Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Forwarded from Uch zamon
УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ СЦЕНАРИЙСИ: МИЛЛАТЧИЛИК, ИМПЕРИЯЛАР ВА ТАРИХ ЧАРХПАЛАГИ

Одам барибир ўзининг ибтидоий инстинктларига қайтаверади. Ўқийди, ўрганади, маданийлашади, илғорлашади, аммо барибир замонлар айланиб унинг табиий, ҳайвоний, ибтидоий ҳиссиётлари устунлик қилиб ўтмишда қилган хатоларини қайта қилади, афсусланади ва яна давом этаверади.

Ибтидоий жамоа тузуми, феодал давраларни ўз ичига олган минглаб йилларни эсламай туриб, инсоният юзага келтирган иккита жаҳон уруши, уларнинг келиб чиқиш тарих ва сабаблари ҳамда бугунги кунда дунёда юз бераётган сиёсий, геосиёсий воқеалар таҳлил қилинса, бунга янада амин бўлиш мумкин. Ва бу эртангги кунимиз учун хавотирларни юзага чиқаради.
❤1😢1
Forwarded from Uch zamon
ҚИСҚАЧА ТАРИХ

Иккала жаҳон урушига сабаб бўлган энг асосий сабаб бу ДУНЁНИ ҚАЙТА ТАҚСИМЛАШ ИСТАГИ бўлган.

Бу сабабнинг келиб чиқишига эса асосан миллатчилик ва империализм сабабчи бўлган.

БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ, ИМПЕРИЯЛАР ВА МИЛЛАТЧИЛИК

Биринчи жаҳон урушидан олдинги соддалаштириган манзарага эътибор беринг.

Англия жаҳоннинг 30 миллион, Франция 10 миллиондан ортиқ километр квадрат ҳудудини эгаллаб олиб, бошқа ҳудудларини ўз таъсири остида ушлаб турган. Ҳатто улардан камбағалроқ бўлса-да чор Россияси ҳам 20 миллион километр квадрат ҳудудларни эгаллаб турган.

Бошқа тарафда қудрати заифлашиб, ҳудудлари ва таъсиридан айрилган Усмонлилар давлати, бойлиги ортган, аммо янада кенгайиб империялар даражасига чиқиш имкони бўлмаган Германия ва миллий туйғулар асосида бирлашган ва Германия билан бир хил вазиятда бўлган Италиянинг манфаат ва мақсадлари бирлашиб, улар жаҳоннинг ўша даврдаги тақсимланишидан қониқмаганлар.

Қониқмасдилар ҳам, чунки сиёсатда дўстлар бўлмагани каби, империяларда ҳам дўстлар, иттифоқчилар бўлмайди. Империяларда мустамлакалар ва қарам давлатлар бўлади холос. Яъни империялар замонида империя бўлмаган, бўла олмаган давлатлар босиб олинишга ёки қарам, “кичик ука” давлатларга айланишга маҳкум бўлганлар. Бойлик ва имкониятлари ортиб борган Германия, Италия, Туркия каби давлатлар бундай тақдирга кўнишни хоҳламаганлар ва бу ҳукмрон миллатларга нисбатан нафратли миллатчилик шаклида намоён бўлган.

Халқлар ўзларига, қулоқларига ёқадиган миллатчиларнинг нутқларига ҳайриҳоҳ бўлганлар ва миллатчилик давлат, сиёсат ва ниҳоят ҳарбий даражага кўтарилган. Дунё порох солинган бўчкага айланиб, гугурт ёқилса портлайдиган ҳолатга келиб қолган бўлган. Австрия шаҳзодаси Франц Фердинанднинг ўлдирилиши ўша гугурт донаси бўлиб хизмат қилган.


ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ : ЖАҲОН ИНҚИРОЗИ ВА МИЛЛАТЧИЛИК

Биринчи жаҳон уруши 10 миллион одамни дунёдан олиб кетгани, кўплаб давлатларни вайрон қилганини ҳисобга олмаса, жаҳон харитасига кўп ўзгаришлар олиб келмаган десак бўлади. Империялар ва жаҳон бошқаруви ҳукмронлари ҳам ўша-ўшалар бўлишда давом этган.

Айтарли иккита ўзгаришнинг бири урушдан фақат фойда кўрган АҚШнинг империялардай қудратли кучга айланиши ва бошқаси Рус империяси йўқ бўлиб, ўрнини коммунистик СССР империяси эгаллаши дейиш мумкин.

Ғолиб давлатлар, яъни империялар ўз иқтисодларини бир томондан мағлуб давлатлардан ундирилган маблағлар эвазига, бошқа томондан мустамлакалардан ташиб келинган бойликлар ҳисобига қайта тиклаб олган бўлсалар, мағлуб бўлиб ғурурлари топталган, вайрон бўлганларига қарамасдан ғолиб империяларга топган нонининг ярмини беришга мажбур бўлган давлатларда миллатчилик, қўшни миллатларга нисбатан нафрат янада ортиб борган.

1929 йилда юз берган халқаро биржа инқирози, жаҳон иқтисодиётини абгор аҳволга келтириб, унинг ижтимоий оқибатлари жамиятларда турли хил салбий кайфиятларнинг шаклланишига сабабчи бўлган.

Сиёсатчилар инқирознинг оқибатлари сабабли юзага келган иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларга “айбдорлар” қидиришлари оқибатида миллатчилик, ўзга миллатларга, айниқса қўшни миллатларга нисбатан нафрат ортиб борган. Табимйки, камбахаллик билимсизлик, сиёсий онгнинг пастлиги, ҳиссиётлар устунлиги билан уйғунлашиб, миллатчи популистлар, ўзгаларни айбдор қилиб кўрсатиб, гўзал ҳаётни ваъда қилувчи сиёсатчиларнинг ҳокимиятга келишларига сабабчи бўлган. Дунёнинг турли давлатларида Гитлер, Сталин, Муссолини, Франко, Мао Цэдун каби популист диктаторлар ҳокимиятни эгаллай бошлаганлар.

Улар қўзиқорин каби турли давлатларда ҳокимиятга келишни бошлаганларида бир-бирларини мафкуравий томондан қўллаб қувватлаган бўлсалар, қудратга келгач, улар бир-бирларига рақиб ва ҳатто душман бўлишгача борганлар. Чунки миллатчилик, яъни ўз миллатининг устунлиги ва ўзга миллатларга нисбатан нафрат устига қурилган мафкура манфаатлар тўқгашуви юзага келганда ўзга миллатчи диктаторни аяб ўтирмаслиги аниқ бўлган.

Воқеалар ривожига бир сана қўйиш керак бўлса, 1938 йилдаги Мюнхен шартномасини айтиш мумкин. Унга кўра Гитлер Германияси уруш ниятларини тўхтатиб, Европада тинчлик бўлиши учун унга Чехославакиянинг бир қисмини беришган.
❤2
Forwarded from Uch zamon
Аммо кўп ўтмасдан империялистик амбицияларга эга Германия сўзида турмасдан Чехославакиянинг қолган ҳудудларини ҳам босиб олган. Яна бир сана, 1939 йилда Германия ва СССР ўртасида тузилган бир-бирига ҳужум қилмаслик шартномасига кўра иккита давлат Полшани бўлиб олган. Аммо шартномага қарамасдан Германия собиқ совет иттифоқига ҳужум қилган ва бу Европа урушларининг жаҳон урушига айланишига ҳисса қўшган.

Биринчи жаҳон урушидан кейин жаҳон урушларининг олдини олиш учун тузилган “Миллатлар ҳамжамияти” яроқсиз ҳолга келиб, унинг давлатларга, жаҳонда юз бераётган ҳодисаларга таъсири бўлмай қолган.

Шу тарзда, иккинчи жаҳон уруши юз бериб, деярли барча давлатларни вайрон қилган ва дунёдан 55 миллиондан ортиқ инсонларни олиб кетган.


ЙИГИРМА БИРИНЧИ АСР : ЖАҲОН ИНҚИРОЗИ, МИЛЛАТЧИЛИК ВА ИМПЕРИЯЛАР

Иккинчи жаҳон урушидан кейин жаҳон ҳамжамияти жаҳон урушларининг олдини олиш, олдинги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилган. Бу мақсадда “Миллатлар ҳамжамияти” ўрнига янгича форматда “Бирлашган миллатлар ташкилоти” ташкил қилинган. Мағлуб давлатлар ғолиб давлатларнинг назорати ва ҳарбий кучайиш имкониятларини бермаслик кафолатлари остида иқтисодий қўллаб қувватлаш амалга оширилган. Бунинг натижасида, кичик давлатлардаги айрим урушлар, тўқнашувларни ҳисобга олмаса 1945 йилдан бери жаҳон уруши, глобал тўқнашувлар юз бермасдан, дунё, тўғрироғи АҚШ, Европа, собиқ СССР, яъни ғолиб давлатлар ҳудудлари уруш нималигини кўрмай тинчликда яшаб келди. Ҳатто қудратли давлатлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ўзга кичик давлатлар ҳудудларида, ўзга халқлар қўллари орқали амалга оширилди.

Аммо 20 аср охирида собиқ СССРнинг парчаланиши, жаҳонда АҚШнинг яккаҳукмронлиги ўрнатилишига олиб келди. Коллектив Ғарб деб гапирилса ҳам амалда Европа АҚШ империясининг “кичик укаси” бўлиб келган.

Иккита қудратли давлатдан бирининг парчаланиши, глобал урушлар хавфини аритгандай бўлганди, аммо воқеалар ривожи бошқача давом этди.

2001 йил 11 сентябрда АҚШда юз берган терактлардан сўнг АҚШ Афғонистон ва кеймнчалик Ироқда олиб борган урушларга триллионлаб пуллар сарфлади ва бу АҚШ иқтисодиётида муаммоларни келтириб чиқариб, унинг ташқи қарзлари ортиб кетишига сабабчи бўлди.

Мен учун бир сана 2-жаҳон урушининг сценарийсини эслатиб юборадиган сана ҳисобланади.

Бу 2008 йилдаги халқаро молиявий инқироз бўлиб, 1929 йилдаги халқаро инқирозга ўхшаб жаҳонда молиявий, иқтисодий ва ижтимоий бўхрон юз беришига сабабчи бўлган эди.

Ушбу воқеадан кейин дунёнинг энг бой давлатлари АҚШ, Европа, уларнинг дўст ва душман давлатлари, барчада иқтисодий қийинчиликларни юзага келтирди. Бу қийинчиликлар айниқса, омма фикри, сайловчилар қарори асосий рол ўйнайдиган жамиятларда улкан сиёсий-мафкуравий ўзгаришларни юзага келириб чиқарди.

Ҳокимиятни қўлдан беришни, сайловларда ютқазишни хоҳламаган сиёсатчилар “айбдорлар”ни излаб, халқнинг фикрларини чалғитишга, қийинчиликлар ўтиб кетгунча уларни бошқа томонларга йўналтириб туришга ҳаракат қилдилар. Бунда айбдорлар мигрантлар, рақиб давлатлар, диктатуралар, террористлар ва ҳоказолар бўлиб, халқларни бир неча йиллар давомида чалғитиб туришга эришдилар. Аммо йўқ бўлиб кетган триллионлаб долларларнинг ўрнини тўлдириш осон эмас. Иқтисодий қийинчиликлар ижтимоий норозиликларга айланиб, бу 1930 йиллардаги каби халқларнинг қулоқларига ёқадиган гапларни гапирадиган, гўзал ҳаётни ваъда қиладиган, ўзгаларни, ўзга миллатларни айбдор қилиб кўрсатадиган популист миилатчиларнинг оммалашишига, сўровномаларда кўтарилишларига, ҳатто ҳокимият тепаларига келишларига сабабчи бўлди.

Ҳатто валло билло миллатчи бўлмаймиз деган Европада миллатчи партиялар ҳокимиятга келиб, бошқаларида ҳокимиятга яқинлашиб қолдилар. Венгрия, Словакия, Сербия, Италияда миллатчилар ҳокимияни эгаллаган бўлсалар, Франция, Германия, Англия, Австрия ва бошқа Европа дввлатларида миллатчи партиялар ҳокимиятга яқин турибдилар. Дунёда эса Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Аргентина каби давлатларда миллатчи ва империалистлар ҳокимиятни эгалладилар. Мен Эрон, Саудия Арабистони ва шунга ўхшаш диний диктатуралар ва бошқа кичик давлатларни айтмаяпман.
❤4
Forwarded from Uch zamon
Аммо юқоридаги “миллатчилар манзараси”ни бир давлат тўлдириб қўйди. Бу миллиардер олигархлар қўлловидаги миллатчи Трамп тепасига келган АҚШ бўлиб, бу жаҳондаги геосиёсий воқеаларни бутунлай ўзгартириб юборди.

Оқибатда дунё манзараси деярли биринчи ва иккинчи жаҳон урушидан олдинги ҳолатга деярли ўхшаб қолди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти деярли бефойда, дунё давлатларини деярли миллатчилар, империялистлар, дунёни қайта тақсимламоқчи бўлганлар, Украинани босиб олмоқчи, СССРни қайта тикламоқчилар, Гренландияни ва Канадани эгаллаб олмоқчилар, Тайванни босиб олмоқчи, янги Буюк ипак йўли баҳонасида дунёни эгалламоқчи, буюк Ҳиндистон яратмоқчи, Усмонлилар империяси ҳудудларини қайта яратмоқчи, яқин шарқда ўз вассал шия давлатларини ушлаб турмоқчи ва ҳоказо амбицияли давлатлар юзага келди. Европада барчасига мигрантлар ва ўзидан бошқа барча давлатлар айбдор деб билиб, минг йиллик тарихда бор йўғи 80 йил тинч яшашга имкон берган Европа бирлигини йўққа чиқаришни орзу қилувчилар, парча парча бўлиб олиб охирида яна урушгача олиб бориш хавфини яратувчилар ҳокимиятларни эгалламоқда.

Хуллас, афсуски жаҳон бўчкаси порохга тўлиб бормоқда. Бу сафарнинг олдингилардан фарқи, бўчкада порохдан ташқари атом бомбалари ҳам бор.


ХУЛОСА

Афсуски, жаҳон урушларига доим империялистик ва миллатчилик ғоялари сабабчи бўлган. Бу ғояларнинг юзага келишига эса иқтисодий-ижтимоий қийинчиликлар, очкўзлик ва асосийси ИЛМСИЗЛИК, ҳассани қайта йўқоттираверадиган сиёсий кўрлик сабабчи бўлади.

Бутун дунё империалистлар амбициялари мўлжалида, эҳтимол 3-жаҳон уруши ёқасида турган пайтда Марказий Осиё давлатлари олдида биргина йўл турибди. Бу БИРЛАШИШ, бир катта кучга айланишдир.

“Бизнинг Хитойга керагимиз йўқ”, “Россия бизнинг иттифоқчимиз, у бизни ҳеч қачон босиб олмайди”, “АҚШ ёки Ғарб бизни ҳимоя қилади” ва ҳатто “Туркия биз билан тенгма-тенг иттифоқдош бўлмоқчи” ва ҳоказо каби содда, беғубор ишончларга берилишимиз керак эмас. Юқорида айтган бир гапни эслатаман. Империяларда дўст, иттифоқчилар бўлмайди. Уларда мустамлакалар ва қарам давлатлар бўлади. Номини “Иттифоқ”, “тенг шерик”, “ҳамкор” ва ҳоказо деб чиройли қўйиб қўйгани билан, “итнинг номи маржон бўлиб қолмайди.

Бир империя орзусидагилар учун мустамлака бўлмасак ҳам қарам давлат бўлишимиз мумкин холос. Атрофимиз фақат империалистлардан иборат бўлгач, бизнинг ем бўлиб кетмаслигимизга фақат бирлашишимизгина чора бўлиши мумкин. Шунда ҳам ем бўлиб кетмаслигимизга 100% кафолат йўқ.

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
❤4👍2🔥1
Ассалому алайкум,
Олдинроқ ёзган бир мақоламни қайта улашиб қўйдим. Ҳозирги воқеаларга даҳлдор.
❤5
Эпштейн муаммоларидан чалғитиш ва келгуси сайловлар олдидан омманинг қўлловини эгаллаш учун Эронга ҳужум қилган Трамп Путиннинг позициясида қолмасликка ҳаракат қиляпти. Яъни 3 кунда бомбалаб, илоннинг бошини янчиб, ғалаба билан қайтиб кетаман деб ўйлаган эди.
Эрон эса аксинча, урушни имкон қадар чўзишга, ўлмай туришга ҳаракат қиляпти. Чунки шундай қилса, Трампнинг душмани Эрон эмас, балки америка оммаси бўлиб қолади. Уруш бу ҳаражатлар, аскарлар ўлими ва узоқ давом этса, ҳарбий, сиёсий шармандалик. Уруш қилмайман, фақат Америка манфаатлари билан шуғулланаман даб ваъда бериб сайланган Трампда озгина вақт бор.

Кўрамиз. Давоми қандай бўлар экан…
😁4👍2❤1
Хоманаи ва Эрон раҳбариятининг тақдири учун йиғлаш керакми? Менимча йўқ. Бу муллакратия узоқ ўн йилликлар давомида ўз халқининг, айниқса аёлларнинг ҳуқуқларини топтаб келганлигини биламиз.
Статистик маълумотларга кўра, ўтган ойдаги намойишларнинг ўзида Эрон ҳукумати ўз халқининг 30000 нафарини ўлдирди. Деярли ҳар бир эрон оиласида бир қурбон бор бўлган.
Бундан ташқари, Эрон Ҳамас, Ҳизбуллоҳ, Ҳутилар, Ироқ, Сурия ва бошқа давлатларлаги террорист ташкилотларни яратиб, минтақада беқарорликнинг асоси бўлиб келган.
Россия Украинага бостириб киргач, Путинни очиқчасига қўллаб, унга қуроллар ва дронлар етказиб бериб келган режимга ачиниш мумкинми?

Аммо…

Диктаторларнинг ағдарилиши доим ҳам яхшилик билан тугамаганлигини ҳисобга олсак, Эрон мисолининг оқибатлари хавотир билан кузатишга чорлайди. Саддам Ҳусайн, Каддафи, Башар Асадларнинг ағдарилишлари бунга ёрқин мисол бўлади.
👍2❤1🔥1
Келажакни ҳеч ким айта олмайди. Эрондаги воқеалар ривожи қандай бўлишини фақатгина воқеалар юз бергандан кейингина айтиш мумкин. Шунда ҳам 100% айтиш имконсиз бўлади ва одамлан бир неча версиялар ўртасида тортишиб юрган бўлади. Шунга қарамасдан айрим сценарийларни ва/ёки тарафлар умид қилаётган айрим назарияларни таҳмин қилиш мумкин.

1. АҚШ ва Исроил бомлалари остида тез орада Эрон ҳукумати бутунлай қулайди ва АҚШ у ерга ўзига маъқул одамни ҳокимият тепасига қўяди. Бўлиши мумкин, аммо менимча эҳтимоли кам.

2. Бомбардимонлар тугагач халқ кўтарилади ва ҳокимиятни қўлга олади ва демократик давлат ўрнатади. Бўлиши мумкин, аммо эҳтимоли кам. Биринчидан, халқ қуролсиз ва ҳукумат қуролли. Иккинчидан халқни эргаштирган муносиб мухолифат йўқ. Шоҳнинг ўғли тахтга келиши деярли имконсиз.

3. Бомбардимонлар босқичидан кейин дастлаб Исроил, кейинчалик АҚШ қўшин билан Эронга киради ва уруш узоқ йиллар давом этади. Ҳеч ким ютмайди. Ҳамма ютқазади. Айниқса дунёда Ироқ урушидан кейинги каби иқтисодий ва молиявий, ва ниҳоят сиёсий инқироз юзага келади. Бўлиш эҳтимоли юқоридаги икки ҳолатдан юқорироқ, лекин буни ҳеч тараф хоҳламагани учун бунгача бормасликка ҳаракат қилишса керак.

4. Фуқаролар уруши ва буткул беқарорлик. Ироқ ва Суриядаги ИШИДни яратишга ўхшаган сценарий. Эроннинг ичидаги диний, маҳаллий, этник кучлар ваъдалар эвазига қуроллантирилади ва ҳукуматга қарши урушга олиб кирилади. Эрон ичида курдлар, балучлар, озарлар, туркманлар, шиялар ва сунъийлар борлиги ҳисобга олинса, Эрон миллий харитасини парчалаб, дабдала ҳолга келтириш мумкин. Афсуски, бу сценарийнинг йўлга қўйилиши олдинги учала сценарийдан кўра ҳақиқатга яқинроқдай. Маълумотларга кўра АҚШ махфий хизматлари Эрон ҳудудига қуроллар олиб кириб, Эрон қурдларини қуроллатираётганлиги айтилмоқда. Кейинчалик тарқоқликдан фойдаланиб, Афғонистон, Ироқ ва Суриядан собиқ ИШИД ва Ал Қоида унсурлари олиб кирилса, АҚШ ва Исроил Эронга қарши ўзлари урушмаса ҳам бўладиган бўлади.

Бу сценарий барча минтақа учун энг ёмон ва дахшатлиси ҳисобланади, аммо бу ўз мақсадига осог ва тезроқ етишни хоҳлаган тарафларнинг виждонларини унчалик қийнамайди деб ўйлайман.
❤4👍1
Путин Россияси ўз ҳамкор ва дўстларини ташлаб қўйишига, оғир кунларида ёрдамга келмаслигига ўрганиб қолдик.

Улар нафақат ёрдамга келмайди, балки Эронга ўхшаган мисолларда ҳатто фойда ҳам кўришлари мумкин.

1. Россия сўнгги йилларда Эронга сотган миллиард долларлик қурол-яроғлар, ҳимоя тизимлари, қирувчи самолётлар вайрон қилинди. Агар Эрон ўлмай омон қолса, бошига яна дўппи керак бўлади. Ўшанда Россия бошқатдан дўстга айланиб қурол сотиш учун қайтиб келади.

2. Эрондаги воқеалар сабабли нефть нархининг ошиши иқтисодий қийинчиликлар остидаги Россия учун айни муддао ҳисобланади.
Дарвоқе, кўпчилик эътибор бермаган бир ҳолат. АҚШ ва Исроил Эроннинг раҳбарларини, ҳарбий полигонларини, самолётларини, ракета завод ва стокларини, атом станциясини, ҳатто қизлар мактабини бомбалади. Аммо улар Эроннинг нефть конлари ва нефть саноатига тегмаяпти. Чунки улар нефтга тегса, бунинг оқибатлари ёмон бўлишини билишади. Шунинг учун Эрон уларни тўхташга мажбур қилиш учун яқин шарқ давлатларидаги нефть конларини бомбалаб, Ормуз бўғозидан нефть ўтишини тақиқлаяпти.
Ушбу воқеалар фонида Россия ўз нефтини нафақат қиммат сотиши, балки нефтини сотиш учун Ғарб “кўзини юмиб туриши”га эришиши мумкин.

3. Эрондаги уруш қанча кўп давом этса, АҚШ ва Исроил у ерга шунча кўп куч, пул ва асосийси ракеталар, қурол-яроқлар сарфлайди.
Натижада, АҚШ ва Ғарб ўзлари хоҳласа ҳам Украинага беришга на қуроли, на пули қолмайди. Бу эса, Путин учун жуда қўл келади. Отнинг ўлими итнинг байрами дегандай гап.
👍4🔥4
Дунёда миллатчилик иллати ортиб, миллатчилар ҳокимиятларга келиш фонида аёлларнинг ҳуқуқлари борасида орқага кетиш кузатилди.

Миллатчилар одатда қайси мамлакат ва динда бўлишидан қатъий назар асосан мутаасиб, қадимчи ва диндор қатлам вакиллари ҳисобланадилар ва улар одатда аёлларнинг роли фақат бола туғиш ва ўрни ошхонада бўлган эски одатлар ҳукмрон замонларни қумсайдилар. Шу сабабли, 2026 йилда миллатчи ғоялар ҳокимиятга келган ва яқинлашаётган жамиятларда аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш ташаббуслари эркин муҳокама қилина бошлади.

Бу дегани аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари борасида асрлар давомида қон тўкилиб қўлга киритилган натижалар осонлик билан қўлдан берилаётганлигини, берилиши мумкинлигини билдиради.

Шундай экан, билими, ақли, онгги бор, фарзандлари, айниқса қизлари келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоясида мустаҳкам туриши кераклигини билдиради.

Бугун ушбуларни эслайдиган кун. Албатта байрам қилиш билан чекланиш ҳам мумкин. Аммо байрам қилишга асос бўлиши ва ушбу асосларни ҳимоя қилишимиз ҳам керак.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муборак!
🔥5❤2👍1
Люксембург саройи. Париж. Франция сенати биноси.
❤4👍4😍2
Биз учун оддийгина кўринган нарсаларга ҳайкалтарошлар, меъморлар кўп меҳнат ва ижод сарфлаб, ажойиб санъат асарлари яратган бўлишлари мумкин. Баъзан деталларига ҳам эътибор бериш зарар қилмас экан ❤️✌️
👍10❤3