БИР ДАҚИҚАНИНГ БАҲОСИ - 10 КУН КАРАНТИН!
Норвегия 8 авгурстдан 4 давлатни, жумладан Францияни "қизил рўйхат"га қўшади ва у ердан самолётда учиб борган йўловчилар 10 кун карантинда туришлари керак бўлади.
7 август куни Франциянинг Ницца шаҳридан Ослога учган самолётнинг учувчиси йўловчилар карантинга тушмасликлари учун манзилга 8 августдан олдин учиб боришга ҳаракат қилиб тезроқ учади. Унинг ҳаракатларига қарамасдан, тунги соат 23:59 да аэропортнинг ҳудудига кириб улгурган самолётнинг ғилдираклари ерга соат 00:01 да тегади. Оқибатда рейс Ослога 8 августда етиб борган деб ёзилади ва самолётдаги 158 нафар йўловчи карантинга юборилади.
Баъзан бир дақиқа ҳеч нарса эмасдай туюлади. Аммо бир дақиқанинг баҳоси мана бундай қимматга тушсагина, ҳар бир дақиқанинг қадрига етадиган бўламиз.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

БЕЛАРУСЬ: ҲАРБИЙЛАР ХАЛҚҚА ҚАРШИ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Беларусда кеча навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра амалдаги президент Лукашенко 80% овоз билан қайта сайланган ва унинг асосий рақибаси 10% дан ортиқ овоз олган.
Сайлов натижаларидан норозилар ўз норозиликларини билдириш учун кўчаларга чиққанлар. Баъзи хабарларга кўра, ҳукумат тинчликни сақлаш учун у ерга ҳарбийларни юборган.
Бу гапларнинг барчасини менсиз ҳам интернетдан ўқиб олишларингиз мумкин. Бунинг устига кўплаб блогерлар шу ҳақда ёзмоқда. Мен бошқа нарсага эътибор қаратмоқчиман.
Ҳарбийлар функцияси жиҳатдан ҲЕЧ ҚАЧОН ХАЛҚҚА ҚАРАМА-ҚАРШИ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИЛАР.

Аслида ҳеч қайси давлат хизматчилари қарши қўйилмайди, аммо ҳарбийлар ҳатто тартибни сақлаш учун ҳам халқнинг рўпарасига ташланмайди. Чунки ҳарбийларнинг функцияси мудофаа, яъни ташқи кучларга юртни мудофаа қилиш. Тартибни сақлаш эса милиция ва ички ишлар тизимларидаги махсус тайёргарлик кўрган бўлимларнинг вазифаси ҳисобланади.
Ҳарбийларнинг халқнинг рўпарасига қўйилишини халқнинг орасига ташқи душман кириб олганлиги билан изоҳлашса, биринчидан махсус хизматлар ўз вазифаларини бажара олмаган бўладилар. Иккинчидан, душманларнинг халқ орасига кириб бўлганлиги аниқ бўлса, уларни омма орасидан олиб чиқишга ўргатилган хизматлар бор. Агар ташқи душман қуролланиб халқ орасига кирадиган бўлса, яна бир марта бу давлатнинг, махсус хизматларнинг айби. Халқнинг ёки ҳарбийларнинг эмас.
Нима бўлишидан қатъий назар, халқни мудофаа қилиши керак бўлган хизматчилар халқнинг рўпарасига қўйилмаслиги керак. Шундай бўлган ҳолатда, ҳарбийлар ўзларидан тепадагилар берадиган буйруқларни бажармасликка ҳақлари бор, чунки уларнинг ҳақиқий хўжайинлари халқ ҳисобланади, тепадагилар эмас. Тепада кимдир улардан ўз ҳарбий билим ва тажрибаларини халққа қарши ишлатишни сўраса, у Конституцияга ва ватанга ҳиёнат қилаётган бўлади. Унинг буйруғини бажариш унга шерик бўлиш ҳисобланади ва шундай ҳолатда ҳарбийлар ўз раҳбариятига бўй сунмасликка ҳақли бўладилар.
Беларусдаги воқеаларда ким ҳақ, ким ноҳақ билмайман. Аммо агар намойишчиларга қарши ҳарбийлар қўлланилса, унда президент ва Беларус ҳукумати аниқ ноҳақ бўлади.
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Forwarded from Deleted Account
⚡️Assalomu aleykum, Aziz yurtdoshlar! Nihoyat bizning uzoq kutgan Kislorod Konsentratorlarimiz Shanghai-Toshkent reysi bo’yicha O’zbekiston Havo yo’llari orqali yetib keldi!
Umid qilamizki ertaga barcha bojxona rasmiylashtiruvlarini muvaffaqiyatli yakunlab konsentratorlarimizni eson-omon qabul qilib olamiz!
🚑50 dan ortiq Kislorod konsentratorlarimiz kelgan bo’lib ularning barchasi 5 litrlik, xitoyning taniqli va sifatli tibbiy buyumlar ishlab chiqaruvchi MICITECH kompaniyasiga tegishli! Yevropa standartlari asosida ishlab chiqarilgan va ishlab chiqaruvchi tomonidan 2 yillik sifat kafolatiga ham ega!
🇺🇿🌏☀️ KISLOROD KONSENTRATORLARIMIZ YETIB KELGANLIGI MUNOSABATI BILAN BIZ O’ZBEKISTONIMIZGA NAFAS ULASHISH maqsadi doirasida birlashamiz va “NAFAS OL O’ZBEKISTON” AKSIYASINI E’LON QILAMIZ!
🚨Kislorod konsentratorlarimizni bojxona rasmiylashtiruvidan o’tib, chiqarib olganimizdan so’ng o’z tannarxida sotuvga chiqaramiz! Jarayon ertangi kunni o’zida hal bo’lishiga umid bildirib qolamiz!
‼️ESLATIB O’TAMIZ, Kislorod konsentratorlarimizni o’z moddiy imkoniyatimizdan kelib chiqqan holda olib kelganmiz! Hech kimdan oldindan pul yoki to’lov qabul qilish evaziga olib kelinmagan! Barchasi o’z hisobimizdan olib kelingan va o’z tannarxida sotish reja qilingan!
📑Barcha sertifikatlar mavjud!
🧾Sotib olayotgan har bir insonga Xitoydan sotib olganligimiz haqida mahsulotning narxi ko’rsatilgan INVOICE (to’lov qog’ozi), Aviakargo (Yetkazib berish) uchun sarflangan harajatlar, Bojxona rasmiylashtiruvi harajatlari (QQS, Bojxona jarayoni uchun to’lov) va barcha to’lovga oid hujjatlar taqdim etiladi!
🆘 BARCHANGIZNI AKSIYA DOIRASIDA BIRLASHISHINGIZNI VA XABARNI MAKSIMAL REPOST qilishda yordamlashishingizni so’rab qolgan bo’lar edik!
🇺🇿 BIZ BIRGAMIZ, NAFAS OL O’ZBEKISTON!
✅ Rasmiy guruhimiz : @oxygen_uz
📥 Aloqa uchun : @Panda_Trading
☎️ Tel. : +998908086777

БИЗ ҚАНЧА ЯШАЙМИЗ?
Динозаврлар (ва бошқа "-заврлар") Ер сайёрасида 150 миллион йил давомида ҳукмронлик қилганлар. Улар ер юзида, сув ости ва устида, ҳавода ҳукмронлик қилганлар, табиий офатлар ва иқлим ўзгаришларига дош берганлар.
Лекин улар ўзлари истиқомат қиладиган сайёрани вайрон қилмаганлар. Ўзлари эса Ер сайёрасидан ташқаридан келган объект сабабли қирилиб кетганлар.
Одам зоти, Ҳомо сапиенсдан ҳисобласа узоғи билан 300 000 йилдан бери мавжуд, 10 000 йил олдин деҳқончиликни ўрганган бўлса, бор йўғи бир неча минг йилдан бери Ер сайёрасида ҳукмронлик қилади.
Аммо аллақачон бутун инсониятни йўқ қилиб юборадиган бир неча вариантларни яратди.
Шундан келиб чиқиб, ўйлаб қоламан, биз, тўғрироғи Инсон зоти қанча яшар экан? Динозаврларга ўхшаб 150 миллион йил мавжуд бўла олармикан ёки ўз оёғига ўзи болта уриб, йўқ бўлиб кетармикан?

СЎРОВНОМА ЭНДИ МАВЖУД ЭМАС ЭМИШ!
Блогерлар, одам подаммас экансизлар. Энди хурсандмисизлар?
Шундай ажойиб сўровнома энди мавжуд эмас эмиш.
Одамлар мазза қилиб, чин дилдан овоз бераётгандилар.
Энг асосийси, барча жавоблар ижобий эди ва "Маҳалла" фонди ва сўровнома ташклотчиларига миннатдорчиликлар билан тўлиб тошган эди.
Блогер дегани ичи қора, ижобий ўзгаришларни кўролмайдиган инсон бўлар экан. Эхх. Мен овоз беришга улгурмай қолдим. 😜😂

"Маҳалла" фондининг сўровномасини ким ташкил қилганини билмадим-у, ким бўлсаям "Пиар"нинг "Пир"и экан. 😜
Белорусдаги сайловлар, Бейрутдаги портлаш, аммамнинг бузоғи ва бошқаларни муҳокама қилиб ётган барчани фонд ҳақида гапиришга мажбур қилди. Ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам бунчалик тез натижага эриша олмаган бўларди.
"Уч замон"гаям шундай бир пиарчи керак эди. Кўрсангизлар айтиб қўйинглар. Бошидаги ғоялари билан бир ўртоқлашсин. 😜
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Белорусдаги сайловлар, Бейрутдаги портлаш, аммамнинг бузоғи ва бошқаларни муҳокама қилиб ётган барчани фонд ҳақида гапиришга мажбур қилди. Ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам бунчалик тез натижага эриша олмаган бўларди.
"Уч замон"гаям шундай бир пиарчи керак эди. Кўрсангизлар айтиб қўйинглар. Бошидаги ғоялари билан бир ўртоқлашсин. 😜
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ГОЛЛАНДИЯ "ID КАРТА"СИДА ЖИНСНИ КЎРСАТМАСЛИККА ҚАРОР ҚИЛДИ.
Голландия ҳукумати берган хабарларга кўра, 2024-2025 йиллардан бошлаб, фуқароларга бериладиган"ID карта"ларда жинс кўрсатилмайдиган бўлади.
Бу амалиёт 2013 йилда аллақачон Германияда қўлланиб келинади.
"ID карта"ларда кўрсатилмагани билан Европа иттифоқининг талабларига биноан Голландлар паспортида жинсни кўрсатишда давом этадилар.
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Голландия ҳукумати берган хабарларга кўра, 2024-2025 йиллардан бошлаб, фуқароларга бериладиган"ID карта"ларда жинс кўрсатилмайдиган бўлади.
Бу амалиёт 2013 йилда аллақачон Германияда қўлланиб келинади.
"ID карта"ларда кўрсатилмагани билан Европа иттифоқининг талабларига биноан Голландлар паспортида жинсни кўрсатишда давом этадилар.
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!
СССРДА ЮМОРИСТЛАР КОНКУРСИ
Бир куни Сталин совет иттифоқида фикр эркинлиги борлиги, демократия ҳукм сураётганлиги ва сатирачиларга кенг йўл очилганлигини кўрсатгиси келиб қолибди.
У бутун иттифоқ бўйлаб юмористлар ўртасида «Сталин ва совет иттифоқининг устидан куламиз» номли нуфузли конкурс эълон қилибди. Конкурсда бутун иттифоқдош республиклардан энг кучли қизиқчилар, юмористлар, сатирачилар иштирок этибдилар.
Конкурс очиқ, шаффоф ва эркин руҳда ўтибди. Биронта юмористга ўзи хоҳлаган анекдотларини айтишига тўсқинлик қилинмабди. Ҳатто Сталинни қаттиқ танқид қилган ва совет иттифоқининг устидан кулиб ташлаган анекдотларни айтганларга ҳам бемалол сўз берилибди.
Конкурс ўз якунига етгач, конкурсда иштирок этган юмористларнинг барчалари истисносиз тақдирланибдилар. Уларнинг орасидан фақат энг охирги ўринни олган юмористгина 30 йил қамоқ мукофоти билан қутулибди. Бошқаларнинг мукофотларини тасаввур қилиб олаверинглар ! 😜😂

ЗУЛУК - ҒАРОЙИБ МАВЖУДОТ !
Зулукни кўпчилик тиббиётда фойдали нарса эканлигини билади ёки эшитган. Зулукнинг физиологик ўзига ҳосликларини билгач, ҳайратингиз янада ортиши табиий.
Зулукда 2 та юрак, 32 та мия, 10 та кўз, 300 та тиш бўлади. У бир вақтнинг ўзида эркаклик ва аёллик жинсий органларига эга бўлсада (грмофрадит) уларнинг жойлашишлари сабабли ўз-ўзидан кўпая олмайди. Шу сабабли ўзига ўхшаган иккита жинсий органи бор бошқа зулук билан қўшилиш орқали кўпаяди.
Зулук ҳавосиз ва озиқсиз қолиб кетса ҳам ўртача 60 кун яшай олади ва кислородга тўйинтирилган сувга солинса ҳам узоқ вақт чидай олади. Зулук ўртача 6 йил умр кўради дейилади, лекин узоқроқ умр кўриши ҳам мумкин.
Бундай хусусиятлари билан Ер юзида нега зулуклар эмас одамлар ҳукмрон экан деб ўйлаб қоламан!

ФРАНЦИЯДА 2050 ЙИЛ КЕЛДИ !
2014 йилда Франция телевиденияси "Об-ҳаво" маълумтоларини таништирадиган бошловчи инсонларнинг эътиборини иқлим ўзгаришлари муаммосига қаратиш учун ярим ҳазил тариқасида "Франциянинг 2050 йилдаги об-ҳаво маълумотлари"ни таништиради.
Унда кўрсатилган ҳароратлар Франция учун тасаввурга сиғмайдиган даражада юқори бўлганлиги учун инсонлар бу чиқишдан мазза қилиб кулганлар. Шу билан бирга, агар дунё давлатлари ҳаракат қилмасалар 2050 йилда ростдан ҳам шундай об-ҳаво кузатилади деган совуқ хабардан огоҳлантирилганлар.
Ачинарлиси шундаки, иқлим ўзгаришларининг оқибатларини кўриш учун 2050 йилни кутиш шарт бўлмай қолди. 2019 йил ва бу йил ёзда Францияда ушбу харитада кўрсатилган ҳароратлар мунтазам кузатилмоқда. Бундан инсоният иқлим ўзгаришлари ва атмосфера исиши муаммосига жиддий қараши кераклиги, акс ҳолда 2050 йилга бориб кулгули бўлмаган оқибатлар кузатилиши мумкинлиги аён бўлади.

Белоруссия областининг навбатдаги губернатори :
ВЛАДЕКСАНДР ПУТАШЕНКО !
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ВЛАДЕКСАНДР ПУТАШЕНКО !
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ўқитувчи ва шифокор : жамиятнинг паст табақа вакилларими ?
Бир пайтлар мактабларда ўқувчиларнинг кўплари, айниқса аълочилари репетиторларга бориб, химия, биология ва ўзбек тили фанларидан тайёрланиб юришарди. Улар "Мед Институт", ҳозирги "Тиббиёт академияси"га ўқишга киришни орзу қилар эдилар. Шифокор бўлиш учун 7 ва ҳатто 10 йил ўқиш кераклиги ҳам уларни қўркитмас эди. Чунки шифокорлик касби обрўли, элда ҳурматли ва даромадли касблардан бири эди...
Орадан 30 йил ўтиб, нималардир юз бердики, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар жамиятнинг пастки қатлами вакилларига айланиб қолдилар. Уларнинг ҳурматлари йўқолди, уларнинг обрўлари йўқолди, уларнинг даромадлари етарли бўлмай қолди. Уларга каттадан кичик мансабдаги инсонларнинг барчалари буйруқ бера оладиган ва ҳатто уларни кўча тозалашгача мажбур қила оладиган бўлдилар.
Ўша "нималардир" нималардан иборат ? Қуйидаги таҳлил давомида шуларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламан...
...Баъзан "Ўқитувчилар ва шифокорларнинг кўча тозалашларига ўзлари айбдорлар. "Чиқ, кўча тозала" деса, чиқиб кўча тозалаб кетаверадиларми ? Ўзларида ғурур йўқми ?" деган гапларни эшитиб қоламиз.
Ҳақиқатда ҳам шундайми ? Масалан ўқитувчи ва шифокорлар "Чиқмаймиз, кўча тозаламаймиз" десалар бунинг иложи борми ?
Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги "Карта ўйини" мавзусига қайтамиз...
... Агар бирон жойингиз оғриса ёки болангиз оғирроқ касалга чалинадиган бўлса, бор умидингизни шифокорларга боғлайсиз. Агар ўшанда шифокор саводсиз бўлса ёки шанбаликка олиб чиқиб кетилган бўлса, аҳволингиз қандай кечади ? Жуда бой бўлсангиз, бир амаллаб Ҳиндистонга ёки ғарб шифохоналарига бориб келасиз. Агар бой бўлмасангизчи ? Республикадаги Ҳиндистонга ёки ғарбга бориб кела олмайдиган миллионлаган аҳоли нима қила олади ?
Жавоб оддий : ҳеч нарса қила олмайди. ЎЛИБ КЕТАДИ !...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/oqituvchi-va-shifokor-jamiyatning-past-tabaqa-vakillarimi-08-11

КОНКУРСНИНГ СЎНГГИ ҒОЛИБЛАРИГА МУКОФОТЛАР ЕТКАЗИЛДИ
"ТИЛЛО ДОМОР" корхонаси билан ҳамкорликда ўтказган конкурсимизда ғолиб бўлган инсонларнинг вақтлари ва бошқа вилоятларда турганликларига қараб, совғалар етказилишини кутаётган эдик. Ниҳоят, Тошкент шаҳридаги ва Наманган вилоятидидаги ғолибларимизга ҳам совғалар етказилди.
Ғолибларимизнинг хурсандчиликларини кўриб, ўзим совға олгандай хурсанд бўлдим.
"Тилло домор" сут махсулотлари корхонасига яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз.
Каналимизни кузатиб боринг ва навбатдаги конкурсларимизда ғолиб бўлинг!