Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Агар ҳаёт мазмунини топа олмай ўзингни бефойда ҳис қилаётган бўлсанг мана бу машинанинг ойна артадиганига боқ.

Анча енгил тортасан 😜😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁14
​​"ХУСУСИЙ МУЛК"! Уни нон билан ейдими ёки лағмон биланми?

Ижтимоий муносабатлар, инсоний муносабатлар, дунёдаги барча маданиятлар, цивилизациялар барчаси "хусусий мулк"ка муносабат устига қурилган.

Бола туғилганиданоқ "меники", "ўзим" дейиши билан бошланадиган инсоний туйғуларни тартибга солиш ва инсонларни бирга яшаттириш, бир-бирларининг мулкига тегдирмаслик учун инсоният турли тизимлар, қоидалар, қонун ва қомусларни ўйлаб топган. Тарихда ким шу ишни адолатлироқ ва қатъийроқ амалга ошира олган бўлса ўша жамият тараққий топган, хусусий мулк муносабатларини тартибга солиш тугул хусусий мулк нималигини тушуна олмаган жамиятлар қолоқ бўлиб, итнинг орқа оёғи бўлиб қолаверган.

Кеча ОАВда Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан фойдаланиш тақиқиланди деган мақолалар чоп этилди. Калласи ишдайдиган, фаросати жойида бўлган одам учун бу оддий, мантиқий нарса. Умуман бу оддий ҳол эмас, ўзига хос ҳолат қилиб, овоза қилиниши керак бўлганлигининг ўзи ненормал ҳолат.

Аммо мақола чоп этилгач, унга айрим юртдошларимиз ёзган изоҳларни ўқиб кўнгил айнийди. Фақат кўнгил айниса-ку майли, балки жамиятимиз одамларининг хусусий мулк ҳақида тасаввурлари, тушунчалари йўқлиги, аксинча улар бировнинг мулки бемалол ўғриланишини хоҳлашларини кўриб одам тушкунликка тушиб кетади.

Мен ҳали изоҳ ёзаётганларнинг Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамовдай буюк санъаткорларнинг тирноғига ҳам арзимасликлари ва уларнинг маданият даражалари нолга яқинлиги ҳақида индамадим.

Шерали Жўраевми, Бобомурод Ҳамдамовми, шоир Абдусаттор, ёзувчи Режаббой ёки рассом Тешабойми, уларнинг асарлари уларнинг мулкларидир. Бу уларнинг деҳқончилиги, тунлари ухламай миясини ишлатиб топган ва халқнинг хизматида пешона тери билан яратган хусусий мулкларидир. Улар хоҳласа мулкларини ўзлари билан гўрларига олиб кетадилар, хоҳласалар болаларига мерос қилиб қолдирадилар, хоҳласа халққа совға қилиб кетадилар. Бу уларнинг фундаментал ҳуқуқларидир. Уларнинг асаларига тегмайсан дейилдими, тегмайсан тамом.

Ўзи бирон китоб чоп этилибди деб ҳушхабар айтилганда "электрон варианти" борми деб китобни текин олишга ҳаракат қиладиганлар жонга тегган. Энди санъат асаларини ҳам текин олишмоқчи.

Шу бефаросатларнинг уйлари сносга тушиб бузилса, ҳоким ё прокурор бориб даласидан буғдойини ортиб кетса, бизнеси риводланишни бошлаганда биронта амалдор қўлидан тортиб олса, йиғлаб юради, аммо бировнинг хусусий мулкини текин олишдан тап тортмайди.

Ижодий асар ҳам далада етиштирилган қовун, қурувчи қурган уй, шифокор берган даво, ўқитувчи берган дарсдай бир меҳнат махсули.

Яратилиб муваффақият қозонмасдан чанг босиб қолиб кетган асарлар ва уларнинг муаллифлари қанча? Нега улар муваффақият қозонмаганларида, ўзларини омадсиз ҳис қилганларида, оиласиниям боқа олмай ижодкорликдан ташқари қўшимча ишлар қилиб юрганларида ҳеч ким ёрдам бергиси, оиласини боқишгиси келмайди-ю, улар машҳур бўлиб, асарлари қимматбаҳо бўлганида, уларни текин олиб фойдалангимиз келади? Қани бу ерда адолат?

Барака топгур, юртдошлар, ҳар бирингиз иқтисодчи, сиёсатчи, молиячи бўлишларингиз шарт эмас. Аммо сал пал китоб ўқинглар, Википедиядан бўлса ҳам хусусий мулк ҳақида ўқиб, тасаввур ҳосил қилинглар. Бировларнинг мулкини текин олмаслик, ўғриламасликни ўрганинглар. Шунда сизнинг мулкингиз, уйингиз, машинангиз, даладаги буғдойингиз, хонадаги телевизорингиз, болангиз ёзишни бошлаган шеър ёки қўшиқларини бошқалар ҳам ҳурмат қилишни бошлайдилар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13🔥2
МЕНИНГ ЎҒРИГИНА ХАЛҚИМ

Фейсбукда катта таъсирга эга айрим "Ҳожилар" муаллифлик ҳуқуқи деган фундаментал ҳуқуққа қарши постлар қилиб минглаб ўқувчиларидан раҳматлар олиб ўтирибдилар. Ваҳоланки ўзлари ижодкор одамлар. Ёзган китоблари, шеърларини биров олиб муаллиф кўрсатмасдан ёки ўзиники қилиб чоп қилса жаҳллари чиқса керак.
Шерали Жўраев, Бобомурод Ҳамдамовники "халқники" эмиш. Буни маданият вазири қилаётган эмиш.
Айримлар фақат Назарбековга, президентга, давлатга қарши чиқиш учунгина қарши чиқаверишади. Нималигининг аҳамияти йўқ. Шу билан ўз дарвозаларига гол уриб юборсалар ҳам майли.

Энг асосийси, бундай одамлар ЎҒРИЛИКни оқлаб, ёқлаб, тарғиб қилиб, халқни ўғри бўлишга ундамоқдалар.

Бутун дунё, хусусан чириган Ғарб бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмагани, ўғриликдан ҳазар қилгани, Шерали Жўраев бўладими, Майкл Жексон бўладими, отарчи Абдусаттор бўладими, унинг ҳуқуқларини бир хилда кўрганликлари учун ривожланганлар ва ривожланиб келмоқдалар.

Ишхонада ресторанларимиз ва тўйхоналаримиз бор. Тўйларга турли хил хонанда ва санъаткорлар, асосан Ўзбекистондаги каби "маҳаллий", яъни ўзларининг ижодлари бор бўлмаган, бошқа машҳурларнинг қўшиқларини айтиб тўйларни қиздирадиган артистлар келадилар.

Уларнинг ҳар бири якка тадбиркор мақомидалар ёки жиддий корхона очганлар ва улар ижро этадиган қўшиқларининг муаллифлари ёки муаллифлигини бошқарувчи ташкилотлар билан шартномалар тузганлар ва тегишли ҳақларини тўлаб қўйиб ундан кейин ижро этмоқдалар. Биз ресторанда куй таралиб туриши учун қўйиб қўядиган қўшиқларимиз учун тегишли суммада ҳақни тўлаймиз.

Давлат бу нарса устидан қаттиқ назорат ўрнатган ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Ютубда, Фейсбукда, умуман интернетда бирон машҳурларнинг қўшиқларини улашиб кўринг. Пул топиш учун эмас, оддийгина инсонларга ҳушкайфият улашиш учун. Бир зумда огоҳлантириш оласиз ва қўшиқ ўчирилади.

Чунки сиз бировнинг ижодини тарқатиш учун рухсат олмагансиз.

Бир гап. Ҳеч ким "Қўшиқни айтма" демаяпти. Фақатгина "Ўғирлама, ҳаққини тўлаб, кейин айтавер" деяпти. Ресторанга кириб овқат танаввул қилдингми, пулини тўла деяпти. Рестораннинг таом халққа маъқул бўлгани учун уни ҳамма текин ейвериши мумкин эмас деяпти.

Ўзбекистондаги "ўғрилик маданияти" илдиз отиб кетган айрим юртдошларимиз ақлига сиғдира олмаётган нарса бу ижодкорнинг муаллифлик ҳуқуқидир.

Муаллифлик ҳуқуқининг муаммоси у кўзга кўринмасдир, аммо ундан пул келса дарров кўзга кўринади.

Қўшиқ бу мебелчи чиқарадиган кароват, новвой ёпадиган нон, деҳқон етиштирган қовун каби махсулотдир.

Санъаткор уни яратган, етиштирган, умидлар билан халққа тақдим этган, оммалаштирган, меҳнат қилган, манзур қилган ва албатта бола чақсига бир бурда нон олиб келишини умид қилган. Қўшиқ яралгач, оммалашмай студияда ёки маҳаллада қолиб кетадими, ёки оммалашиб телевизорларга чиқиб, дискларга ёзилиб сотиладими, бу санъаткорнинг таваккали.

Абдусатторнинг қўшиғи оммалашмай, камбағал бўлиб қолса, у билан ҳеч кимнинг иши йўқ, Шерали Жўраевнинг қўшиғи оммалашиб, халққа манзур бўлса, уникини бемалол ўғрилаб олавериш керак дегани эмас. Абдусаттор ҳам, Шерали Жўраев ҳам оддий бир фуқаро. Улар ҳеч кимдан қарздор эмаслар. Халқ уларни пул тўлаб тўйга айтган бўлса, улар эрталабгача хизмат қилиб, ўша тўй эгасини маҳалла олдида обрўсини кўтариб, ҳаққини оқлаб бўлганлар. Улар халқни уриб, мажбурлаб пул тўлаттирмаганлар.

Қўшиқ бу бир мисол. Менталитетимизда ўғрилик, алдашга, лафзда турмасликка мойиллик, қилмишга жавоб бермаслик "маданиятимиз"нинг бир қисмига айланган.

Бировнинг китобини ксерокопия қилиб, ПДФ қилиб текин тарқатиш ва текин олиш, бировнинг шеърини ёки қўшиғини ўзиники қилиб чиқариш ёки муаллифини кўрсатмаслик, йўлда қоидани бузган ҳайдовчини эмас, унинг жиноятини айтган одамни "самосуд" қилиш одатий ҳолга айланган. Чет давлатларда ўзбекларни сотаётган, тушириб кетаётган, алдаб кетаётганлар ўзимизнинг ўзбеклар.
👍15🔥3❤2😁1
Ўзбегим ўз халқим, ўз миллатим, ўз юртдошим, аммо ўзбеклар ёрдам сўраса, хизмат сўраса, ёки оддийгина алоқага чиқса ҳар икки сафарнинг бирида афсусланиб қолганман. Энг охирги мисол, Парижга келган одам меҳмонхона топиб беринг деб ялиниб, ўз номимни, обрўйимни гаровга қўйиб брон қилиб берган меҳмонхонамга бормай бошқа жойга кетган. Нега бормадинг деса, аэропортда бир икки ўзбеклар биргаликда бир меҳмонхонада туришган экан ўзбеклар билан бир жойда туриш учун кетдим деган.

У бу ҳақда на мени, на меҳмонхонани огоҳлантирмаган. Кейин билсам, у бу ишни мендан бошқаларга ҳам қилиб кетган экан.

Ҳозир ўзбек одам алоқага чиқса, менга бир тийин фойда керак эмас, аммо текин берган ёрдамим орқасидан мени уялтириб, хафа қилиб кетмаслиги учун олдин минг марта ўйлайман. Мобадо ёрдам берсам келиб кетгунича миямнинг бир жойида ишқилиб "парод" қилиб кетмасин деган ўй тинчлик бермай туради.

Бу қўштирноқ ичидаги гап эди. Яна юқоридаги гапларга қайтамиз.

Бугун бир хабар ўқидим. Воқеа Қирғизистонда бўлган, аммо бундай мисоллар ўзимизда сон мингта. 28 ёшли йигит 6 ёшли қизни зўрлабди. Энди йигитнинг онаси ўғлини қутқаришга ҳаракат қилиб, таниш-билишчилик қилиб юрибди экан.

Ўзимизда ҳам ўғли ёки қизи, отаси ёки онаси қилган жиноятни яшириш, ҳаспўшлаш учун таниш-билишчилик қилиб, пора бериб, ИИБга, прокуратурага таъсир ўтказишга ҳаракат қилиб юришади.

Нима эмиш, ўзбекларда оила муқаддас эмиш ва ўзбеклар боласини яхши кўрар эмишлар.

Германиядаги Мюллер, АҚШдаги Жон, Франциядаги Дюпон, Янониядаги Такаши боласини яхши кўрмайдими?

Ноинсоний, чидаб бўлмас жиноятларни яшириш учун "бола муҳаббати"ни баҳона қилиш ва шунга ишониш учун одамнинг мияси қанчалар бижғиган бўлиши керак?

Ўғлинг 6 ёшли қизни зўрладими, ҳаммадан олдин ўғлингдан ўзинг нафратланишинг керак эмасми? Олти ёшли қиз одам эмасми? У зўрланиб, ўлиб кетаверсин, сенинг жиноятчи ўғлинг 28 ёшида муҳаббатингни эмиб юраверсинми?

Биз нима сабабларга кўра ривожланмаётган бўлсак, порахўр, ўғри, машенник бўлсак, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмаётган, ваъда бериб устидан чиқмаётган бўлсак, таниш-билишчилик қилиб, ўзимизникини тепага суришга ҳаракат қилаётган бўлсак, барчасига ўзимиз, менталитетимиздаги иллатларимиз, урф-одатларимиздаги қолоқ қисмлари айбдордир. Шуларни билгач ҳам ўзимизни севиб, тилла балиқчага ўхшаб "биз зўрмиз" деб юраверишимиз керак эмас. Ўзимизни, камчилик ва иллатларимизни савол остига олишга қўрқмаслигимиз, таҳлил ва танқид қилишимиз, керак бўлса улардан воз кечишимиз керак.

Ўғрилик маданиятимиз бўлиши керак эмас. Бировнинг ҳаққидан қўрқинглар, азизлар. Акс ҳолда, сизнинг ҳаққингиздан ҳам қўрқмайдилар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍22🔥8😢2❤1
Эрингизнинг атрофида маликалар гирдикапалак бўлса ҳам эрингиз уларга қарамасликларига кафолат берамиз.

Эрингизни биз билан тоғга боришига рухсат беринг.

😜✌😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁29👍4
Диний блогерлар зомбиларни христианлаштиряптими шунда? 🤔😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁8👍4
Ўзини мачо қилиб кўрсатишга уринаётганларни кўрсангиз раҳмингиз келсин. Уларга руҳан ва жисмонан осон эмас.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍8❤1
МИЛЛАТНИ ЗОМБИЛАШТИРМОҚЧИ БЎЛСАНГ АЁЛЛАРНИ, ОНАЛАРНИ ЗОМБИЛАШТИР

(Барча аёллар, айниқса эркаклар ўқисин. Тарқатинг)

Кимнингдир "Миллатни йўқ қилмоқчи бўлсанг, оналарни саводсиз қил" дегандай гапи бор эди.

Умуман бирон халқ, миллатни бузиш, йўқ қилиш ёки тараққиёт топтириш учун аёллар, оналар орқали ўтиш доҳиёна фикр. Эркаклар томонидан эркаклар учун қурилган жамиятларда аёлларнинг бир соҳада роллари бирламчи эканлигига кўпчилик эътибор бермайди.

Юртимизда 1990 йилларда шафқатсизларча бостирилган, йўқотилгани йўқотилиб, қолганлари қулай пайтни кутишлари учун инларига кириб кетган ҳизбчилар, ваҳобийлар, икромийлар ва ҳоказолар узоқ йиллар давомида жамиятни зомбилаштиришга уриниб келадилар.

Шу пайтгача улар асосан эркакларни зомбилаштиришга ва оила бошлиғи ўз оиласини зомбилаштиришига урғу бериб келдилар. Буям бир метод, аммо узоқ вақт оладиган, икки мартадан бирида ишламай қолиши мумкин бўлган метод ҳисобланади.

Сўнгги 5-6 йилларда очиқлик сиёсати шарофати билан инларида карахт бўлиб ётган радикалларнинг елкаларига қуёш теггач, ижтимоий тармоқлар орқали улар яна ҳаракатга кела бошладилар.

Уларнинг стиллари доимгидай: улар барчани-еврейларни, аёлларни, атеистларни, ўз ота-оналарини, айтганларини қилмаган мусулмонларни дискриминация қилишлари, ҳақоратлашлари, ерга уришлари, таҳдид қилиб қўрқитишлари мумкин, агар уларни сал танқид қилинса, "Вой дод, инсон ҳуқуқлари, менинг диний эркинликларим, Конституция, демократия деб умуминсоний қадриятларни баҳона қилиб, ортига яшириниб оладилар.

Ва ниҳоят улар сўнгги йилларда Яқин шарқ, Шимолий Африка ва Европанинг демократик давлатларида синовдан ўтган бир методни Ўзбекистонда қўллай бошладилар.

Бу аёлларни зомбилаштириш орқали жамиятни зомбилаштириш методи. Бу метод икки баробар самарали, кафолатли ва анча мустаҳкам ҳисобланади.

Аёллар ҳам одам, улар ҳам ўйлайди, фикрлайди, яхши яшашни хоҳлайди, манфаатларини ҳимоя қилади, орзу ва мақсадлари сари интилади.

Патриархал жамиятда ёзилган ва ёзилмаган қонун ва қоидалар эркаклар томонидан ва эркакларга мослаб тузилганлиги учун аёллар бу ишни вазиятдан келиб чиқиб амалга оширадилар.

Патриархат минг йиллардан бери давом этяпти, аёллар ҳали ҳам шу ерда. Улар жоҳиллик даврларида ҳам, уруш ва тинчлик замонларда ҳам, қолоқлик ва фаровонлик замонларда ҳам, диний радикал замонларда ҳам, атеистик ва коммунистик замонларда ҳам кунларини кўрганлар. Кўришга мажбурлар. Бу йўлда аёлларнинг кўплари дош бера олмай нобуд бўлади, кўплари бир умр қийинчилик ва хорликларда яшаб ўтади, кўплари жамиятга, мавжуд қоидаларга мослашиб, рўшноликда яшайди, камсонлилари эркакларнинг зўрлари орқали қолган эркаклардан устун бўлиб олиб, қудратга эришади.

Бу қисқача таҳлилий пауза эди.

Хуллас, советлар туфайли, замон туфайли, халқаро ҳамжамият туфайли Ўзбекистонда мукаммал бўлмаса-да аёллар нисбатан эркин жамият юзага келган ва бу радикаллар учун катта тўсиқ эди.

Бугунга келиб радикаллар, ўзбек жамиятини зомбилаштиришни истасалар бунинг учун аёллар орқали ўтишлари кераклигини англаб етдилар ва уларнинг пирлари бу ишни метод ва пухталик билан амалга оширмоқдалар.

Аёлларни қизиқтириш учун жамиятда диндор бўлиш, тақводор бўлиш фойдалироқ, кун кўриш, обрў қозониш учун қулай, фойдали эканлигини сингдириб борилади. Аёллар эса минг йиллик "кун кўриш ҳимоя инстинктлари" орқали жамиятда кун кўриш, юксалиш учун тақводор, солиҳа бўлиб кўринишим керак экан деган ғояни мияларига сингдирсалар, барчаси осон кўча бошлайди.

Буларнинг барчаси ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали "Жума муборак" табригини юборишдан бошланади. Дастлаб, буни юбориш шунчаки бир тилак бўлган бўлса, бориб бориб у мажбуриятга айланади. Ундан кейин туғилган кунни "Шукрона кун", "Уммат бўлган кун" деб айтиш урфга киради, кейинчалик шундай қилиб айтмаслик тақвосизлик, солиҳа эмаслик размига айланади.

Туркиядан, кейинчалик араб давлатларидан олиб келинган кийим-кечаклар, буюмлар, атирлар, дори-дармонлар ва ҳатто оддий сувлар диний тус берилиб сотилади ва аёллар мунтазам равишда диний мавзулар, олди-бердилар, баҳс ва суҳбатлар ичида яшай бошлайдилар.
👍23😢3❤2
Бир тарафда бизнес ҳам ривожланаверади, бошқа тарафдан диний деса сотиб олмаса гуноҳ деб ўйлайдиган зомбилашган аёллар шаклланиб бораверади.

Бу ишлар одатда жамиятнинг "чаққон" аёллари орқали аёллар гуруҳлари орқали олиб борилади ва у ерга эркаклар кирмайди. Яъни бу жамият ичидаги аёллардан иборат микро жамият бўлиб, у ерда нималар бўлаётганлиги, кимлар жамиятбоши бўлиб олиб бошқа аёлларни қайси йўлларга бошлаётганлигини, аёлларнинг миялари нималарни приоритет деб қабул қилиб бораётганлигини эркаклар ҳеч қачон билмайди.

Эркаклар фақат аёли борган сайин "солиҳалашиб", худо кўнглига солиб итоаткорлашиб бораётганлигини кўриб хурсанд бўлади холос. Аёл дастлаб, қариндошлар, синфдошлар ва бошқадошлар гуруҳларида "Жума муборак" юбориб юради, кейинчалик "Ўлгандан кейин ҳам дуо олиб юриш" деган мантларни юборишда ва ниҳоят домлаларнинг маърузаларини тарқатишда давом этади.

Бориб бориб, у намозга киради, ҳижоб ўрагиси келади, айримлари эрига иккинчи хотин олиб бергиси келиб қолади. Аҳмоқ эрга бундан ортиқ нима керак?

Қарабсизки, аёлларнинг айримлари жамиятда урф бўлган одатларга кўра мажбурликдан ҳижобга киради, аммо буни айта олмайди. Айтса соҳта мусулмон бўлиб чиқади. Айримлари эса, ҳижобни ростдан ўрайди ва ҳижобнинг курашчиси, тарғиботчисига айланади. Сўрасангиз чин дилдан "Ҳижобни ўзим хоҳлаб ўраганман ва бу менинг ҳуқуқим" дейди ва у бу гапни чин дилдан айтади. Фақат у билмайдики, унинг ўзи хоҳлагунча, қандай жараёнлар ва методлар унинг миясини шу ҳолатга олиб келган.

Менинг сўзларимга ишонишингиз шарт эмас. Фақат атрофингизга, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларга, аёлларингиз кирадиган "Аёллар гуруҳлари"га боқинг. Беш-олти йил олдинги ҳолат билан солиштириб кўринг.

Синфдошларингиз, курсдошларингиз, оила аъзоларингиз ва қариндошларингиз, дўстларингиз орасида ҳар жума систематик равишда "Жума муборак" юборадиганлар, мунтазам равишда диний каналлардан постлар улашадиганлар пайдо бўлмаганми?

Умуман олганда, бундан менга, сизга, аёлларнинг ўзларига фойда йўқ. Аксинча, зомбилашиш, мия ювилиши миллатни, жамиятни қолоқлашишга ва охир оқибат йўқ бўлиб кетишга маҳкум қилади.

Аммо қисқа муддатларда аёлларнинг зомбилашишидан диний блогерлар, уларнинг ҳамтовоқлари, динни ниқоб қилиб олган "шустряклар" аёлларни ўраш, ўйнаш, иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин қилиб олиб, кейин ташлаб кетиш, эрлари чет элларда бўлган аёлларни зомбилаштириб ётоқларига киришда усталик билан фойдаланмоқдалар.

Азиз юртдошлар, жумладан аёллар, бугунги кунда дунёда катта ўзгаришлар, геосиёсий ўйинлар юз бермоқда. Унда қудратли, ақлли, билимли жамиятлар ўз ўрнини топиб, қолоқ жамиятлар хўрликка, вайрон бўлишга ва охир оқибат йўқ бўлишга маҳкум бўладилар.

21 асрда барча ривожланишга, илф-фан ва технологиялар тарақииётига интилаётган бир пайтда қолоқликка, вайронкор ғояларга интилманглар. Сизга жамиятда ўрин ва қадр топиш учун зарурдай туюлаётган "солиҳалик ғоялари" бир тузоқ холос. Сизлар ўқимишли, эркин, ҳур фикрли бўлсангизлар ҳам солиҳа бўлмай қолмайсизлар. Умуман олганда, радикаллар сизларга ўргатмоқчи, сингдирмоқчи бўлаётган диний ғоялар сизга бегонадир. Аслида ҳақиқий муслималар, солиҳалар сизларсизлар. Сизнинг ким ва қандай бўлишингизни радикаллар эмас сиз ўзингиз белгилайсиз.

ПС. Зомбилар ва уларнинг пирларига алангали саломлар!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍31❤7😢3
Радикаллар ва уларнинг йўлбошловчилари ҳақидаги таҳлилий постларим кўпчиликка, хусусан индамас кўпчилик қатламга маъқул ва фойдали бўлаётганлиги реакциялардан, изоҳлардан ва шахсий орқали юборилган хабарлардан кўриниб турибди.

Бошқа томондан, постлар тўғри манзилга етиб боргач, миялари ростдан зомбилашиб қолганларнинг елкаларига игна санчиб, уларнинг шуурини уйғотиб, ичларидаги жинларни қувиб чиқараётганлиги ва бу улар учун оғриқли кечаётганлиги ҳам бор гап.

Асосийси, постлар барчага, ҳатто уларни ва мени ёқтирмаганларга ҳам фойдаси тегяпти деб ўйлайман. Чиқмаган жондан умид, мияларида кичкина бўлса ҳам тешик қолган бўлса, илм нури ўша ердан кириб, ичларидаги жинларни ҳайдаб чиқаришига умид қиламиз.

Куф-куф-куф, суф-суф-суф! Чиқ жинларим чииииииииқ! 😜✌

Ва индамас кўпчиликни ҳам сал фаолроқ бўлишга чақираман. Сизлар индамасдан фикрларимни қўллаб, миннатдор бўлиб ўтирган пайтингизда, сукутингиз 2-3 нафар зомбининг изоҳларини кўпчиликдай кўрсатиб қўйяпти.

"Уч замон" канали ҳаволаси👉 https://t.me/uchzamon
👍33
Машойиҳлардан бири айтганидай, тўдаланиб келларинг 😂😂😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍9😱1
Табриклайман, йигитлар!
Чемпионлик муборак! 👏🥇

Бугун "сенсация" дейилаётган чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлашда давом этинглар. Ғалабалар давомли бўлсин ва одатий ҳолга айлансин.

Ура!

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍28❤6
Кун мавзусига оид нақадар гўзал ва доно сўзлар. Бугунги ўқиган табрикларим орасида ягонаси, бир донаси.
Бу сўзларни 33 марта қайта ўқиб, 72 та гуруҳга тарқатиш керак.

ПС. Мана зомбилар ҳақида умуман ёмон гап ёзмадим. Ўзларингиз ўқиб олаверинглар 😂😂😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁17😱5👍4
Билмаганлар учун, Хоразмда телефонда гаплашиб бўлгандан кейин охирида "Қўйдим" (гўшакни қўйдим маъносида) деб тугатиш одати бор.

Ўқишда пайтимизда уйдагилар билан телефонда гаплашиб бўлиб охирида "қўйдим" деб тугатсак, бошқа вилоятлик дўстларимиз "Уйингдагиларга қўйдим дедингми?" деб ҳайратдан қотиб қолишарди. Маъносини тушунтиргандан кейин кулишиб юрардик. 😜✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁21👍1
Шева ҳақида гаплашгандан кейин эсга тушиб кетди.

ПС. Шевалар билан боғлиқ қизиқ воқеалар эсга тушса ёзаман энди. Чидаб турасизлар 😜✌

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁30👍5
Бухороликлар борми? 😜

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁38👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак отмен, дўстлар.
Бу ёғига душанба муборак юборинглар!
😂👏

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁11👍2
😜☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁18👍4
😜☝

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁22👍1😱1
Ўзи осон жойда турибди экан. Айб шуниям топа олмаган биз эркакларда 😜😂

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁16👍1