Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Ãîëóáûå êîëîêîëà Ñàìàðêàíäà
ßëëà
"Голубые купола Самарканда", Ялла

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ШИМОЛИЙ КОРЕЯДА ИТЛАРНИ ЕЙИШГА ТОПШИРИШ БУЮРИЛДИ

Шимолий Кореяда уй ҳайвонларини сақлаш "Буржуазиянинг аломатлари" деб топилиб, уларни сақлаш таъқиқланибди.

Оқибатда, уйида ит сақлайдиган инсонлар ўзларининг уй ҳайвонларини ёки зоопаркларга ёки уларни таом қиладиган ресторанлар ва муассасаларга беришлари керак экан. Зоопаркларга итлар олинмаганлиги сабабли бутун давлатдаги барча итлар давлатга озиқ-овқат сифатида топширилиш эҳтимоли катта экан.

Узоқ вақтлардан бери, БМТ ва ривожланган давлатлар Шимолий Кореяда қашшоқлик даражаси ортиб кетиб, озиқ-овқат масаласи оғир эканлигини айтадилар. Шундан келиб чиқиб, давлат раҳбари "Буржуазия"ни баҳона қилиб, итларни ейилишга буюриши шу муаммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мумкин.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Пляжнинг буйида эркин кутубхона

«Беринг, Олинг ва Бошқалар билан улашинг» деб ёзилган. Китобни олиб кетиб, ўқиб олиб келиб қўйиш ва унга китоб кўшиш эркин. Ҳеч қандай назорат йўқ. Олиб кетиб қайтариб олиб келмасангиз ҳам назорат йўқ. Барчаси инсонларнинг виждонларига ишонч устига қурилган.

(Франция, Бретань вилояти, Атлантика океани соҳили. Ўзим туширган сурат)

Франциянинг катта ва кичик шаҳарлари, ҳатто қишлоқларида ҳам бундай "Эркин кутубхоналар" ташкил қилинганини кўрганман.

Ҳеч қандай давлат тарғиботисиз, ОАВлар такрорламасдан, полиция назоратисиз ташкил қилинган ва ҳар доим ичида китоблар тўла бўлади. Бундай шароитда миллат китобсевар ва илмли бўлиши табиий.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН 4 ОЙЛИК БЎЛДИ!

Азиз обуначиларим!

"Уч замон" канали очилганига дарров 4 ой бўлибди. Ўтган қисқа даврда сизлар билан 40 дан ортиқ таҳлилий мақолалар, 40 дан ортиқ латифалар, 80 дан ортиқ турли мавзуларда мақолачалар ва 80 дан ортиқ муносабатларимни, "Маҳаллий туризм" рукни остида юртимизнинг ўзига ҳос масканлари таърифини, "Чуғулистон" ва "Марсбукликлар" рукни остида ҳажвияларимни улашибман. Ҳажм жиҳатдан олиб қараганда, 4 ойда ёзилганлар қалин бир китобга етадиган бўлибди.

Мени ўқиганларингиз, мени ёзишга илҳомлантирганларингиз, каналга содиқликларингиз ва фаолликларингиз учун барчаларингизга ташаккур 🙏🙏🙏

Каналга янги қўшилган инсонлар учун каналнинг асосий матнларини мундарижа қилиб тепага илиб қўйдим. Имконингиз бўлса, уларни эринмай ўқишни маслаҳат бераман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
САМАРҚАНД ПАЛОВИ

"Талабанинг бир тўйгани бой бўлгани" деганларидай ётоқхонада бир стипендияга яшаганимиз учун палов деган таомни еган кунимиз ўзимизни бой бўлгандай ҳис қилар эдик.

Талабаликнинг биринчи курс пайтларида ётоқхонада катта курсдаги самарқандлик акалар билан яхши чиқишар эдик. Улар тез-тез Самарқанд оши пишириб турар эдилар. Биз хоразмлик бўлганимиз учун бизда гуруч кўп бўлар эди. Акалар билан яқин бўлгач, масаллиқларни умумлаштириб тез-тез ош ейдиган бўлган эдик. Шу пайтларда, дарслардан кейин ётоқхонада пишган Самарқанд паловининг таъми эсимда қолиш билан бирга талабаликнинг қорни тўқ ва ёқимли даврларини эсимга солади.

Шунинг учун Францияда ҳам самарқандлик дўстлар билан йиғилиб қолсак Самарқанд палови, Ситора паловларни пишириб еб турамиз. Бу бугун уйимизда пишган санъат асари. Ош бўлсин! 😋😍👏

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ey dil (Www.Quvonch.com)
Botir Qodirov
"Эй дил", Ботир Қодиров

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
“Сўкиниш санъати”

Чуғулистонда «Сўкиниш санъати — нутқ безаги» деб номланган халқаро нотиқлар фестивали бўлиб ўтган эмиш. Муҳбиримиз фестивални яқиндан ёритиб борган Чуғулистон теле-радио компанияси бош директори Чулун таппи ота билан учрашиб, фестивал ҳақида батафсил маълумот олиб қайтди.

Чулун таппи :

— Биз Чуғуллар тилимиз билан қанчалик фахрлансак арзийди. Дунёда бизнинг тилимиздай бой тил йўқ. Тилнинг кўрки нимада? — Ушбу тилда сўзловчи инсонлар нутқининг гўзаллигида. Нутқнинг гўзаллиги нимада? — Нутқнинг безаги бўлмиш сўкиниш санъатида. Ота боболаримиз бежизга «Сўкинишлар бор сўкинишларнинг хонидир, Сўкинишни билмаганлар, ғирт қип-қизил омидир» деб айтиб кетмаганлар.
Шу сабабдан биз, ушбу бетакрор санъатни дунёга ёйиш мақсадида, дунёнинг энг сўконғич инсонларини, раҳбару амалдорларни йиғиб, «Сўкиниш санъати — нутқ безаги» деб номланган халқаро фестивал ўтказдик. Фахр билан шуни айтишимиз мумкинки, фестивалнинг Гран-Присини ўзимизнинг Чуғулистонлик қатнашчи эгаллади.

Тўғрисини айтсам бизнинг ғалаба қозонишимизга шубҳамиз йўқ эди. Чунки сўкиниш биз чуғулларнинг қонимизда бор ва бу борада бизнинг олдимизга тушадигани йўқ. Билсангиз, биз онамизнинг қорнидалигимиздаёқ отамиз айтган сўкишлар бизга илк алла бўлиб хизмат қилади. Дунёга келгач эса, аҳвол яна шу. Айрим оилаларда фарзандлар фақат катталарнинг сўкишларини эшитиб катта бўлсалар, айрим оилаларда узоқни кўра биладиган ота-оналар фарзандларига сўкишларни ўзлари ўргатадилар. Масалан қўшнининг болаларига ёки уйга келган меҳмонларга сўк деб ярим ҳазил, ярим чин билан буйруқ берадилар. Ана шу тарзда, бизнинг фарзандларимизнинг нутқий маданиятлари шакллана боради. Келгусида ушбу фарзандлар бир-бирлари билан кўришсалар ҳам, хурсанд бўлсалар ҳам, хафа бўлсалар ҳам, жаҳллари чиқса ҳам сўкинадиган нотиқ инсон бўлиб катта бўладилар. Оддий мисол, ҳозирги кунда баъзан инсонлар оила аъзосини, онаси ёки қизини айтиб сўкса ҳам хафа бўлмайдиган бўлиб кетганлар бор. Бу борада биз дунё мамлакатларидан анча илгарилаб кетганмиз.

Биз чуғулларнинг яна бир фахрланишга арзирли жиҳатимиз шуки, бизнинг бисотимизда сўкинишлар сони жуда кўп. Уларни «эркакча», «аёлча» ва «болача» сўкишларга ажратиш мумкин. Ёки бўлмаса, биологик сўкишлар, жинсий ва оилавий сўкишлар, ҳожатхона ва чиқиндилар билан боғлиқ сўкишлар, ошхона идишлари билан боғлиқ сўкишлар ва ҳоказоларга бўлса ҳам бўлади. Хуллас кўриб турганингиздек, бизнинг миллий сўкишларимиз барча жабҳаларни эгаллаб олган. Тилшунослар тили билан айтадиган бўлсак, тилимиздаги оддий сўзлар битта луғат тузиб бўладиган бўлса, сўкиш сўзларимизни йиғсак, улардан бемалол том-том луғатлар қилиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, биз чуғуллар жуда адабиётга ошна, бадиий бўёқларни яхши кўрадиган халқмиз. Шу сабабдан, оддий луғатимиздаги истаган сўзга ўзгача маъно бериб, сўкиниш сўзини ясаб олаверишимиз мумкин. Мен ҳали қарғиш сўзлар ва қўпол сўзларни ҳисобга олмаяпман.

Энди фестивал якунларига қайтадиган бўлсак, бизга асосан қолоқ, маданияти йўқ, бемаза халқларгина жиддий рақобат қила олдилар. Нимага бундай бўлганлигини била олмадим (сўкиниш сўзлари). Маданиятли, минг йиллик тарихга эга айрим мамлакатлардан келган иштирокчиларни энасини кўрсатиб юбордик десам муболаға қилмаган бўламан. Биз ҳам минг йиллик тарихга эга маданиятли халқ сифатида, уларнинг бундай иштироклари «маданиятли халқлар» учун иснод эканлигини айтиб, уларга кейинги йилларга яхшилаб тайёргарлик кўриб келишларини тайинлаб юбордик. Агар лозим бўлса, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик ришталарини ўрнатиб, буюк сўконғичларимизни уларнинг мамлакатларига сўкиниш санъатини ўргатиш учун юборишимиз мумкинлигини айтдик.

Муҳбир:

— Тушунарли. Энди суҳбатимиз якунида ўқувчиларимиз учун сўкиниш билан боғлиқ бирон қизиқ воқеа айтиб берсангиз…

Чулун таппи :

— Ҳа албатта. Биласиз, бизнинг телевиденияда ҳали сўкиниш сўзларига нисбатан цензура сақланиб қолган. Бир марта телевидениямизда «яширин камера» ҳажвий кўрсатувини йўлга қўядиган бўлдик. Бизнинг актёрларимиз кўчаларда рол ўйнашлари ва кўчадаги инсонларни ишонтиришлари керак эди. Йўловчиларнинг реакциялари яширин камерага тушириб олиниши керак эди. Шундай бўлдики, бизнинг актёрларимиз берилиб ролларини ўйнардилар ва йўловчиларни ишонтирардилар. Сўнгра, вақти келиб уларга яширин камерага олинаётганликларини айтганларида, барча йўловчиларнинг реакциялари бир хил бўлган. Яъни барчалари сўкинганлар. Кимдир ҳайратидан сўкинган, кимдир кулгудан, яна кимдир эса жаҳли чиқиб сўкинган. Хуллас, йиғилган тасмалар ичидан сўкинилмаган биронта эпизодни топа олмадик ва натижада кўрсатув лойиҳаси барбод бўлди… (сўкиниш сўзлари).

Муҳбир :

— Ҳа майли, мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Ўйлаймизки суҳбатимиз бизнинг ўқувчиларимиз учун фойдали бўлди. Суҳбатингизни (узоооқ сўкиниш сўзлари)...!

👉 https://t.me/uchzamon
БОТИР ПАРПИЕВ :

"Биз — раҳбарларга адолатли жазо берилди" (Гап ҳайфсан ҳақида)

Бизга бундан баттар жазо берсаям кам. Бизга узр ҳам сўраттириш керак эди (Бу Уч замоннинг ижодидан қўшимча) 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ikki kabutar (Topmuzon.net)
Jahongir Otajonov
"Икки кабутар", Жаҳонгир Отажонов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"УЛАР"НИНГ ЭНГ ЯХШИ ИНТЕРВЬЮСИ! АЖОЙИБ...("АММО"СИ БИЛАН)

Яқинда кўплаб блогерлар Ютубдаги "Улар" каналининг навбатдаги интервьюси энг яхши интервьюси бўлганлиги ҳақида ёзиб қолишди. Ҳатто ҳамма бирданига ёзганига мен "Муаллиф"нинг каналини ривожлантиришга ёрдам бериш учун рекламасифат пост қилишяпти шекилли деб ҳам ўйладим.

Умуман менга блогерларнинг фикрлари шарт эмас, чунки "Улар" лойиҳасининг муҳлисиман ва барча интервьюларини кўриб бораман. Ниҳоят блогерлар ёзган интервьюни кўришга ҳам вақтим бўлди ва юқорида ёзилган "энг яхши интервью" хулосасига қўшиламан.

Мен Дилфуза Қуроловани танимас эдим ва уни таниганимдан хурсандман. Унинг фикрлари, мавзуларга қараши ва ўз фикр, билим ва қарашларини баён этиши менга жуда ёқди. Яхши оратор экан.

Ундан кейин ўзининг мутахассислигидан келиб чиқиб, гендер тенглиги, аёлларнинг ҳуқуқлари ва бошқа мавзулар юзасидан билдирган фикрлари жуда чиройли ва энг асосийси фойдали чиққан. Гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларининг тарафдори сифатида ўзим ҳам бу мавзуга мурожаат қилиб тураман. Интервьюда Дилфуза мен ифодалашга, сўзларга айлантиришга ва етказиб беришга қийналадиган айрим фикрларни осонгина ва чиройли қилиб етказиб берган. Балки "бошидан ўтган табиб" бўлгани учундир, балки аёл киши сифатида муаммоларни ўз танасида ҳис қилганлиги учундир.

Албатта жамиятимизнинг томирларига сингиб кетган ушбу муаммони ҳал қилишга бир интервью етарли бўлмайди. Тўғри гапларни эшитиш, тушуниш ва қабул қилиш учун уни эшитувчилар ҳам билимли, ақлли, фаросатли ва ҳақиқатни қабул қилишга тайёр бўлишлари керак. Афсуски, бу осон иш эмас...

Энди интервьюнинг "аммо"си! Ҳар ким ўзига маъқул тилда гапириш ва етказиб беришда ўзига осон усулни танлашга ҳақли ва мен буни қўллаб-қувватлайман. Интервью рус тилида бўлганлигига менда ҳеч қандай эътироз йўқ. Аксинча, интерввью инглиз тилига субтитр қилинганлиги билан қўшиб, мен уни қўллаб-қувватлайман.

Аммо ўзбек жамиятидаги гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқларини тушунмайдиган ва ҚАБУЛ ҚИЛМАЙДИГАН қатлам асосан рус тилини билмайдиган, "қип қизил ўзбек" қатлам ҳисобланади. Оғзингизни очмасингиздан бурун динни аралаштирадиган, иккита сўз айтишингиз билан ҳақоратлашни бошлайдиган, бор фикрингизни айтиб бўлганингизда томи кетиб, қўлларига "Калашников"ни олиб тайёр турадиганларнинг кўпчилиги бу интервьюни тушуна олмайдилар ва уларга бу сўзлар етиб бормайди. Ўзбекистоннинг 60% аҳолиси қишлоқларда яшаса, деярли ярмидан кўпи, ҳатто мактабларда рус тили ўтилган бўлса ҳам рус тилини билмайдилар. Масалан каналимнинг ўқувчилари орасида ҳам рус тилини билмайдиганлар етарлича. Уларга интервьюни тавсия қилсам ҳам кўриб тушунмасликлари мумкин.

Юртимиздаги рус тилли инсонлар ва рус тилини биладиган инсонларнинг кўпчилиги бу муаммолар билан танишлар ва ҳатто қўллаб-қувватлайдилар. Интервьюдаги тўғри гаплар улар учун кўпроқ такрорлаш ва ўзлари билганларини тасдиқлаш бўлиши мумкин.

Мен бу гапларимни танқид деб қабул қилинишини хоҳламас эдим. Агар интервью ўзбекча субтитр билан каналга яна бир марта қўйилса, фойдадан ҳоли бўлмас эди деб ўйлайман.

Интервьюни томоша қилишни хоҳлаганлар учун ҳавола : https://www.youtube.com/watch?v=TAJYw2hyJjY

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОН АЭРОПОРТЛАРИГА ЭНГ ЯХШИ НОМ ТАНЛАШДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Одатда ном беришларда, логотиплар қабул қилишда ёки бошқа ташаббусларда халқдан фикрини сўрамасдан қабул қилинганда кўпчилик ҳақли равишда норози бўлади ва "Бу менга ёқмади" деб ўз таклифларини изоҳларда ёзиб юради.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон аэропортлари" АЖ минтақавий халқаро аэропортларимизга энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилибди.

Тошкент шаҳар И.Каримов номли ҳамда Андижон шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли аэропортлар бундан мустасно экан. Танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олар экан.

Танлов учун материаллар 2020 йилнинг 20 августидан 20 октябрига қадар қабул қилинар экан.

Танлов ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ҳавола : https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1309

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ХОРАЗМЧА ЮМУРТА БАРАК

Хоразмда "тухум барак" ва "юмурта барак" деган иккита алоҳида таом бор.

Хоразмча "юмурта" сўзи адабий тилда "тухум" бўлганлиги сабабли, хоразмча "юмурта барак" бутун республикага "тухум барак" номи билан тарқалиб кетган.

Ваҳоланки, Хоразмда "тухум барак" номли бошқа қадимий таом ҳам бор. Хоразмчада "тухум" адабий тилдаги "уруғ" сўзига тўғри келади. Масалан, қовун уруғи-қовун тухум, қовоқ уруғи-кади тухум деб айтилади. Шу сабабдан, "тухум барак" дейилганда одатда қовун ёки қовоқ уруғидан пиширилган қадимий Хоразм таомини айтаётган бўласиз.

Бу кеча уйимизда пишган "юмурта барак"! Ош бўлсин!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Qurbon o'lam (Durdona.net)
O'lmas Olloberganov
"Қурбон ўлам", Ўлмас Оллоберганов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АГАР ЎЗБЕКИСТОНДА ПАРТИЯЛАР ҲАҚИҚИЙ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР БЎЛГАНИДА...

Агар Ўзбекистондаги ҳозирги партиялар ҳақиқий сиёсий партиялар бўлганида ва юртимиздаги блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари ўз қарашларига кўра мазкур партияларга аъзо бўлганларида улар қайси партияларнинг аъзолари бўлган бўлар эдилар ?

МЕНИМЧА...

Ҳушнудбек Худойбердиев (@xushnudbek) - "Адолат"
Ҳамидбек Юсупов (@TiliGirrom) - "ХДП"
Дилшод Одилов (@tanishgaplar) - ЛиДеП"
Нурбек Алимов (@nurbekalimov) - "Адолат"
Бакороо (@the_bakiroo) - ЛиДеП
Бахтиёр Шералиев (@hujayrauz) - "Экологик Партия
Нозим Сафари (@nozimsafari) - "Адолат"
Расул Кушербаев (@deputat_kusherbayev) - "Адолат" (У ҳозир ЛиДеПда ўз ўрнида эмас)
Элдор Асанов (@AsanovEldar) - "Миллий тикланиш" (Жуда иккиландим. Касбий ва соҳаси жиҳатдан "Миллий тикланиш", қарашлари жиҳатдан "ЛиДеП ёки "Адолат"
Дима Қаюм (@D_Qayum) - "ХДП"
Фируз Аллаев (@allaevuzb) - ЛиДеП
Уч замон (@uchzamon) - "Адолат"
Тролл.уз (@trolluz) - ЛиДеП
Баҳриддин Зайниддинов (@Antidemidrol) - "Адолат"
Рустам Ашуров (@mikrofon_ashurovda) - "Адолат"
Блогер Шаҳноза (@shahnozxon) - "Адолат"
Азиза Умарова (@Nazlobudnya_AU) - "Адолат"
Мубашшир Аҳмад - "Миллий тикланиш"
Аброр Мухтор Алий - Миллий тикланиш"
Кобул Дўсов - Миллий тикланиш"
Обиджон Латипов - "Адолат" (ўз ўрнидаги депутат)
Ақида Хоним - Экологик партия
Шарифа Мурод - "Миллий тикланиш"

Бу рўйхат шахсий кузатувларимга кўра тузилди ва бу менинг субъектив фикрим. Рўйхатдагилар ёки уларнинг ўқувчилари фикримга қўшилмасалар, буни билдиришлари мумкин. Рўйхатга сиғмай қолган ёки эсдан чиққан фаолларни изоҳларда ёзишингиз мумкин.

Сиёсий партияларимизнинг ўрни ва сиёсий манзарамиз ҳақида ушбу мақолада ёзганман : https://telegra.ph/Ozbekiston-siyosiy-manzarasi-07-04

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

ШВЕЙЦАРИЯДА ДЕНГИЗ ВАЗИРЛИГИ?

Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга саёҳат қилибди. Ҳукумат вакили пойтахтни кўрсатиб юриб, бир бинонинг олдига келганда "Бу Швейцария денгиз вазирлиги" дебди.

Шунда ўзбекистонликлар кулиб юборибдилар. Швейцариялик улардан "нега куляпсизлар?" деб сўраса, улар "Швейцарияда денгиз йўқку. Йўқ нарсага ҳам вазирлик очадими?" деб янада қаттиқроқ кулишибди.

Швейцариялик уларнинг тўхташларини кутиб турибди ва тўхташгач, жиддий оҳангда дебди:

- Сизларда иқтисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, коррупцияга қарши кураш агентлиги ва шунга ўхшаган вазирликлар очилганку, нега биз денгиз вазирлиги оча олмас эканмиз 😬😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Anjancha (PEPSIUZ.NET)
Ozodbek Nazarbekov
"Анжанча", Озодбек Назарбеков

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Куттиринг — умрингиз узаяди…

Чуғулистонда «Куттиринг — умрингиз узаяди. Ёҳуд куттириш — маданият белгиси» деб номланган рисоланинг тақдимот маросими ўтказилган эмиш. Эндиликда ушбу рисола таълим муассасаларига тарқатилиб, ундан олинган парчалар мактаб дарсликларига киритилар эмиш деган миш-мишлар юрибди. Муҳбиримиз, воқеага ойдинлик киритиш ва миш-мишларни ёритиш мақсадида Чулун таппидан интервью олиб қайтди.

Чулун таппи, 130 ёш :

— Икки нафар ватандошимиз ўзаро гаров уйнаб, Америка томон йўл олишган эди. Биз чуғулларда бир яхши одат бор. Бирон жойга ҳеч қачон ўз вактида бормаймиз. Ким айтилган жойга қанча кеч борадиган бўлса, унинг ҳурмати ўшанча ошади. Билсангиз куттириш хам маданият белгисидир. Ўз вақтида Сталин ҳамма жойга атайин кеч борган экан. Уни бу борада ҳеч ким, ҳатто Черчил ва Рузвельтлар ҳам енга олмаган эканлар. Мана шу одат биз чуғуллар ҳаётининг рамзларидан бири ҳисобланади.
Хуллас, бизникилар Америкага учиш учун аэропортга бир ярим соат кечикиб боришса, самолётлари учиб кетиб қолган экан. Уларнинг жаҳли чиқиб «Ҳа санга, ма санга! Э боре ўша Американга!» дейишибдида, билет олиб, Германияга учиб кетишибди. Германияда бир ойча яшашибди.

Сизга айтсам, Германия дегани Америкадан ҳам баттар бир давлат экан. Немислар роса маданиятсиз одамлар бўлишаркан. У ерда Чуғуллар роса қийналибдилар. Кечикиб бордингизми, сизни кутишмас экан. Кечикиб, борсангиз, магазин ёпиқ. Кечикиб борсангиз, нон дўкони ёпиқ. Кечикиб борсангиз автобус кетиб қолган. Кечикиб борсангиз… э хотинсиз ўтиб кетар экансиз. Хуллас, одамнинг қадри, ҳурмати йўқ бир давлат экан.

Чуғуллар Германия сафаридан роса хафа булиб қайтиб келишди. Дунёда бундай қолоқ давлатлар ҳам борлигини билгач, бизнинг ҳам кўнглимиз анча хира бўлди. Энг асосийси, биз Чуғуллар тезда ақлимизни йиғиштириб олиб, бундай беъмани урф-одатлар бизнинг давлатимизга ҳам етиб келиб, халқ орасида тарқалмаслиги учун зарур чораларни кўрдик.

Бир кеча ухламай, қиттай-қиттайнинг таъсири остида кайфда «Куттиринг — умрингиз узаяди. Ёҳуд куттириш маданият белгиси» номли рисола ёзиб, чоп эттирдик. Кайфда ёзилгани учун оз-моз камчиликлари ҳам бор. Лекин буни биров билиши шарт эмас. Ҳозирда рисолани бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш ҳаракатидамиз. Эндиликда, чет элга кетмокчи бўлган ёшларни ҳам бундай маданиятсиз унсурларга қарши эмлаб қўйиш йўлларини изламоқдамиз. Зеро, уларнинг ҳам миялари заҳарланиб қайтмасинлар.

Сизга битта сирни айтаман. Мана мен 130 ёшга кирдим. Чунки умримда биронта жойга ўз вақтида бормаганман. Учрашув вақтини ўша вақтдан кечикиб бориш учунгина белгилаб олардим холос. Мен учрашишим керак бўлган инсон мени кутавериб, безор бўлиб кетар эди.

Баъзан учрашув ҳақида умуман унутиб юборар эдим. Масалан соат 12 да учрашув бўлса, мен учрашмоқчи бўлган инсон 12 да менга « қаердасан ? » деб телефон қилади. Мен унга учрашувни унутганимни тан олиб айтмайманку, тўғрими? «Мана келдим…» деб қўяман ва секин ухлаб ётган жойимдан туриб, йўлга чиқаман. Орада бир ярим соатлик йўл бор. У инсон олдин менга ҳар 15 минутда телефон килади. Кейин бориб бориб, ҳар 5 минутда телефон қила бошлайди. Кейин эса мен телефонни умуман кўтармай қўяман. Ундан кейин смслар кела бошлайди. Мен эса ҳар хил баҳоналар тўқиб топа бошлайман. Ишонсангиз, баҳоналар ўйлаб топаётганимда баъзан ўзимни ижодкордай ҳис қилиб юбораман. Хуллас, кутаётган одам не кўйга тушарди билмадиму, лекин мен асло зерикмайман.

Мана шундай ранг-баранг, саргузаштларга бой ҳаёт кечирганингиздан кейин умрингиз ҳам узаяр экан. Шунинг учун биров билан учрашувингиз борми, уни бемалол куттираверинг. Шу гапни Чуғулларга ҳам айтиб қўйинг.

Чуғул Нювс таҳририяти : Яширмаймиз, интервюлари натижасида муҳбиримиз ажойиб таассуротлар билан қайтиб келди. Фақат бир нарса: умри узоқ бўлгур муҳбиримизнинг интервюларини биз ҳам 2 кун кутдик. Роса жаҳлимиз чиқди. Лекин, интервюларни ўқиб, гап нимадалигини тушунгач, жаҳлимиз чиққанини билдирмасдан, ичимизда «Куттирган Чуғул, куттирмаган немис!» деб қўявердик.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon