Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Париж олимпиадасида қатнашган Фаластин спортчилари. Қандай кўримли, ярашган.

Дин ҳар кимнинг ўзининг шахсий иши. Одамийлик, ҳурмат ва бағрикенглик каби фазилатлар эса барчага таалуқли универсал қадриятлардир.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍14🔥2
Ироқда зомбиларнинг навбатдаги “ғалабаси”.

Зомбилар эгаллаган жамиятнинг аҳволига мисол. Барчаси “Жума муборак”дан бошланиб, аёлини дастлаб ҳижобга, кейин қопга тиқиш билан давом этиб, ундан кейин хотинлари (ва яширин хотинлари ҳамда болалари) сонини оширишни йўлга қўйиб, навбатдаги босқичда ҳали қўлида қўғирчоғи бор қизларни зўрлаш (буни уйланиш дейилмайди)ни қонунлаштириш орзусини амалга оширишга олиб боради.

Ва бу ҳали бошланиши бўлади.

Зомбилашиб бўлган ироқ жамиятининг парламенти ўзларининг азалий орзуларини амалга ошириб, қизларнинг турмуш ёшини 9 ёшга, йигитларникини 15 ёшга туширибди.

Буни зомбиларнинг инсоният, соғлом ақли бор инсонлар ва норасида гўдак қизлар устидан тарихий ғалабаси деб атасак бўлади.

Мағлубият учун ҳамдардман, ҳамфикрлар! 😢

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😢17😱13
Сизларда ҳам шундайми? 😀

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁16🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматдалигимни биламан-у, лекин валло билла бу ҳурлиқонинг кимлигини билмайман ўлай агар 😂
😁18
Мусулмон дунёсида, айниқса пирларни ёки бошқа атоқли шахсларни улуғлаштирадиган (қадимий динлар таъсири остида) халқларда, жумладан бизларда, туркларда бирон тарихий ёки афсонавий шахснинг қабрининг турли жойлардалигига ишониб юриш одати бор.

Масалан, Қорақалпоғистондаги Султон увайс Қорайнин қабри. Афсоналарга кўра пир Муҳаммад пайғамбар даврида яшаган, эгнига ҳеч қачон кийим киймаган. Пайғамбар ўлганида унинг эгнидаги кийимларини пирга олиб келиб беришган ва у шундан кейингина эгнига кийим (фақат ўша кийимни) кийган.

Пир ўлганида дунёдаги 7 та подшолик унинг ҳокини олишни хоҳлаган. Жанжал чиқмаслиги учун 7 та тобут ясалган ва ҳар бир подшолик тобутни очмасдан бир тобутни олиб кетган. Шу сабабли, ҳозирда дунёнинг 7 та жойида бор ва ҳеч ким пирнинг ҳоки аслида қаерда эканлигини билмайди.

Мен бу афсона рост ёки ёлғонлигини билмайман ва менга билиш қизиқ ҳам эмас. Билганим, дунёнинг бир нечта жойларида (масалан Туркияда, балки Эрон, Ироқ ва Сурияда ҳам) Султон увайс Қорайнин қабрлари бор. Пир пайғамбар даврида яшаган ва унинг кийимларини олган бўлса, менимча географик жиҳатдан унинг биздан кўра яқин шарқда яшаганлиги мантиққа яқинроқ бўлади. Аммо Хоразм ва Қорақалпоғистон аҳолиси учун пирнинг қабри Қорақалпоғистонда ва бу жой улар учун энг катта зиёратгоҳ ҳисобланади.

Илм-фан кишиси Аз-Замахшарийнинг қабри ҳам шундай. Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида унинг қабри деб ишониладиган жой бор ва у ўша ерда туғилган деб ишонилади. Шу сабабли, унинг туғилган жойи Қўшкўпир тумани деб айтилади. Шу билан бирга, Туркманистонда “Замуқшур” деган қишлоқ бор ва олим умрининг охирида ўз юртига қайтиб келиб вафот этгани ҳамда ҳозирги Туркманистон ўша пайтларда Хоразм ҳудуди ҳисобланганини (ҳатто пойтахт Кўна Урганч ўша ерда жойлашганлиги) ҳисобга олсак, Замахшарийнинг туғилган ва вафот этган жойи баҳсли бўлиб чиқади.

Ўзбек олими Элдор Асанов Қутайба борасида турли манбалар турлича маълумот берганлигини айтибди. (Ҳаволани пост охирида жойлайман). Унга кўра, тарихда унинг қабрини Марғилонда, Қирғизистоннинг бир нечта жойларида деб ёзилган экан. Бундан келиб чиқадики, унинг қабри умуман Андижонда бўлмаслиги, андижонликлар афсоналарга ишониб, ўзлари ишонган версиялари рост бўлишини хоҳлаб, бир жойни муқаддаслаштириб юрган бўлишлари мумкин. Балки, яқинда халқ орасида Қутайба мақбараси борасида бўлган баҳсларга умуман ҳожат ҳам йўқдир.

Шунинг учун, турли афсоналарни, версияларни муқаждаслаштириб, илоҳйилаштириб, кўнгилга олавермаслик керак деб ўйлайман. Билмай туриб, ҳатто динда тақиқланган, йўқ нарсага сиғиниб, бидъат қилиб қўйиш эҳтимоли бор. Умуман олганда, ислом дини шахсларни муқаддаслаштиришни, ҳатто пирларга “сиғинишни”, мақбаралар қуриб, худо билан ўзлари ўртасида воситачи яратишларини тақиқлайди.

Яхшиси, нейтрал маълумотлар берувчи илм-фан билан шуғулланиб, барча вариантлар билан танишиб, кейин хулосалар қилган маъқул.

Элдор Асановнинг постига ҳавола: https://t.me/AsanovEldar/5106
👍11🔥2😁1
Хотини “Уйқудан турганингиздан кейин телефонингиздаги бир икки ёзишмаларингиз ҳақида гаплашамиз” деганига 12 кун бўлибди, у эса ўшандан бери ҳалиям ухлаб ётибди. 😴

Беғубор эркак! 😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁18
Ота-оналари, аёллари ва фарзандлари катта уйларда яшаб, ширин таомлар еб, чиройли кийимлар кийишлари учун бегона юртларда тор жойларда ётиб, ерда ўтириб овқатланиб, тупроқ ва лойларга булғанган кийимлар кийиб меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг бошлари доим омон бўлсин. 🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍19❤9😢4
Эри қўшни хонада телефонда гаплашаётган хотиннинг қулоқлари 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁13👍1
Муслима Одиловадан паралимпиададан илк медалимиз! Бронза 🥉
100 метрга сузишдан.
Офарин! 👏👏👏

Шоҳсанамхон Тошпўлатова 8-ўрин билан чекланди.

Йигитларимиз Кирилл Панков ва Музаффар Турсунхўжаевлар 5-6-ўринларда тугатдилар.

Барчаларига муносиб иштирок учун катта раҳмат!
🔥9👍5❤4
Кумууууш! 🥈

Зиёдахон Исақова паратаэквондодан кумуш медални қўшиб қўйди.

Урааа! 👏👏👏
👍16❤2🔥2
Навбатдаги кумуш! 🥈👏

Кубаро Ҳакимова диск улоқтириш спорти бўйича 2-ўринни қўлга киритди. Яна бир иштирокчимиз Мадина Мухторова 8-ўринни олди.

Табриклаймиз!
🔥10❤1👍1
Wooooow! Рекордларга бой олтин! 🥇🥇🥇

Асила Мирзаёрова делегациямизга илк олтин медални келтирди.
У дастлаб жаҳон рекордини уриб, сўнгра ўз рекорди устига янги рекорд қўйиб ғалаба қозонди.

Офарин, Ўзбек қизи! Тўмарислар келди, Барчинойлар келди, Ҳирмондалилар келди! 👏👏👏

Ура!
🔥15👍5😢1
🥇+🥈🥈+🥉=4 медал билан ҳозирча мезбон Франциядан олдинга ўтиб 6-ўринга кўтарилдик.

Давомли бўлсин! 👏🙏
🔥11👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асила Мирзаёрованинг рекорд ўрнатган видеоси!
👍9❤7😢1
Ҳозирча медалларимизнинг барчасини қизларимиз олаётганларига эътибор беринглар.

Медаллар жадвалида “эркаклар медали” ва “қизлар медали” деган алоҳида бўлим йўқ. Давлат номи бор, тамом. Қизлар олган медал ҳам, йигитлар олган медал ҳам бир хил қийматга эга.

Ҳозир шу қизларимиз бўлмаса медаллар жадвалида нечанчи ўринда бўлган бўлардик? Бу риторик савол эди.

Бу “қизлар уйда ўтирсин”, “қизлар спорт билан шуғулланмасин”, “қизлар ўқимасин”, “қизлар эркаклардан паст туриши керак” дейдиганларга сабоқ бўлиши керак.

Қизларимиз туфайли медаллар олиш имконимиз икки баробар кўп бўлади.

Йигит ва қизларимизнинг ҳар бири келтирган медаллар йиғиндиси битта Ватаннинг шуҳрати кўтарилишига хизмат қилади!

Олға, қизлар! Олға, йигитлар! Олға Ўзбекистон!
👍17🔥7❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмоновани айрим сиёсий ва ижтимоий мавзуларда гапирмагани маъқул деб билсам-да, санъат соҳасида у мен учун буюк инсон ҳисобланади.

Юлдуз Усмонованинг яна бир ўзига хослиги бор. У ҳаётда жуда кўп бор йиқилиб, ўрнидан туриб, қайта йиқилиб, бурни ерга ишқаланиб, яна қайта туриб, ўз ўрнини сақлаб келаётган метин иродали инсон ҳисобланади.

Ушбу видеодаги вазиятда у бошидан кўп оғир кунлар ўтган инсон сифатида бошқа бир “йиқилган” ёш қизни биргина амали билан қайта турғазиб тўғри йўлга солиб қўйди.

Видеодагм нуфузли фестивалда раққоса қизнинг бошидаги гултожи тушиб кетиб, у ҳаяжондан саҳнада йиғлай бошлаган. Бундай вазиятда тажрибасиз, ёш ҳар қандай инсон руҳан синиб қолиши мумкин. Буни кўриб қолган Юлдуз Усмонова қўшиқ айтиб турган жойида дарров уни бағрига босиб, юпатиб, руҳини кўтариб, бошқадан рақсни давом эттириб кетишига сабабчи бўлди.

Юлдуз Усмонова бекорга ЮЛДУЗ эмас. Унда исмидаги ҳарфларни катта ҳарфлар билан ёздиришга муносиб инсонийлик, буюк қалб ҳам бор. 👏
👍32❤2😢1
Woooow! Бирданига иккита медал 🥇🥉.

Ядро улоқтириш спорти бўйича юртдошларимиз Қудратиллахон Маъруфхўжаев олтин медални ва Толиббой Йўлдошев бронза медалини қўлга киритдилар!

Ураааа! 👏👏👏
👍15❤2😍2
Эрининг турқини кўрмайдиган бўлибди. Яхшиям болалари ёнида кўз тегмасин 😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
😁15
Навбатдаги олтиииин! 🥇

Элбек Султонов ядро улоқтириш спортидан олтин медални қўлга киритди.

Урааа! 👏👏👏
👍7🔥1