JAERAYMIE: СУРАТЛАР СЎЗЛАГАНДА
Стрит арт жанрида яратилган ушбу суратлар ҳар бири алоҳида ва турли даврларда яратилган. Бу ерда 6 тасини бирлаштириб, коллаж қилинган. Улар нималар демоқчи?
Парижлик муаллиф Jaeraymie Франциянинг собиқ ва амалдаги президентлари ва сиёсатчиларни кимларни дискриминация қилган ёки халқ олдида шундай деб тасаввур қолдирган бўлса, уларни ўша тоифа қиёфасида тасвирлаган.
Эммануэль Макрон:
Президент Макрон даври сариқ нимчалилар намойишлари билан эсда қолди. Намойишларни бостириш учун полиция ишлатган каучук ўқ отадиган қурол оқибатида бир неча ўнлаб намойишчилар кўзларидан ва қўлларидан айрилганлар. Ижодкор муаллифни кўзидан айрилган сариқ нимчали намойишчи қиёфасида тасвирлаган.
Франсуа Олланд:
Француз тилида "Тишсизлар" деган ибора бор. У тарихдан "кексалар" деган маънони билдирса, ҳозирга келиб камбағаллар деган маънони ҳам билдиради. Айни президентлик муддатида Олланд бирга яшаётган "дугонаси" (уйланмаган бўлган) Валери Триервелер билан ажрашади. Триервелер ажримдан кўп ўтмасдан китоб чиқаради ва унда камбағалларни ҳимоя қилиши керак бўлган социалист Олланд тор доираларда камбағалларнинг устидан "Тишсизлар" деб айтиб кулганлигини ёзган. Бу гапнинг исботини ҳеч ким кўрмаган, аммо у Францияда катта баҳсларга сабаб бўлиб, Олланднинг обрўсига катта путур етказган. Муаллиф суратда Олландни тишсиз, камбағал қилиб тасвирлаган.
Никола Саркози:
2005 йилда ҳали Ички ишлар вазири бўлган пайтида айрим кварталлардаги тартибсизликлар, карикатура қилиб айтнанда "13 район" номли фильмдаги кварталларни "тозалаш"ни ваъда қилиб катта нутқ сўзлайди. У жумладан шундай дейди: "Karcher" (сув пуркаб тозаловчи аппарат бренди) 10 йилдан бери подвалда ётибди. Уни чиқарадиган ва кварталларни тозалайдиган пайт келди". Муаллиф суратда Саркозини "Karcher" ёзувли кепка кийган, муаммоли кварталнинг безори йигити қилиб тасвирлаган.
Эрик Земмур:
- Ўз даврида фақат полемикалар тарқатиш билан (биздаги йўқ жойдан турли абсурд мавзуларни чиқариб, халқнинг туйғуларини жунбушга келтириб туриш билан машғул бўлган бирон блогер, журналист, дин пешвоси ёки артистни тасаввур қилинг) машҳур бўлган Эрик Земмер ўзига бош мавзу қилиб араблар ва умуман мусулмонларни ёмонлаш мавзусини олиб олган. Унинг учун ҳар бир мусулмон исламист, ҳар бир исламист террорчидир. Аслида унинг ўзи Жазойирда туғилган еврей бўлиб, Францияда ҳам араблар ва мусулмонлар кўп кварталда катта бўлган. Маълумот учун президентликка номзодини қўйган Земмур "Араблар ва мусулмонлар" мавзусидан ташқарига чиқса бошқа мавзуларни умуман билмаслиги маълум бўлиб қолди. Маслаҳатчилари ёрдами билан қисқа вақтлар ичида кўплаб мавзуларни ўрганишига тўғри келган бўлса ҳам у сайловларда бор йўғи 7% овоз олиб ютқазди. Муаллиф Земмурни ўзи дискриминация қиладиган мусулмон (исламист) қиёфасида тасвирлаган.
Валери Пекрес:
Ўнг партия вакили (Де Гол, Ширак, Саркозилар давомчиси) Валери Пекрес 2012 йилда "бир жинслилар никоҳи"ни расман қабул қилинганида ҳокимиятга келса, турмуш қурган бир жинслиларни ажраштираман дегандай гап қилган. Унинг фикри ўз партиядошлари томонидан инкор этилгач, у ҳеч кимни ажраштирмаслигини, фақат никоҳ қуриш тўғрисидаги қонунни бекор қилишини айтиб, фикрини ўзгартирган.
Ўтган сайловларда бор йўғи 4,8% овоз олиб оғир мағлубиятга учраган Пекрес хонимни муаллиф ўзи дискриминация қилган "бир жинсли аёл" қиёфасида тасвирлаган.
Марин Ле Пен:
Машҳур миллатчи оила вакиласи Марин Ле Пен отасидан, ўз оиласининг бир неча аъзоларидан воз кечиб, халқнинг кўпроқ қисмини қўлловига эришган ва ҳозирда сайловларда Макрон билан 2-турга ўтган.
Фикрларини анча "юмшатган", ўзини анча меҳрибон қилиб кўрсатишга эришган бўлса-да, Ле Пеннинг президентлик дастури, унинг фикрлари моҳиятига қаралса, унинг қарашлари асосан чет элликларга, мусулмонларга қарши қаратилганлиги аён бўлади. Земмурдан фарқли равишда у ниятларини моҳирлик билан яширишни эплай олган. Унинг кураш мавзуларидан бири ҳижоб ва бурка мавзулари ҳисобланади. Шу сабабли, муаллиф Марин Ле Пенни ҳижобли мусулмон аёл қиёфасида тасвирлаган.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

👍14😁1😱1
ФРАНЦИЯДА ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВЛАРИ
Талаб ва илтимосларга биноан Францияда бўлиб ўтаётган сайловлар ҳақида имкон қадар қисқача маълумот бериб ўтаман.
Тушунарли бўлиши учун Францияда сайловлар худди Ўзбекистондаги каби (тўғрироғи, Ўзбекистон Франциянинг 5-республика модели бўйича сайловлар ўтказади) бўлиб ўтади. Сайловларда Франциянинг 67 миллион аҳолисидан 48 миллиони овоз бериши мумкин (яъни сайлов ёшида)
Сайловлар санаси:
1-тур: 2022 йил 10 апрель
2-тур: 2022 йил 24 апрель.
Нега 2 тур? Сайловлар мақсадига кўра номзодлар 50% дан ортиқ овоз олишлари керак. Биринчи турда ҳеч қачон ҳеч қайси номзод 50% дан ортиқ овоз ола олмаганлиги учун 2-тур ташкил қилинади ва унда 1-турда биринчи ва иккинчи ўринни олган номзодлар беллашадилар.

👍2
Биринчи тур натижалари:
- Эммануэль Макрон: 27,8%
- Марин Ле Пен: 23,1%
- Жан-Люк Меланшон: 22%
- Эрик Земмур: 7.07%
- Валери Пекрес: 4,8%
- Янник Жадо: 4,6%
- Жан Лассал: 3,1%
- Фабьен Руссел: 2,3%
- Никола Дюпонт-Энган: 2,1%
- Ан Идалго: 1,7%
- Филипп Путу: 0,8%
- Натали Арто: 0,6%
- Иштирок этмаганлар: 26,3%
- Иштирок этган, лекин ҳеч кимга овоз бермаганлар: 2%
Маълумот учун сайловларда 5% дан ортиқ овоз олган номзодларнинг асосий сайловолди ҳаражатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Юқоридаги 12 номзоддан 8 нафарининг ҳаражатлари қоплаб берилмайди. Буни нега эслатяпман? Паст овоз олганларнинг кўпчилиги 5% овоз ололмаслигини олдиндан билиб, деярли ҳаражат қилмаганлар. Аммо айрим номзодлар, жумладан Францияда сиёсий тарихида асосий ўрин эгалловчи Республикачилар вакили Валери Пекрес ва Яшиллар партияси вакили Янник Жадо катта ҳаражатлар қилиб, 5% дан кам овоз олиб тугатдилар. Масалан 5% дан ўтишига 100% ишонган Валери Пекрес 14 миллион евро ҳаражат қилган, шундан 5 миллионини шахсан ўзи кафил бўлиб қарзга олган. Шунча ҳаражат қоплаб берилмагач, энди унинг партияси ва ўзи молиявий томондан хонавайрон бўлиш арафасида.
Сиёсий манзара:
Экстрем сўллар: Натали Арто (ишчилар кураши), Филипп Путу (янги антикапиталист партия), Фабьен Руссел (Коммунистлар), Жан-Люк Меланшон (Бўйсунмас Франция)
Сўллар: Янник Жадо (Яшиллар), Ан Идалго (Социалистлар)
Марказчилар : Жан Лассал (қарши турайлик), Эммануэль Макрон (Олға, Республика)
Ўнглар: Валери Пекрес (Республикачилар)
Экстрем ўнглар: Никола Дюпонт-Энган (Уйғон, Франция), Эрик Земмур (Қарши истило), Марин Ле Пен (Миллий йиғилиш)
Батафсилроқ тушунмоқчилар учун сиёсий манзаралар ҳақида қисқача мана бу мақолада тушунтириб ўтганман: https://telegra.ph/Ozbekiston-siyosiy-manzarasi-07-04
Сиёсий ўйинлар
Сайловларнинг 2-турига худди 2017 йилдаги каби Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пен етиб келди. Бу сафар Марин Ле Пен амалдаги президентдан реванш олишга ҳаракат қилади. Сўровномалар ҳозирча Эммануэль Макрон 55%, Марин Ле Пен 45% овоз олиши мумкин деб кўрсатяпти. Бу кўрсаткич сайловгача ҳар кун ўзгаради.
Бир ўқувчимизнинг саволига жавоб. Марин Ле Пен 45% овоз олса, демак Франциянинг тенг ярми уни қўллайдими?
Жавоб: йўқ. Тушунтираман. Биринчидан, юқорида айтганимдай, 67 миллион эмас, 48 миллион француз сайлаши мумкин. Иккинчидан, иштирок этмайдиганлар ёки ҳеч кимга овоз бермайдиганларнинг сони деярли 30% бўляпти. Бу таҳминан 14 миллион дегани. 34 миллиондан 45%и 15 миллионлар дегани бўлади. 15 миллионнинг ичида Никола Дюпонт-Энган (Уйғон, Франция), Эрик Земмур (Қарши истило)нинг сайловчилари ҳамда ўнг ҳамда сўл бўлишидан қатъий назар Эммануэль Макрон қайта сайланмаслиги учунгина Марин Ле Пенга овоз берадиганлар ҳам бор. Буларнинг барчаси ҳисобга олинса, Марин Ле Пенни ҳақиқий қўлловчилари 10% га ҳам бормаслиги маълум бўлади.
Яна сиёсий ўйинларга қайтамиз. 5-республика тарихида давлатни асосан ўнглар ва сўллар бошқариб келганлар:
Ўнглар: Шарль де Гол, Валери Жискар д'Естенг, Жак Ширак, Никола Саркози
Сўллар: Франсуа Митеран ва Франсуа Олланд.
Собиқ социалист Эммануэль Макрон қарашлари марказлашиб, ўнглар ва сўллар ўртасига жойлашиб олди.
Саркозининг 2012 йилдаги ва Олланднинг 2017 йилдаги мағлубиятларидан кейин уларнинг партиялари, яъни Франциянинг тарихий монополлари, ўнглар ва сўллар пастга қулашни бошладилар. Буни Ан Идалго ва Валери Пекресларнинг натижаларидан ҳам кўришингиз мумкин. Аммо ғурур сабабли, иккаласи ҳам иштирок этиб, "кемаларининг баттар ғарқ бўлиши"га ҳисса қўшдилар.
Ўртага жойлашиб олган Эммануэль Макрон гоҳ у тараф, гоҳ бу тарафга ҳушомад қилиб, уларнинг тарафдорларини ўзига оғдириб олди.
Иккала тарафдаги Макронни қабул қила олмайдиганлар эса иккала тарафдаги эктремлар, экстрем ўнглар ва экстрем сўлларга бориб қўшилдилар. Натижаларни қайта кўришингиз мумкин.
Булар орасидан Жан Люк Меланшон ҳолатига оид бир кузатувимни эслатиб ўтмоқчиман. Собиқ социалист, мутахассислиги бўйича филолог ва файласуф, Франсуа Митераннинг шогирди Меланшон бу сафар сайловларда 3-бор иштирок этди ва ёши сабабли (70 ёш) бу охирги иштирок этиши эди.

Telegraph
ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ
"ХДП" партиясининг раисининг «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» дегани, "Экология партияси"нинг вакили "Биз дунёдаги АЭСни қўллайдиган ягона партиямиз" дегани, "ЎзЛиДеП" партияси раисининг "Биз кўп гўшт еб юборяпмиз" дегани ёки “Миллий…
👍9
Унинг учун сайловда юта олса яхши, юта олмаса тарихда номи қолиши жуда муҳим эди. Шу сабабли, у умрининг сўнгги йилларини Франция сиёсий тарихида янги сиёсий куч, янги фалсафий қараш ва янги дунё моделини таклиф қилишга қаратди. Социалистлар, коммунистлар, яшиллар, яъни иқтисодий-ижтимоий-экологик-сиёсий соҳаларни бирлаштириб, у 6-республика моделини таклиф этди. Ғояларнинг барчасининг муаллифи у бўлмаслиги мумкин, чунки улар турли сиёсий намоёндалар томонидан таклиф қилиниб келаётган эди. Аммо уларнинг барчасидан илҳомланиб (кўчириб олиб), уларни ҳамоҳанглаштириб, янги давлат, янги тараққиёт моделини таклиф қилган ва уни сиёсий кучга айлантирган Жан-Люк Меланшон бўлади.
Сайловларда озгина овоз етмаганлиги, бир неча экстрем сўллар сайловдан чекиниб, овозларини унга бермаганлиги сабабли 3-ўрин билан ютқазгани энди унга унчалик аҳамиятли эмас. У яратган ҳаракат хатолар қилмасв келгусида Франция сиёсий манзарасида катта ишларни амалга ошириши мумкин. Меланшон эса ўз орзусига биноан номи машҳур файласуф ва сиёсатчилар қаторидан жой олиши мумкинлигидан қониқиш ҳосил қилмоқда.
2022 йил сайловларининг яна бир "юлдузи" Эрик Земмур ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Аслида Жазойирда туғилган, Париж атрофларида мигрантлар кўп бўлган кварталда катта бўлган, яҳудий Земмур йўқ жойдан жанжалли мавзуларни чиқариш ва жамиятнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш билан шуғулланувчи полемист-журналист бўлган. Сўнгги йилларда унинг асосий мавзулари ислом, мусулмонлар, чет элликлар ва ҳозказолар бўлганлиги сабабли Франция миллатчилари, жумладан айрим пулдорлар томонидан қўллаб-қувватланиб, сайловларда номзод бўлишга қарор қилган эди. Маълумот учун Земмур судда ирқчилик ва миллатчилик учун айбдор деб топилган.
Марин Ле Пен ўз оиласининг номи, отаси ва миллатчи оиладошларидан узоқлашиш, ўзини оппоқроқ қилиш билан машғул бўлаётганида ундан норози бўлган ошкора миллатчи ва ирқчилар учун Земмурнинг номзоди айни муддао бўлган. Шу сабабли, Земмур қисқа муддатлар ичида сўровномаларда юқорилаб, Марин Ле Пеннинг кўплаб жамоадошлари ҳиёнат қилиб Земмур тарафга ўтиб кетдилар. Украина воқеалари бошлангач, Россия ва Путиннинг тарафини олган Земмур шиддат билан пастга шўнғиди. Кейин ўзининг янглишганлигини айтгани ҳам унга ёрдам бера олмади ва сайловларда 7% овоз билан ютқазди.
Иккинчи тур масаласи.
2-турнинг мавзулари ва тактикалари 1-турникидан фарқ қилади.
Биринчи турда ўзларининг "бренд мавзулари" билан ютиб чиққан номзодлар энди бутун Франция бўйлаб овозлар олишлари керак бўлади. Шу сабабли, улар энди французлар учун бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда гапириб, ўзларининг сиёсий рақибларининг сайловчиларини ўзларига оғдиришга ҳаракат қиладилар.
Икки йил ковиддан кейин Украина воқеалари сабабли, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши сабабли французларнинг бугунги мавзулари ижтимоий мавзулар, нарх-наво, маошлар, пенсиялар, шифохоналар ва ҳоказолар бўлмоқда. Тақдир тақозоси билан билан бири либерал, иккинчиси эктрем ўнг бўлган номзодлар ижтимоий мавзуларда гапиришлари, сўллар томонларда, хусусан Жан-Люк Меланшон сайловчилари томонларда "ов қилишлари"га тўғри келмоқда. Баъзан телевизорни кўрсангиз Макрон ва Ле Пен иккаласи ҳам социалист ёки коммунист эмасмикан деб ўйлаб қоласиз. Чунки иккаласининг ҳам сайланиш ёки сайланмаслиги Меланшоннинг сайловчиларини ўзларига оғдира олишлари ва иштирок этмайдиганларни ўз фойдаларига иштирок эттира олишларига боғлиқ.
Кўрамиз, иккинчи турга ҳам саноқли кунлар қолди.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

ҲАРАКАТДА БАРАКАТ
2011 йилда Садио Мане Сенегалдан Франциянинг Метз клубига келиб қўшилади. Францияга осон-омон етиб келдим, ишларим яхши деб онасига сурат юбормоқчи бўлади, аммо фотоаппарати йўқлиги учун буни қилолмайди. Бир сафар бир журналистдан ўзини суратга олишини сўрайди. Журналист суратга олиб, унга суратни мейлдан юборишини айтади. Садио Мане пули йўқлигидан журналистдан хавотир билан "Сурат текинми?" деб сўрайди...
Орадан 10 йил ўтиб Садио Мане Африканинг энг яхши футболчисига айланади. Бунгача у Англия премьер лигаси, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги кубоклари, Клублар ўртасида Африка ва жоҳон чемпионлигини қўлга киритади. Унинг ойлик маоши 500 000 доллар, йиллик маоши 6 миллион доллар.
Ҳаракатда баракат деб шуни айтадилар. Бугун шароитингиз, аҳволингиз қандайлигининг аҳамияти йўқ. Ҳаракатдан тўхтаманг. Келаси 5-10 йилда сизни нималар кутаётганини ҳеч ким билмайди.

👍17
#КунАнекдоти!
МЕН ШУ ЕРДАМАНКУ
- Уй бекасиман. Эрим 8 йил олдин Россияга ишлашга кетган. Шундан бери келмади. 2 нафар фарзандимиз бор. Ўғлим 4 ёш, қизим 2 ёш...
- Тўхтанг, тўхтанг. Эрингиз 8 йилдан бери Россиядами?
- Ҳа
- Болаларингизнинг ёшлари 4 ва 2 ёшми?
- Ҳа
- Мен тушунмадим. Эрингиз 8 йилдан бери уйга келмаган бўлса, қандай қилиб фарзандларингиз 4 ва 2 ёш бўлади?
- Бунинг нимаси ғалати? Эрим Россияда бўлса, мен шу ердаманку...
🙄😜🤣

😁18😢5👍1
МАШИНАМГА ҲЕЧ НАРСА ҚИЛМАДИМИ?
Бир анекдот бор. Бир эркак милиция маҳкамасига шошиб, хавотир билан югуриб кириб сўрабди:
- Ўртоқ милиционер, менга телефон қилган экансизлар. Хотиним авария қилибди
- Ўзингизни босинг, ҳаммаси жойида, хотинингизга ҳеч нарса қилмаган...
- Хотинимни қўйиб туринг, машинага нима қилган?
Шу ерида кулинади ёки йиғланади...
Бир жойда Путин генералларига аскарларни эмас, ҳарбий материалларни асрашни буюрганлигини ўқиб, мана шу анекдот эсимга келди. Бу хабар балки ростдир, балки фейкдир. Агар Путин бундай буйруқ бермаган бўлса ҳам воқеалар ривожи амалда шундайлигини кўрсатмоқда.

👍15😁6
Украинада уруш бошланганида рус ҳукумати тажрибасиз аскарларини "ўқув амалиёти" деб алдаб Украинага уруш ўчоқларига ташлаганлиги, ундан кейин ўлган аскарлари сони статистикага кирмаслиги учун уларнинг жасадларини қайтариб олмаганлиги, узоқ вақтларгача нечта аскарлари ўлганлигини тан олмай келганлиги ва ҳоказолар ҳисобга олинса, улар учун нафақат инсон қадри, балки ўзларининг юртдошлари, ватан ҳимоячилари бўлган аскарларининг ҳам қадри йўқлиги аён бўлади.
"Москва" кемаси чўкканида рус пропагандаси оталари ўлиб кетган аскарларига ачинишнинг ўрнига чўккан кемага ачиниб, эҳтиросли фикрлар билдирганлиги ҳам ушбу гапга исбот бўлади. Рус ҳукумати дастлаб яшириб, ҳозирга қадар нечта аскари чўкиб кетганлигини айтмай келаётган бўлса-да, рус халқи, чўкиб кетган аскарларнинг ота-оналари билишга ҳақлари бор эди.
Умуман олганда, урушларда аскарларни тирик қуроллар, тирик гўштлар сифатида ишлатиш амалиёти бор. Тарихдан, Чингизхон, Амир Темур ва бошқа саркардалар одатда жангларда босиб олинган ҳудудлар аҳоли вакилларини олдинги қаторларга қўйиб, улар ўлиб бўлгач, ўз аскарлари билан жангга кирганлар.
Давлатлар ўртасидаги жангларда аҳолиси кўп давлатнинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳам бор гап. Масалан иккинчи жаҳон урушида собиқ СССР айнан ўз аскарларини қурол ва тирик гўштлар сифатида ишлатганлиги ҳисобига ғалаба қозонган десак муболаға бўлмайди. Ўша пайтда Германия СССРдан анча қудратли ва замонавий армияга эга бўлган, аммо СССРда қуроллар, танклар ва немис артилериясига тик бориб, ўлиб кетиши мумкин бўлган аҳоли сони кўп бўлган. Ҳатто СССР қурол етмаслигидан ўз аскарларига, хусусан мустамлака давлатлар, яъни Марказий Осиё ва кавказликларга ёғочдан ясалган қуроллар бериб, олдинги қаторларга қўйганлиги ҳикоя қилинади. Бу бир томондан ноинсоний, аммо ҳарбий тактика жиҳатдан ўз самарасини берган усул ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлуб бўлган бўлса, амалда урушдан энг катта талофатлар билан чиққан давлат СССР бўлган. Ҳалок бўлган 55 миллион одамлардан 30 миллион нафари СССР фуқаролари бўлган. СССРнинг иқтисодий йўқотишлари 2 триллион рублдан ортиқ деб айтилади.
Яна Украинага қайтадиган бўлсак, рус ҳукумати аскарларининг тирик гўштлар бўлиб ҳалок бўлишларидан хавотир қилмасликлари бемалол мумкин бўлган сценарий. Бунинг устига ўлиб кетаётганларнинг кўпчилиги чеченлар, миялари зомбилашган Марказий Осиёликлар, Африка ва Суриядан олиб келинган ёлланма аскарлар бўлса.
Путин ва рус ҳукумати учун СССРга ўхшаб миллионлаб аҳолини йўқотишдан кўра, урушни енгиб, охирида СССРга ўхшаб ғолиб бўлиб тугатиш муҳимроқдир. Ўлиб кетганларга урушдан кейин медаллар беришга ҳали улгуришади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Москва" кемаси чўкканида рус пропагандаси оталари ўлиб кетган аскарларига ачинишнинг ўрнига чўккан кемага ачиниб, эҳтиросли фикрлар билдирганлиги ҳам ушбу гапга исбот бўлади. Рус ҳукумати дастлаб яшириб, ҳозирга қадар нечта аскари чўкиб кетганлигини айтмай келаётган бўлса-да, рус халқи, чўкиб кетган аскарларнинг ота-оналари билишга ҳақлари бор эди.
Умуман олганда, урушларда аскарларни тирик қуроллар, тирик гўштлар сифатида ишлатиш амалиёти бор. Тарихдан, Чингизхон, Амир Темур ва бошқа саркардалар одатда жангларда босиб олинган ҳудудлар аҳоли вакилларини олдинги қаторларга қўйиб, улар ўлиб бўлгач, ўз аскарлари билан жангга кирганлар.
Давлатлар ўртасидаги жангларда аҳолиси кўп давлатнинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳам бор гап. Масалан иккинчи жаҳон урушида собиқ СССР айнан ўз аскарларини қурол ва тирик гўштлар сифатида ишлатганлиги ҳисобига ғалаба қозонган десак муболаға бўлмайди. Ўша пайтда Германия СССРдан анча қудратли ва замонавий армияга эга бўлган, аммо СССРда қуроллар, танклар ва немис артилериясига тик бориб, ўлиб кетиши мумкин бўлган аҳоли сони кўп бўлган. Ҳатто СССР қурол етмаслигидан ўз аскарларига, хусусан мустамлака давлатлар, яъни Марказий Осиё ва кавказликларга ёғочдан ясалган қуроллар бериб, олдинги қаторларга қўйганлиги ҳикоя қилинади. Бу бир томондан ноинсоний, аммо ҳарбий тактика жиҳатдан ўз самарасини берган усул ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлуб бўлган бўлса, амалда урушдан энг катта талофатлар билан чиққан давлат СССР бўлган. Ҳалок бўлган 55 миллион одамлардан 30 миллион нафари СССР фуқаролари бўлган. СССРнинг иқтисодий йўқотишлари 2 триллион рублдан ортиқ деб айтилади.
Яна Украинага қайтадиган бўлсак, рус ҳукумати аскарларининг тирик гўштлар бўлиб ҳалок бўлишларидан хавотир қилмасликлари бемалол мумкин бўлган сценарий. Бунинг устига ўлиб кетаётганларнинг кўпчилиги чеченлар, миялари зомбилашган Марказий Осиёликлар, Африка ва Суриядан олиб келинган ёлланма аскарлар бўлса.
Путин ва рус ҳукумати учун СССРга ўхшаб миллионлаб аҳолини йўқотишдан кўра, урушни енгиб, охирида СССРга ўхшаб ғолиб бўлиб тугатиш муҳимроқдир. Ўлиб кетганларга урушдан кейин медаллар беришга ҳали улгуришади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍16😁1😱1
Аёлнинг иштони, кети, оёғи, қўли, сочлари, юзидан кейин тилигача етиб келди булар.
Тавсия ёки маслаҳат ҳам эмас, тўғридан тўғри жиноят. 🤦♂️☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Тавсия ёки маслаҳат ҳам эмас, тўғридан тўғри жиноят. 🤦♂️☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😁3🔥1
Ўқувчиларимнинг бир қисми, катта қисми мендан таҳлилий мақолалар кутади. Албатта таҳлилий мақолалар ёзиш ўзимга ҳам ёқади, аммо таҳлилий мақола кўп вақт, кўп энергия, кўп изланиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, соддалаштириш, халқона тилда ифодалаш ва илҳом талаб қилганлиги учун иш ва ташвишлардан ортиб, ёзишга имкон ёки ҳафсала бўлмайди. Шу сабабли, менинг иккинчи ҳоббийим ҳажвия билан кифояланишимга тўғри келади.
Бугун дам олиш кунида, боғимда товуқларимни боқиб, бир чашка кофе билан телефонда навбатдаги таҳлилий мақолани ёзишга киришяпман. Илҳом қайтиб кетмаса, "Малика Будур"да айтганидай эчки халақит бермаса, бугун "Алдагани бола яхши" деган мақолани чоп этишга ҳаракат қиламан.
Унгача мақола нима ҳақда бўлиши мумкинлигини топишга ҳаракат қилиб туринглар. 😊🙏

👍12🔥1
АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИ
Раэлчилар деган секта ҳақида олдин ҳам ёзган эдим. Бу Раэл деган бир француз "пайғамбар" яратган "дин" бўлиб, у дастлаб Францияда, кейин АҚШ ва Канадада тарқалган. Франция, АҚШ ва Канададан ҳайдалгач, ҳозирда Африка давлатларига кўчиб ўтган ва хабарларга кўра у ерда муваффақият қозонмоқда экан. Француз, америка ва канадаликлардан фарқли равишда африкаликлар Раэлнинг тузоғига осон илинмоқда эканлар...
Сўнгги кунларда Ўзбекистон матбуотида Гуанчжоу клиникаси билан боғлиқ ноҳуш хабарлар юзага чиқди. Маълум бўлишича, клиника ўзбек дори бозоридаги оддий дориларни пакетларга қадоқлаб, табиий дориворлар деб одамларни алдаб сотганлар. Ажабланарлиси, ватандошларимиз орасида "Хитой тиббиёти" деб ишониб, чув тушганлар сони анчагина экан. Мазкур клиникага ишонганларнинг аксарияти ўзимизнинг расмий ва ишончли тиббиётга, дипломли шифокорларимизга ишонмасдан худди ўша дориларни бир неча бор қимматга фирибгарлардан сотиб олганлар...

👍10😢2
Юқоридаги икки ҳолат, Африкадаги Раэлга ишонган ва Ўзбекистондаги Гуанчжоу клиникасига ишонганларнинг ўртасидаги умумийлик нимадан иборат?
Жавоб: Билимсизлик!
Раэл сектасининг аёлларни эркаклар ўртасида тенг тақсимлаш қоидасидан ташқари бир "жозибадор" томони бу Раэл ўзини илм-фан даҳоси, замондан олдинга илгарилаб кетган олим сифатида кўрсатишидир. Раэлнинг илк иддаолари ўзга сайёраликлар Ерга тушиб у билан учрашганлигидан бошланган. Бизда Жуманазар ака ўзга сайёраликлар ҳақида гапирганида кўпчилик кулди, аммо 1990 йилларда ўзга сайёраликлар ҳақида гапирилганида миллионлаб одамлар қўрқиб кечаси кўчага чиқа олмай юрганлар. Раэл ҳам шундай. Франция, АҚШ ва Канадада унга ишонувчилардан кўра унинг устидан кулувчилар кўп бўлса, Африканинг ўқимишлилик даражаси бор йўғи 12% бўлган айрим давлатларида унга ишонувчилар, унинг гапларидан қўрқувга тушувчилар кўпдир. Илм-фан клонлаштириш ҳақида гапира бошлагач, Раэл дунёдаги илк клонни яратмоқчилиги ҳақида гапиргани кўпчилик билимсизларнинг нигоҳида Раэлни илм-фан даҳоси қилиб кўрсатган. Ҳатто одамлар унинг "клонлаштириш", "ўзга сайёраликлар учун элчихона қуриш" лойиҳаларига миллионлаб пуллар берганлар.
Ўзбекистонда 1990 йиллардаги иқтисодий ва сиёсий қийинчиликлар, ундан кейин ҳам порахўрлик ва бошқа иллатларнинг илдиз отиши натижасида таълим соҳаси оғир инқирозга учради ва саводсизлар сони кўпроқ бўлган авлод вакиллари шаклланди. Табиийки, билимсизлик устига жамиятдаги приоритетлар ҳам ўзгарди. Одамлар осон пул топиш, мақсадга тез эришиш, тез ва осон даволаниш каби нарсаларга ўч бўла бошладилар. Оқибатда Аҳмадбойлар, осон пул топишни "ўргатувчи" бизнес тренинглар, Гуанчжоу клиникаси каби "алтернатив тиббиёт" ва одамларнинг диний эҳтиросларини суистеъмол қилиб пул ишлайдиган "Ал ҳадая" ва шунга ўхшаган фирибгарлик занжирлари юзага келди.
Такрорлайман, буларнинг барчаси БИЛИМСИЗЛАР, қўпол қилиб айтганда содда, ишонувчан ТУПОЙЛАР учун холос. Тупой деганимдан хафа бўлганлар, мендан эмас ўзларини "лох" қилиб миллионлаб пулларини олиб олган фирибгардардан хафа бўлсинлар...
Мендан Франциядаги сайловлар ҳақида ёзишимни сўраганлар кўп бўлди. Оммавий ахборот воситалари барча хабарларни бериб борганлиги учун ҳамма билган маълумотни яна бир марта айтувчи хабарчи бўлмаслик учун бу ҳақда ёзмадим. Аммо Франциядаги сайловлар билан боғлиқ юқоридаги мавзуга оид бир жиҳат ҳақида маълумот берсам барчага қизиқ бўлади деб ўйлайман.
Сайловларнинг иккинчи тури амалдаги президент Эммануэль Макрон ва миллатчи партия номзоди Марин Ле Пен ўртасида бўлиб ўтганлигидан барчанинг хабари бор. Макрон 58% овоз билан ғалаба қозонган бўлса, Ле Пен овоз берувчиларнинг 42% овозини олган.
Франция, инсон ҳуқуқлари, эркинликлар, тенгликлар диёрида Марин Ле Пендай миллатчи, ирқчи, ўзгаларни дискриминация қиладиган номзодга овоз берганлар кимлар?
Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра Марин Ле Пенга овоз берганларнинг 36%дан ортиғи ўрта таълим даражасидан паст тоифадаги инсонлар бўлганлар. Бунга тескари равишда Эммануэль Макронга овоз берганларнинг 36%дан ортиғи камида магистр даражасидан баланд тоифадаги инсонлар бўлганлар.
Раҳбарлик даражасидаги тоифа инсонларнинг бор йўғи 12%и Ле Пенга, 35%и Макронга овоз берганлар.
Ле Пенга асосан аҳоли сони кам, узоқ қишлоқлардаги деҳқон, ишчи ва кам даромадли инсонлар овоз берганлар. Аксинча Макронга катта шаҳарлардаги, турли даражадаги замонавий касбларни эгаллаган, даромади етарли ёки юқори бўлган инсонлар овоз берганлар.
Марин Ле Пенга овоз берганларнинг 80%и ўлим жазосини қайта жорий қилиш тарафдори эканлар.
Бу маълумотлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, инсонларнинг билим даражаси қанчалик паст ва касбий масъулияти чегараланган бўлса, улар Ле Пеннинг қўрқитувчи нутқлари ва бошқаларни ёмон кўришга, чет элликларни, жумладан мусулмонларни айбдор қилиб кўрсатувчи ташвиқотларига ишонганлар. Одамларнинг илмий ва маданий даражаси юқори бўлган ва касбий фаолиятлари ранг-баранг ҳамда масъулиятли бўлган сайин одамлар республикачи Макронга овоз берганлар.

👍19😁1
Африка, Ўзбекистон ёки Францияда бўлсин билимсизлик бор жойда алдовларга ишониш, қўрқитувчиларга эргашиш, салбий ва ноинсоний иллатларни нормал қабул қилиш ҳолатлари юз бераверади.
Халқимизда "алдагани бола яхши" деган гап бор. Бу болани алдаш яхши дегани эмас, аксинча болаларни алдаш осон, чунки болалар беғубор, содда, ҳали ҳаётда билим ва тажрибаларга эга бўлмаганлари учун ишонувчандирлар деган маънони билдиради.
Билимсизлар ҳам худди шундай. Улар аслида ёмон одамлар эмас, аксинча беғубор, содда, ишонувчан одамлардирлар. Улар ўзимизнинг юртдошларимиз, маҳалладошларимиз, синфдошларимиз, оила аъзоларимиз ёки ўзимиз ҳам бўлишимиз мумкин.
Фақат билимсиз инсонларни, яъни маълум сабабларга кўра билим олмаган ёки ололмаган инсонларни алдовчилар, уларнинг мияларини заҳарлаб ўз йўлларига юритишни хоҳловчилар, бундан фойдаланиб пул қилувчилар, сиёсат юритувчилар сабабли улар салбий ҳолатларнинг бунёдкорлари ва албатта қурбонлари бўлиб қолаверадилар.
Юқоридагилардан хулоса битта. Билимсизликнинг чораси билим олиш ва билим беришдир. Фарзандларимиз содда, ишонувчан ва оқибатда Гуанчжоу клиникасига алданиб қолувчи ва Сурияда ўзини портлатувчи "зомбилар"га айланишларини хоҳламасак, уларга энг асосий сармоя бўлмиш таълим беришимиз керак.
Давлат эса конституциявий мажбуриятларини бажариб, дабдала қилинган таълим соҳамизни яхшилаб, халқимизнинг саводини ошириш ишларини жадаллаштириши керак.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Халқимизда "алдагани бола яхши" деган гап бор. Бу болани алдаш яхши дегани эмас, аксинча болаларни алдаш осон, чунки болалар беғубор, содда, ҳали ҳаётда билим ва тажрибаларга эга бўлмаганлари учун ишонувчандирлар деган маънони билдиради.
Билимсизлар ҳам худди шундай. Улар аслида ёмон одамлар эмас, аксинча беғубор, содда, ишонувчан одамлардирлар. Улар ўзимизнинг юртдошларимиз, маҳалладошларимиз, синфдошларимиз, оила аъзоларимиз ёки ўзимиз ҳам бўлишимиз мумкин.
Фақат билимсиз инсонларни, яъни маълум сабабларга кўра билим олмаган ёки ололмаган инсонларни алдовчилар, уларнинг мияларини заҳарлаб ўз йўлларига юритишни хоҳловчилар, бундан фойдаланиб пул қилувчилар, сиёсат юритувчилар сабабли улар салбий ҳолатларнинг бунёдкорлари ва албатта қурбонлари бўлиб қолаверадилар.
Юқоридагилардан хулоса битта. Билимсизликнинг чораси билим олиш ва билим беришдир. Фарзандларимиз содда, ишонувчан ва оқибатда Гуанчжоу клиникасига алданиб қолувчи ва Сурияда ўзини портлатувчи "зомбилар"га айланишларини хоҳламасак, уларга энг асосий сармоя бўлмиш таълим беришимиз керак.
Давлат эса конституциявий мажбуриятларини бажариб, дабдала қилинган таълим соҳамизни яхшилаб, халқимизнинг саводини ошириш ишларини жадаллаштириши керак.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍22🔥1
Бу жиддий хабар.
Бу хабардан кейин айрим эркакларнинг ярмининг миялари қисқа туташув бериб, ақлларига сиғдиролмай қолган бўлса, қолган ярмининг миялари айниб, яланғоч аёлларни кўриш учун ўша бассейнга боришни орзу қила бошлашади 😜☝

😁16👍5
ХОТИНИГА 100% ИШОНУВЧИ ЭР ЛИЧКАДА
-Эрим биздан шубҳаланяпти
-Нима? Мен сизни танимайман
-Имтиҳондан ўтдингиз. Мен эриман. Сизни гумондорлар рўйхатидан чиқараман
-Нима? Сиз кимсиз?
-Узр, эрим телефонимни олиб шунақа имтиҳон қилиб туради. Имтиҳондан ўтиб олдингиз, энди биздан шубҳаланмайди
-Мен сизни танимайман дедим
-Мен яна эриман. Синовдан иккинчи марта яхши ўтдингиз. Энди рўйхатдан аниқ ўчираман
-🤦♂️
🤣🤣🤣🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
-Эрим биздан шубҳаланяпти
-Нима? Мен сизни танимайман
-Имтиҳондан ўтдингиз. Мен эриман. Сизни гумондорлар рўйхатидан чиқараман
-Нима? Сиз кимсиз?
-Узр, эрим телефонимни олиб шунақа имтиҳон қилиб туради. Имтиҳондан ўтиб олдингиз, энди биздан шубҳаланмайди
-Мен сизни танимайман дедим
-Мен яна эриман. Синовдан иккинчи марта яхши ўтдингиз. Энди рўйхатдан аниқ ўчираман
-🤦♂️
🤣🤣🤣🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
😁20👍2
МУАММО МЕТОДДА
Сўнгги кунларда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан андижонликларнинг, хусусан касби рақсга тушиш бўлмаган ўқитувчи-ю шифокорларнинг қатор қилиб рақсга туширилгани кулгу ва танқидларга сабаб бўлди. Бундай ақл бовар ҳолат Андижон вилоят ҳокими билан биринчи марта бўлаётгани йўқ, аммо мазкур охирги ҳолат бизга муаммонинг илдизини англашга ёрдам беради.
"Андижон полкаси" ишида муаммо нимада?
Танқидлардан кейин масъуллар пала партиш равишда "Андижон полкаси" Андижоннинг халқона рақси эканлиги ва ЮНЕСКО ҳақида гапира бошладилар. Бундан шуни тушуниш мумкинки, Андижон раҳбарияти "Андижон полкаси"ни ЮНЕСКО ташкилоти номоддий маданий мероси рўйхатига киритишни ният қилган. Худди Хоразм лазгиси каби. Шунинг учун ҳоким ЮНЕСКО критерияларига тўғри келиши, Андижон полкасини бутун Андижон халқи "севиб", "ёппасига" ўйнашини "исботлаш" учун ушбу ташаббусни йўлга қўйган.

👍7😁2
Бир томондан, ният тушунарли ва ҳатто ҳурматга сазовор. Аммо гап ниятда эмас, қўлланилаётган методда.
Андижон полкасининг Андижон халқ рақси эканлигини, уни бутун ўзбек халқи севишини, барча тадбирлар ва байрамларда рақсга тушилишини исботлаш учун диктаторлик методлари билан барчасини дабдала қилиш шарт эмас. Масалан, бўлиб ўтган воқеада кимдир хурсанд бўлиб, қандайдир ижобий натижага эришдими? Мажбурлаб рақсга туширилганлар хурсанд бўлмаса керак, ташаббуснинг ўзи кулгуга қолди, ЮНЕСКОдаги экспертлар ҳам аҳмоқ эмас. Агар Андижон полкасини рўйхатга қабул қилишса, одамларнинг мажбурлаб рақсга туширилганлари учун эмас балки рақснинг тарихи, оригиналлиги, аҳамияти ва қадри каби критериялар сабабли қабул қилишади. Аксинча, ушбу ташаббусдан кейин экспертлар рақс оммавий эмас экан, шу сабабли ҳокимлар халқни мажбурлаб рақсга туширяпти деган хулосага келишлари ҳам мумкин.
"Андижон полкаси" бир мисол, умуман Ўзбекистондаги деярли барча ташаббусларнинг муаммоси битта. Ният холис, аммо метод самарасиз ёки тескари самаралидир.
Умуман яхши ният билан бировни бир иш қилишга мажбурлаш инсоннинг шаънини, қадрини, ғурурини топташ ҳисобланади. Агар бу иш ёппасига қилинадиган бўлса, бутун халқнинг ғурурини янчиш, ижодкорлик руҳини ўлдириш ва келажагини болталаш бўлади.
Масалан бирон қорни оч одамнинг қорнини тўйдиришни ният қилсангиз ўз билганингизча бир тоғора таомни олиб бориб, уни мажбурлаб оғзига тиқиб ейишга мажбурласангиз ниятингизнинг ижросини дабдала қилган бўласиз. Ният оч одамни тўйдириш бўлса, аввало ундан ҳол-аҳвол сўранг, ёрдамингиз унинг ғурурига тегиш тегмаслигига ишонч ҳосил қилинг, у нима ейишини билинг ва бу ишни меҳр ва саҳоват билан амалга оширинг. Ана шунда ният ва ижро ўз самарасини беради.
Бир пайтлар Озодбек Назарбеков маданият вазирлигида дўппи кийиш ташаббусини ёппасига йўлга қўйганда ҳам худди шундай ҳолат юз берганди. Агар вазир ташаббусни фақат хоҳлаганлар учун ва қандайдир рағбатлантирувчи, жалб этувчи методлар билан амалга оширганида кулгуга қолмаган ва танқидларга учрамаган бўларди.
Президентнинг ташаббуслари ижролари ҳам худди шундай муаммога дуч келади. Президент яхши ният билан бир ташаббусни илгари суради ва барчаси хўжа кўрсин ва диктаторча кампаниябозлик сабабли кулгуга қолади ва танқидларга учраб, энг ачинарлиси охирида барбод бўлади.
Президент товуқ ҳақида гапирса, маҳаллий раҳбарлар шароитга қарамай, ҳисоб-китоб қилмай барчага ёппасига товуқ тарқатади. Президент эчки ҳақида гапирса барчага эчки тарқатишади, президент дарахт ҳақида гапирса барчага арча тарқатишади. Товуқлар ўлиб қоладими, айрим одамларга эчкининг кераги йўқ бўладими, дарахтлар қуруқ ерга экилиб, бетонлаб кетиладими, уларга фарқи йўқ.
Меъморчилик шартларига кўра йиллар давомида қурилиши керак бўлган баҳайбат биноларнинг Наврўз ёки Мустақиллик байрамларигача тугатиб қўйилишига ҳам худди шу муаммо сабабчи. Ният ажойиб санъат саройи ёки кўп қаватли турар-жой биноси қуриб халққа фойда келтириш, аммо қўлланилган метод демагогия, кампаниябозлик, хўжа кўрсин бўлгани учун қурилган бинолар 100 йиллар тугул бир йил ўтмасдан нурашни бошлайди.
Ўзбекистон, янги Ўзбекистондаги барча ижобий ташаббусларнинг муаммоси диктаторлик методидадир. Диктаторлик методини қўлловчилар эса замонавий методларни билмайдиган, фақат советча-диктаторча методлардан бошқасини билмайди кекса авлод кадрлардир.
Геронтофобия, яъни кексаларни ёмон кўришни илгари сурмаган ҳолда ёш ва замонавий кадрларга ишонч билдирилса ҳамда урилиб кетадиган ўринбосарлик эмас, балки раҳбарлик ўринларига қўйилса, илгари сурмладиган ташаббуслар ва уларнинг ижролари ҳам замонга мос ва хос бўлган бўлар эди. Бунга дунё миқёсида, ҳатто Ўзбекистоннинг ўзида ҳам мисоллар етарлича топилади.

👍24😢1
УМРИНГИЗ УЗОҚ БЎЛСИН!
Радиода бир французнинг гапини эшитиб қолдим:
- Бизнинг оиламизда ҳамма эрта оламдан ўтади. Мен оиламизда ҳеч кимни кексаликкача етиб борганини кўрган эмасман. Бобо ва бувиларим барчаси ёш, яъни 60-70 ёшларида оламдан ўтиб кетганлар...
Бир тарафдан, унинг гапи тўғри. Илм-фан, технологиялар, тиббиёт ва ҳаёт учун қулайликлар ривжланган 21 асрда 60-70 ёш ҳақиқатдан ҳам ёш, ҳатто инсон бемалол соғлом ҳаёт кечирадиган ёш ҳисобланади. Ҳатто 60-70 ёшли французларнинг 80-90 ёшли ота-оналари ҳаётлигини кўп кузатаман. Ён қўшнимиз, 96 ёшли чол "ёрдам керак эмасми?" деб мендан сўраб туради.
Бошқа томондан, ўзимизда, яъни Ўзбекистонда 60 ёшга етмасдан кексаликни бўйнига олган ва 70 ёшга етмасдан ўлимликка тайёрланишни бошлаган ҳолатларни кўриб менда бизда одамлар кексаликни эрта тан оладигандай тасаввур пайдо бўлган.
Ушбу тасаввурим тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўриш учун статистикага қарасам, узоқ умр кўрадиган давлатлар ичида 10 таликка кирмайдиган Францияда аёллар 85 ёшдан ва эркаклар 79 ёшдан ортиқ умр кўрар экарлар ва 65 ёшга соғлом етиб борар эканлар.
Ўзбекистон эса рўйхатда ҳатто собиқ совет республикалари ичида фақат Туркманистондан тепада, дунёда 110-120 ўринларда турар экан. Аёллар ўртача 72, эркаклар эса 66 йил умр кўрар эканлар.
Узоқ умр кўришнинг шартлари кўп бўлиб, улардан айримлари ўзимизга, айримлари давлат ва жамиятга, ниҳоят табиатга ҳамда ташқи омилларга боғлиқ ҳисобланади.
Ўзимизга боғлиқлиги бу тўғри овқатланиш, мунтазам ҳаракатда бўлиш, иложи бўлса спорт билан шуғулланиш ва ҳоказолар деб олсак, кам умр кўришимизга аввало ўзимиз ҳам сабабчи эканлигимиз аён бўлади.
Ундан кейин ҳаёт ташвишлари, уй-жой, тўй, марака, болаларнинг келажаги, васвасагин ва ҳоказо муаммолар бизни эрта қаритадиган ижтимоий муаммолар ҳисобланади.
Ижтимоий адолат, қонунлар устуворлиги ёки тескариси бўлиши, бюрократия, порахўрлик, касбий муаммолар, тиббиёт соҳасидаги муаммолар, шифокорлар ҳамда шифохоналар сони ва сифати каби омиллар инсон умридаги давлатнинг жавобгарлигини кўрсатади.
Ва ниҳоят, табиий офатлар, авариялар, урушлар, касалликлар ва ҳоказолар ҳам инсонларнинг умрига зомин бўлади.
Ушбулардан келиб чиқиб, юртимизда аҳволни ҳар томонлама яхшилаш мумкин. Бундан пастга тушсак охирги ўриндаги Съера-Леоне томонга тушиб бораверамиз.
Аксинча, соғлом озиқланиб, мунтазам ҳаракат қилсак, узоқ умр кўриш учун илк қадамларни қўйган бўламиз. Жамиятдаги иллатлар, одамларнинг нима дейишлари, бошқалар нималарга эришиб, биз эриша олмай қолганимиз, бировлар қандай кийингани, нечта машина олгани, уйини неча қават қилиб қургани ва ҳоказолар билан камроқ шуғуллансак, умримизни қисқартирадиган муаммолар сони ҳам камаяди.
Ва ниҳоят давлатга боғлиқ муаммолар ҳам ўзимизнинг қўлимизда. Тизимни чиритиб еб ётган тепадаги айримлар ҳам ўзга сайёраликлар эмас ўзимиздан, ўз халқимиз етиштирган, ораларимизда қайсиларимизнинг оиладошларимиз, қариндошларимиз, танишларимиздирлар. Келгусида уларнинг ўрнига келадиган ва умримизни қисқартирадиганлар ҳам ўзимиздан чиқади. Демак, аҳволимиз яхшиланишини, умримиз узунроқ бўлишини хоҳласак, ёппасига, миллат ва давлат даражасида муаммоларни ечишимизга тўғри келади.
Умрингиз узоқ бўлсин, Азиз юртдошлар!

👍29😢2