Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ФРАНЦИЯНИНГ ЭНГ УЗУН ВА ЭНГ ҚИСҚА ЧЕГАРАСИ.

Франциянинг энг узун чегараси Бразилия билан ва энг қисқа чегараси Англия билан эканлигини билармидингиз?

Агар Франция билан боғлиқ маълумотлар қизиқ бўлса, бу ҳақда батафсилроқ ёзаман. Агар қизиқ бўлмаса, бошқа мавзу топамиз.

Қизиқ ёки қизиқмаслигини лайклар сони ва обуначилар сони кўпайиши ёки камайишига қараб билиб оламиз. 😊


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН ТУШИМДА МЕНИНГ СОЧЛАРИМ БОЗОРГА ТАРОҚ ИЗЛАБ КЕТГАНМИШ ҲИ ҲИ ҲИ ҲИИИ 😜😂

Муаллиф: Фозилхўжа Толибхўжа Ўғли

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯ ҲУДУДЛАРИ ВА ЧЕГАРАЛАРИ

Франция собиқ мустамлакачи давлатлардан ҳисобланиб, у ҳозир ҳам дунёнинг барча қитъаларида ўз ҳудудларига эга давлат ҳисобланади.
Унинг Европадаги асосий ҳудудидан ташқаридаги департамент ва ҳудудлари қуйидагилар :
Шимолий Америкада : Сен-Пьер-Микелон
Жанубий Америкада : Ла Гуйян
Антил оролларида : Гуаделуп, Янги Каледония, Полинезия, Уоллис-ва-Футуна, Клипертон ороли
Тинч океанида : Ла Реунион, Майот, Эпарс ороллари, Кергуелен ороллари, Сен-Пол ва Янги Амстердам ороллари, Крозе
Антарктикада : Аделия ерлари

Жаъми ҳудуди : 632 734 км².

Илгари Ҳинди-хитой давлатлари Вьет-Нам, Лаос, Комбоджа, Африканинг қарийб ярми ва ҳатто Сурияни ҳам эгаллаб олган Франция ҳозир дунёда энг кўп давлатлар билан чегаралага эга бўлган давлат ҳисобланади. У ер орқали 12 та ва сув орқали 20 та давлат билан чегараларга эга :

Ер орқали :
1. Белгия
2. Люксембург
3. Германия
4. Швейцария
5. Италия
6. Испания
7. Андорра
8. Монако
9. Бразилия
10. Суринам
11. Нидерландия
12. Англия

Сув орқали :
1. Антиг-ва-Барбуд
2. Австралия
3. Барбад
4. Канада
5. Комор
6. Доминик
7. Фиджи
8. Кирибати
9. Мадагаскар
10. Морис
11. Мозамбик
12. Янги Зеландия
13. Сен-Люси
14. Саломон
15. Самоа
16. Сейшель
17. Тонга
18. Тувалу
19. Вануату
20. Венезуела

Франциянинг ер орқали энг узун чегараси Европада эмас Жанубий Америкада жойлашган. Бу Бразилия ва Франциянинг ҳудуди бўлган Гуйян ўртасидаги чегара бўлиб, у 730 километрга тенг.

Франция ва Англияни Ла-Манш бўғози ажратиб турганлиги учун бу икки давлат ўртасида ер орқали чегара бўлиши мумкин эмас эди. Аммо Ла-Манш бўғози орқали сув ости тез юрар поезди қурилгандан кейин икки давмат ўртасида чегара пости қурилган ва ўша бир неча метрлик ҳудуд Франциянинг энг кичик чегараси ҳисобланади.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕК ТИЛИДА ЁЗМАСАК, ЎЗБЕК ТИЛИДА МАЪЛУМОТЛАР БЎЛМАЙДИ.

Айримлар "Ўзбек тилида маълумотлар йўқ, шунинг учун рус тилини маъқул кўраман" деб важ кўрсатади-да рус тилида ёзишда давом этади.

Мен "Ўзбек тилида маълумотлар йўқлиги" ҳақидаги аргументни инкор этмайман, аксинча афсус билан тасдиқлайман.

Аммо рус ёки бошқа тилда ўқиш ва ўзбек тилида ёзиш бошқа-бошқа нарсалар.

Бу аргументни баҳона қилиб мен ўзбек тилида ёзмасам, сиз ёзмасангиз, у ёзмаса, ўзбек тилида қачон маълумот бўлади? Ҳамма сара мақолалари, постлари ва асарларини кўпчиликка етиб борсин деб рус тилида ёзаверса, келгуси 50-100 йилдан кейин ҳам "Ўзбек тилида маълумотлар йўқ" деб юраверишадими?

Масалан мен энг кўп маълумотларни француз тилида оламан ва ҳатто кўплаб сўзларни француз тилида билиб, ўзбекчасини билмайман. Шунинг учун мен мақола ва постларимни француз тилида ёзсам тўғри бўладими?

Ўзбек тилида маълумотлар бўлишининг ягона чораси бу ўзбек тилида маълумотлар ёзилишидир.

Ҳозиргача ёзилган маълумотларни ўзбек тилига таржима қилиш бир улкан вазифа бўлса, бундан буён ўзбек тилида ёзишда давом этиш ундан кам бўлмаган аҳамиятга эга вазифа ҳисобланади.

Бошқа тиллардаги маълумотларни ўзбек тилига давлат таржима қилдирадими ёки саҳий ташкилот ва тадбиркорларми, билмайман.

Аммо ўзбек тилида ёзишни бошлаш бизнинг ҳар биримизга боғлиқ. Шунинг учун, баҳоналар изламасдан ижтимоий тармоқлардаги оддий постларимиздан тортиб мақола ва китобларимизгача ўзбек тилида ёзилиб, ўзбек тилидаги маълумотлар базасини бойитиши керак.

Мен бу ишни аллақачон бошлаганман ва давом этаман. Сизларга ҳам шундай қилишни тавсия қиламан.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Совет иттифоқи пайтларида Ўзбекистонда бир отахон эшигининг олдида китоб ўқиб ўтирган экан олдига КГБ агенти келиб русчалаб сўрабди :

- Хой отахон, нима қиляпсан ?
- Кўрмаяпсанми, китоб ўқияпман
- Қандай китоб ўқияпсан ?
- Француз тили дарслигини ўқияпман
- Вуахахаха, француз тилини нима қиласан ?
- Бир кун келиб Францияга бориб қолсам французлар билан гаплашаман
- Францияга бориб бўлибсан. Мана шу Ўзбекистонингдан чиқсанг ҳам катта гап
- Ундай бўлса, бир кун келиб ўлсам жаннатда французларни учратиб қолсам, ўшалар билан гаплашаман
- Жаннатга эмас, дўзахга тушсанг нима қиласан ?
- Дўзахга тушсам бу муаммо эмас. Мен рус тилида гапиришни болалигимдан бери биламан! 😜😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ АЁЛИ - СУПЕРВУМАН!

Мана дастурхонларингизга тортиладиган паловхонтўранинг "Хоразм гуручи" қандай етиштирилади.

Видеода, хоразмлик аёл шоли кўчатларини ўтқазиладиган жойга улоқтирмоқда. Ундан кейин эгилиб, бармоқлари билан битта битталаб ерга суқиб чиқади.

Болалигимда мен ҳам шоли кўчатлари экканман. Ишонаверинг, жуда оғир иш. Қуёш чиқиб кетмасидан олдин тонгнинг совуғида тиззагача сувда юриб, кўчатни ерга суққунча белларингиз букилиб қолади. Бармоқларингиз ҳам ерни тешиб киргунча оғриб кетади. Агар ер қумли бўлса, янада қийинроқ бўлади.

Бу ишларни аёллар эркаклар билан бир хилда, баъзан эркаклардан кўпроқ қилишларини ҳисобга олсак, шоли экадиган, уни бир неча марта ўтоқ қиладиган ва гуручга айлангунча меҳнат қиладиган аёлларни ҳақиқий супервеманлар десак бўлади.

ПС. Видео Бахтиёр Матанов оғаники.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ НИМА ?

Сўнгги йилларда ОАВда "Барқарор тараққиёт" деган атама ишлатилиши урф бўлди. Урф бўлгач, унинг нима эканлигини билиб билмасдан ишлатиш ҳолатлари ҳам учрай бошлади. Нафақат Ўзбекистон учун, балки дунёда ҳам бу ибора янги бўлганлиги учун унинг нима эканлигини билмаганлар ва ҳатто эшитмаганлар бор. Эшитган ва билганларнинг кўпчилиги эса "Барқарор тараққиёт бу экология" деб ўйлайди.

Агар "Барқарор тараққиёт" экология бўладиган бўлса, нега уни "Экология" деб атаб қўяверишмаган ? Балки бу бошқа нарсадир ? Қуйида шу саволларга жавоб беришга ва имкон қадар "Барқарор тараққиёт" нима эканлигини соддалаштириб тушунтиришга ҳаракат қиламан...


Мақолани Телеграфда ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Barqaror-taraqqiyot-nima-06-20

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Бугун одамларда «Селфи куни» ва хайвонларда «Жирафалар куни» экан. Тасодифми бу ? 😜

Дарвоқе, кимларгадир "Селфи куни", бошқаларга "Жирафалар куни" муборак бўлсин! 😊👏

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
ТУРИСТЛАРГА "ЎЗБЕКОНА ҲИЙЛА" ИШЛАТМАНГ!

Туризм қўмитаси Ўзбекистонга ташриф буюрадиган туристларга агар улар Covid-19 га чалинадиган бўлсалар, 3000$ пул бериши ҳақидаги хабарлар чиқди.

Бу хабарга доимгидай турли хил фикрлар билдирилди. Кимдир рози, кимдир қарши. Мен рози ва қаршиларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг бир гапи менинг эътиборимни тортди.

Блогер мавзуга оид тўғри гапларни ёзиб келади-да, бирдан "фикрини", яъни таҳминини айтади. Албатта Хушнудбек ўз фикрига эга бўлишга ва шундай деб ўйлашга ҳақли, аммо у постида инсонларга вазиятни "тўғри тушунтираётганлиги"ни ҳисобга олсак, унинг танлаган позициясидаги ва "фикри"даги айрим ҳолатларга фикр билдирмасликнинг иложи йўқ.

Блогер Туризм қўмитаси туристларга ҳийла ишлатяпти ва бу Ўзбекистонга фойда келтирадиган "PR" деб ўйлаяпти. Постда ишлатган смайлик ва сўзларига қараб, унинг таҳмин қилаётган версияси ўзига маъқуллигини англаш мумкин. Мана постдан тегишли парча:
" Фикримча, бу ерда кичик ҳийла ишлатилганга ўхшайди. Ёдингиздами Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган бир нафар беморни даволаш учун 32 млн сўм харажат қилинаётганини айтганди. Ушбу харажатлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириляпти. Адашмасам, хорижлик фуқаро коронавирусга чалиниб қолса, уни ҳам барибир давлат текинга даволаб беради...
Шундай қилиб, туристга компенсация сифатида берилаётган 3 минг долларни даволаш харажатлари учун давлат яна ўзига қайтариб олади. Яъни мантиқан ўйлаганда бирорта турист ўзи билан бу 3 минг долларни юртига олиб кета олмайди, охирида яна ўзимизга ташлаб кетади, давлат ютқазмайди. Қалай, зўр-а?! 😊 Ўзига хос ўзбекча метод бўлибди лекин ))...
Тссс, бу гапларни туристлар эшитиб қолмасин фақат..."

Хушнудбек ўз соҳасининг яхши мутахассиси, кенг соҳаларнинг чуқур билимдони ва ўз таъсир кучига муваффақиятли блогердир.

Аммо у универсал инсон эмас ва у ўзи мутахассиси бўлмаган соҳаларни яхши тушунмаслиги мумкин. Билишимча туризм унинг мутахассислик соҳаси эмас.

Мен Хушнудбекнинг блогининг ўқувчиси сифатида унинг "таҳмини"га ишониб, Туризм қўмитаси "ўзбекона ҳийла" ишлатяпти деб тасаввур қилиб, шу эхтимолга нисбатан муносабат билдирмоқчиман.

Авваламбор, туристга 3000$ бериладими ёки йўқми, бу хабарнинг тарқалиши ростдан ҳам яхши "PR". Масалан Япония туристларни жалб қилиш учун туристларга саёҳатининг ярмини тўлаб бермоқчи (иқтисодий қизиқтириш). Ўзбекистон эса турситларнинг хавотирини босиш йўлини танлаган ва бир вақтнинг ўзида буни иқтисодий қизиқтиришдай қилиб кўрсата олган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон туристларга "Ўзбекистонда туристлар коронавирус юқтирмасликлари учун барча шароитлар яратилган. Қўрқмасдан келаверинглар" деб ваъда бермоқда. Ваъда берилгач, у ё бажарилади ё бажарилмай бебурд бўлинади. Ҳеч қандай шарқона, ўзбекона ҳийла ишлатиб, туристни чақириб олиб, муаммо туғилганда "кийдириб" юборилмайди.

Дунёда аксарият иқтисодий соҳалар асосан эхтиёж устига қурилади, шу сабабдан баъзан сотувчилар алдаса (ҳийла ишлатса) ҳам ундан қайта сотиб олишга мажбур бўлиш мумкин. Масалан бозорда бозорчилар гуручга оқшоқни аралаштириб, арзонга бердим деб алдаб юравериши мумкин. Хушнудбек ўқувчиларига хавотир олманглар, буям шунга ўхшаган оддий кийдириш усули деб, "туристларга пул берилмаслиги" мумкинлигини тушунтиряпти.
Туризм бошқа иқтисодий соҳалардан фарқли равишда эхтиёж эмас, балки орзулар, ҳиссиётлар устига қурилади. Бир турист бирон манзилга бориши учун уни орзу қилдириб, унда муаммо бўлмаслигига ишонтиришингиз керак бўлади. "3000$" айнан орзу қилиб юрганларнинг хавотирини босишга қаратилган чора. Шундай бўлгач, ваъдаларга ишониб саёҳатга боргач, муаммо туғилганда "кийдириб" юборилган турист хурсанд бўлиши мумкинми ?

Туризмда мижозлар бир туристнинг бошқа потенциал туристга ўз таасуротларини гапириб бериши орқали топилади. Бу худди коронавирусга ўхшаган нарса, фақат яхши маънода. Бир турист ўз атрофидагиларга гапириб беради, атрофидагилар ҳам бориб келгач, ўз атрофидагиларга гапириб берадилар. Агар саёҳат ёмон ўтса ёки ҳийла қурбони бўлса ҳам шундай, турист атрофидагиларига бу манзилга босмасликни тавсия қилади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар, ихтисослашган сайтлар ва қолаверса, ОАВда "Ўзбекистон туристларни "кийдиряпти" деган хабар тарқалса, калта ўйлаб қилинган "PR" бир тийин бўлиб қолади.

Шунинг учун туризмда имкон қадар ёлғон ваъдалар берилмайди ва шартномадаги кичкина ҳарфлар билан ёзилган мураккаб шартлар туристга эринмасдан тушунтириб берилади. Шундан келиб чиқиб, мен Туризм қўмитаси ҳийла ишлатмаяпти ва агар турист касалга чалинса, ростдан пул бермоқчи деб ўйлайман.

Энди, бу қарорнинг тўғри ёки нотўғрилигига келсак, мен уни тўғри қарор деб ҳисоблайман.
Биринчидан, айтилганидай бу туритсларни тинчлантириб, туризмимизни ривожлантиришга хизмат қиладиган "PR".
Иккинчидан, ҳеч бир турист 3000$ оламан деб ўзига коронавирус юқтирмайди. Агар юқтирадиган аҳмоқ топилса, ола қолсин шу 3000$ни.
Учинчидан, Туризм қўмитаси ваъда бердими, демак ўзига ишоняпти. Шундай бўлгач, бу пул бериладиган ҳолатлар кўп бўлмаса керак. Агар қўмита ноҳақ бўлиб чиқиб, туристлар касаллик юқтирсалар, ваъда қилинган пуллар берилиши керак. Бундан фақат обрўйимиз ошади.

Унда "3000$" ташаббусига қаршилар нимадан норози?

Улар туристларга "эътибор" дан эмас, балки ўз халқимизга нисбатан "эътиборсизлик"дан норозилар. Тадбиркорларга ишчилари касал бўлса, ҳаражатларини ўзи тўлайди дейилаётган пайтда туристлар касал бўлса, биз тўлаймиз дейилаётгани уларга адолатсизлик бўлиб туюлмоқда ва бу тўғри. Инсонлар туристларга пул берилишидан эмас, балки ўзбекларга "замбаракнинг ўқи" ҳам йўқлигидан норозилар.

Аммо бу Туризм қўмитасининг айби эмас. Туризм қўмитаси ўз вазифасини қиляпти. Вазифасини қилмаётганлар бошқалар ва норозилик туристларга қарши эмас, ҳақиқий айбдорларга қарши қаратилиши керак.

Шунда туристларга ваъда бериб қўйиб, кейин ҳийла ишлатишга ёки халққа "Хавотир олманглар, бу бор йўғи ҳийла" дейишга ҳожат қолмайди.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ДАЛАГА ТАСВИРЛАР ЧИЗИБ КЕТИШГАНМИДИ ?

Францияда битта далага ўзга сайёраликлар ёзиб кетган экан. Ҳар ҳолда, ушбу суратдаги катта безакларни самолётдан суратга олишгач, одамлар шундай деб ишона бошлашган ва бу синоатнинг сирини топа олмай юришган эди. Кейин бу янгилик каттага айланиб кетишни бошлагач, бу ташаббуснинг ташаббускори бўлмиш "ўзга сайёралик" ОАВларга телефон қилиб бор гапни айтиб берибди.

Бу оддий мактабнинг математика ўқитувчиси бўлиб, у ўқувчиларига геометрияни алоҳида метод ёрдамида тушунтириш учун ўз ўқувчилари билан далага бориб, ушбу гигант суратларни ясашган экан. Албатта бу иш шаҳар ҳокимининг розилиги ва деҳқонларнинг қўллови билан амалга оширилган экан. Аммо ташаббуркорлар "Ўзга сайёраликлар ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетишини ҳаёлларига ҳам келтирмаган эканлар.

Ўзга сайёраликларга ишонадиган дўстларимизнинг ҳафсалаларини пир қилганим учун минг бор узр!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

- Даданг нима иш килади?
- Дадам блогер!
- Ойингчи?
- Ойимам бекорчи. Блогни дадам билан иккаласи биргаликда юритишади
😜😂😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
"ОТАЛАР КУНИ" МУБОРАК БЎЛСИН!

Эрталаб "Селфи куни" ва "Жирафалар куни" эканлигини айтгандим.

Ундан ташқари бугун йилнинг энг узун куни ҳамдир.

Францияда "Мусиқа байрами" ҳисобланиб, эрталабгача ҳамма мусиқаларни бор овозда қўйиб эшитишга ҳаққи бор. Бу йил, коронавирус сабабли концертлар тақиқланган, акс ҳолда Франциянинг барча шаҳарларида эрталабгача катта ва кичик концертлар ҳам ташкил қилинган бўлар эди.

Ва ниҳоят бугун "Оталар куни". Менга байрам муносабати билан фарзандларим мана бу кейкларни пишириб совға қилдилар. Ота учун фарзандлари берган ҳар қандай совға қадрли. Агар совға мана бундай чиройли ва мазали бўлса, унинг баҳоси йўқ бўлади. 😋😍

Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам барча оталарни, барчаларингизнинг оталарингизни байрам билан муборакбод этаман. Бахтингизга оталарингиз соғ-саломат бўлсинлар!

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путиннинг империалистик амбициялари, яширин мақсадлари йўқ деганлар кўрсин.

Ичида қандай аламлари борлигини яшира олмаяпти.
Шахсан мен учун қувонарли томони буни бизнинг Марказий Осиё давлатларимиз раҳбарлари ҳам кўрадилар ва тушунадилар.

Ўзбекистондаги барча блогерлар мана шу видеони бир вақтда тарқатганликларини ҳисобга олсак, раҳбарларимиз халқни рус империализмига қарши тарғиб қилишни бошлабди деган тасаввурларни беряпти.

Қозоғистон эхтиёт бўлиши керак. Путиннинг бу гаплари кўпроқ Токаевни қўрқитиб қўйишга қаратилган деб ўйлаяпман.

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола

👉 https://t.me/uchzamon
ПУТИН, РУСЛАР ВА РУСОФОБИЯ.

Путин ва унинг сиёсатини танқид қилган инсонларни айримлар (руспарастлар) "русофоб" дейишга тушадилар.

Русофобия бу руслардан қўрқиш, русларни ёмон кўриш дегани. Путин ва унинг сиёсатини энг биринчи танқидчилари русларнинг ўзлари бўлади. Демак Россиядаги русларнинг ўзлари русофоб бўладиларми?

Ўз даврида Сталин қатағонларининг қурбонлари фақат ўзбеклар эмас, балки истисносиз барча халқлар, жумладан руслар ва грузинлар ҳам бўлганлар. Шунинг учун Сталиннинг қилмишларини айтиш русофоблик ёки грузинофоблик бўлмайди.

Путин ўз даврида Россиянинг кўплаб ҳаётий муаммоларини ҳал қилган ва Россиянинг мавқесини қайта тиклаб ҳурмат қозонган.

Лекин у подшолик касалига дучор бўлиб, ўз давлати Конституциясини бузиб, ҳозирга қадар ҳокимиятни эгаллаб келмоқда. Ниҳоят унинг ҳокимиятда қолиш учун ўйлаб топган ҳийлалари, қилғилиқларининг оқибатлари биринчи навбатда русларнинг ўзларига ёмон бўла бошлади.

Бизку Путинни гапирсак, гапирмасак кунимиз ўтади. Юртимизга хавф туғдиргани учун хавотирларимизни айтамиз. Аммо Путин сиёсатининг асосий қурбонлари, унинг хатоларининг жабрини кундалик ҳаётида тортишга мажбур бўлганлар русларнинг ўзлари бўлади.

Шу сабабдан, Россия 24, Russia Today, Sputnik ларнинг таъсирига тушиб, ҳар жойдан русофоб қидириб, ҳар бир гапда русофоблик кўравериш керак эмас. Путиннинг сиёсатини танқид қилган инсон русларни унинг пропагандаси таъсирида юрганлардан кўра кўпроқ ҳурмат қилиши мумкин. Балки у русларга яхшилик тилаганлиги учун ҳам Путинни танқид қилаётган бўлиши мумкин.


"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

- Ҳа дўстим, нима бўлди? Кайфиятинг йўқ. Рангларинг ҳам сўлиб қолибди.
- Нимасини айтасан. Бир қилган ишим учун хотиним хафа бўлиб «Очлик» эълон қилди.
- Йўғе, ёмон бўлибдику. Неча кундан бери овқат емаяпти?
- Ҳа жуда ёмон бўлди. Бир ўзи овқат емаса майли эди. Бир ҳафтадан бери уйда овқат пишмагани учун оилавий овқат емаяпмиз! 😜😂

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon
Ўзим сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар гa кизикаман сизлага битта канал #тавсия 😊

Телеграмдаги Жаҳон сиёсати|World Politics каналида дунё мамлакатларига оид қизиқарли статистик маълумотлар қўйилаётганлигини кўриб қолдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан.

Каналга уланиш учун ҳавола: https://t.me/joinchat/AAAAAE5G89W_RCe5l9dhog
Сизнингча "турист" ким ? (Беҳазил савол)
public poll

Меҳмонлар – 118
👍👍👍👍👍👍👍 30%

Барчаси – 101
👍👍👍👍👍👍 25%

Чет элликлар – 97
👍👍👍👍👍👍 24%

"Бир қоп доллар" – 71
👍👍👍👍 18%

Билмайман – 13
👍 3%

👥 400 people voted so far.
ҚОЧОҚ, МИГРАНТ ВА ТУРИСТ. Трилогия.

Кеча "Сизнингча "турист" ким?" деб савол бериб сўровнома ўтказдим. Бу саволни Фейсбукда ҳам бердим. Жавоблардан кўпчилик туризм нима ва турист ким эканлигини яхши билмаслиги аён бўлди ва бу мени ажаблантирмади. Илмий тадқиқотлар доирасида бу вазиятга кўп бор дуч келганмиз ва туризм ҳақида инсонларга имкон қадар кўпроқ маълумот бериш керак экан деган хулосага келганман...

Биз баъзан туристларга ҳавас қиламиз. "Туристларга мазза" деймиз. "Мигрантлар" ҳақида гап кетса иккига бўлинамиз. Бирларимиз "Ажаб бўлибди, айб ўзларида, ўз юртида шукур қилиб юрмайдими?" десак, бошқаларимиз "Улар мажбурликдан кетган, уларга ҳам осон эмас" деймиз. "Қочоқлар"га келганда эса табиий равишда кўпчилгимизнинг раҳмимиз келади. Лекин бу учала тоифадаги инсонлар кимлар деб сўралса, буни нафақат тушунтириб бера олмаймиз, балки ўзимиз ҳам яхши тушунмаймиз.

Маълумот учун, 2017 йилдан бери ҳар йили дунёда 1.5 миллиарддан ортиқ турист саёҳат қилган, 2000 йилдан бери таҳминан 200 миллионга яқин мигрантлар ўз юртларини ташлаб бошқа юртларга кетган ва 2008 йилдан бери таҳминан 185 миллион киши қочоқликнинг аччиқ кунларини тотиб кўрган. Ҳайратланарли даражада катта сонлар, тўғрими ?

Мен мазкур мулоҳазаларим доирасида имконим ва билим савиям даражасида бу учала тоифадаги инсонларнинг кимлар эканликларини соддалаштириб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Бугун трилогия мақоланинг 1-қисми «қочоқлар»га бағишланган қисмини эълон қиламан. Эринмай ўқиб чиққанлар афсусланмайди...

"Уч замон" Телеграм каналига аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола
👉 https://t.me/uchzamon