Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ДАВЛАТ НИМА? ХАЛҚ КИМ? ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ХАЛҚНИНГ ХИЗМАТЧИСИМИ ЁКИ ХЎЖАЙИНЛАРИМИ?

Ўзбекистонда давлат ва унинг хизматчилари борасида кўпинча на халқда, на давлат хизматчиларида билим ва тасаввур бор бўлмайди. Тўғрироғи, нотўғри тасаввур мавжуд бўлади. Бу нотўғри тасаввурга кўра, давлат хизматчилари халқнинг бошқарувчилари, хўжайинлари бўладилар.

Натижада, хизматчилар хоҳласалар халқни сарсон қилишлари, сигирдай соғишлари, буйруқ беришлари ёки уриб ўлдиришлари мумкин деб ўйлайдилар ва энг ачинарлиси, халқ ҳам буни тўғри деб қабул қилади.

Аслида давлат хизматидаги энг паст мақомдаги ишчидан то давлат раҳбари, яъни президентгача халқнинг хизматчиси бўлиб, улар халққа бўй сунишга ва ҳисоб беришга мажбурдирлар. Уларнинг тақдирларини, хизмат қилиш ёки қилмасликларини ҳам халқ ҳал қилиши керак.

Мазкур мақолада, бу ҳақда соддалаштириб, қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдим.

Ҳаволага ўтиб, мақолани ўқинглар ва хулоса чиқаринглар.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Xalq-va-uning-barcha-xizmatchilari-diqqatiga-06-15

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзлари индамай эргашиб юриб, яна баъзан нолиб ҳам қўйишади. Қўйлар! 😜😬

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Kun.uz" ҳам ўзимизга ўхшаган қитмир. Ўзини "Авазбек" деб айтилишини сўраган Авазбек ҳақида "Аваз Олимов" деб ёзиб видео қиляпти 😂👍

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИНИ ЮБКАНИНГ ФРАНЦИЯГА КИРИБ КЕЛИШИ. 1965 ЙИЛ.

Иккинчи Жаҳон уруршидан олдин Франция жамияти кўп жиҳатлардан ҳозирги ўзбек жамиятига ўхшаб кетган. Жинси шим, калта юбка, соч кесиш ва бошқа кўп нарсалар АҚШдан Францияга урушдан кейин кириб келган.

Масалан, 1965 йилда мини юбка кириб келган ва кейинчалик бутун Европага тарқалган. Ушбу видеода французлар мини юбкани биринчи марта кўриб унга фикр билдирмоқдалар.

Кимлардир яхши деб топган бўлса, бошқаларга ёқмаган. Айримлар эса қаршилигини билдиролмай киноя билан жавоб берган.


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФРАНЦИЯДА ЧЕЧЕНЛАР БИР ШАҲАРГА 3 КУН ДАВОМИДА ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ УЮШТИРДИ.

Франциянинг Дижон шаҳрида араб наркодилерлари 16 ёшли чечен йигитни уришлари шаҳарда катта жанжални келтириб чиқарди. Айтишларича, чечен йигит ўзининг серб ва албан дўстларини ҳимоя қилиш учун шаҳарнинг наркодилерлари олдига борганида араблар чечен йигитни уришган.
Бундан хабар топган бутун Франция, Белгия ва Германиядан келган 100-200 атрофида чеченлар қуролланиб уларни кутаётган арабларга қарши кетма-кет 3 тун ҳужум қилганлар.

Ҳужумлар оқибатида иккала томондан кўплаб инсонлар яраланганлар. Кам сонда бўлган полиция вазиятга аралаша олмаганлиги сабабли ҳеч ким қўлга олинмаган.

Чеченлар вакили "Биз шаҳарга ҳужум қилмадик ва шаҳар аҳлига қарши эмасмиз. Биз бу ерга миллатдошимизни урган арабларни жазолаш учун келдик" деб айтган.

Ютубдан олинган ушбу видеода чеченларни кутаётган қуролланган арабларни кўришингиз мумкин.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
ШИЛЛИҚҚУРТ ФАЛСАФАСИ.

Шиллиққуртлар нега Марсга уча олмайди?

Шиллиққуртнинг тезлиги соатига 0,047 км бўлади. Бу дегани бир кунда 1 км 128 метр, бир йилда 411 км 72 метр дегани бўлади.

Шиллиққурт 3, 5, 7 йил орасида, дейлик ўртача 5 йил умр кўраркан. Шунда, у 2058 км 60 метр масофа босиб ўтаркан.

Шиллиққурт ҳам шиллиққуртлар ҳуқуқларига кўра куннинг 8 соатини ухлаб, 8 соатини кайф-сафо билан, қолган умрини юриб ўтказади деб ҳисобласак, у юришга 686 км 20 м кетказаркан.

Табиийки, шиллиққурт доим максимал тезликда юрмайди. Ўтириб нафас ростлайди, чарчаганда секин юради. Бунинг ҳисобига ярмини олиб ташлаймиз ва 343 км 10 метр қолади.

Шуни 5 йил умрга бўлсак, кунига 188 метр, соатига 7,83 метр бўлар экан.

Мен ҳали шиллиққуртларнинг орасида дангасалари бор бўлиши мумкинлигини, ёнидан ўтиб кетган тошбақанинг шамолида йиқилиб тушиш хавфини ва бошқа ҳаётий муаммоларни ҳисобга олмаяпман.

Энди ўзингиз айтинг, шундай тезлик билан юриб Марсга бориб бўладими? Уйининг бўсағасидан чиққунча умри ўтиб кетадику.

Шиллиққуртларга қараб туриб, одамлар хулоса чиқарсалар ва шиллиққурт бўлиб яралмаганларига шукур қилсалар бўлар экан. Баъзан кунига 188 метр ҳам юриб қўймай чўзилиб ётаверадиган дангаса инсонлар борлигини ҳисобга олсак, одамзод эришган илм-фан ютуқлари қандай юз берган экан деб ўйлаш мумкин.

Қандай бўларди? Илм кишиси эрталаб сайрга чиққанида олдидан бир шиллиққурт чиқиб қолади ва эътиборини тортади. Шу билан у киши олдидаги 10 километрни юриб ўтгунча шиллиққурт ҳақида ўйлайди, фалсафа юритади, ҳисоб-китоблар қилади. Қарабсизки, бир сайрга бориб келгунча кетмасидан олдин эътибор қилмаган нарсаларини билиб келади ва инсонларга улашади. Тан олинг, сиз ҳам постдаги гапларга ҳеч қачон эътибор бермаган эдингиз ва мана энди билиб олдингиз.

Шу тарзда илм-фан ривожланиб бораверади.
Шиллиққуртлар эса бундай қила олмаганлари учун Марсга уча олмайдилар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ЧЕЧЕН ВА АРАБЛАР ЯРАШИБ ОЛДИЛАР.

Икки кун олдин Франциянинг Дижон шаҳрида чеченлар ва араблар ўртасида 3 кун давомида жанг бўлиб ўтганлиги ҳақида айтган эдим.

Ниҳоят иккала томоннинг ёши улуғ инсонлари учрашиб, ярашиб олибдилар. Улар бўлиб ўтган вақеалар учун бир-бирларидан узр сўраб, ўз миллатдошларини ярашишга чақирганлар. Эртаси куни чечен ва араблар вакиллари Дижон яқинидаги масжидда учрашиб, биргаликда пишириқлар баҳам кўрганлар.

Барчаси яхшилик билан тугаганлиги учун хурсандман. Жанжал хабаридан кейин бу хушхабарни ҳам сизларга етказишим муҳим деб ўйладим.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН" ГА 2 ОЙ БЎЛДИ !
Бу қисқа муддатда канал танилиб кетмаган бўлса ҳам ўз ўқувчиларига эга бўла бошлади. Обуначи сифатида сизнинг канал ҳақидаги таассуротингиз қандай ?
Final Results
41%
Жуда ижобий ва барчага тавсия қиламан
31%
Ижобий
20%
Фойдали
25%
Қизиқарли
9%
Ёқимли
31%
Керакли, долзарб
5%
Салбий
8%
Бефойда
7%
Зерикарли
6%
Ёқимсиз
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"UCH ZAMON" 2 ОЙЛИК БЎЛДИ.

Бугун @uchzamon Телеграм канали очилганига 2 ой бўлганлиги муносабати обуначилардан каналга баҳо беришни сўраб сўровнома қилгандим.

Бир томондан жавобларнинг кўпчилини ижобий эканлиги хурсанд қилган бўлса, бошқа томондан канални салбий деб ҳисоблайдиган кам сонли инсонлар ҳам каналда обуначи бўлишда давом этаётганликлари менга олдинга силжишга, янада яхшилашга мотивация берди.

Тўғри, канал машҳур ва таниқли эмас. Аммо канал аллақачон ўзининг доимий ва садоқатли ўқувчиларига эга.

Барча дўстларни каналга таклиф қиламан. Маъқул деб топсангиз бошқаларга тавсия қилинг, уялиб қолмайсиз.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
НЕГА КИТОБЛАР ЁҚИЛАДИ ?

Париж шарқ тиллари ва цивилизациялари кутубхонасида ишлаганимдаги бир даврга оид китобларнинг тарихини айтиб беришни яхши кўраман.

1937 йилда Парижда "Универсал кўргазма" бўлиб ўтади. Унда собиқ Совет иттифоқи "совет таълим тизимидаги муваффақиятлар"ни кўз-кўз қилиш учун иттифоқдаги барча республика ва миллатларга оид чоп этилган китоблар, Алефбе китоблари, мактаб дарсликлари, романлар ва бошқа китоблардан олиб келади.

Марказий Осиё учун эътиборли томони, 1929 йилдан бери Марказий Осиё давлатлари, ҳатто Тожикистон ҳам лотин алифбосига ўтган эди. Шу сабабдан 1937 йилда советлар кўргазмада янги лотин алифбосида ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида ёзилган китобларни ҳам намойиш этадилар.

Кўргазма тугагач, совет делегациясида тонналаб китобларни қайтариб олиб кетишга пул бўлмайди ва барча китобларни Францияга "совға қилиб" кетадилар. Бу китоблар турли кутубхоналарга, янглишмасам славян фондига берилади.

1940 йилда собиқ совет иттифоқи Марказий Осиё давлатларини мажбурлаб лотин алифбосидан кирилл алифбосига ўтказади ва минтақанинг "лотинча тарихи"ни ўчириб ташлаш учун у даврга оид лотинча китобларни йўқ қилиб ташлайди.

Билишимча ҳозирги кунда Париж шарқ тиллари ва цивилизациялари кутубхонасида сақланиб қолган китоблар бизнинг лотин алифбосидаги таълим дарсликларимизга оид бебаҳо мерос ҳисобланади...


Мақолани Телеграфда ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Nega-kitoblar-yoqiladi-06-18

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Марказий Осиё иттифоқи : НИМА ? ҚАНДАЙ ? ҚАЕРДА ?

Айрим инсонлар "Иттифоқнинг пойтахти", "Бош штаби" ёки "Маркази" ҳақида гапиряптилар. Бу менга "Марказий Осиё иттифоқининг институционал тузилиши ҳақида фикр билдиришга ва нима, қандай ва қаерда жойлашишига оид таклифларни беришимга имкон беради.

Авваламбор, бир нарсани тушуниш керак : Иттифоқ ўз номин билан иттифоқ, яъни у марказлашган ёки федерацияларга бўлинган яхлит давлат эмас. Аксинча, у тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга давлатларнинг бирлашмаси ҳисобланади. Шу сабабдан, бу иттифоқда пойтахт, бош штабга ўхшаган, бирон ҳудудга устунлик берадиган марказий аппарат бўлмайди. Иттифоқнинг бошқарув ва маъмурий институтлари бир нечта бўлиб, улар турли давлат ҳудудларида жойлашиши мумкин бўлади.

Таҳлилларда айтилганидай, Европа иттифоқининг тажрибаси Марказий Осиё давлатларига хизмат қилиши мумкин.

Иттифоқ велосипедни қайта ихтиро қилиши шарт эмас. Европа Иттифоқининг институтларини (зарур бўлса маҳаллий муҳитга мослаштириб) кўчириб қўйиш мумкин. Ўзи шундоқ ҳам Марказий Осиёнинг аксарият давлатлари қоғозда бўлса ҳам Франциянинг 5-республикаси моделининг нусхаси ҳисобланади. Қирғизистон парламентар республика тузумига интиляпти, барибир у тузум ҳам Франциянинг 4-республикасининг нусхаси ҳисобланади. Шундай экан, Европа иттифоқидан нусха олиш муаммо туғдирмайди.

Шундан келиб чиқиб, Марказий Осиё иттифоқининг институтларини қуйидагича тузиш мумкин...


Мақолани Телеграфда ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Nima-qanday-qayerda-06-19

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
МАСКА МУАММОСИ : КИМ КЎПРОҚ АЙБДОР ?

Коронавирус 2020 йилнинг, ҳозирча 21 асрнинг энг дахшатли балоси бўлиб турибди. Уни енгиш учун давлат ва жамият ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши кераклигини тажриба кўрсатиб турибди. Ҳамжиҳат бўлмаганларга жарима ва жазо белгилаш ҳолатлари ҳам вазият тақозосига айланганлиги бор гап. Бироқ жарима ва жазо белгиланишига мантиқий асос ва ундан кўзланган эзгу мақсад бўлиши керак. Яна бир нарса, маълумотлар аниқ ва тушунарли бўлиши, энг асосийси жазога тортишдан олдин инсонларга белгиланган қоидаларга амал қилиш учун шароитлар яратиб берилган бўлиши керак.

Дунёнинг кўплаб давлатларида кўчага сабабсиз чиққанлик ва/ёки маска тақмаганлик учун жазолар белгиланди. Ва қоидабузарлар жазога тортилдилар.

Мен Франция мисолини айтиб бермоқчиман. Пандемия бошиданоқ ҳукумат пандемияга тайёр эмаслиги аён бўлиб, бутун Франция аҳлига етадиган маскалар йўқлиги сабабли ҳукумат танқидлар остида қолди. Халқ талаб қиляпти, аммо давлатда маска йўқ. Бундай вазиятда давлат халққа маска тақмаганлик учун жазо тайинлар олармиди ? Французлар ҳамма ёқни дабдала қилиб ташларди. Шунинг учун ҳукумат маска тақишни фақат тавсия қилди.

Танқидлар остида маскалар муаммосини ҳал қилган ҳукумат барча шаҳарларда аҳолига ТЕКИНГА маскалар тарқатди. Чунки ўзи маска бермай туриб, бировга маска тақ дейиши ҳукуматни ноҳақ ҳолатда қолдирар эди. Бундан ташқари бирон жойга борганда маска тақмай борсангиз ва маска тақиб кириш мажбурий бўлса, ўша муассаса маскасиз келган инсонга текинга бериш учун текин маскалар тайёрлаб қўйди.

Ундан кейин, Франция инсонларга 1 кунда фақат 1 соатга 1 километргача боришга рухсат берди. Чунки Францияда деярли барча жойда 1 километргача масофада озиқ-овқат дўкони бор. Шунда ҳам фақат зарурат юзасидан, яъни чиқишга сабаб бўлсагина чиқишга рухсат берилди. Сабаб, озиқ-овқат сотиб олиш, докторга бориш, дорихонага бориш ёки спорт билан шуғулланиш, итини айлантириб келиш бўлиши мумкин эди.

Сабабни кўрсатиш учун давлат тўлдирадиган бланка жорий этди. Уни дастлаб қоғозда, кейинчалик программа орқали тўлдириш мумкин эди. Яъни бемалол қилса бўладиган иш. Шуни ҳам қилмаган, бир соатдан ортиқ ва бир километрдан узоқда юрганларга жарима ёзилди. Жарималар ёзилганда одамларни бўғиб, мажбурлаб маҳкамага олиб кетилмади, аксинча жарима унинг уйига почтадан юборилди.

Ва ҳукумат ҳар сафар муддатлар белгилаб, чоралар қачондан қачонгача амал қилишини айтиб, муддат яқинлашганда чораларни узайтириб ёки ўзгартириб, навбатдаги муддатни айтиб қўярди. Шунда одамлар қачондан қачонгача қайси қоидаларга амал қилишларини билиб борар эдилар. Маълумот етишмаслиги, тушунмовчиликлар йўқ эди. Агар тушунмовчилик бўлган бўлса, полиция буни тўғри тушунар, тушунмаса жарима ёзар эди. Аммо ҳеч ким ҳеч кимга куч ишлатмас эди...

Ўзбекистонда қайси чоралар қачондан қачонгача амал қилиши ва қандай жазолар белгиланиши ҳақида маълумотларни излаб топа олмадим. Аммо билганим на халқ, на ҳокимликлар, на вазирликлар белгиланган чораларга амал қилмадилар. Халқимиз бозорларда тўпланиб юрган бўлса, ҳоким ва вазирлар селектор ўтказишни канда қилмадилар. Кеча ички ишлар ҳодимларининг фотошоп билан маска кийдирилган суратлари тарқалди.

Энг адолатсиз томони, биргина маска тақмаганлик учун оддий фуқароларни бўғиш, қўлларини қайириб маҳкамага олиб кетиш ва отнинг калласидай жарималар ёзиш ҳолатлари кенг тарқалганлиги бўлди.
Авваламбар, Ўзбекистонда кўнгиллилар у ерда бу ерда тарқатганидан ташқари ҳукумат 34 миллион аҳолига текин маска берганини эшитмадик. Бундан ташқари, сотувдаги маскаларнинг нархлари ҳам барча сотиб олиш имконини беришига ишониш қийин. Агар давлат барчага маска бериб, ҳар қадамда маскаларни қўйган бўлса, унда маска тақмаганлик учун жарималар белгиласа мантиққа тўғри бўларди. Шундан кейин ҳам маска тақмаганлар бор бўлса, шунда ҳам уларни уришга, бўғишга, қўлларини қайиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ички ишлар ҳодимлари фуқароларни хўжайинлари эмас, хизматчиларидирлар ва уларга қарши ҳаракат қилишга ҳақлари йўқ. Агар фуқаро қонун ва қоидани бузган бўлса, унинг маълумотларини ёзиб олиб, жарима тайинланади, тамом. Ортиқча муаммо яратиш, ўзидан зўравон, қаҳрамон ясаб олишнинг ҳожати йўқ.

Ўзбекистон ўзи шароит яратиб бермаган ҳолат бўйича жазо белгилаган бўлса ва бунинг устига "айбдорлар"нинг ҳуқуқларини топтаса аслида ким айбдор бўлади ?

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиб кетаётган бўлса, бунга у ерда бу ерда маска тақмаганлар эмас, бу кризисни нотўғри бошқараётганлар кўпроқ айбдор бўладилар. Шунинг учун мақсадни аниқ белгилаб олиб, шунга қараб чоралар белгилаш керак ва мантиққа асосланиб ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда, пандемия муаммосининг устига халқни ҳам давлатга қарши қайратиб қўйиш мумкин.


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ФЕРУЗА МАҲМУДОВА ИСРОИЛДАГИ АЁЛ ЭЛЧИМИЗ!

Мен учун аёлларнинг ҳуқуқлари жуда муҳим ва мен аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлишларининг тарафдориман. Шу сабабдан, ўзбек аёллари барча соҳаларда, жумладан раҳбарлик лавозимларини ҳам эгаллашларини хоҳлайман.

Бугун ОАВда Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлганлиги ҳақида хабар чиқди. Илгари Гулнора Каримова Испанияда элчи бўлган бўлса ҳам ҳозирда бошқа бирон давлатда аёл элчимиз йўқ эди. Бу (Гулнора Каримова, яъни президент қизи) ҳолат ҳозирда ягона ҳолат бўлса, тез орада аёл дипломатларимизга ҳам кенг ва тенг имкониятлар берилади деб умид қиламан.

Феруза опани ушбу масъулиятли лавозим билан муборакбод этаман ва фаолиятларида муваффақиятлар тилайман!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon