Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"УЧ ЗАМОН" "ДУНЁ БЎЙЛАБ" ДА

Бир ўқувчимиз "Сизнинг постингиз асосида "Дунё бўйлаб" каналида лавҳа берилди, кўринг" деб ёзиб қолди.

Францияда бу канални кўришнинг иложини топа олмагач, лавҳани кўра олмай "Дунё бўйлаб" каналида фаолият юритаётган бир дўстимиздан суриштирдим.
Аниқлашимизча, "Дунё бўйлаб" каналининг яна бир журналисти "Уч замон"нинг ўқувчиси экан ва Хўжа Насриддин Афандига бағишланган постни лавҳа қилган экан. Илтимосимга кўра, лавҳани видеосини жўнатиб бердилар. Бунинг учун ўқувчим бўлган журналист дўстимизга ва менга уни топиб берган қадрдон дўстимизга миннатдорчилик билдираман.

Каналда қўйилган иккита мақола кеча "Жамият" газетасида чиққан эди. Мана "Уч замон" "Дунё бўйлаб"нинг ҳам эътиборига тушибди. Ўқувчиларимиз орасида бошқа ОАВлар вакиллари ҳам бор бўлса ажаб эмас.

Мобадо янги сюрпризлар бўлиб қолса, сизлар билан улашиб бораман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ОНАНГИЗНИНГ ОЁҒИНИ КЕСМАНГ !

"Она табиат"га атаб ясалган ушбу ҳайкал инсонлар қилмишларининг моҳиятини тушунтириб беради. Табиат барчамизнинг, нафақат инсонларнинг, балки ҳайвонлару, хашаротлар, дарахтлару, ўсимликларнинг онаси ҳисобланади.

Одамлар ҳар сафар бир дарахтни ноҳак кесганларида ўз оналарининг оёқларини кесаётган бўладилар. Бу ҳақда ўйлаб кўринг !

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
СТРАСБУРГ ФИЛАРМОНИК ОРКЕСТРИНИНГ ЯНГИ БАДИИЙ РАҲБАРИ ЎЗБЕК !

Юртдошимиз, 32 ёшли талантли мусиқачи Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг янги бадиий раҳбари этиб тайинланди. У раҳбар сифатидаги иш фаолиятини 2021 йил сентябрь ойидан бошлайди. Унгача юртдошимиз ўз ишини сидқидилдан бажариш учун ўз оиласи билан Страсбург шаҳрига жойлашишга қарор қилган.

У 9 йил давомида раҳбарлик қилган Марко Летонянинг ўрнини эгаллайди. Унинг шартномаси қайта янгиланиш имконияти билан 3 йилга имзоланган.

Азиз Шоҳакимов 21 ёшидаёқ Густав Махлер" конкурсини ютиб, дунёга танилган. Ҳозиргача, юртдошимиз дунёнинг энг катта саҳналарида нуфузли оркестрларда дирижёрлик қилиб келмоқда.

Азиз Шоҳакимовни янги лавозим билан муборакбод этаман ва келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилайман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ХАБАРИМИЗ "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" САЙТИДА

Айтиб ўтганимдай, "Уч замон" каналининг ўқувчилари орасида ОАВ вакиллари бўлган дўстларимиз кўп. Ўтган 3 ой давомида канал ниҳоят ўз ўрнини топиб, мақола ва материаллар газеталар, сайтлар ва телевидениялар томонидан эътиборга тушишни бошлади.

Бугунги Страсбург филармоник оркестрига бадиий раҳбар бўлган юртдошимиз ҳақидаги хабар "Янги Ўзбекистон" сайтида эълон қилинибди.

Менга ўқувчилар доим "Сизнинг каналингиздаги материаллар имкон қадар кўпроқ инсонларга етиб бориши керак" деб ёзадилар. Мана аста-секинлик билан ўқувчиларимизнинг тилакларига рўёбга чиқаётганга ўхшайди.

https://yuz.uz/news/ozbek-yigiti-strasburgfilarmonikorkestrining-yangi-badiiy-rahbari-boldi

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
- 45°С иссиқда чанқаб кетсанг нима қиласан ? Бу костюмингнинг оғзи ҳам йўқ экан
- Оғзи бўлмаса нима қилибди. Кўзим билан ичавераман 😜😂👍

"Уч замон"га аъзо бўлмабсиз, бу дунёга келмабсиз 👉 https://t.me/uchzamon
Сиз ҳали ҳам "Уч замон" каналига обуна бўлмадингизми? 👉https://t.me/uchzamon
COVID-19га қарши кураш формуласи : ТАЖРИБАЛАРДАН ХУЛОСАЛАР, КАРАНТИН, ОШКОРАЛИК ВА ШАФФОФЛИК.

Covid-19 янги вирус бўлганлини учун унга қарши курашда давлатнинг бойлиги ёки камбағаллиги, тиббиёт тизимининг ривожланганлиги ёки аксинчалиги катта рол ўйнамаслиги маълум бўлди. Чунки коронавирусга қарши вакцина ва дори йўқ.

Бундай пайтда қандай йўл тутиш керак?

ТАЖРИБАЛАРДАН ХУЛОСАЛАР

Коронавирус ўзидан олдин етиб борган давлатларнинг тажрибаларидан хулоса чиқариш.

Вирус дастлаб Хитойда чиққан пайтда бутун дунё "Бу Хитойнинг муаммоси" деб беътибор бўлди. Бироздан сўнг вирус Италияда тарқалгач, унинг оқибатларини кўриб, Франция Италиянинг хато ва камчиликларидан хулоса чиқара бошлади. Аммо кеч бўлган эди. Вирус Францияга тарқалиб бўлган эди. Италия ва Франция тажрибасидан хулоса чиқаргунча Англияда кеч бўлган эди. Аммо қўшнилардан бир икки ҳафталар орқада вирусга қарши курашни бошлаган Германия унга қарши самарали кураша олди.
Вирусни тан олмай, бошқаларнинг тажрибаларидан хулоса чиқармаган Трамп эса онгли равишда ўз давлатини вирус касофатларига дучор қилди. Бутун дунё чегараларини ёпиб, транспорт қатновларини бекор қилганда энг охиригача ўз чегараларини ёпмаган давлат Россия бўлади. Ҳозирга келиб АҚШ ва Россия энг ёмон натижалар бўйича мусобақалашмоқдалар.

КАРАНТИН.

Вакцина ва дори бўлмагач, вируснинг тарқалиб кетишини ва янги касаллар пайдо бўлишининг олдини олиш бирламчи чора ҳисобланади.

Буни Ўзбекистон бошқа давлатлар тажрибасидан англаб етиб, илк ҳолатлар қайд этилиши билан республикада карантин (сўз шартли равишда ишлатиляпти) жорий этди ва бу самара берди. Аммо давомида ижобий натижалардан ҳаволанган раҳбарлар вирусга қарши курашни ура-урачилик, шоу ва ҳатто масқарабозликка айлантириб юбордилар. Курашнинг асл моҳияти қолиб арзон пропаганда билан машғул бўлинди.

Мажлис ва селекторлар масаласини айтавериб чарчадик, лекин раҳбарлар бас қилмадилар. Мана энди раҳбарлар орасидан ҳам вирус аниқлана бошлади.
Бошқа томондан халқимиз тартибга ўрганмаган халқ эканлиги маълум бўлди. Буни оддий навбатга тўғри туролмаслигимиздан ҳам билар эдик, пандемия буни яққол кўрсатиб берди. Айрим эшакдай қайсар одамлар ҳозирга қадар маска таққиси, қўлларини ювгиси келмайди. Бу худди ўз хавфсизлиги учун камар таққиси келмайдиган ҳайдовчидай гап.

ОШКОРАЛИК

Демократия яхши ривожланмаган, авторитар тузумлар ва диктатураларда "Барчаси яхши, биз барчасини назорат қиляпмиз, биз зўрмиз" деб кўрсатишга интилиш бўлади. Чунки бундай давлатларда халқ ўзаро ишонч, ростини айтиш билан эмас, балки ёлғонлар, куч, манипуляция, гўзал эртаклар билан бошқарилади. Шунинг учун ундай тизимларда озгина ёмон хабар пайдо бўлиши амалдаги режим учун охир замондай туюлади. Шу сабабдан, у ерда статистикалар соҳталаштирилади, муаммолар яширилади ва барчаси яхши қилиб кўрсатилади.

Аммо коронавирус бу режимларнинг ўйинига ўйнамаслиги ачинарли оқибатлар билан аён бўлди. Италия билан бир пайтда Эронда ҳам вирус тарқалди. Аммо Италияга тескари равишда Эрон ўзида коронавирус борлигини инкор этиб келган. Аслида Италиянинг популист ҳукумати ҳам анча вақт яширган ва бутун Италияга тарқалиб кетишига шу сабаб бўлган. Эрон эса аён бўлиб бўлган муаммони йўқ деб ушлаб ўтириш оқибатида унга қарши чора ҳам кўрмаган ва одамлар ёппасига "эркин" ўлиб кетишларига қўйиб берган. Ва ниҳоят яширишнинг иложи бўлмай қолгандагина Эрон ҳукумати муаммони тан олган, аммо кеч бўлган эди.

Шунинг учун, коронавирусга қарши курашишнинг энг оқилона йўлларидан бири бу ошкораликдир. Халққа бор гапни айтишдир. Тўғри, норозилар бўлади. Аммо алдагандан кўра, тўрисини айтганда инсонлар кўпроқ тушунадилар ва оқибатларга қарши курашишда ҳукумат билан бирга бўладилар. Қайси давлат маълумотларни яширса, статистикаларни соҳталаштирса, бошига Эроннинг куни тушиш эҳтимоли бор.
ШАФФОФЛИК

Бўлар иш бўлиб, барчаси ошкор бўлгач, коронавирусга қарши кураш шаффоф олиб борилиши керак.

Кураш пала партиш олиб борилиб, ит эгасини танимасдан, одамлар нима қилишларини билмай қолмасликлари керак.

Ким, нима, қачон, қандай, қаерга, қаерда, қайси ва ҳоказо саволларнинг барчасига жавоблар берилиб, улар кўрга ҳассадай бўлиб, барчага етиб бориши керак.

"Иситмам чиқди, нима қилишим керак?" деб ўзига савол берган одамдан то мураккаброқ саволлари бор бўлган одамгача телевизор, радио, газета, блоглар, ижтимоий тармоқлар, ҳокимиятлар, маҳаллага тегишли бинолар, кучалардаги афишалардан бўлса ҳам ўз саволларига жавоблар олиши керак.

Шифокорлар етишмаслиги, ётоқ жойлар етишмаслиги, дори дармонлар етишмаслиги, 103 да телефонларга жавоб берувчилар етишмаслиги сир эмас. Бу ҳатто ривожланган давлатларда ҳам шундай. Шундай бўлгач, "Ҳамма нарса бор, ҳаммаси зўр, фалон номерга телефон қилинг" деб, кейин одамларни ҳафталаб сарсон қилгунча, уларга тўғрисини айтиш керак.

"Бутун республикада фалон дона ётоқ жойимиз бор, уларнинг фалончаси эгалланган. Фақатгина нафас олиш аппаратига уламаса бўлмайдиганларнигина шифохонага оламиз, қолганлар уйда даволанади" деб қўйиш қийин эмаску.

Ундан кейин уйида қолиб даволанадиганлар учун шифокорлар телефон орқали консультация берадиган тизим яратиш керак. Шунда шифокорлар ҳам барча касаллар билан юзма-юз учрашиб ўзини хавфга қўявермайдилар.

Агар телефонда шифокор "қаровга олмаса бўлмайди" деб топса, ўша беморга зудлик билан тез ёрдам юборилади ва шифохонага олиб келиб, маскалар билан ҳимояланган шифокорлар назоратига берилади.

Асосийси, олиб борилаётган сиёсат, тиббий ва ижтимоий чоралар шаффоф, излаган одам дарров топадиган ва барчага тушунарли бўлиши керак.

ХУЛОСА

Қўшниларимизда вазият оғир, бизда ҳам вазият издан чиқиб бормоқда. Биз пандемияга қарши самарали курашишни истасак, биздан олдин бу муаммоларни бошидан кечирганлар, хусусан қўшниларнинг тажрибаларидан хулосалар чиқаришимиз, БАРЧАМИЗ (раҳбарлар ҳам) карантин қоидаларига амал қилишимиз, вирусга қарши курашда ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилишимиз керак.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
👍1
ЭЙФЕЛ МИНОРАСИНИ СОТГАН ФИРИБГАР !

Ҳаётда турли хил фирибгарликларнинг гувоҳи бўламиз. Аммо бир фирибгар Эйфел минорасини сотиб, уни иккинчи марта яна сотишига оз қолганини биласизми ?

Чехиялик Виктор Лустигнинг номи "Эйфел минорасини сотган фирибгар" деган таъриф билан тарихда қолган. Австрия-Венгрия қироллигидаги аслзода оилалардан бирида катта бўлган Виктор ўзининг аслзодалик маданияти, 5 тилни билиши, олган тарбияларини мисли кўрилмаган фирибгарликлар қилишга ишлатган. Европадаги фирибларидан кейин АҚШга қочиб кетган Виктор кимсан криминал барон Ал Капонени ҳам чув тушириб, пулларини шилиб Парижга қайтиб келади. Аммо кайф-сафо, кўнгилхушликлар сабаб пуллари тез орада совурилиб кетгач, бошқатдан пул топиш ҳақида ўйлай бошлайди.

1920 йилда Виктор Парижнинг машхур "Криллион" меҳмонхонасидаги ўз хонасида ётиб, газетадаги бир мақолага кўзи тушади.
Унда Эйфел минорасининг ҳаражатлари 1-Жаҳон урушидан энди чиққан француз ҳукуматига қимматга тушаётгани ёзилиб, мақола охирида киноя билан "Эйфел минорасини сотсакчи?" деб тугатилган бўлади.

Бу Викторга умридаги энг машхур фирибни амалга оширишга ғоя беради. Виктор тезда ҳукуматнинг номидан Эйфелни сотишга оид "тендер" учун соҳта ҳужжатларни тайёрлаб, ўзини ҳукумат вакили деб таништириб, таклифни 5 та метал саноати билан шуғулланадиган компанияларга юборади. Уларга ҳукумат Эйфелни бузиб ташламоқчилигини ва металчиларга сотмоқчилигини ёзади. Компания бошлиқлари билан "Криллион" меҳмонхонасида учрашиб, кейин уларни Эйфелни кўришга олиб боради. Минора олдига бориб, ўзига ясаб олган соҳта ҳужжатни кўрсатади ва унинг бахтига Эйфелнинг ҳодимлари бунга ишонадилар ва минорани очиб берадилар.

Виктор компания раҳбарлари орасидан энг соддасини танлаб оладида у билан алоҳида учрашиб, минорани унга олиб беришга ваъда беради. Бунга лаққа тушган тадбиркор хурсанд бўлиб, бир зумда Эйфелни "сотиб олади". Пулни қўлга киритган Виктор Австрияга қочиб кетади. Аммо Эйфелни сотиб олган тадбиркор чув тушганини билгач, шарманда бўлишдан қўрқиб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмайди ва Виктор пул ўзига қолганидан хурсанд бўлади.

Бир ойдан кейин Виктор Лустиг Париехга келиб, Эйфелни олдинги сценарий бўйича яна бир марта сотмоқ чи бўлади. Аммо сотиб олувчи ундан шубҳаланади ва полицияга хабар беради. Виктор дарров чамадонларини йиғиштириб, АҚШга қочиб кетади. АҚШда ўзи чув тушириб кетган Ал Капоненинг қайта ишончига кириб, соҳта пуллар ишлаб чиқариш билан шуғуланади.

Соҳта пуллар яратиш жинояти бўйича 1935 йилда қўлга олинган Виктор Лустиг 15 йилга озодликдан маҳрум этилади ва 1947 йилда қамоқда пневмония касалидан вафот этади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уйда қолинг ва электрон китобларни ўқинг.

"Электрон китобларни қаердан оламан" дейдиган дўстларимиз учун "Китоблар омбори. Книжный склад" каналини тавсия қиламан.

Каналга уланиш учун ҳавола :
https://t.me/joinchat/AAAAAE1TBucK8yApofdSKA
ОЗАРБАЙЖОН ВА АРМАНИСТОН ЎРТАСИДАГИ ВОҚЕАЛАРГА МУНОСАБАТ

2020 йил 11 июль куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий тўқнашув келиб чиқди ва 4 озарбайжонлик аскарлар вафот этди. Эртаси куни тарафлар тўқнашувни тўхтатишга келишиб олган бўлишларига қарамасдан орадан икки кун ўтиб, тўқнашувлар қайтадан бошланди ва ҳозир ҳам вазият таранглигича қолмоқда. Табиийки, иккала тараф ҳам қарши тарафни жанжални бошлаганликда айбламоқда.

Бир тарафдан Туркия Озарбайжонни ҳар қанақасига қўллашга ваъда берган бўлса, бошқа тарафдан Россия Туркияни Озарбайжонга ёрдам бермасликка чақирди. Турли давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам тарафларни қизишмасликка ва муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб баёнотлар берди.

Бир томондан, Арманистон Озарбайжоннинг стратегик объектларига зарба бериш билан таҳдид қилган бўлса, Озарбайжон ўз навбатида зарурат бўлса Арманистоннинг АЭСига зарба беришга тайёр эканлигини билдирди.
Одатда сиёсий ва ҳарбий инқирозлар жуда мураккаб бўлиб, уларни таҳлил қилишда ҳолисликни сақлаб қолиш ва тўғри, текширилган маълумотларни топиш осон бўлмайди. Чунки тарафлар доим ўзини ҳақ деб ўз аргументларини илгари суради. Озарбайжон-Арманистон муносабатларидаги инқироз ҳам бундан мустасно эмас. Мен бу инқирознинг билимдони бўлмаганлигим учун имкон қадар ҳолис ва қисқароқ муносабат билдиришга ҳаракат қиламан.


ҚИСҚА ТАРИХ

Бу инқирознинг илдизлари Чор Россияси даврларига бориб тақалади. 1918-1920 йилларда иккала давлат ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудудлари учун уруш бўлади. 1920 йилда "Париж тинчлик конференцияси" ва 1921 йилда совет ҳокимияти Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ССРнинг ҳудуди деб қарор чиқаради. 1923 ва 1937 йилларда, совет ҳукумати қарори билан Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидаги автоном вилоят деб қарор чиқаради ва бу ҳудуд 1991 йилгача Озарбазйжон ҳудуди бўлиб қолади.

Тоғли Қорабоғ аҳолисининг катта қисми арманлар эканлиги бор гап, бироқ ҳудуд расман Озарбайжон ҳудуди бўлган. 1991 йилда Арманистоннинг қўллови билан "Тоғли Қорабоғ"нинг арманлари ўзларини мустақил республика деб эълон қиладилар. Бунинг натижасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида уруш юз беради. 1993 йилда Арманистон армияси озарбайжонликларни қирғин қилганлиги ва уларни қувиб юбориб, ҳудудларини эгаллаб олганлиги учун БМТ томонидан "оккупация" деб қарор чиқарилади.

Инқирозни ҳал қилиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан "Минск гуруҳи" тузилади ва унга Россия кафолатчи бўлади. 1994 йилда тарафлар "ўт очишни тўхтатиш"га келишиб оладилар. Шунга қарамасдан, ўтган йиллар давомида иккала тараф ўртасида бир неча бор ҳарбий тўқнашувлар юз берган. Охирги бор энг катта масштабдаги тўқнашув 2016 йилда юз берган эди. Орадан 4 йил ўтиб, яна тўқнашув юзага келди.


ПОЗИЦИЯЛАР

Юририк томондан, БМТ ҳам, Европа суди ҳам Арманистон Озарбайжон ҳудудини босиб олган деб қарор чиқарган ва Арманистонни босиб олган ҳудудларини Озарбайжонга қайтариб беришга чақирган.

Дунёнинг аксарият давлатлари, хусусан Ўзбекистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг ҳудуди деб билади ва тарафларни Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклашга чақириб келади.

Туркия ҳам қўшни, ҳам Озарбайжонга қардош давлат ва Арманистонга душман давлат сифатида доим Озарбайжонни қўллаб келади.

Лекин бу позицияларнинг ҳеч бири, ҳатто Озарбайжон ва Арманистоннинг ўзлари ҳам бу муаммони ҳал этишга қодир эмаслар. Чунки бу муаммода собиқ СССРнинг барча низоларида бўлгани каби Россиянинг позицияси асосий ҳисобланади.

Аслида 1991 йилдаги урушнинг бошланишида ҳам совет ҳукумати ва кейинчалик Россиянинг қўли бор деб ишонилади. Озарбайжон-Арманистон муносабатларидаги таранглик Россиянинг Жанубий Кавказ минтақасидаги ҳукмронлигининг кафолати ҳисобланади. Бу инқирознинг олдида ҳатто Чеченистон муаммолари ҳам Россиянинг арзимас ички муаммолари ҳисобланади. Шунинг учун Россия бу муаммолар ҳал бўлишидан манфаатдор эмас.

Бир тарафи Эрон, бир тарафи Туркия, бир тарафи Каспий денгизи ва Марказий Осиё бўлган ҳудуд "ҳаёт-момот" даражасидаги стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу сабабдан, Озарбайжон-Арманистон тўқнашувлари баҳонасида Россия Арманистонга ўзининг 102-ҳарбий базасини жойлаштирган.

Арманистон ўз ҳудудидаги ҳарбий база учун Россиядан ижара пули олишнинг ўрнига, унга ўзи пул тўлаганлиги учун Арманистон сиёсий доираларида баъзан норозилик чиқишлари бўлиб туради. Шу сабабдан, Россия баъзи-баъзида Арманистонга 102-базанинг кераклигини англаттириб туришига тўғри келади. Айрим таҳлилчилар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувлар шунинг учун атайлаб қўзғаб турилади деб ҳам таҳмин қиладилар.
ОДКБ (коллектив хавфсизлик бўйича шартнома ташкилоти) доирасида Арманистонга қарши қилинган ҳар қандай ҳужум Россияга ҳам қарши ҳужумдай қабул қилинади. Бунинг устига, 102-базадаги ҳарбийлар Арманистонни ҳимоя қилиш учун ўладиган бўлсалар, буни ҳам Россия ўзига қарши деб билади ва қарши ҳарбий ҳужум қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шу сабабдан, Россия истаган маҳал Озарбайжонга қарши урушмоқчи ёки унга сабоқ бериб қўймоқчи бўлса, буни Арманистон орқали қилиши мумкин бўлади. Бу стратегия Грузиядаги уруш пайтида яхши қўлланган эди. Грузиядан ажралиб олган ҳудудга Россия базаси кафолат сифатида жойлаштирилиб қўйИб, Грузия урушни бошлаши учун провакация қилинган. Оқибатда Россия "Бизнинг аскарларимиз ўлди" деган баҳона билан 5 кун ичида Грузияни босиб олди ва НАТО узоқ йиллар давомида Грузияга берган ҳарбий инфраструктурани вайрон қилиб, чиқиб кетди. Ва "мақсадимиз босиб олиш эмас эди, қаранг, ўзлари бошлади" деб ўзини оқлаб қўяверди.

Озарбайжон-Арманистон тўқнашувларида ҳар сафар мана шу сценарий Озарбайжонга хавф солади ва Озарбайжон буни билади. Шу сабабдан, доим Арманистон томондан провакацияларга фақат пропорционал жавоб қайтаради ва тўхташ керак бўлганда тўхтайди. Ваҳоланки, унинг ҳозирги ҳарбий қудрати Тоғли Қорабоғни бир неча кун ичида босиб олишга етади.


ХУЛОСА

Кириш сўзида айтганимдай, бу сафар тўқнашувни ким бошлади, ким айбдор ва ҳоказоларни билмайман. Оқибатлари оғир бўлмаслиги учун мен у тезроқ тугашининг тарафдориман.

Аммо бир кун келиб бу инқироз бутунлай ҳал бўлиши учун албатта Россия "ўйин"дан чиқиши керак. Акс ҳолда, бутун дунё, ҳатто озарбайжонлар ва арманларнинг ўзлари хоҳласалар ҳам Россия унинг тугашига йўл қўймайди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН УЧ ОЙЛИК БЎЛДИ !

Азиз обуначилар,

Бугун "Уч замон" канали 3 ойлик бўлди. Ҳали чақалоқ бўлишига қарамасдан, канал ўз ўрни, содиқ ўқувчилари ва нуфузига эга бўлиб, каналдаги материаллар оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборига туша бошлади. 👏👍

"Уч замон"бекка узоқ умр, бахт, сиҳат-саломатлик, муваффақиятлар ва ижодий ҳамда илмий зафарлар тилаймиз! Катта йигит бўлганида чиройли қизлар орқасидан...😍😜😂

Ия, нималар деяпман, узр, узр, узр, Катта йигит бўлганида барчага, халқимизга, юртимизга ва бутун дунёга хизматлари тегадиган ажойиб йигит бўлсин!

"Уч замончилар" доим энг зўрлари бўлиб юрсинлар! 🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўлай агар, пайғамбар эмасман. Монтаж қилиб чиқариб юборишибди. Видеони тарқатганларни налатлейман ва қоралейман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МИНИ САРҲИСОБ !

"Қуруқ қошиқ оғиз йиртар" деганларидай, "Уч замон" каналининг ўтган 3 ойлик мини сарҳисобини қилишга қарор қилдим.

Каналда кунига ўртача 5-10 та пост қўйилмоқда. Постлар орасида ҳазиллар, ҳажвиялар, қисқа материаллар, янгилик ва хабарлар, кундалик воқеа ва ҳодисаларга изоҳлар, шарҳлар ва муносабатлар ёзилиб келмоқда.

Ўқувчиларимиздан келадиган мурожаатларга, агар улар ҳурмат билан ёзилган бўлса, имкон қадар муносабат билдириб, жавоблар ёзиб келмоқдаман.

Буларнинг барчасидан ташқари каналда, "Маҳаллий туризм" рукни остида 8 та мақолача, "Марказий Осиё иттифоқи" ғоясига оид 12 та таҳлилий мақола, "КунАнекдоти" рукни остида 32 та латифа ва ижтимоий ва сиёсий мавзуларда 35 та таҳлилий мақолалар эълон қилибман.

Буларнинг барчасини жамлаб, керак пайтда топиб ўқишга осон бўлиши учун мундарижа шаклида ушбу ҳаволага жойлаб қўйдим:

https://t.me/uchzamon/438

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЁҒОЧ МИЛТИҚ БИЛАН КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

Ўқувчиларимиз бир неча кундан бери "Тез ёрдам" келмаётганлиги ҳақида ёзишяпти. Яна кимлардир шифокорлар ишга боришдан бош тортаётганлигини танқид қилган ва шуларга муносабат билдиришимни сўрашган.

"Тез ёрдам" келмаётганлиги, 103 телефонга жавоб бермаётганлиги ва бошқа муаммолар ҳақида ёзмаган блогер, гапирмаган зиёли қолмади. Ҳатто "Тез ёрдам" келмаганлиги сабабли вафот этганлар сони ҳам очиқ айтилди.

Аммо ишга боришдан бош тортаётган шифокорлар борасида аниқлик киритишга мажбурман. Шифокорлар ишга боришдан бош тортмаяпти, улар ҳеч қандай шароитларсиз ишга бориб, камикадзеларга ўхшаб коронавирусни юқтириб олиб, кейин оила аъзоларига, болаларига ҳам юқтириб, ундан кейин ўлиб кетишдан бош тортишяпти. Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан ўлган нечта шифокорларнинг видеолари тарқалди ? Уларни ҳатто статистикага ҳам қўшишмади. Аммо буларнинг борини барча кўриб, билиб турибдику.

Шифохоналарда шифокорлар ишлашлари учун шароитлар йўқ бўлгач, бу худди урушга ёғоч милтиқ бериб, "Олға" дегандай гап.

Иккинчи жаҳон урушида рус зобитлари барча аскарларга милтиқ етказиб бера олмаганлари сабабли немисларни ишонтириш учун совет аскарларига ёғоч милтиқ бериб, олға боришга буюрганлар. Бу чора туфайли, совет армиясидан инсоний талофатлар кўп бўлган, аммо у иш берган. Чунки душман тараф ҳам одамлар бўлганлиги учун тактика уларга руҳий таъсир қилган ва немислар ўқ дориларини ёғоч милтиқ кўтарган аскарларни ўлдиришга сарфлаганлар.

Коронавирус эса одам эмас. Уни руҳан қўрқитиб бўлмайди ва унга қарши "ёғоч милтиқ" билан борган шифокорнинг ўзлари ҳам ўлади, бошқаларни ҳам ўлдиради ва энг асосийси бундан барибир душман енгилмайди. Шу сабабли, ўлиб кетиш учун ишга боришдан бош тортаётган шифокорларни тушунса бўлади.

Блогер Нурбек Алимов яхши сўровнома ўтказди. У дастлаб, шифокорларнинг ишдан бўшаб кетганларини ва беморга қарамаганлигини тушуниш ва кечириш мумкинми деб сўради ва кўпчилик инсонлар "Ҳа" деб жавоб бердилар. Ундан кейин "Ҳамма воситалари билан таъминланган ҳолда ташлаб қочса кечириш мумкинми?" деб сўради ва кўпчилик "Йўқ" деб жавоб берди.

Шифокорлар шароитларсиз ишлаши мумкин эмаслигини инсонларнинг ўзлари ҳам тушуниб турибдилар. Агар барча шароитлар яратилган бўлиб, уларга ойлик маошлари ҳам берилганда шифокорлар қочсалар, унда шифокорларни айбласа бўлар эди. Менимча, шароитлар бор бўлганида шифокорларнинг ўзлари ҳам қочмаган бўлар эди.

Мен шифокорларимиз беморларни даволашларининг тарафдориман. Аммо олдин давлат қанча пули кетса ҳам шифокорларга барча шароитларни яратиб бериши керак деб ҳисоблайман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Шукрулло (Юсупов) вафот этибди.
Шукрулло домланинг жойлари жаннатда бўлсин. Оила аъзолари ва яқинларига сабр тилаймиз!