Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
НИМА ҚИЛА ОЛАСИЗ ?

Канадада бўлиб ўтган ривожланган давлатлар йиғилишида АҚШ ўз айтганини бошқа барча давлатларга ўтказа бошлайди. Табиийки, бу бошқа иштирокчи давлатлар манфаатларига тўғри келмайди, лекин буни АҚШга айтишга ботинишмайди.

Япония вакили ўзида куч топиб АҚШ вакилига "АҚШнинг энг катта кредитори Япония бўлади. Биздан фалон триллион қарзингиз бор. Агар биз уларни тўлашни талаб қиладиган бўлсак, аҳволингиз чатоқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бизнинг ҳам манфаатларимизни ҳисобга олинг" дейди.

Бундан АҚШ вакили қўрқиб кетадими ? Йўқ. У хотиржамлик билан Япония вакилига қараб шундай дейди :

- Масалан биз бугундан бошлаб ўша қарзларни сизга тўламасликка қарор қиламиз ва ҳеч қачон тўламаймиз ? Нима қила оласиз ? Қўлингиздан нима келади ?

Япония вакили жавоб бера олмай жим қолади....
Жамиятмизда муаммолар тиқилиб ётибди. Мана кечаги мисол. Навбатдаги чет эллик ўзбек инвестор Тошкентдаги катта паркни текинга "сотиб олибди". Бу биринчиси эмас. Бу деярли одатга айланди. Бутун республикани "чет элликлар"га текинга бериб бўлишяпти. Нима қила оласиз ?

Пандемия инқирози тиббиёт тизимизмизнинг дабдала эканлигини кўрсатди. Беморлар нима қилишларини билмайди, одамлар "Тез ёрдам"ни кутиб ўлиб кетяпти, раҳбарлар селектор қилиб ётибди, ҳамма норози. Хўш, нима қила оласиз ?

Барча мансабларни кексалар эгаллаб олган. Улар урса ҳам, сўкса ҳам, ўмарса ҳам ўрнидан кетмайди. Жуда бўлмасдан мансабдан кетадиган бўлса, бошқа бир мансабга қўйилади. Ёшлар келажагимиз дейилади, амалда эса барча зарбани ўзига олиб, қурбон бўлиб кетадиган ўринбосар мансабларга қўйилади. Нима қила оласиз ?

"Сардоба" воқеаси жим бўлиб кетди. Унда шамол, ёмғир, 30 ёшли муҳандис, каламушлар, балиқлар, хуллас асосий айбдорлардан бошқа ҳамма айбланди. Халқ адолат талаб қилди, аммо у ҳали ўрнатилгани йўқ. Нима қила оласиз ?

Йўллар дабдала, газ, свет, тоза сув йўқ, ойликлар паст, коррупция, порахўрлик, таниш-билишчилик урчиган, таълим тизими яроқсиз, ЕОИИга кириб кетяпмиз, миллионлаб юртдошларимиз чет элларда сарсон... Зато, осмонимиз мусаффо !

Хўш, нима қила оласиз ? Нима қила оламиз ? Қўлимиздан нима келади ? Айтинглар !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"ZOOM" орқали вебинар ташкил қилиш ғоясини рўёбга яқинлашяпти. Шундан келиб чиқиб, сизларга савол :

ҚАЙСИ МАВЗУЛАРДА ВЕБИНАР (презентация, суҳбат, мунозара) ҚИЛИШИМНИ ХОҲЛАЙСИЗ ?

Менинг билимларим доираси ижтимоий-гуманитар фанлар, хусусан сиёсатшунослик, тарих, сициология, антропология, туризм, филология. Сиз сўраган барча мавзуларда билимларим етарли бўлмаслиги мумкин ва қила олмайдиган мавзуларим учун олдиндан узр. Техник ва махсус билимларни талаб қилмайдиган соҳалардаги мавзуларни ўрганиб чиқиб, ёритиб беришга ҳаракат қиламан.

Жавобларингизни изоҳларда ёзишингиз ёки менга бот орқали @Uchzamongamaktub_bot га юборишингиз мумкин.

ПС. Барча ёзганларга битта-битта жавоб бермасам хафа бўлманг. Ёзганларингизни оляпман. Ўзимга рўйхат қилиб оламан.
ТУРК СЕРИАЛЛАРИ "СЕВИМЛИ"ГА ГОНОРАР ТЎЛАБ ТУРСА БЎЛАР ЭКАН.

"Севимли" каналининг, бугун, яъни 19 июль куни эрталаб 5:00 дан 12:30 гача дастури.

Режалаштирилган ягона кўнгилочар дастур, Юлдуз Турдиеванинг концерти ҳамма ухлаб ётган пайт, соат 5:00 га қўйилган. Бир дона мультфильм, "Замон" информацион дастури ва 12:30 да ҳинд киносиям бор.

Энг ажойиби, шу қисқа вақт ичида 3 дона турк сериали берилар экан. Эхеее, "Севимли" канали турк сериалларини севиб қолганми? Кунига бир, узоғи билан икки марта берса майли, тушгача уч марта турк сериал бериш ҳам бўларкан. Ҳали тушдан кейин ким билсин яна берса, ундан ҳам кўп марта бераркан.

Турк сериаллари "Севимли"га гонорар тўлаб турса бўлар экан. Чунки турк сериалларига бунчалик муҳаббатни қадрламаса бўлмайди. 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
- Агар шу расм УзАда чиққанида, сизнингча суратдаги кимлар монтажда олиб ташланган бўлар эди?
- Блокнот ушлаб турган ака, камерачи, чала кўриниб қолган магазинчи Ғайбулла ва оқ кийимдаги йигит. Озгина ёрдам бераман. Қизил кўрсаткич билан кўрсатилганлар... 😜😂

ПС. Ҳазил. Ҳушнудбек Худойбердиев бундай хатони қилганлар билан гаплашиб, уни қайта такрорламайдиган қилган бўлса керак.😊

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм ! #Mahalliyturizm !

АФРОСИЁБ ДЕВОРИЙ ТАСВИРЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАРМИДИНГИЗ ?

Самарқанд деганда ҳаёлга Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳи зинда мажмуаси келади. Аммо бу ёдгорликлар Самарқанднинг энг қадимий даврлари эмас, балки Темурийлар давридан Шайбонийлар давригача, 14-16 асрларгача оидлари ҳисобланади.

Самарқанд шаҳрининг шимолида қадимий Афросиёб шаҳри, Сўғдиёна давлати пойтахтининг қолдиқлари бор. Шаҳар мўғуллар томонидан вайрон этилгач, Самарқанд шаҳри ҳозирги ўрнида қайта қурилган.

У ердан топилган 6-7 асрга оид деворий суратлар дунёга машхур. Асосий хона ичидаги тўрт тараф деворлар турли суратлар билан безалган. Хона тўрида Вархуман дунё элчиларини қабул қилиши, чап тарафда қандайдир диний маросим ва ўнг томонда хитой маликаси иштирокидаги ов тасвирланган. Ҳозирда "Афросиёб" музейида оригинал ҳолида жойлаштирилган ва уларни бориб кўриш мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СОЧЛАРИМНИ ХЎЛЛАБ БЎЛГАНДИМ

- Дадаси, менга шкафда турган нариги шампунни олиб келиб беринг
- Сен ўзинг билан шампун олиб кириб кетган эдингку. Ҳаммасини ишлатиб бўлдингми ?
- Йўқ, бу шампун қуруқ сочлар учун экан. Мен сочларимни аллақачон хўллаб бўлган эдим. Ёзувни кейин кўриб қолдим
- ... 🙄😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19: БАРЧА ГАП МЕНЕЖМЕНТДА

Коронавирус олдида тиббиётни айблаб бўлмайди. Барча гап бошқарувда, ташкилотчиликда, менежментда.

Шаҳрисабзлик шифокор Зокир Юсуповнинг сўзларига қулоқ солинг. У ўзидан, билимидан, тиббиётнинг ожизлигидан нолимаяпти.

У ишни қандай тўғри ташкил қилса самарали бўлиши бўйича тавсияларини беряпти. Тўғри гапларни айтяпти.

Кўринг, тингланг ва тарқатинг. Барчага етиб борсин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Илгари "Инсон ҳуқуқлари" деган нарса бўлмаган. "Инсонлар"нинг ҳуқуқлари 1789 йилдан кейин жорий қилинган ва ҳозиргача тўлиқ ўрнатилган эмас.
Ҳозир "Табиат ҳуқуқи" ўрнатиш бўйича ҳаракатлар бўляпти. Агар у жорий этилса, қўллаб-қувватлармидингиз ?
Anonymous Poll
70%
Ҳа, яхши бўларди. Қўллардим
7%
Йўқ, кераги йўқ. Қўлламасдим
18%
Бир нарса дейиш учун билимларим етарли эмас
4%
Менга фарқи йўқ
"ХОРАЗМ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР" КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ !

Бундан 7 йил олдин Париждаги Сорбонна университетида "Хивада маданий туризм" мавзусидаги диссертациямни "5" баҳога ҳимоя қилгандим. Диссертация бўйича тадқиқот давомида Хоразм воҳаси бўйича маълумотлар жуда кўплиги, шунга қарамасдан Хоразм ҳақида, хоразмликлар ҳақида инсонлар, ҳатто хоразмликларнинг ўзлари ҳам кўп нарса билмасликларига гувоҳ бўлгандим.

Шунда Хоразмни, хоразмликларни аввало ўзларига, қолаверса барчага таништириш учун Фейсбукда "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳини ташкил қилган эдим. Ҳозирга келиб, гуруҳ катта жамоага айланиб, ижтимоий тармоқлардаги хоразмликларнинг юзига айланди. Фейсбук, Инстаграм, Ютуб, Телеграмдаги гуруҳ, канал ва саҳифаларнинг аъзоларининг умумий сони 100 000 га яқинлашиб қолди.

Уларда Хоразм ҳамда хоразмликлар, уларнинг тарихи, цивилизацияси, маданияти, урф-одатлари, илм-фани тўғрисида қимматли маълумотлар олиш мумкин.

МЕН БАРЧАНГИЗНИ "ХОРАЗМ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР"НИНГ ЯҚИНДА ОЧИЛГАН КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН. Канални бошқаларга ҳам тавсия қилинглар!

Каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
НОН АЗИЗ!

Ноннинг ўзи ҳам, ушоғи ҳам нон. Нон тандирда пишадими, духовкадами, барибир азиз!

Доимо нондай азиз бўлинг, Азиз Учзамончилар! 😍😋🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

БИЗ ҲАМ ЎҒРИМИЗ ДЕБ ЮРИБМИЗ-ДА!

Донғи кетган ўғрилар гуруҳи бир давлатнинг барча вилоятларида коронавирусга қарши пул йиғиляпти экан деган хабарни эшитиб қолиб, у ердаги пулларни ўмармоқчи бўлибди.

Гуруҳ аъзолари кичик гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир вилоятга жўнаб кетишибди. Белгиланган вақт келганда барчалари ўзлари борган вилоятдаги СЭС кассасидан пул ўмариб қочибди. Эртаси куни барча ўғрилар бошқа давлат ҳудудида йиғилиб, ўмарилган пулларни санашибди. Ҳар бир вилоятдан таҳминан 100 миллион сўм атрофида ўғриланган экан ва жаъми 1,5 миллиард сўм пул бўлибди.

Улар "бу ҳақда ўша давлат телевиденияси нима деяпти экан?" деб телевизорни ёқишибди. Телевизорда барча вилоятлар СЭС раҳбарлари чиқиб битта-битта интервью берибдилар. Уларнинг ҳар бири ўз кассасидан катта пуллар ўмарилганини афсуслар билан айтибди. Раҳбарлардан энг кам суммани айтиб интервью бергани "Ўғрилар кассимиздан 2 миллиарддан ортиқ пулни ўғрилашди" деб гапирибди. Якунда "беморларнинг пулларини ўмаришдан тап тортмайдиган мараз ўғрилар жами 50 миллиард сўмдан ортиқ пулни ўмарганликлари" айтилибди.

Буни кўрган ўғри боши ҳайрат билан ўз шерикларига дебди :

- Биз ҳаётимизни хавфга қўйиб, шунча вилоятлардан ўмарган жами пулимиз 1,5 миллиард пул бўлди. Бу раҳбарлар ҳеч нарса қилмай туриб, бир интервьюда 48,5 миллиард пулни ўмариб юборишди. Бизам ўғримиз деб юрибмиз-да!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

ФРАНЦИЯ КОРОНАВИРУСНИНГ 2-ТЎЛҚИНИНИНГ ОЛДИНИ ОЛМОҚЧИ.

Франциянинг айрим ҳудудларида коронавирусга чалиниш бўйича ўсиш кузатилганлиги сабабли, пандемиянинг иккинчи тўлқини юз беришининг олдини олиш мақсадида, бугундан бошлаб, ёпиқ биноларга маска билан кириш мажбур қилиб қўйилди. Бу қоидага амал қилмаганлар 135 евро жарима тўлашларига тўғри келади.

Шу пайтгача, ёпиқ жойларда маска тақиш тавсия қилинса ҳам мажбурий эмас эди. Шунга қарамасдан, кўплаб муассасалар, аэропорт, вокзал, почта, дўкон ва ҳоказолар "мажбурий" деб инсонларга маска тақишни мажбурий қилиб келаётган эдилар.

Франция бош вазири Испанияда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётганлиги сабабли у ерга бормай туришни тавсия қилди ва яқин орада Испания билан чегаралар ёпилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб Европа иттифоқи давлатлари ўзаро чегараларини очган эди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
НАНТ ИБОДАТХОНАСИ ЁНИБ КЕТДИ

Ўқувчиларимиздан бири Франциянинг Нант шаҳридаги ибодатхонанинг ёниб кетганлиги ҳақидаги фикримни сўраб ёзди.

2020 йил 18 июль куни эрталаб одамлар Нант шаҳридаги қадимий ибодатхона ёнаётганини кўриб қоладилар. Ибодатхонанинг ичида бирданига 3 жойда бошланган ёнғин, унинг анча қисмини, хусусан 17 асрга оид улкан орган чолғу асбобининг кулини кўкка совуради.

Бирданига ўз-ўзидан 3 жойда ёнғин чиқиши мумкин эмас деган таҳмин билан полиция жиноий иш очади ва жума куни ибодатхона эшигини ёпиши керак бўлган Руандалик мухожирни ҳисбга олади.

Аммо якшанба куни у сўроқ қилиниб, қўйиб юборилади. Чунки жума куни ибодатхонага ундан кейин бошқалар ҳам киргани маълум бўлади. Бундан ташқари ёнғин чиққан учала жойда электр мосламалари жойлашганлиги ёнғин ўзи чиққан бўлиши мумкин деган таҳминларни ҳам илгари суради. Ҳозир илмий полиция ишни ўз қўлига олган ва айбдорлар аниқланган эмас.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЛАТИФАНИ АНГЛАШ ҲАММАГА ЭМАС.

Баъзан инсонлар латифаларни енгил, мазмунсиз, кераксиз ва бекорчилар вақтни ўтказиш учун ўйлаб топилган вайсақи гаплар деб ўйлайдилар.

Менга "Ҳажвия, латифалар сизнинг даражангизга тўғри келмайди. Жиддийроқ нарсалар ёзсангиз бўлмайдими?" деганлар ҳам бўлган. Албатта менинг даражамни қайғурганлари учун раҳмат, аммо барчаси улар ўйлагандай эмас.

Латифаларнинг кучи, мазмунларининг юки, мақсадларининг нишони шунчалар қудратлики, уларни англаш учун инсонга баъзан унча-бунча даражалар ёрдам бера олмайди. Латифаларнинг ичига яширинган ҳақиқатлар инсонларни бир марта кулдирса, уларни юз марта йиғлатиб, минг марта куйдириши мумкин.

Исбот учун, бугун ёзган анекдотимга дўстларимиз қўйган смайликларнинг суратини кўрсатишим мумкин. Улар кулишни билмаганликларидан эмас, балки латифанинг ичидаги ҳақиқатни ичларидан ҳис қилганларидан шу смайликларни қўйганлар.

Шунинг учун, латифани англаш ҳаммага эмас. Уни тушунишга ҳамманинг даражаси етавермайди.

👉https://t.me/uchzamon
Хушхабар борга ўхшайди!

Хитой ва Англияда ишлаб чиқарилган вакциналар беморларда етарлича иммунитет яратганмиш!

Манба : Франс Инфо

Рост бўлсин ! 🙏🙏🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўзбекларнинг "чет эллик инсвестор" қиёфасида келиб давлат бойликларини ўзлаштириши мана шундай юз беради 🤦‍♂️😜☝

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТЎҒРИСИНИ АЙТИНГ, ҚАНЧА БЕМОР ҚАБУЛ ҚИЛА ОЛАСИЗ ?

Бир неча кунлар олдин "Тез ёрдам" келмаётгани ҳақида эшитаётган бўлсак, сўнгги кунларда коронавирус эканлиги тасдиқланиб, уйида аҳволи оғирлашиб қолган беморларни шифохоналарга олишмаётганлиги, жой йўқлиги ҳақида хабарлар кўпайиб кетди. Ўзимиз биладиган, танийдиган инсонлар ҳам ёрдам ёки маслаҳат сўраб ёза бошладилар.

Барчаси яна шаффофлик, ташкилотчилик, бошқарувга бориб тақаляпти.

Аҳвол оғирлиги, шифохоналар хоҳласалар ҳам барчани ололмасликлари тушунарли. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай бўлганлиги ҳам бор гап. Аммо, БАРАКА ТОПГУРЛАР, МАЪЛУМОТ БЕРИНГЛАР, АЙТИНГЛАР, ТУШУНТИРИНГЛАР !

Март ойида Францияда беморларни қабул қилиш бўйича муаммолар юзага келди. Беморларнинг сони кунига 10 минглаб, ўлганлар сони минглаб ҳисоблана бошланди. Шифохоналарга беморлар сиғмай коридорлар ҳам беморларга тўлиб кетди.

Шунда ҳукумат халққа вазиятни ошкора тушунтирди. Бутун Францияда реанимация кароватлари сони бор йўғи 5000 дона экан ва уларнинг маълум қисми реанимациядаги бошқа касаллар билан банд экан. Бўш кароватларнинг 2000 донаси Париж шаҳри ва атрофларида бўлса, қолган 3000 донаси вилоятларда экан. Шундан кейин вилоятлардаги беморлар сони қараб чиқилиб, қайси вилоятда беморлар кам бўлса, беморлар поездларда шу вилоятларга юборилди.

Коронавирус оғир аҳволга келиб қолган беморга оддий кароват бўлмайди. Унга нафас бериш аппарати билан реанимация каровати керак. Акс ҳолда, барча бинолар, мактаб ва ётоқхоналар касалхонага айлантирилиб, ичига беморлар ётқизилган бўларди. Кароватлар жиҳозланмаган бўлгач, беморларни йиғишдан фойда йўқ.

Шу пайтда Германияда 20 000 дона реанимация кароватлари бор бўлган ва беморлар сони кам бўлган. Шу сабабдан, Германия Францияга қўшни вилоятлардаги беморларни ўз касалхоналарига қабул қилган. Тез орада, аппаратлар сотиб олиниб, Франция реанимация кароватлари сонини 15 000 донага, Германия эса 40 000 донага етказган. Бу орада жой етишмаслиги муаммоси давом этиб турган, ҳар ҳолда муаммонинг бошқарувини халқ ҳам, мутасаддилар ҳам шаффоф равишда кўриб турганлар.

Билишимча, Ўзбекистонда бирон марта реанимация кароватлари сони ва қайси вилоятда нечта кароват борлиги айтилмади. Бунинг устига тести чиқишини кутиб, шифохоналардаги кароватларни эгаллаб ётган беморлар муаммоси ҳам кенг тарқалганлиги айтиляпти.

Ҳурматли мутасаддилар, аҳволи реанимацияга олмаса бўлмайдиганларни шифохоналарда сақлаб кароватларни банд қилманглар. Улар кароватларни эгаллаганларидан ташқари, аслида касал бўлмасалар касални юқтириб олишлари ҳам мумкин.

Ўзбекистондаги кароватлар сонини, нафас берувчи аппаратлар сонини очиқ айтинглар. Уларни беморлар сони, касалликнинг ўсиш суратига солиштириб чиқиб, яна нечтаси кераклигини айтинглар ва уни ҳал қилишга ҳаракат қилинглар.

Бу гаплар оддий ташкилотчилик ишлари. Уларни тушуниш учун гений бўлиш шарт эмас.

Фақат, илтимос, ҳеч нарса айтмай ёки "Ҳаммаси яхши" деб халқни умид билан куттириб, ўлиб кетишларига йўл қўйманглар.

Азиз юртдошлар, ИЛТИМОС, УЙДАН ЧИҚМАНГЛАР ВА ОДАМЛАР БИЛАН КЎРИШМАНГЛАР! Агар энг яқинингиз, жигарингиз, ота-онангиз коронавирусга чалинган бўлса ҳам унинг олдига борманглар. Биламан бу айтишга осон, қилишга қийин. Аммо бошқа илож йўқ. Ўзингиз, болаларингиз ва бошқаларга касаллик юқмасин !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"МАСКАЛАР БЕПУЛ БЎЛСИН" !

Хабар берганимдек, Францияда кечадан бошлаб ёпиқ биноларда маска тақиш мажбурий бўлди. Бунга жавобан, Франциянинг сўл партиялари номидан "Бўйсунмас Франция" партияси депутатлари парламентга "Маскаларни бепул қилиш" тўғрисида қонун лойиҳасини киритди.

Сўллар "Одамларнинг шароитлари ҳар хил. Уларнинг маска сотиб олишга пуллари бўлмаслиги мумкин. Маска тақиш мажбурий бўлгач ва уни тақмаганлик учун жарима белгилангач, давлатнинг ўзи фуқароларни маска билан таъминлаши керак" дейдилар.

Албатта бизда бундай бўлишини кутиш амри маҳол. Шундай бўлса ҳам биздаям сўл партиялар борлигини ҳисобга олсак, "ХДП" ва "Адолат" партияларининг ("Экологик партия"ни айтишгаям тилим бормайди) депутатлари жуда қонун лойиҳаси таклиф қила олмасалар ҳам ҳеч бўлмаса "Маска бепул бўлсин", "Халққа пул тарқатинг", "Тестлар текин бўлсин" ва ҳоказо деган гапларни айтиб чиқсалар яхши бўлар эди.

Агар партиялар уйғониб қолса, шу гапларимни уларга айтиб юборинглар!

👉https://t.me/uchzamon
Тошкенли ўқувчиларимизага ҳазил 😜👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon