Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ФИЛОЛОГ

Баъзан хатолар билан ёзилган матнни танқид қилган филологга ўзга сайёраликдай қарашади. Филолог учун хато ёзиш жарроҳ учун қоринни нотўғри кесиш, уста учун бинони нотўғри қуриш, ошпаз учун латтадай овқат қилиш билан бир хилдир ☝️☝️☝️

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Аъзолар орасида муаллифни биладиганлар ва каналга янги қўшилганлар бор. Ораларингизда Чуғулистонни кимлар билади, кимлар билмайди ?
Anonymous Poll
18%
Мен биламан
82%
Мен билмайман
ЧУҒУЛИСТОН ҲАҚИДА

Чуғулистон бу тўқима, яъни мавжуд бўлмаган давлат бўлиб, у географик ва маъмурий жиҳатдан дунёдаги ҳеч қайси давлат (ёки давлатларнинг) ҳудудига тўғри келмайди. Чуғуллар вазият ва мавзуга қараб орамизда ҳар биримизнинг характеримизга, образимизга тўғри келишлари ёки ҳеч биримизга тўғри келмасликлари мумкин. Шунинг учун баъзан «Чуғуллар» кимларгадир ўзларини эслатиб юборса, муаллиф буни атайлаб ёзган бўлмайди. Чуғулистоннинг бош қаҳрамони — 130 ёшли Чулун таппи ота ҳисобланади.
Чуғулистондаги ҳикояларнинг жанри ўзига ҳос бўлиб, у жанр ўзбек адабиёти учун янгилик ҳисобланади. Бу жанрни Дониёр Рўзметов ўзбек ҳажвий жанрлари ҳамда АҚШ, Франция, Германия, Белгия каби давлатларда қўлланиладиган янги ҳажвий матбуот жанрини уйғунлаштирган ҳолда яратган.

Сўровнома натижалари кўпчилик аъзолар Чуғулистон миш-мишларини билмаслигини кўрсатди. Шу сабабдан, "Билганлар билмаганларга айтиб берсин" демасдан, ижозатларингиз билан, мазкур ҳажвияларни ҳам улашиб бораман 😜

👉https://t.me/uchzamon
ЧУҒУЛИСТОННИНГ ЭНГ СЎНГГИ МИШ-МИШИ!

Чуғул миллий қаҳрамони - Кўрпачаботир !

"Шундай қилиб, бугун мен сизларга ўз тимсолим бўлмиш Чуғулистоннинг янги қаҳрамони - Кўрпачаботирни таништирмоқчиман.

Кўрпачаботир бошқа қаҳрамонларга ўхшаб учмайди, сакрамайди, деворларга ёпишмайди. Унинг жисмоний жойлашган жойи асосан кўрпачанинг устидан иборат бўлсада, амалда унинг жанг майдони, қаҳрамонлик фаолиятининг ҳудудлари ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёни эгаллаб олади. Кўрпачаботир ўтирган жойида Фейсбук, Инстаграм, Твиттер, Телеграм ва бошқа тармоқларда ўзига очиб олган профили ва баъзан профиллари орқали бутун дунёдаги душманларга қарши жанглар қилади, эзгу миш-мишларни тарқатади. У ҳеч кимдан қўрқмайди, ҳеч кимга тан бермайди ва жинси, ирқи, оғирлиги, ҳунуклик даражаси, билагининг каттлигидан қатъий назар истаган одамга қарши жангга киришиб кетаверади".

Тўлиқ матнни ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Korpachabotir-04-20

👉https://t.me/uchzamon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолинг ва кайфиятни кўтаринг! 😍

Ниҳол мукофоти совриндори
Dilnoza Artikova ўз уйидан сизлар учун гўзал рақс йўллайди. 💃

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ҚОНУН ДОИМ 1-ЎРИНДА БЎЛИШИ КЕРАК!

Ижтимоий тармоқларда бир инсон "Пандемия даврида қонунлар 10-даражага тушиб қолади" деб ёзибди. Бу гапни у қонун устуворлигини талаб қилган депутатга нисбатан айтган.

Ҳар ким ўзининг шахсий фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Тўғрироғи, ҳар ким ўз билим, тажриба ва фикрлаш даражасидаги фикргагина эга бўла олади. Аммо бу фикрнинг нотўғри эканлиги айтиб қўйиш бизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Барча замон ва маконларда, қирғинбарот ва тинч кунларда, пандемиялар хавф солганда ва саломатлик ҳукм сурганда фақатгина қонунлар устувор бўлган жамиятлар вазиятдан чиқиб кетганлар!

Қонунлар нафақат ўнинчи, балки 2-ўринга туширилиши эса қонунсизликка, давлатнинг қонунлари ўрнини жунгли қонунлари эгаллашига ва зўрлар заифларни янчиб ташлашига олиб келган. Натижада давлат ўз легитимлигини йўқотган ва фуқаролар ким кучли бўлса, ўшанинг устуворлигини тан олганлар.

Шунинг учун, давлатда ҚОНУНЛАР ҲАР ДОИМ 1-ЎРИНДА БЎЛИШИ КЕРАК!

👉https://t.me/uchzamon
#Билармидингиз ?

МИЙО КЎПРИГИ

Франциядаги Мийо кўприги ҳақида билармидингиз ? Бу кўприкнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ўзига 13 йил (1987-2001) кетган. Ундан кейин уч йил давомида қурилиб, 2004 йилда очилган.

Кўприк дунёдаги ердан энг баланд кўтарилиб қурилган кўприклардан бири бўлиб (342 метр), унинг остидан бемалол Эйфел минорасини олиб ўтиш мумкин. Узунлиги 2460 метр бўлган кўприк узра соатига 200 километр тезликда шамол эсиб туради. Кўприк иккита департаментни боғлашидан ташқари манзарасининг гўзаллиги туфайли ва технология тараққиёти рамзи сифатида дунёдан кўплаб туристларни жалб этади.

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ, НЕФТ СОТИБ ОЛАМАН!

Эшитдингизларми, бугун Америка нефтининг нархи -37$ гача тушиб кетибди. Ҳа, минус ўттиз етти доллар. Бу дегани бир барил нефт сотиб олсангиз сотувчи 37$ пул беради дегани бўлади.

Айни карантинда ётиб пул керак бўлган пайтда юз берганини қаранг буни. Агар кимдир Америка нефтини сотиб юрганларни таниса менга айтиб юборсин. 10 миллион тонна нефт керак бўлаётувди. Агар ким шуни топиб бера олса, рози қиламан. Менга пулнинг ўзи етади. Нефтнинг ҳаммасини уни топиб берган одамга бераман. Гапим гап.

Энди бу эълонни ҳамма ёққа тарқатинглар. "Уч замон" нефт сотиб олмоқчи экан, унинг каналига обуна бўларкансизлар денглар. Ҳай, баракалла 😜👏👍

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
АЁЛ ОДАМ ЭМАС(!)МИ ?

Коронавирус пандемиясининг дунёдаги салбий оқибатларидан бири бу оилавий зўровонликлар ҳисобланади. Бу фақат Ўзбекистонгагина эмас, балки бутун дунёга ҳос муаммо. Жуфтликлар жуфт бўлишларига қарамасдан одатда ҳеч қачон бунча кўп муддат бирга яшашга маҳкум бўлган эмаслар. Кимдир ишлайди, кимдир меҳмонга боради, кимдир ишлари билан машғул бўлади. Хуллас, ойлар давомида уй ичида бир-бирининг қошу-кўзларига "ошиқ бўлиб" ўтирмайди. Бунинг устига коронавируснинг ваҳимаси, бозорларда нархларнинг ошиши, кимларнингдир ишсиз қолиши, болаларнинг мактабга бормасликлари, эртанинг хавотирларини қўшса, бу инсонларга қўшимча руҳий босим юклайди. Натижада инсонлар агрессив, яъни тажаввузкор бўлиб қолишлари мумкин. Бундай пайтда албатта кучли кучсизга нисбатан зўравонлик қилади.

Хотинни уриш мумкин ва ҳатто уриш керак деб ҳисоблайдиган консерватор жамиятларда бу ҳол хавфли кўриниш олиши мумкин. Ўзбек жамияти тўлиқ бўлмаса ҳам қисман шундай жамият эканлигини ҳисобга олсак, сўнгги кунларда ОАВларда чиқаётган эри хотинини ўлдирганлиги ҳақидаги хабарларнинг илдизини англагандай бўламиз.

Олдинроқ, мен оилавий зўравонлик мавзусида таҳлилий мақола ёзган эдим. Уни сизларга қайта улашмоқдаман. Агар у сизга бирон нарсаларни тушунишга, хулосалар чиқаришга ёрдам берса, бундан хурсанд бўламан. Мақолани ўзингиз зарур деб билган ва имконинигз етган барча жойларга тарқатишингиз мумкин.

Мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ayol-odam-emasmi-04-21

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Бир ёши каттароқ инсон почтага кирибди. Унинг иккала қўли ҳам гипсланган экан. У ўша ерда турган бир ёш қизнинг олдига бориб дебди:

- Синглим, бир кишига хат ёзиб жўнатишим керак эди, лекин қўлларим гипс бўлганлиги учун ёза олмаяпман. Агар малол келмаса, мен сизга нима деб ёзишни айтиб турсам, сиз шу хатни менга ёзиб берсангиз?

Қиз «Майли, амаки, қоғоз билан ручкангизни беринг, ёзиб бераман» дебдида амакининг айтганларини хатга ёза бошлабди.

Бироздан кейин хатни ёзиб бўлибдида, уни амакининг қўлига тутқазибди. У «Амаки, яна бирон хизмат бўлса, тортинмай айтаверинг» дебди. Амаки эса қиз берган хатни ўқиб чиқибдида, ҳижолат бўлиб қизга юзланибди:

- Синглим, сиздан охирги илтимосим бор эди. Илтимос, мана шу хатнинг охирига «ПС. Бу хатни мен ёзганим йўқ. Қўлларим гипс бўлганлиги учун уни шу ердаги бир қизга ёздирдим. Ичидаги сон саноқсиз хатолар, ҳунук ёзув учун минг бор узр» деб қўшиб берсангиз!

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

Коронавирус ҳам бошқа вируслар каби вирус. Коронавирус юқтирган инсонларнинг таҳминан 80% га яқини ўзларининг вирус юқтирганликларини билмасдан тузалиб кетадилар. Қолган 20% инсоннинг 80% га яқини симптомларни даволаса тузалиб кетадилар. Фақатгина 5% дан ортиқ беморлар ўзларида иммунитет паст бўлганлиги сабабли вафот этадилар.

Дунёда ҳар йили грипп вируси 5 миллион кишигача юқиб, унинг оқибатида 650 000 нафаргача одамлар ўлади. Коронавирус ҳозирга қадар 2,5 миллиондан ортиқ кишига юқиб, унинг оқибатида ҳозиргача 150 000 дан ортиқ инсон вафот этди.

Коронавируснинг гриппдан хавфлилиги у гриппдан кўра тезроқ тарқалади ва хавфлилик даражаси юқорироқ. Инсонга маълум барча вируслар ва коронавируснинг бугунги кундаги ЭНГ КАТТА ФАРҚИ - КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ИШЛАБ ЧИҚИЛМАГАН.

Бошқа вирусларга қарши борлиги учун ҳар йили 650 000 киши ўлса ҳам барча бемалол яшаб юраверади. Насиб қилса, вакцина топилгач, коронавирус муаммоси ҳам тез орада ҳал бўлиб кетса керак.

👉 https://t.me/uchzamon
#Ҳушхабар!

Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар regulation.gov.uz порталига ўтказилмайди

​Адлия вазирлиги: "regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан" автоматик равишда ўчирилади.

Давлат органлари лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

Шунга асосан, давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги экспертиза якунлари бўйича хулосада лойиҳа ўзбек тилида тақдим этилсин деб ёзади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 49-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Администрацияга давлат тилида, зарурат бўлганда – бошқа тиллардаги таржимаси билан бирга киритилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 40-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилиши лозим.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Бу бугунги "Аёл одам эмас(!)ми?" деб номланган мақоламга ёзилган изоҳлардан бири.

Сўз бойлиги, тўғрироғи, сўз камбағаллигига қараганда "йўқотилган олтин авлод" вакили эканлигини англаш мумкин. Кўтарилган муаммога нисбатан фикрлари, реакцияси ва ёндашувинику айтмаса ҳам бўлади. Буни халқимиз чиройли қилиб "Мен нима дейману, қўбизим нима дейди?" деб мақол қилиб айтади.

Ундан кейин филологлар учун энг дахшатлиси бошланади. Бу матндаги хатоларни кўриб, "Кўзларим кўр бўлсин сени кўргунча бундоқ" деганида шоир мана шу каби бирон матнга қараб ёзганмикан деб ўйлаб қоламан. Агар шоирнинг ўрнида бўлганимда, мен "Тишларим тўкилсин сени ўқийман деб қичирлагунча бундоқ" деб қўшиб қўйган бўлардим.

Ишқилиб, мен сизларга айтсам, сув сепадиган пистолетни мендан узоқроққа қўйиб қўйинглар. Акс ҳолда ўзимни бир нарса қилиб қўйишим мумкин.

ПС. Айтдимку, карантин сабаб зўравонлик кўпайиб кетган деб 😜

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
👍1
4 хотин олишга қаршиларни дарров айбламасдан балки улар нима учун 4 хотин олишга қарши эканликларига қизиқиб кўринг.

Балки улар 5 хотин олиш тарафдоридирлар 😜🤣

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Короначора !

2017 йил 1 январдан бошлаб, Қозоғистон дунёнинг кўплаб давлатларига 30 кун муддатга визасиз киришга рухсат берган эди.

2020 йил 11 мартдан бошлаб коронавирус тарқалган кўплаб давлатларнинг фуқаролари учун ўз чегараларини бутунлай ёпган эди.

2020 йил 20 апрелдан бошлаб, Қозоғистон республикаси 56 мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача Қозоғистонга визасиз кириш қарорини тўхтатиб, уларга 2020 йил 1 ноябргача виза оладиган қилиб қўйди. Виза учун топшириладиган ҳужжатлар ичида сўралаётган санадан 48 соатдан ортиқ бўлмаган муддат ичида шифокордан олинган коронавирус йўқлиги ҳақидаги сертификат ҳам бор.

Манба : primeminister.kz (Постановление Правительства Республики Казахстан от 17 апреля 2020 года №220)

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Мутахассис жавоб беради

Бугун бутун дунёни коронавирус пандемияси қамраб олган бир пайтда қатор олимлар унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишда давом этмоқда. Айниқса, Нобель мукофоти лауреати Люк Монтаньенинг коронавирус Ухань лабораториясида яратилган дейиши кескин баҳсларни келтириб чиқарди. Нобель эгасига бу масалада қай даражада ишониш мумкин? Бу саволга Хитойнинг Жануби-ғарбий университети докторанти, ўзбекистонлик ёш биолог Бахтиёр Шералиев жавоб беради.

https://daryo.uz/k/2020/04/21/yangi-covid-19-uxan-laboratoriyasi-mahsulimi-mutaxassis-javob-beradi/

Бахтиёр Шералиевнинг каналига обуна бўлиш ва коронавирусга оид барча саволларингизга жавоб олиш учун ҳавола 👉@hujayrauz

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

30 йиллик тажрибали сиёсатчи уйига келса, уйда хотини хафа бўлиб кутиб олибди. Эри "Нима бўлди?" деса, хотини "Сиз мана 30 йилдан бери сиёсатчисиз. Лекин мен ҳали ҳам сиёсат нималигини билмайман. Дугоналаримнинг олдида уяляпман" дебди.

Эри "Бор гап шуми? Шуни олдинроқ айтмайсанми? Сенга буни оддийгина мисол билан тушунтириб беришим мумкин" деб тушунтиришга киришибди :

- Қара, мен кўчада юриб кетяпман. Олдимда 3 та кетворган жонон мен томонга қараб юриб келяпти. Мен уларга қараб имо-ишоралар қила бошлайман. Агар мен уларнинг қайси бирига ўз сиёсатимни ўтказа олсам, мен ўша қизни ўраб, уни ўзим билан олиб кетаман. Тушундингми?

- Ҳа, сал тушунгандай бўлдим. Қаранг. Мен кўчадан юриб кетяпман. Олдимдан учта кетворган йигитлар мен томонга қараб юриб келяпти. Мен уларга қараб имо-ишоралар қила бошлайман. Агар мен уларнинг қайси бирига сиёсатимни ўтказа олсам, ўша йигит мени ўзи билан олиб кетади. Шундайми?

- Эээ, Сен сиёсатга аралашма 🤣

Каналга аъзо бўлиш учун ҳавола :
👉 http://t.me.uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВОТ ТАК ПОЙДЁШ...

Мактабда раҳматлик тарих ўқитувчимиз "Қозоқнинг мунов жерде дегани камида 10 километр бўлади" деганди. Чунки тарихдан кўчманчи халқларда вақт ва майдон ўлчовлари ўзгача бўлади.

Қозоқнинг "Вот так пойдёш" дегани эса мана бундай бўлади. Қайта қайта кўриб, ўзимни кулгидан тўхтата олмаяпман.

Бошқаларга ҳам улашинглар 😂😂👍

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Саломат бўлинг, сиз Гўзалсиз !

Карантин пайтида кўпчилик вазн ортиши ҳақида ярим ҳазил, ярим чин қилиб гапириб юрибди. Амалда эса, кўпчиликда вазн борасида ростдан хавотирлар бор. Ўз вазнига эътиборли бўлиш яхши, чунки бу саломатлик билан ҳам боғлиқ. Аммо бу эътибор ҳаддан зиёд ортиб кетиб, паранойага айланиши ва инсонни ўлимгача олиб бориши керак эмас.

Шу мавзуда илгари ёзган бир мақоламни қайта улашмоқдаман. Маъқул бўлса сиз ҳам бошқаларга улашинг. Саломат бўлинг, сиз гўзалсиз !

https://telegra.ph/Siz-gozalsiz-04-22

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Уни буни қўйинглар. Фейсбукнинг 267 миллион профиллари ва Zoom видео конференция дастурининг 530 000 профиллари пароллари билан арзонгина, таҳминан 600 долларга сотувга қўйилган экан. Билиб қолиб ёпишибди.

Олдинроқ билганимда бор бўлса бир икки нафар "дўстлар"имнинг паролларини сотиб олар эканман 😜. Кейин сизларга ҳам хабар берардим.😂

Манба: https://www.lefigaro.fr/secteur/high-tech/les-donnees-personnelles-de-267-millions-de-comptes-facebook-vendues-sur-le-dark-web-20200422?utm_medium=Social&utm_source=Facebook#Echobox=1587556359