Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​ДАДА, АЛ ХОРАЗМИЙ АРАБ БЎЛГАНМИ?

Мен Францияга ўқишга келган йилларимда французлар Ўзбекистон ҳақида яхши билишмасди? “Уз Пакистан” ? Афғонистонми? деб сўрашлар одатий ҳол эди. Ота-боболаримизнинг араб ёки форс дейилиши савол остига олинмас аксиомадай гап эди.

Ўшанда француз оммасига бизнинг тарихимиз, урф-одатларимиз, маданиятимиз, ота-боболаримизни туризм орқали танитиш, нотўғри маълумотлар ўрнига тўғрисини тақдим этиш учун “Марказий Осиё саёҳатлар ассосиацияси”ни ташкил қилган эдим.

Ассосиация фаолияти доирасида Франциянинг нуфузли олийгоҳлари - Сорбонна униаерситети ва Париж сиёсий фанлар институти амфитеатрларида таниқли олимлар ва намоёндалар иштирокида конфенеренциялар ташкил қилдик, Франция ОАВларда чиқишлар қилиб, интервьюлар бердим, Ўзбекистонга саёҳатлар ташкил қилдик ва мурожаатлар билан алоқага чиққан минглаб инсонларга тўғри маълумотлар бердик.

Ҳозирда Францияда Ўзбекистонни анча яхши билишади. Кўплар қаторида бунда бизнинг ҳам ҳиссамиз бор. Шундай бўлса ҳам қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бу ишларга энди фарзандларимиз ҳам ҳисса қўшишни бошладилар.

Қизимиз мактабда мусулмон олами машҳур инсонлари деган мавзусини ўтибди. Ўқитувчиси Ал Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур ва бошқа аждодларимиз ҳақида гапирибди. Албатта уларни мақтаб гаппирган, қилган ишлари, ёзган асарларини ўқувчиларига ўргатибди, фақат Ал Хоразмийни араб, Ибн Синони форс олими ва ҳоказо деб айтибди.

Қизим келиб, “Дада, Ал Хоразмий араб бўлганми? Сиз уни бизнинг ота-бобомиз деган эдингиз-ку” деб қолди. Унга нима сабабдан ўқитувчиси бундай деганлигини, бу хато эканлигини, хатони тўғрилаш бизнинг вазифамиз эканлигини тушунтирдим. Мен ва унинг ўзи ҳам “Ал Хоразмий”, яъни Хоразмдан эканлигимизни эслатдим.

Кейин қизим ўтириб интернетдан дарсда ўтилган ота-боболаримизнинг биографияларини топиб ўқиб ўрганди. Ва “Буни ўқитувчимга ва синфдошларимга айтаман, хатони тўғрилайман” деб мактабга кетди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍34❤11🔥11
Uch zamon
​​ДАДА, АЛ ХОРАЗМИЙ АРАБ БЎЛГАНМИ? Мен Францияга ўқишга келган йилларимда французлар Ўзбекистон ҳақида яхши билишмасди? “Уз Пакистан” ? Афғонистонми? деб сўрашлар одатий ҳол эди. Ота-боболаримизнинг араб ёки форс дейилиши савол остига олинмас аксиомадай гап…
Сўраганлар учун воқеанинг якуни.

Қизим бу ҳақда дастлаб синфдошларига айтганида ишонишмабди. Кейин дарс пайтида у бу ҳақда ўқитувчисига гапирибди. Ўқиб ўрганган маълумотларини бергач, ўқитувчиси барча ўқувчилар олдида ўзи хато қилганини тан олибди.

Тўлвинланиб ўз нуқтаи назарини ҳимоя қмлган қизимга “Ота-боболаринг билан жуда фахрланар экансан” деб миннатдорчилик билдирибди.

Ҳаётда фақат эртакларгина яхшилик билан тугамайди. Мана бир синф ўқувчилар, бир тарих ўқитувчиси ва унинг келажакдаги ўқувчилари бизнинг тарихимиз ҳақида янги маълумотларни билиб олди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍54🔥9❤3
ЖОНИМИЗ ОМОН БЎЛСИН !

- Бизнинг ота-боболаримиз қадим замонларда Хитойга ҳужум қилавериб, Хитой деворини қуришга мажбур қилганлар

- Бизнинг ота-боболаримиз, Хунлар Римгача бориб буюк империянинг қулашига сабаб бўлганлар

- Бизнинг ота-боболаримиз Константиполгача бориб, ҳозирги Туркия ерларига ўрнашиб, Европа ва Африканинг катта қисмларини босиб олганлар

- Минг йиллар давомида бизнинг ота-боболаримиз, Қорахонийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар Россиядан Ҳиндистонгача, Хитойдан Европагача бўлган ҳудудларни босиб олиб, дунёнинг манаман деган салтанатларини титратганлар.

Фақатгина бизлар қўрқоқ ва итоаткор, журъатсиз ва мусаффо осмон шайдоларимиз холос. Бизнинг жонимиз ширин, биздан бошқа ҳамма ўлади, фақат бизлар ўлмаймиз. Бизга ота-боболаримиз буюк бўлганлари етади. Абадий етади. Жонимиз омон бўлсин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍30😢11❤3🔥1
Имтихонингиз қандай ўтган? 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😁27
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ростдан, барча динлардаги жаннат ва дўзах тасвирларидан кўра ҳаётдаги айрим шароитлар анча илғор ва маъқулроқ.

Ҳатто айримларда тилладан қасрлар қуриш, ариқларда шароб оқизиб қўйиш ёки 72 эмас 720 ҳурлар билан ҳам бўлиш имконлари бор. 🤓

Жиддий олманг, кулинглар. Шунда жаннат ёки дўзахга кечроқ етиб борасизлар 😊🙏

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁6🔥1😍1
Фейсбукда Туркиядаги қурбонлар устидан кулган, киноялар қилган айримларни дўстликдан чиқардим.

Туркия ва Суриядаги зилзиладан талофат кўрганларга ҳамдардлик билдираман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍36😢5
Навоийдей муборак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍13❤1😁1
Буни билармидингиз?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😁6
“Шум бола”дан

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😢8👍1
Кўз тегмасин “Ҳазон.уз”нинг айрим ўқувчилари доимо ижобий фикрлайдилар ва ҳамма жойда яхшилик кўрадилар. Чунки уларнинг мияларини шундай ижобий қилиб “тарбиялаб” келмоқдалар 🫢👆

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
😁7👍5
ЛУВРДА ЎЗБЕКИСТОН

Ниҳоят Лувр музейига бориб, фарзандларимизга “Ўзбекистон воҳалари ҳазиналари” кўргазмасини кўрсатиш насиб қилди. Ўзим бориб кўрмагунча бу ҳақда ёзмайман дегандим, акс ҳолда соҳта чиққан бўларди.

Авваламбор кўргазма юксак даражада, Лувр мезейи даражасида ташкил қилинганлигини алоҳида таъкидлаш керак. “Ишқилиб хўжа кўрсинга, қилдингми қилдим”га ташкил қилишмаган бўлсин деган хавотирларим ариди. Ўзбекистон тарихи, маданиятига оид энг нодир асарлар, экспонатлар, археологик топилмалар, сурат ва видеолар намойиш этилмоқда.
👍2
Мени энг қувонтиргани бошланганига бир неча ой бўлган бўлса ҳам кўргазма гавжумлиги, одамлар аримаётганлиги бўлди. Луврнинг бош экспонати Мона Лизадай бўлмаса ҳам унча мунча машҳур заллардан кўра гавжумроқ экан. Кўришга келган омма ҳам ранг-баранг: фарзандларига кўрсатаётган оилалар, санъат ва маданият ходимлари, ҳайкалларни дафтарига чизиб олаётган рассомлар, катта прожекторда намойиш этилаётган фильмни ўтирғичлардан ташқари ерларда тўлдириб ўтириб томоша қилаётган турли халқ вакиллари ва ҳатто чет элликлар.

Бир неча йиллар давомида тайёрланган кўргазма муваффақиятли чиқибди деб бемалол айта оламан. Бу ҳали бошланиши. Асосан Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё экспонатлари танланибди. Фарғона ва Хоразмдан бир ёки икки экспонат бор. Келажакда воҳа ва водийларимиз янада кенгроқ намойиш этилади ва бунга потенциал етарли деб ўйлайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
👍23🔥3