легитимлаштиришга, яъни бошқаларнинг (ва ўзининг) кўзи олдида бунга ҳақли қилиб кўрсатишга интилинади. Кундалик ҳаётимиз ҳам сиёсатдан иборат. Масалан, бизга болалигимдан "Хўроз сўйишдан олдин "Айбинг бўйнингда" деб айт деб ўргатишган. Аслида сўйилаётган хўроз бизга ҳеч нарса қилмаган бўлади. Ҳатто хўроз юз бераётган ҳолат учун биздан хафа бўлиб, айблай олмайди. Аммо унинг гўшти бизга керак бўлганлиги учун сўяётган бўлсак ҳам ўз виждонимиз олдида қилмишимизни легитимлаштириб олишимиз учун шу сўзларни айтамиз. Сиёсатда "Итингни ўлдирмоқчи бўлсанг уни қутурган деб айт" деган ибора бор. Шунда ҳеч қандай сабабсиз итни ўлдирсангиз ҳам одамлар сизни ёвузликда айбламайдилар, аксинча одамларни бир қутурган итдан холос қилганлингиз учун миннатдорчилик ҳам билдиришлари мумкин.

Тарихдаги буюк саркардалар, император ва босқинчиларнинг барчаси ўз қилмишларини олдин легитимлаштириб олганлар ва юриш бошлашдан олдин уларни нималардадир айблаганлар. Масалан Чингизхон Хоразмга уруш бошлаши учун чегараларда узоқ гижгижлаш ишларини олиб борган ва ниҳоят 500 кишилик карвон масаласида ўз мақсадига эришган. Бу ишни Македонский ҳам, Амир Темур ҳам, Наполеон, Жорж Буш ва бошқалар ҳам қилган, қилишда давом этмоқда ва келажакда ҳам қиладилар.

Масалан, 2008 йилда Россия Грузияга бостириб кирганида бир неча ойлар давомида Грузияни гижгижлаган, чегарадан атайлаб ўтиб келиб юрган, чегарачилар ўртасида отишмалар ташкил қилган. Охир оқибат, Грузия армияси қўполроқ жавоб берган пайтида "рус аскарлари ўлдирилди" деган важ билан анча олдиндан тайёрлаб қўйилган режа бўйича Грузия босиб олинган. Россия урушни айёрлик билан легитимлаштириб олганлиги сабабли жаҳон ҳамжамияти бирон нарса (амалда) деёлмаган ва қилолмаган. Рус (ва рус медиаси таъсиридаги инсонлар) жамияти эса ўз давлатини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

Бундай ҳолат 2014 йилда, Россия Қиримни аннекция қилиб олганида ҳам юз берган. Киевда юз берган инқилоблардан фойдаланиб, Россия Қиримда русларни ўлдиришаётгани ва шу каби важлар билан олдиндан тайёрланган режа бўйича қисқа муддатлар ичида Қиримни Россияга қўшиб олган. Жаҳон ҳамжамияти "махинация"ни тушунган ва шу сабабли Россияга нисбатан санкциялар қўллаган бўлса ҳам Россия ноқонуний қилмишини "легитимлаштириб" олганлиги сабабли рус жамияти (ва рус медиаси таъсиридаги инсонлар) олдида "юзи ёруғ" бўлган. Ҳатто Путин қаҳрамон даражасида кўрилиб, Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар нолегитим деб ишонилган.

Путин Украина билан ҳам худди шундай қилмоқчи бўлди, аммо негадир бу сафар у ишни шунчалар нўноқ тарзда амалга оширдики, бундан Путиннинг ўзи ҳам ҳайратда бўлса керак. Балки Путин Украинага ҳужумини легитимлаштириб бўлдим деб ўйлагандир, аммо бу катта хато бўлди. Украина эса легитиилик борасида виждони пок бўлганлиги сабабли, уруш унинг фойдасига айланди.

Тасаввур қилинг, бир қудратли қўшнингиз (Россия) ва у ўз таъсирига олишга интиладиган бошқа бир кучсизроқ қўшнингиз (Украина) бор. Иккаласи келишмасилигини ҳамма билади, лекин бири иккинчисига ёмонлик қилишларига асос йўқ.

Бир куни қудратли хонадоннинг диктатор отаси болаларини олиб, уларга гап нимадалигини ҳам айтмасдан қўшнининг уйига бостириб кириб, унинг ҳудудларини бомбалаб, болаларини ўлдира бошлади. Қудратли қўшни маҳалладаги бошқаларга "Аралашманглар, акс ҳолда атом бомбамни портлатаман ва ҳаммамиз ўламиз" деб огоҳлантирди ва кучсиз қўшнисига ҳеч ким ёрдамга кела олмаслигини кафолатлаб унинг болаларини ўлдиришда давом этди.

Бу ҳолатда кучсиз қўшни адолатсиз равишда ҳаққи топталган ҳар бир инсон каби адолатсизликка қарши оёққа турди. Ҳеч ким унга ёрдам бермаслигини, ўзини ўзи ҳимоя қилмаса ноҳақ қўшни унинг уйини эгаллаб олишини, болаларини қул қилишини билгач, ҳаёт-момот учун ҳимояга отланди. Бошқа томонда эса, қудратли қўшни ўз қилмишининг сабабини нафақат украинларга ва жаҳон ҳамжамиятига, ҳатто ўз оидасидагиларга ҳам тушунтириб бера олмади.
👍8🔥4
Аксинча, ундан урушнинг сабабини сўраган, урушни тўхтатишни сўраганларни 15-20 йилга қамашини айтиб, қонун қабул қилиб олди.

Мана шу ҳолат легитимлик ва нолегитимликнинг таърифини аниқ ифодалайди. Путиннинг қилаётган иши нолегал (ноқонуний) ва нолегитим (асоссиз, адолатсиз, мантиқсиз, ҳақсиз) дир. Шу сабабдан, уни фақат миялари захарланган бир ҳовуч инсонларгина ўз компютерлари ортида қўллашга бесамар ҳаракат қилмоқдалар. Рус аскарлари эса ҳеч қандай айб қилмаган қўшнисининг болаларини нега ўлдиришлари кераклигини ва нега, қандай буюк ғоя ҳимояси учун ўлишлари кераклигини билмасдан мажбурликдан номига ҳаракат қилмоқдалар. Чунки украинлар "Айбинг бўйнингда" деб сўйиб, гўштини еб юборса бўладиган хўрозлар бўлиб қолмасдан аксинча ҳудудлари асоссиз ҳужумга учраган яраланган шерларга айландилар. Бу ҳолатда легитимлик улар тарафда ва шу сабабли ҳам ғалабага олиб бориши мумкин бўлган устунлик улар тарафдадир.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍11🔥5
Бошқа ҳамма оппоқ. 🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍6😁5
#Тавсия

Ҳужайра.уз канали муаллифи, ихтиолог олим Бахтиёр Шералиевнинг ушбу интервьюсининг видеоси ҳақида унинг парчалари чиққандаёқ пост қилиш ҳақида ўйлагандим. Аммо видеони тўлиқ кўрмай туриб, у ҳақда мақтаб, тавсия қилиб пост қилсам ўзимни ўзимга, принципларимга ва Бахтиёрга ҳиёнат қилгандай ҳис қилган бўлардим.

Ниҳоят видеони тўлиқ кўриб чиқдим ва кўриш учун сарфлаган 2 соатдан ортиқ вақтимга ачинмадим. Бахтиёр кучли олим бўлиш билан биргаликда ажойиб ҳамсуҳбат ва билимларини соддалаштириб етказиб берувчи илм тарғиботчиси эканлиги намоён бўлган.

Барчага эринмай кўришни ва ўрнак учун бошқаларга ҳам тарқатишни тавсия қиламан.

ПС. Савол: видеода Бахтиёр "Дарвин эволюция назариясига кўра одам қайси маймун туридан келиб чиққан" деб айтган? 😜

Видео ҳаволаси: https://youtu.be/D3F4jnHb_po
👍2
АҚШ ВА НАТО: "Путиндан чексиз миннатдормиз!"

Албатта бу гапни АҚШ ҳам, НАТО ҳам айтмаган, аммо воқеалар ривожи АҚШ ва НАТО Путинга раҳмат айтса бўладиган даражага келди.

Украина воқеаларидан олдин ўтган бир неча йиллар давомида НАТО ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги зиддиятлар, келишмовчилик ва бўлинишлар ташкилотнинг келажагини савол остига қўя бошлаганди.

АҚШда Трамп президентликка келгач, "АҚШ НАТОга аъзо давлатларни боқяпти, бошқалар ҳам пул тўласин" каби чиқишлари орқали аъзо давлатларни ташкилотдан бездиришни бошлаган эди. Кейинчалик Туркия Россиядан мудофаа тизими учун қуроллар сотиб олишга қарор қилиши, Сурия бўйича позициялари сабабли АҚШ ва Туркия, Европа ва Туркия, АҚШ ва Европа ўртасида келишмовчиликлар юзага келган эди. Ундан кейин Ливияда Туркия ва Франция қарама-қарши тарафларни қўллаганлиги сабабли денгизда ҳарбий тўқнашувга боришларига оз қолганди.
👍16
Англиядаги Брекситдан кейин Европанинг Англия билан муносабатлари совуқлашиб, Трамп Меркелни очиқчасига ёмон кўрганлиги учун АҚШ-Германия муносабатлари ҳам ёмонлашганди. Озарбайжон воқеаларида Туркия Озарбайжон тараф ва Европа, хусусан Франция Арманистон тараф бўлиб олганлиги сабабли ҳам қатъий қарама-қаршиликлар юзага келган эди.

Европа давлатлари, хусусан Европа Иттифоқининг ядроси бўлмиш Германия ва Франция НАТОдан мустақил бўлиш учун "Европа мудофаа тизимлари"ни яратиш бўйича келишувга эришиб, барча сайловларда мазкур ғояни қўлловчилар учун НАТО ва АҚШдан мустақил бўлиш асосий сайлов аргументларидан бирига айланган эди.

АҚШ (ва Англия) Франция ва Автралия ўртасидаги сув ости кемалари савдосига оид 50 миллиард долларлик шартномани бекор қилиб, ўзига олиб олиши Франциянинг Австралия, АҚШ ва Англия билан муносабатларини деярли нодўстона ҳолатга олиб келган эди...

Ва орада Украина воқеалари юз берди." "Қишлоққа бўри келганда итлар бирлашади" деганларидай, НАТОнинг бир-бирларини кўришга кўзлари йўқ аъзолари қисқа муддатларда мисли кўрилмаган тарзда бирлашишларига тўғри келди. АҚШ, Франция, Англия, Германия бир ёқадан бош чиқариб, Европа иттифоқи чегараларига ўз қўшинларини юбориб, биргаликда ҳаракат қила бошладилар. Бир-бирларини кўришга кўзи йўқ Туркия ва Греция, Туркия ва Франция биргаликда Мариуполда гуманитар операцияни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Украина мавзуси бош мавзуга айлангач, Европа давлатларида НАТОни танқид қилиш деярли табу мавзуга айланди. Ўтмишда НАТОни танқид қилган, Путинга симпатиясини ошкора гапириб, миллатчи ва мутаассиб қатламларнинг овозларини олиб келган миллатчи партиялар номзодлари сўровномаларда пастга шўнғиб, Путиндан воз кечишларига ва НАТОнинг зарурият эканлигини эътироф этишларига тўғри келди. Европа мудофаа тизими ҳақидаги орзу ва режалар ҳам НАТОнинг аҳамияти олдида арзимасдай туюлиб қолди...

Бу ишларнинг барчаси Путиннинг аҳмоқона ва ноинсоний ташаббуси, Украинани босиб олиш ҳаракатлари сабабли юз берди. Тарихда НАТО ҳатто совуқ уруш йилларида ҳам бунчалик бирлашмаган. Путин туфайли бу иш қисқа муддатлар ичида амалга ошди. Бунинг учун НАТО ва айниқса АҚШ Путинга миннатдорчилик билдирса арзийди.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍17😁4
ПАЙҒАМБАРИМИЗГА ЭРГАШИНГ

Париж кўчаларидан бирида зерикиб, вақтни ўтказиш учун юриб бораётгандим, олдимдан бир эркак ва бир аёл чиқиб, "Бир минутга мумкинми?" деб қолди. Ичимда "Бир соатга ҳам мумкин" дедим-да, сиртдан жуда вақти йўқ одамдай миннат билан "Майли, эшитаман" деб жиддий жавоб бердим. Эркак ҳижолат бўлиб гап бошлади:

- Биз сизни пайғамбаримизга эргашишга чорламоқчи эдик
- Иегова шоҳидларимисизлар?
- Йўқ, биз ундай муттаҳамлардан эмасмиз
- Ҳа, католик, протестант ёки проваславмисизлар?
- Йўқ, биз ундай адашганлардан эмасмиз
- Мусулмон, Иудаист, ҳиндуист, буддистларга ўхшамайсизлар. Раэлчимисизлар?
- Йўқ, биз ҳақ дин вакилларимиз ва пайғамбаримизга эргашамиз
- Олдиндан айтиб қўяй, мени динларингизга кирита олмасангизлар ва динларинг ҳақида айтадиган гапларимдан хафа бўлмасангизлар давом эттирамиз. Акс ҳолда, сизларни хафа қилишни истамайман. Эътиқодингизни ҳурмат қиламан ва йўлимда давом этаман.
👍6
- Йўқ, хафа бўлмаймиз. Бизга одамлар жуда қўпол муомалада бўлади. Сизга қўпол гапирмаганингиз учун ҳам раҳмат. Пайғамбаримиз бизга одамлар қаттиқ қаршилик қилишларини, ҳақ динга эргаштириш осон бўлмаслигини айтганлар.
- Келишдик. Хўш, сизлар қайси диндансизлар?
- Биз фалончи динданмиз (тўғриси номи эсимда йўқ, христиан дини ичида яратилган бир секта эди). Биз пайғамбаримиз фалончига эргашамиз. Мана бу бизнинг Библиямиз.
- Бу алоҳида Библиями?
- Бу ҳақиқий Библия. Христианлар минг йиллар давомида соҳта Библия билан одамларни алдаб келяпти
- Хўп, дейлик, улар алдаб келяпти. Сизларники ҳақиқийлигини қаердан биламан?
- Буни пайғамбаримиз ишончли далиллар билан исботлаб берган. Биз ҳафтанинг фалон кунларида йиғилиб, пайғамбаримизнинг китобларини ўқиймиз. Ўша китобларда барча исботлар ёзилган. Келсангиз ўзингиз гувоҳи бўласиз
- Қаерда ўқийсизлар? Черковларингиз борми?
- Йўқ, черковимиз ҳали очилмаган. Мана бу кўчадан ўтган жойда бир квартирада
- Ўхў. Яширин ҳужра экан-да. Давлат индамайдими?
- Йўқ, биз расман уюшма бўлиб очилганмиз. Ёмон ишлар билан шуғулланмаймиз. Фақат пайғамбаримизнинг китобларини ўқиймиз
- Боядан бери пайғамбарингиз ҳақида гапиряпсиз. Ким у пайғамбарингиз? Мусо, Исолардан бошқа пайғамбврларинг ҳам борми ? Ёки бирон авлиёни пайғамбар деб биласизларми?
- Йўқ, пайғамбаримиз Фалончи (исми эсимда йўқ), Бордо шаҳрида яшайди
- Нима? Ҳали пайғамбарларингиз тирикми?
- Ҳа, умрлари зиёда бўлсин, албатта тирик.
- Яъни ҳали тирик, мен ва сизга ўхшаган одамнинг гапларига ишониб, унинг ёзганларини ўқиб юрибсизларми?
- Сизнингча қадим замонларда ўтиб кетган пайғамбарларнинг гапларига ишониш нормал ҳолат-у, у тирик бўлса, ишонмаслик керакми? Пайғамбаримизнинг китобларини ўқиб кўрсангиз сиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз
- Мантиқан гапингиз тўғри. Қадим замонлардаги пайғамбарлар ҳам ўз даврларида тирик бўлганлар ва уларга ҳам сизга ўхшаб эргаша бошлаганлар. Барибир тирик пайғамбар мен учун қизиқ. У ким қанақа одам?
- Пайғамбаримиз жуда саҳий одам. Дунёда у каби пок, кўнгли тоза, гуноҳлардан ҳоли инсон йўқ. У бизга нажот йўлини кўрсатади.
- Ёши нечада? Нима иш қилади?
- Ёши 85 да. У китоблар ёзади.
- Яъни ҳеч иш қилмайдими?
- У ишлаши шарт эмас. Унинг китоблари миллионлаб евро пул олиб келади
- Демак миллионер бўлса, сизларга ҳам пул бериб турса керак. Янги қўшиладиганларга ҳам пул таклиф қилсангизлар керак?
- Йўқ. Аксинча, биз аъзолик учун 20 евродан пул тўлаймиз. Пайғамбаримизнинг китобларини сотиб оламиз
- Динингизда нечта одам бор?
- Бир неча мингмиз. Аммо вақти келиб бутун дунё бизнинг динимизга ўтади
- Шунда бир неча минг аъзо 20 евродан аъзолик бадали тўласангизлар, пайғамбарингизнинг китобларини сотиб олсангизлар, пайғамбарингиз бекорга миллионер эмас экан. Маззаку, менам битта дин очиб олсам бўлар экан
- Нима дейсиз? Бизнинг йиғилишларимизга келасизми? Пайғамбаримизга эргашасизми?
- Йўқ, раҳмат. Аммо мазмунли суҳбат учун раҳмат. Сизларга омад тилайман.
- Бизни сўкиб, ҳақорат қилмаганингиз, вақтингизни аямаганингиз учун сизга ҳам раҳмат.
- Ҳайр!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁14👍8🔥7😱5
​​#КунАнекдоти

"УШЛАСАНГ СЕНИКИМАН"

Бир семиз эркак киши "3 кунда 10 килога оздирамиз ёки пулингизни қайтиб берамиз" деб ёзилган эълонни ўқиб қолибди ва оздирадиган корхонага борибди. Қараса нархлар жуда баланд, аммо мингинчи диета ҳам ёрдам бермагани учун чиқмаган жондан умид деб пулини тўлаб оздириш сеансига ёзилибди. Унга эртага фалон манзилга борасиз дейишибди.

Эртаси куни киши айтилган вақтда айтилган манзилга борса 10 қаватли бино экан. Ичкарига кириши билан темир эшиклар ёпилиб ичкаридан қоматлари кетворган, спорт билан шуғулланган баданлари таранг, сулув қиз чиқиб келибди. Қўлида "Ушласанг сеникиман" деган ёзув бор экан. Киши ушлайман деб югурган экан қиз зинадан тепага қочибди. Эрталабдан кечгача 10 қават зинада қизни қувлабди, аммо ушлай олмабди. Кетиш олдидан тарозига чиқиб ўлчанса 1 кило озган экан.

Эртаси куни яна келибди. Эшиклар ёпилгач, кечаги қиз дугонаси билан чиқибди. Яна ўша ёзув: "Ушласанг сеникиман".

Эркак қизларни қувлаб кетибди, қизлар ҳар тарафга қочибди. Эрталабдан кечгача қувлаб уларни ушлай олмабди. Кетишдан олдин тарозига чиқиб ўлчанса яна икки кило озган экан. У "Сеанс зўр экан-у, икки кунда бор йўғи 3 кило оздим. Эртагаям бир-икки кило озсам кейин пулимни қайтиб беришларига тўғри келади шекилли" деб ўйлабди.

Учинчи куни эркак бугун қизларни албатта ушлайман деб тактикалар тузиб, стратегиялар ўйлаб бинога келибди. Эшиклар тарақлаб ёпилгач, ичкаридан бўйлари икки метрлик, шкафдай келадиган, мускуллари тоғдай бўртиб чиққан ярим яланғоч иккита эркак чиқибди. Қўлларида ёзув бор экан:

"Ушласам меникисан!"

🙄🤣🤣🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁30👍6❤1
Сизлар "ялмоғиз кампир" дейсизлар. Кеча ўғлим билан "Ну погади"ни кўриб ўтириб кўриб қолдим.

Ялмоғиз кампир туппа-тузук ўзига қараб юрадиган, тирноқларига лак сурган, замонавий кампир экан. ☝😜🤣

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁7👍2❤1
Париждаги "Республика майдони"да Jaeraymie деган "Стрит-арт" ижодкорнинг асарлари.

Франция собиқ ва амалдаги президентлари ва президентликка номзодларнинг қарашларига қараб сиёсий киноялар чизган.

Давлат ёки ҳокимият суратларни ўчириб ташламаган.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁2
Uch zamon
Париждаги "Республика майдони"да Jaeraymie деган "Стрит-арт" ижодкорнинг асарлари. Франция собиқ ва амалдаги президентлари ва президентликка номзодларнинг қарашларига қараб сиёсий киноялар чизган. Давлат ёки ҳокимият суратларни ўчириб ташламаган. "Уч…
Суратларда қандай маъно яширингани ҳақида саволлар бўлди. Вақтим бўлиши билан пост қиламан.

Унгача изоҳларда ўзингиз топишга уриниб кўрингларчи. Рассом суратларда нима демоқчи? 😊
😁7👍1