Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Биз ҳунук ва ақлсиз бўлсак ҳам бўлаверади 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍18😁15
Путин саммитда қатнашиш учун Самарқандга келармиш.

У Самарқандга мана бу столини ўзи билан олиб келармикан ёки унга ўзимизникилар шунақа стол тайёрлаб қўйишганмикан?
😜


"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁24👍2🔥2
Менга ўхшаганлар Фейсбукда кўпчилик экан 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍44😁1
Жойлари жаннатда бўлсин ! 😊🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁23👍7
10 та фарқни топинг 😂✌

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁19👍3
Хатолар қилиб кўп ишларни амалга оширганларнинг хатолари устидан маломат қилиб гапирманг. Ҳеч иш қилмаган одамга бехато кўриниш осон. ☝✌

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁1
​​ДАВЛАТ МУЛКИНИ ЕБ ЮБОРАДИГАН МУЛОЗИМЛАР ВА МЕНИНГ ТОВУҚЛАРИМ

Давлатнинг мулкини, ажратилган пулларни еб юборадиган мулозимларни менинг товуқларимга ўхшатаман.

Помидорларимиз пишганидан бери товуқларимиз уларни ейишга ўрганиб олишган. 5 минут қарамасак далага тушиб олиб қисқа фурсатлардан фойдаланиб, жиғилдонларига сиққанидан ортиқ помидорларни еб олишга ҳаракат қиладилар. Агар улар қочиб помидорзорга кириб олсалар уларни қувиб чиқариш учун кетган 10 секунд ичида максимум помидорни чўқиб ўтиб кетишга ҳаракат қиладилар.

Чунки улар биладиларки, бир помидор учун уларни урмаймиз, сўймаймиз. Аксинча улар чўқиб ўтган помидорларни узиб ўзларига берамиз.

Улар бир кун келиб сўйиладилар, аммо улар баъзан ўзларини ҳеч қачон сўйилмасам керак деб ўйлайдилар. Бир кун келиб барибир сўйилишларини биладиганлари эса даври келганда давронини суриб имкон қадар кўпроқ ва мазалироқ помидорларни еб қолишга ҳаракат қиладилар.

Энг ажойиби, улардан биронтаси помидор ўмаришни эпласа бошқа товуқлар дарров унинг атрофига тўпланиб, унинг помидоридан ўзига ҳам тегиб қолишидан умидвор бўлиб, кетидан чопиб юрадилар. Помидори йўқ товуқ билан эса ҳеч қайси товуқнинг иши йўқ.

Биз эса улар тухум туғиб фойда келтириб турганлари учун ҳозирча давлатнинг, узр, хўжаликнинг помидорларини еб туришларига кўз юмиб турамиз.

Лўмбиллаб, семириб, тухум туғиб тураверинглар, менинг мулозим товуқларим! 🐔😜✌

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁23👍8😱1
​​ДЭВИД БЕКХЕМ ҚИРОЛИЧА БИЛАН ВИДОЛАШИШ УЧУН 12 СОАТ НАВБАТДА ТУРИБДИ

Машҳур инглиз футболчиси Дэвид Бекхем марҳума Анлия қироличаси билан видолашиш учун 12 соат навбатда турибди.

Мен видолашув, Бекхемнинг қироличага садоқати ва ҳоказолар ҳақида ёзмоқчи эмасман. Мен бошқа бир ҳолатга эътиборни қаратмоқчиман.

Гап навбат маданияти ҳақида.

Биринчидан, Бэкхем хоҳласа номи ва обрўсини рўкач қилиб, таниш билиш қилиб навбатга турмаслиги ҳам мумкин эди. Агар ўзбекистонлик бўлганида албатта шундай қилган бўлар эди.

Иккинчидан, бу ишни фақат Бэкхем эмас, бир неча ўн соатлаб давом этаётган километрлар чўзилган навбатларда турганларнинг барчаси қилмоқда. Ҳеч ким бир-бировнинг устидан босиб ўтиб кетмаяпти, олдинга ўтиб олишга ҳаракат қилмаяпти, ғуж-ғуж бўлиб бир жойга тўпланиб олмаяпти.

Буни бутун халқнинг, миллатнинг маданияти дейилади.

Навбатни бемалол маданиятнинг, юксак цивилизациянинг эталони деб айтсак бўлади.

Чунки навбат инсондан ўз ибтидоий ҳиссиётлари, худбинлик туйғулари, қанчалик муҳим бўлса ҳам кутиб турган муаммолари, ташфаридаги об-ҳаво, оёқлардаги ва беллардаги чарчоқ, ишининг битиш-битмаслиги хавотирлари ва ҳоказолар устидан руҳан ғалаба қозониш ва ўзи устидан назоратни қўлга олишни талаб қилади. Бу ишни уддалай олиш учун инсон руҳан кучли, интеллектуал томондан етук, тарбия томондан юксак ва маданият томондан маълум бир даражага эга бўлиши керак бўлади. Агар бу ишни бир инсон эмас ўша инсон мансуб бўлган инсонлар жамоасининг барча аъзолари қилаётган бўлса, ўша жамият юксак маданият даражасига эришган жамият ҳисобланади ва ундай жамият сўзсиз ривожланиб кетади. Англиянинг Англия эканлиги бежиз эмас.

Ўзбекистонда на давлат даражасида, на идоралар даражасида, на одамларнинг маданияти даражасида оддий бир навбатга туришни эплай олмаётганлигимиз бизнинг маданият даражамизни, ўз юртдош ва миллатдошларимизга ҳурматсизлигимизни, ўз худбинлигимизнинг қуллари эканлигимизни ва юртиммзнинг, фарзандларимизнинг келажагига бефарқ ва бепарво эканлигимизни билдиради.

Қачонки биз ким бўлишимиздан қатъий назар Бэкхем ва унинг юртдошларига ўхшаб ҳеч нарса бўлмагандай 12 соат навбатда туришни ўргансак, ана ўшанда ривожланиш томон илк қадамларни қўйишни бошлаймиз.

Унгача биз бир-биримизнинг устимиздан ўтиб кетаверамиз, монополлар бизнинг устимиздан ўтиб кетаверади ва ҳоказо.

Постни тартиб билан ўқиганларга, навбат билан бошқаларга ҳам улашганларга раҳмат 🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍26🔥1
​​БАЛИҚДА БУРГА БЎЛМАЙДИ

Биттаси мавзуни доим бургаларга олиб бораверар экан. У биологиядан имтихонга кирибди. Домла савол берибди:

- Мушуксимонлар оиласи ҳақида гапириб беринг.
- Мушуксимонлар жунли ҳайвонлардир. Уларнинг жуни ичида бургалар бўлади. Бургалар бу майда ҳашаротлардир. Улар чақса ўша жой қизариб чиқади. Бургалар одамнинг қонини ҳам сўриши мумкин. Бургалар...

- Тўхтанг, тўхтанг, шошманг. Бўлди, бўлди. Энди итсимонлар ҳақида гапирингчи
- Итсимонлар жунли ҳайвонлардир. Уларнинг жуни ичида бургалар бўлади. Бургалар бу майда ҳашаротлардир. Улар чақса ўша жой қизариб чиқади. Бургалар...

- Тўхтанг, тўхтанг. Одамлар ҳақида гапирингчи
- Одамларнинг бошларида сочлари бўлади. Уларнинг сочлари ичида бургалар бор бўлиши мумкин. Бургалар...

- Уфффф, тўхтанг, тўхтанг... Қани балиқлар ҳақида гапирингчи.
- Балиқлар сувда яшайди. Уларда жун бўлмайди. Агар уларда жун бўдганида, уларнинг жунларида бургалар бор бўлган бўларди. Бургалар...

😂😂😂

ПС. Нима мавзу ёзишимдан қатъий назар ҳамма гапни динга олиб бораверадиганлар, бу анекдот сизлар ҳақингизда. Ҳар сафар постларимни ўқишингиз билан миянгизга дин келса, бургаларни эсланглар. Бургашунослар! 😜😂✌

PS. Суратнинг постга ва постнинг динга алоқаси йўқ 😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍23😁11
Гул беришга чиққан опамиз ўз давлатининг бош вазирининг аҳволини кўриб энсалари массаж бўлиб кетаётган ҳолат 😜😂✌

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁22😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана, қўйиб берса биздаги "маънавият полициячилари" ҳам нималар қилишлари мумкин. Ўзлари ҳукм чиқариб, ўзлари ижро қилиб, ўлдириб юборишлари мумкин.

Диққат! Видео таъбингизни хира қилиши мумкин!

Эронда 22 ёшли Маҳса Амина ҳижоб киймаганлиги учун ахлоқ полиция томонидан ўлдирилди.

13 сентябрь куни у полиция ўринбосари томонидан ҳибсга олинган ва ижтимоий тармоқлардаги гувоҳларнинг сўзларига кўра, қаттиқ калтакланган. Теҳрон полициясининг ўзи 22 ёшли аёлда тўсатдан юраги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини даъво қилган. Бир неча соатдан кейин Амини комага тушиб, вафот этган.

ПС. Пост ва видео "Алтернатив фикр / Чегарасиз тафаккур" гуруҳидан олинди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😱10👍3😢2
​​УРУШ ИЗЛАГАНГА УРУШ, ЕЧИМ ИЗЛАГАНГА ЕЧИМДИР ДУНЁ

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги воқеалардан хабардорсиз. Ота-бобосининг молини талашиб ётишибди. Ким ҳақ ким ноҳақлигини билишнинг иложи ҳам йўқ. Бирини айблаб, иккинчисини оқлай деса бири қош, бири кўз, қардош қўшниларимиз.

Энг асосийси, ишончим комилки, юз бераётган воқеаларнинг сабаблари шу воқеалар юз беришига, иккала тарафдан шунча инсонлар ўлишига, юз минглаб аҳоли турар жойларини ташлаб кетиб, хорликда юришларига арзимайди.

Чегара муаммоси, демаркация қилинмаган ҳудудлар ва ҳоказо. Буларнинг барчаси сафсата эканлигини Ўзбекистон-Тожикистон чегаралари очилганда кўрдик.

Бир пайтлар Ўзбекистон-Тожикистон алоқалари шунчалар ёмон эдики, Исроил-Фаластин муаммолари ҳал бўлса, бўладики, бу муаммолар ҳал бўлмаса керак деб ўйлаш мумкин эди. Халқаро қоидаларга зид равишда чегаралар миналанган, халқлар ажратилган, транспорт қатновлари тўхтатилган эди.

Аммо икки президентнинг хоҳиши билан чегаралар 2 йил ёки 2 ойда эмас, 2 кунда очилиб кетганди. Муаммолар ҳеч қандай чуқур эмас, ечим эса осонгина экан.

Умуман олганда, Марказий Осиёдаги барча муаммолар, сув, чегара, электр энергияси, транспорт, порахўрлик, монополия ва ҳоказоларнинг ечими бир нарсага-Сиёсий ирода ва хоҳишга боғлиқ.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги муаммолар ҳам шундай. Агар хоҳлашса, аллақачон ҳал қилишган бўларди. Буни Тожикистондаги авторитар ҳокимият қиляптими, Қирғизистондаги халқига кучи етмайдиган ожиз ҳокимият қиляптими, чегарадаги отасининг молини бўлиша олмайдиган оми одамлар қиляптими, балки барчасини учинчи кучлар қиляптими, аҳамияти йўқ. Асосийси, ечими биргина сиёсий иродага боғлиқ бўлган арзимас муаммоларни сақичдай чўзиб, юрт фарзандларини қурбон қилиб юришибди.

Барчаларига, барчамизга инсоф ва арзимас муаммолар қулига айланмаслигимиз учун куч, ақл, фаросат берсин.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍17😢2
"Нурсултонни Астанага ўзгартиринглар" деб буйруқ берса, шаҳарнинг номини ўзгартиришнинг ўрнига адашиб Назарбоевнинг ҳужжатдаги исмини ўзгартириб қўйишибди 😂👍

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😁30
​​ҚИСМАН САФАРБАРЛИК НИМАНИ БИЛДИРАДИ?

Бугун Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинишини маълум қилди. Ўзи шундоғам урушга жўнатишга одам топа олмаётганида яна 300 000 нафар аскар топа олиш ёки олмаслиги, уларни сафарбар қила олиш ёки қила олмаслиги, бунинг уруш тақидирига таъсири ва ҳоказолар алоҳида бир мавзу.

Қисман сафарбарлик қилинишининг ўзи кўп нарсаларга ойдинлик киритувчи алоҳида бир мавзудир. Хўш, бу қисман сафарбарлик эълон қилиниши нималарни билдиради?

Биринчидан, бу Украинадаги урушнинг Россия давлати, уни махсус ҳарбий операция деб кўрсатишга уруниб келаётган Путин ва унинг жамоаси томонидан тан олинишини билдиради.

Иккинчидан, нафақат урушнинг тан олиниши, балки аҳволи чатоқлигини, ютқазаётганлигини тан олинишини билдиради.

Карта ўйинидаги "Дурак" ўйини мисолида тушунтираман. Путин февраль ойидан бери биз карта ўйнамаяпмиз, фақат карталарни аралаштириб ўтирибмиз, биз учун Украина ҳеч ким эмас деб келаётган эди. Ваҳоланки, Россия аллақачон карталарни сузиб, Украинани мажбурлаб ўйинни бошлаб юборганлигини ҳамма кўриб турган эди.

Агар туз кўзир ядро қуроли, карол кўзир оммавий мобилизация бўлса, қисман мобилизация таҳминан Дама кўзир ёки валет кўзирни билдиради. Ўртага валет кўзирни ташлашга мажбур бўлган ўйинчи, аввало ўйинни анчадан бери ўйнаётганлигини ва ниҳоят аҳволи жуда яхши эмаслигини тан олгани бўлади.

Учинчидан, қисман мобилизация Путин бундан буён давлатнинг нафақат ҳарбий заҳираларини, балки иқтисодий ва молиявий заҳираларини ҳам расман уруш ҳаражатларига йўналтиришини билдиради. Уруш тан олинмаган пайтда у бу ишни қилишга расман ҳаққи йўқ эди. Энди давлатнинг пулларини урушга сарфлаши, одамларни урушга боришга мажбурлаши ва ниҳоят баҳона қилиб "карол кўзир" ёки "туз кўзир"ни ишлатиши мумкин бўлади.

Аммо карта ўйинида дама, карол, туз кўзирларнинг ўртага ташланиши ғалабани англатмайди. Масалан рақиб ўйинчи кўзирни кўтариб олиб, ўйинни давом эттириб, ўйин охирида кўзирларни ўзига қайта ишлатиши ва ўйинни ютиб қўйиши мумкин. Ёки ўйин ҳолати шундай бўлиши мумкинки, унинг якунида ўйинчи қўлида дама, карол, туз кўзирлари билан ютқазиб қўйиши мумкин.

Ўйин, уруш бу стратегия. Ҳозирча Россия ўртага карталарини ташлаш билан, Украина (тўғри, НАТО давлатлари ёрдами билан бўлса-да) стратегия қилиш билан шуғулланмоқда.

Валет ёки дама кўзирини ўртага ташлаган Россия янада қийинроқ аҳволда қолмоқда. Чунки унинг иқтисодий имкониятлари урушга йўналтирилиши, давлатда иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларни келтириб чиқаради ва бу Россияда ички норозиликлар янада кучайишига олиб келади. Ўзлари хоҳламаган урушга бориб ўлишни хоҳламаган руслар, уруш ҳаражатларини чўнтакларидан, болаларининг рисқидан тўлашлари Россияни СССРнинг сўнгги йилларидаги ҳолатга олиб келиши мумкин.

Кўраверайликчи, ўйин давом этяпти. Карталар ҳали қўлларда.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
🔥9👍7
ҚАҲРАМОН АЁЛ

CNN журналисти Кристиан Аманпур Эрон президенти билан интервью учун бошига рўмол ўрашни рад этибди ва интервью бекор қилинибди.

Ўз юртида ҳижоб ўрамагани учун аёлларини ўлдираётган золим инжиқлигини АҚШга бориб ҳам ўтказмоқчи бўлибди. Аммо америкалик озод аёл унга бармоқлари орасидан энг узунини кўрсатибди.

Тез орада Эроннинг қонини ичиб келаётган муллалар жаҳаннамдаги ўз жойларини топиб, навқирон Эрон аёллари ҳам озодликка чиқадилар деб умид қиламиз.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
🔥16❤3👍1
Эрон полицияси Маҳса Аминини ўлдирганидан кейин бошланган намойишларда жумладан ушбу ёш қизларни ҳам отиб ўлдирган: Ғазал Челави (32 ёш), Ҳанане Киа (23 ёш), Меҳса Модои (18 ёш).

Кимлигингиз, дунёқарашингиз ва сиёсий-мафкуравий позициянгиз қандайлигидан қатъий назар айтингчи, кўзларида қувонч ва ҳаёт завқи чақнаб турган шу ёш қизлар бир ҳижоб учун ўлдириб юборилишга муносибмидилар?

Маълумот учун, ҳозирга қадар 35 нафардан ортиқ инсон ўлган.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
😢15👍5😱5
УСТОЗЛАР КУНИ МУБОРАК!

Устозлар куни хотин-қизлар кунига ўхшайди. Йилда бир марта гуллар берилиб, табриклар айтилади, қолган 364 кун уларнинг дарди, ҳуқуқлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Устозларга йилда 364 кун эъзоз қилиниб, бир марта байрам қилинадиган кунларни тилайман!
👍12🔥7❤3😢3