Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Баъзан ижтимоий тармоқларда бир жойга йиғилиб қолган зомбиларнинг фикрлари, ҳақоратлари ва таҳдидларини ўқиганда жамиятимизнинг келажаги борасида тушкунлик пайдо бўлади.

Аслида бундайлар камчиликни ташкил қилиб, улар ҳамма постларга бориб ёзганлари учун кўпайиб бораётгандай тасаввур ҳосил қилади.

Жамиятимизни радикаллаштириш, зомбилаштиришда катта ишлар олиб бораётган ва ўқувчиларининг аксариятини зомбилар ташкил қиладиган, мен "Ҳазон.уз" деб номлайдиган сайт чиқарган навбатдаги савол мақолага инсонларнинг жавоблари кўнгилга анча таскин берди.

Одамларимиз орасида ҳали эсини йўқотмаган, мантиқий ва танқидий фикрлайдиган, истаган бемаза мавзуни чиқарса "истеъмол" қилиб кетавермайдиган инсонлар кўп экан.

Изоҳларда мақолага фикр билдирганларнинг 90% дан ортиғи мавзуни ўринсиз деб топган. Улардан айримларини скрин қилиб тақдим этяпман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍22😢2🔥1
Мен ҳам каръерамни йилига 200 миллион $ билан ёмон тугатишни хоҳлардим.
Сиз-чи? 😜💰

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁28
Илгари ҳиндлар, африкаликлар, чукча шаманлар ва замон зайли билан қолоқлашган бошқа жамиятлардаги одатлардан ҳайратланар эдик.

Кўз тегмасин, бундай рўйхатларга биз ҳам кириб боряпмиз 😜👏🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁18😢14👍1
Ёки Францияга нотўғри аҳоли жойлашиб қолганми? 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁13😢2😱1
Мантиқни қара кўз тегмасин. Сен телефон қилмаган бўлсанг у трубкани кўтаришининг нима фойдаси бор? У аллақачон трубкани кўтарган бўлса кўтарилган трубкага қандай телефон қиласан?
Хуллас, фолбинга ишонмай қўяқол 🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁9👍4
6 ёшли DR7 U9га ўтди

2023 йилнинг илк ҳушхабари: йил бошидан бери U7 лар билан футбол ўйнаб келаётган 6 ёшли DR7 - Диёрни клубида U9 , яъни ўзидан катта болалар жамоасига ўтказишди. Ўз тенгиларидан илгарилаб кетибди ва катталар билан ўйнаб турнирларга пишиб борсин дейишди.

Меҳнатдан қочмаслиги, чарчаш нималигини билмай ишлаши ва урадиган голларига қараб “Мини Роналду” дейишади. Кумирлари Роналду, Мбаппе, Роналдиньо, аммо бошқа буюк футболчиларни ҳам ҳурмат қилади ва улардан ўрганади.

Диёрга омад тиланглар ва кимда Инстаграм бор бўлса саҳифасига обуна бўлиб қўйинглар. Янгиликларни ўша ерда қўйиб борамиз. Обуначилари сони CR7 никига етмаётганига хафа бўлиб юрибди 😂.

Инстаграм саҳифаси : @diyorrozmetov_official .

Олға, DR7 💪⚽️

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍31😁4
Фейсбукда 90% ўқувчилар эркак иштирок этиши керак деяпти. Сиз нима дейсиз? Танишларингизчи? Бошқаларга ҳам юборинглар.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍18😁5😱2
Дунёда ҳайкаллар кўп, аммо дунёдаги инсонларга ҳақиқий фойдаси тегадиган ягона ҳайкал бу Мерилин Монро ҳайкали бўлади 😜👏🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁38👍8
​​Шу видео кеча таъбимни хира қилганди. Бугун ҳам ҳаёлимдан кетмаяпти.

Тушунишимча, болакайлар ўтин "ўғирлашган". Халқда нон ўғриси ўғри эмас деган гап бор. Чунки нон ўғирлаган одам қорни очликдан, ўлмаслик учун ўғирлайди.
Ўзбекистондаги газ, свет билан боғлиқ фожиавий аҳвол ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, ҳеч ким очликдан ўладиган аҳволда эмас. Аммо бугунги кунимизнинг нони ҳам, суви ҳам, ўлмасликнинг гарови ҳам ўтин, таппи бўлиб қолган замонда ўтин ўғирлаш ўғирлик бўладими?

Ўтинни тонналаб, сотиш учун ўғирласа ҳам пул қиляпти дейиш мумкин, аммо совуқда титраб турган болакайлар жуссалари кўтара оладиган миқдорда уйига ёрдам бўлиши учун терган (хўп, сўрамасдан) ўтин жиноятми?

Агар ушбу ҳолатда жиноят бор бўлса, жиноятчилар бу болакайлар эмас. Асл жиноятчилар тепароқда, жуда тепада, иссиқ кабинетларда ўтирибдилар.

Яна бир нарса. Мен чидай олмайдиган товушлардан бири бу болалар йиғиси. Видеодаги болаларнинг йиғиси қулоғимдан чиқмаяпти. Видеога олаётган, сўроқ қилаётган одам балки уларни урмагандир, сўкмагандир, жарима ҳам тўлатмагандир. Видеони ҳам балки ҳазил учун олиб, кейин болаларни қўйиб юборгандир. Аммо ўша қиса муддатларда болалар руҳан ўлиб бўлдилар-ку. Улар ёлғондан йиғлаб, соҳта хавотир қилмаяптилар-ку. Ўзбекнинг бу ўғлонлари, жамиятимизнинг келажаклари қаҳратон совуқда уйига ёрдам қиламан деб таваккал билан ўтин ўғирлаб, уни елкаларида кўтарган болалар энди оилаларига 200 000 сўм жарима келтириб қўйганларига ичикиб йиғлаяптилар-ку.

Бу болаларнинг руҳини, ғурурини синдирганлар қандай қилиб келажакда улардан ғурурли бўлишни, қўлини кўксига қўйиб хўп деб турмайдиган бўлишни кутадилар?

Тепада ўтирганлар, номер БИРдан тортиб шу видеони олаётган йигитгача, ҳаммаларингиз шу болаларнинг ўрнига ўз фарзандларингизни, невараларингизни қўйиб кўринглар...

Видеони тарқатинглар. Бошқалар ҳам кўрсин. Ўзбек ўғлонларининг кўз ёшларини, ичикиб йиғлаганларини, ғурурлари синганини ҳамма, айниқса асосий жиноятчилар кўрсин.

Эй, баттар бўлиб кетларинг-э 🤦‍♂️😭

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢25😱5
ҚОР КУРАМАЙДИГАН ТИЗИМ КЕРАК

Ўзбекистон иқлими континентал, ҳар йили қиши совуқ бўладиган, қор ёғадиган давлат ҳисобланади. Минг йилда бир марта қор сепаласа менсация бўдадиган Африка ёки яқин шарқ давлати эмас. Ўзбекистонда озми, кўпми ҳар йили қор ёғади.

Бу дегани бу Ўзбекистонликлар, ўзбек ҳукумати учун янгилик эмас. Ҳар ҳолда янгилик бўлиши керак эмас. Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади деган хабар чиққандан бери қор ёғгунча бўлган воқеалар ривожини кузатиб, одамда ҳокимларимиз Ўзбекистонга биринчи марта келиб қолганлар шекилли деган тасаввур пайдо бўляпти.

Кеча Самарқанд ҳокими куюниб вилоят масъулларини койиб, ҳаммани қор ковлашга, ҳашарга жалб қилгани акс этган видеони кўрдим. Ундан кейин Учтепа ва бошқа туманлар ҳокимлари кўчага чиқиб шахсан қор тозалаганларининг видеолари чиқди. Албатта Андижон подшоси…узр ҳокими, кечқурун мажлис қилиб масъулларни икки соат қорда куттиргани ҳақида янгиликлар чиқди. Буларнинг барчаси республика мактабларини, бутун таълим тизимимизни овора қилиш фонида юз берди.
👍1
Мен Самарқанд ҳокими барчани ҳашарга, қор курашга жалб қилганида халқ учун жон куйдирганига, Уч тепа ҳокими чин кўнгилдан қор кураганига, ҳокимларнинг барчаси халқни ўйлаганига шубҳа қилмайман. Гап уларнинг ниятларида эмас. Гап тизимда. Гап тухум қисилиб қолганда ниначига ўхшаб типирчилашга тушганларида.

Қишнинг ғами ёзда кўрилмайдими? Агар давлат, тизим, ҳоким бошқарувчилар мавжуд бўлса қиш олдидан миллион тонналаб тузлар йўл идораларига, ташкилот ва идораларга, мактабларга тарқатиб, тайёрлаб қўйилмайдими? Ҳар бир вилоят ва туманлар учун қор тозаловчи машиналар сотиб олиниб, шай қилиб қўйилмайдими?

Боринг Уч тепа ҳокими қўлига белкурак олиб қор курасин. У икки қўли, бир дона белкурак билан қанча вақтда қанча жойнинг қорини курайди? Самарқанднинг барча раҳбарлари, давлат хизматчилари ўз ишларини ташлаб қўйиб, -20 градусда қўлларига белкурак олиб қор курасинлар. Улар бутун Самарқанд вилоятининг қорларини қанча вақтда кураб бўладилар? Улар кураб бўлгунча ёз келмайдими? Умуман, қорни нима учун улар, милиция ходимлари, ҳокимлар тозалашлари керак?

Ўзини ҳурмат қилган, чириб кетмаган давлатда бу ишларни тегишли хизматлар тегишли машина ва ускуналар билан қилмайдиларми?

Бир қор тозалайдиган машина 1000 киши қўлда кураган қорни қисқа муддатларда тозалайди. Пул ҳам, вақт ҳам, энергия ҳам иқтисод бўлади. Давлат хизматчилари ҳам қор кураб юрмай ўз ишларини қиладилар.

Ҳозир Ўзбекистонда юз бераётган ишлар бутун давлат тизимларининг аҳволини кўрсатади. Афсуски, бизда барча тизимлар шундай ишлайди. Таълимда ҳам, тиббиётда ҳам, бошқа соҳаларда ҳам қор ёғганда қўлга белкурак олиб кўчага чиқадилар.

Ўзбекистондаги қиш муаммоларини ҳал қилишнинг осон йўлини айтаман. Раҳмат шарт эмас.

Бирон вазир, ҳоким ёки монопол давлат ҳисобидан чет элга хизмат сафарига борасиз, қиммат меҳмонхоналарда ётиб, қиммат ресторанларда таомланиб, учрашувлар қиласиз.

Ўзбекистон учун 1 миллион тонна туз керак бўлса, 2 миллион тонна деб ёзасиз. Керакли бир миллион тоннани олиб келиб шай қилиб қўйиб, бир миллион тонна тузнинг пулини чўнтакка урасиз.

Ундан кейин дейлик 1000 дона қор тозалайдиган машина керак. 2000 дона керак деб ёзасиз. Керакли мингта машинани олиб келиб шай қилиб қўйиб, мингта машинанинг пулини чўнтакка урасиз.

Ўзбекистонда қор тозалайдиган давлат хизматларига 1000 та ходим ўрнига 2000 та ходим деб ёзасиз ва мингта ходимнинг маошини чўнтакка урасиз.

Бир йилда қор 10 кун ёғса 20 кун ёғди деб ёзасиз ва ўн куннинг иш ҳақлари ва ҳаражатларини чўнтакка урасиз.

Хуллас, Ўзбекистонда қишга тайёргарлик учун, ҳозиргидай ҳолатлар юзага келмаслиги учун нима керак бўлса 2 баробар қилиб ёзиб, ярмини чўнтакка урасиз. Чўнтакка урганингиз ҳалолингиз бўлсин. Халқнинг пули бўлса ҳам майли, ҳалол бўлаверсин. Асосийси, ишлайдиган, тухум қисилиб қолганда қор курашга тўғри келмайдиган тизимни йўлга қўйиб берсангиз бўлди.

ПС. Иссиқлик тизимига уланмаган пешни ушлаб суратга тушган Шовот тумани ҳокими суратга тушиб бўлгач, пеш иссиқмаслигини тушуниб етган деб умид қиламан. 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😢17👍7😁5❤2🙏1