НУРБЕК АЛИМОВ "УЛАР"ДА!
Ижтимоий тармоқларда узоқ йиллардан бери мен ўзаро ҳурмат асосида фикрлар алмашиб келадиган блогерларан бири Нурбек Алимов Ютубдаги "Улар" каналига интервью берибди.
Нурбек Алимов инсоннинг фикрлари билан танишиш ва уни ҳурмат қилиш учун уни албатта кўриш ва унинг шахсий маълумотлари билан танишиш шарт эмаслигини исботлаб берган блогер бўлди. "Улар" дастурида у биринчи марта ўзини, шахсини тўлиқ очиқлади. Фикрлари эса ҳар доимгидек, интеллектуал одамнинг фикрлари.
Интервьюдаги кўплаб фикрларга қўшиламан, айримларига, масалан аёлларнинг ҳуқуқлари борасидаги айрим фикрларига қўшилмайман. Аммо бундай ўйлаш унинг ҳуқуқи.
Интервьюда Нурбекни нима бунчалик кулдирганини ва у муаллиф билан қўл ташлашиб нимага келишиб олганлигини билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳавола орқали интервьюни томоша қилишингиз мумкин : https://www.youtube.com/watch?v=R_qak_aXaHk
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

ШАФФОФ МАСКАГА НИМА ДЕЙСИЗ ?
Каналда карантиннинг ўзига хос қурбонларидан бири кар-соқовлар эканлиги ҳақида ёзган эдим. Чунки кар-соқовлар асосан лабга қараб ўқиганлари учун бутун дунё маска тақа бошлагач, кар-соқовлар инсонлар билан коммуникациядан бутунлай жудо бўлган эдилар.
Эхтиёжлар кашфиётларни дунёга келтиради. Франциянинг Лион шаҳрида яшовчи кар-соқов аёл, Натали Биро ичида нафас олиш мумкин бўлган шаффоф маскани яратибди. Ҳозирга келиб ушбу маскага нафақат Франциядан, балки бошқа давлатлардан ҳам буюртмалар туша бошлабди. Бу маскаларни асосан корхоналар сотиб олиб, халқ билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган ҳодимларини шундай маскалар билан таъминлашяпти экан. Натижада уларнинг ҳодимлари кар-соқов инсонлар билан мулоқот қилишларига тўғри келса, ўртада қийинчиликлар юзага келмайдиган бўлибди.
Умуман олганда, менимча бу маска фақат кар-соқовлар эмас, барча инсонларга тўғри келади ва оддий маскадан кўра кўримлироқ деб ўйлайман. Ихтирочига офарин!
👉https://t.me/uchzamon

#КунАнекдоти !
ОГОҲЛАНТИРГАНИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Бир киши Кремлнинг олдига велосипедини қўйиб кетаётса, милиционер югуриб келиб дебди :
- Кечирасиз, бу ерга велосипедингизни қўя олмайсиз ?
- Нега қўя олмас эканман ?
- Чунки бу ер Кремл. Бу ерга барча вазирлар, депутатлар, губернаторлар ва бошқа амалдорлар, ҳатто Путин ҳам кириб чиқади
- Охоо, огоҳлантирганингиз учун катта раҳмат сизга. Айтмасангиз, мен шунча профессионал ўғрилар кириб чиқадиган жойга велосипедимни қулфламасдан ташлаб кетар эканман...
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ПС. Ким хоҳласа мамлакатни алмаштириб тушуниб олиши ҳам мумкин (Масалан АҚШ, Франция, Англия,...)

Baxt o'zi nadur (Topmuzon.net)
Nasiba Abdullayeva
"Бахт ўзи нимадир", Насиба Абдуллаева
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЛМАС ВА ЎЗГАРМАС ПУТИН
Синдзо Абэ истеъфога чиқди. Шу билан Путин бошқаруви пайтида Япониянинг 8-Бош вазири алмашди
Бундан ташқари, Путин ҳокимиятдилидан бери :
Германияда 2 та канцлер
Хитойда 3 та раис
АҚШда 4 та президент
Францияда 4 та президент
Испанияда 4 та Бош вазир
Англияда 5 та Бош вазир
Италияда 8 та бош вазир алмашди.
Агар Ўлмас Путин ниятига етиб, 2036 йилгача ҳокимиятда қоладиган бўлса, унинг рекордлари олдида Роналду ва Мессининг рекордлари ҳеч нарса бўлмай қолади.
Тағин сизлар Путинни ёмон кўрасизлар. Хейтер ва ҳасадгўйлар!

МЕНИНГ СОАТИМ ҚАНИ ?
Бир машҳур сиёсатчи ўлибди ва "тепа"га учиб кетиб "савол-жавоб"га навбатга турибди. Навбати келганда у олдидаги фариштадан сўрабди:
- Кечирасиз, нега ҳамма ёққа катта девор соатлар осиб ташланган ?
- Бу ерда ҳар бир инсон учун бир девор соати бор. Инсон ҳар сафар ёлғон гапирганида унинг соатининг мили бир марта айланиб жойига келади. Масалан мана бу одам умрида юз марта ёлғон гапирган ва унинг соати юз марта айланган. Буниси эса 1000 марта ёлғон гапирган ва унинг соати минг марта айланган. Хўўўв ановиниси...
- Тўхтанг, шошманг. Тушундим. Уларни қўйиб туринг. Менинг соатим қани ? Меники неча марта айланган ?
- Сенинг соатинг бу ерда эмас. Уни фаришталарга вентилятор қилиб бериб қўйганмиз. Чунки, соатингнинг миллари айланганда чиққан кучли шамолдан ҳатто дўзахнинг ҳам ўти ўчиб қолай дейди...

Ёмон кўряпсизми? Демак қўрқяпсиз!
Жанубий Африканинг “оқ танли” ҳукумати Нелсон Манделани озодликка чиқаргач, ундан кўчаларда оқ танлиларга қарши урушаётган қора танлиларни тинчлантириш учун ёрдам сўрайди. Нелсон Мандела эса уларга ҳукуматни қора танлиларга беришни таклиф қилади. Шунда оқ танли масъуллар унга “Нималар деяпсиз? Агар ҳукумат тепасига қора танлилар келса, оқ танлиларни не кўйларга солишларини биласизми ? Чунки бу давлатда қора танлилар кўпчиликни ташкил қиладилар” деб хавотир билан жавоб берадилар. Шунда Нелсон Мандела уларга донишмандлик билан бир ҳақиқатни айтади. У таҳминан шундай дейди...
... Европа ҳудудларида ҳукмронлик қилган христиан динида бўлган давлатлар ўрта асрларда Ислом динининг ўз ҳудудларига тарқалишидан жуда қўрққанлар. Шу сабабдан уларнинг бир нечта қиролликлари ўз кучларини бир жойга тўплаб мусулмонлларга қарши салб юришларини ташкил қилиб турадилар. Узоқ йиллар давомида бир неча марта уюштирилган салб юришларининг мақсади ўзларига хавфли деб ишонилган ўзга диндаги инсонларни ўлдириш ва шу орқали улардан холос бўлиш эди...
... Исломофобия, русофобия, синофобия ва ўзбекофобия ва бошқа фобиялар ҳақида гапирилганда кўплаб инсонлар ислом динини, русларни, хитойликларни ва ўзбекларниёмон кўрувчилар” ҳақида гап кетяпти деб ўйлайдилар.
Аслида, ...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Yomon-koryamsizmi-demak-qorqyapsiz-08-30

Telegraph
Ёмон кўряпсизми? Демак қўрқяпсиз!
Жанубий Африканинг “оқ танли” ҳукумати Нелсон Манделани озодликка чиқаргач, ундан кўчаларда оқ танлиларга қарши урушаётган қора танлиларни тинчлантириш учун ёрдам сўрайди. Нелсон Мандела эса уларга ҳукуматни қора танлиларга беришни таклиф қилади. Шунда оқ…
СЎХЛИК БЛОГЕРНИНГ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛИШИГА МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда сўхлик блогер Дадахон Хайдаровнинг "йўқолиб қолиши" хавотирларни юзага келтирган эди. Кўплаб блогерлар #Ғаниевишданкетсин хештегини ҳам оммалаштирдилар. Кейинчалик блогернинг ота-онаси ўғилларини вертолётда келиб бошига қоп кийдириб олиб кетилганлигини айтдилар. Бугун Бош прокуратура баёнот билан чиқиб, "6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган"лигини маълум қилди.
Мен блогерни танимайман ва у ҳақда мана шу хабар туфайли билиб олдим. Унга симпатия ёки антипатиям йўқ. Бўлиб ўтган воқеалар юзасидан эса воқеа деталларидан хабардор бўлмай туриб, фикр билдиришни хоҳламаган эдим. Чунки билиб-билмай, текширмай туриб асоссиз ёзилган гап учун юридик томондан жавор беришга тўғри келиш мумкин. Менда эса аниқ ва текширилган маълумот олиш имкони йўқ эди.
Мана энди воқеалар ривожида кўп маълумотлар ойдинлашди ва Бош прокуратуранинг расмий баёноти ҳам чиқди. Мен блогернинг айбдор ёки айбдор эмаслиги борасида, яъни масаланинг юридик қисмига фикр билдира олмайман. Бунинг учун менда маълумотлар йўқ ва буни тегишли органлар адолат тамойилларига асосланган ҳолда ҳал қиладилар деб умид қиламан.
Менинг тамойилларим қабул қабул қила олмаётган нарса бошқа. Бош прокуратура 30 август куни баёнот берди. Блогернинг йўқолганлиги ҳақида Баҳодир Аҳмедов канали 28 август куни хабат берган ва ижтимоий тармоқларда "қидирув" бошланган. Яъни жиноят иши доирасида "йўқолиб қолган" инсон ҳақида орадан 3 кун ўтиб, блогерларнинг босими остида маълумот бериляпти.
Бу эса Ўзбекистон қонунчилигига кўра ноқонуний ҳисобланади ва бу ишни қилган инсонлар ҳам жиноятчи сифатида ўз қилмишларига яраша жазо олишлари керак.
Ким бўлишидан (ҳатто у энг хавфли жиноятчи бўлса ҳам) ҳеч бир фуқаро "йўқолиб қолиши" керак эмас. Унга нисбатан расмий ордер бўлиши, унга ҳуқуқлари эслатилиши ва ўзини ҳимоя қилишга имкон берилиши, унинг қаерга олиб кетилганлиги ва айби ҳақида оила аъзоларига, яқинларига хабар берилиши керак. Ундан кейин янглишмасам айблов эълон қилинмаган бўлса, 24 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
Ҳозирги вазиятда бир инсон бошига қоп кийдириб, вертолётларда олиб кетиляпти-да, 3 кун давомида унинг дом дараги йўқ. У одамни давлат органлари вакиллари олиб кетдими, мафиялар ёки террористлар ўғрилаб кетдими, умуман маълумот йўқ. У ўликми, тирикми, у қаерда ва қандай ҳолатда ушлаб турилибди, бу ҳақда ҳам маълумот йўқ.
Бундай ишлар қонун устувор, ҳуқуқлар таъминланган давлатларда юз берадиган бўлса, камида ўша ҳудуд ҳокимининг ва бу ишнинг ташаббускор ва ижрочилари ишдан кетиб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлар эди.
Блогернинг ўрнида орамизда ҳар биримиз бўлиши мумкин эди. Блогерни қидиришга блогерлар бош-қош бўлдилар. Блогерлар ҳар бир йўқолган одамнинг йўқолганлигидан хабардор бўла олмайдилар ва ҳар сафар органларнинг ортидан қувиб юра олмайдилар.
Ўзбекистон ҳуқуқий давлат экан ва блогер жиноятчи экан, уни қонуний йўл билан ҳибсга олиш наҳотки шунчалар қийин бўлса ? Уни расман ордер билан олиб кетиб, қаердалигини айтиб, ўзини ҳимоя қилишига адвокат бериб, тергов қилиб адолатли суд қилса бўлмасмиди ? Айби бўлса жазосини олсин, айби бўлмаса қайтадан қўйиб юборилсин. Ахир бу қилишга қийин иш эмаску.
Мана шундай нўноқликлар ҳозирги "Янги Ўзбекистон" яратаётган имиджни дабдала қилиб, жамиятимизни орқага тортади. Энг ачинарлиси, бу ишларнинг айбдорлари жазоланишнинг ўрнига мукофотланадилар.
Хуллас, индамадим...

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

ЯХШИЛИК ҚИЛСАНГ ЎНГ ҚЎЛИНГ ҲАМ, ЧАП ҚЎЛИНГ ҲАМ, АЙНИҚСА ХЎЖАЙИН КЎРСИН!
Хива тумани матбуот хизмати тарқатган бир хабарни ўқиб, кўнглим чоғ бўлди. Унда шундай дейилади:
"О.Матякубов бошчилигида “темир дафтар” га киритилган 410 нафар оилаларга бир марталик, кундалик озиқ овқатлар жамланмаси 10 кг ун, гўшт, ёғ, тухум, асал, ва яна бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди"
Бу хабардан ҳар бир инсон хурсанд бўлиши табиий. Аммо... Аммоси ҳам бор.
Ҳоким бува яхшилик қилибди экан (умуман олганда бу унинг бурчи), буни "темир дафтарчи"ларни бир жойга қаторлаштириб қўйиб, хоразмча айтганда "элга мовот" (кўз-кўз) қилиб қилиш керакми?
Матбуот хизмати гапларнинг олдини олиб, "карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда" дебди. Ҳаммани қаторлаштириб қўйиб, уларни суратга олиб, карантин қоидаларига риоя қилгандан кўра, оддийгина тарқатиб қўя қолса бўлмасмиди?
Менимча бўлмасди, чунки Хўжа кўрмаса қилинган ишлар ҳисобга ўтмайди. Тағин билмадим.

УЧТА КОНВЕРТ ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙ !
Ўлимидан бир кун олдин Брежнев Горбачевни олдига чақириб дебди :
- Михаил, вақти келиб СССРнинг раҳбари сен бўласан. Шунинг учун мен сенга шахсий тажрибамдан келиб чиқиб учта қимматли маслаҳат бермоқчиман. Маслаҳатларни мана бу учта конвертга солдим. Раҳбарлик пайтингда ҳар сафар жуда катта муаммога дуч келсанг, конвертлардан бирини очасан
- Хўп бўлади, ўртоқ раис!
Горбачев СССРга раис бўлибди. Қараса Афғонистонда аҳвол чатоқ бўлиб боряпти. У биринчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев Афғонистон муаммосида Брежневни айблабди-да, совет армиясини Афғонистондан қайтариб чиқарибди.
Бироз вақтдан кейин Чехославакия, Польша, шарқий Германия билан муаммолар билан бошланибди. Горбачев иккинчи конвертни очиб ўқибди :

Горбачев муаммоларда Брежневни айблабди-да, Берлин девори қулашига ва бу давлатлар мустақил бўлишига рози бўлибди.
Бироз вақтдан сўнг, Болтиқ бўйи давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония мустақилликларини талаб қила бошлашибди. Горбачев учинчи конвертни очиб ўқибди :
"Сенинг ҳам давринг тугаяпти. Тезда 3 та конверт тайёрлаб қўй"! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧТА КОНВЕРТ ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙ !
Ўлимидан бир кун олдин Брежнев Горбачевни олдига чақириб дебди :
- Михаил, вақти келиб СССРнинг раҳбари сен бўласан. Шунинг учун мен сенга шахсий тажрибамдан келиб чиқиб учта қимматли маслаҳат бермоқчиман. Маслаҳатларни мана бу учта конвертга солдим. Раҳбарлик пайтингда ҳар сафар жуда катта муаммога дуч келсанг, конвертлардан бирини очасан
- Хўп бўлади, ўртоқ раис!
Горбачев СССРга раис бўлибди. Қараса Афғонистонда аҳвол чатоқ бўлиб боряпти. У биринчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев Афғонистон муаммосида Брежневни айблабди-да, совет армиясини Афғонистондан қайтариб чиқарибди.
Бироз вақтдан кейин Чехославакия, Польша, шарқий Германия билан муаммолар билан бошланибди. Горбачев иккинчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев муаммоларда Брежневни айблабди-да, Берлин девори қулашига ва бу давлатлар мустақил бўлишига рози бўлибди.
Бироз вақтдан сўнг, Болтиқ бўйи давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония мустақилликларини талаб қила бошлашибди. Горбачев учинчи конвертни очиб ўқибди :
"Сенинг ҳам давринг тугаяпти. Тезда 3 та конверт тайёрлаб қўй"! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Бердимуҳамедов:
-Қачон менинг даражамга етиб келасизлар, ўзбек гардашлар?
Бизникилар:
-Оз қолди, Гурбаннатор оға, мана бизам йўлга чиқдик 😜😂

БЎРИ ВА ЭШАК
Бўри билан эшак тортишиб қолибди.
Иккаласи адолат истаб шернинг олдига боришибди.
Шер бўрига жарима солибди. Эшакка эса "сен кетавер" деб қўйиб юборибди.
Бу қарордан бўри норози бўлиб, "ахир мен хақманку" деб жаҳли чиқибди.
Шунда шер унга жиддий оҳангда дебди:
- Сен албатта ҳақсан, лекин мен сенга ноҳақлигинг учун жарима солганим йўқ. Аксинча бўри бўла туриб қаёқдаги эшак билан гап талашиб юрганинг учун жарима солдим. Бундан кейин узинга ярашадиган иш қил!
(Интернетдан)

Hech kimga bermaymiz seni O'zbekiston (Topmuzon.net)
Yulduz Usmonova
"Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон", Юлдуз Усмонова
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Тасаввур қилинг, дунёдаги энг яхши зоопарк. Шароитлари замонавий, ичидаги шароитлари дунёдаги 100 лаб мамлакатлардаги одамларнинг шароитларидан яхши. Қишда иссиқ, ёзда салқин. Энг мазали овқатлар берилади, хавф йўқ. Ҳайвонлардан фақат ейиш ва мазза қилиб яшаш талаб этилади.
Фақатгина бир шарти : ҲАЙВОНЛАР ҚАФАС ИЧИДА ЯШАШЛАРИ КЕРАК !
Ёввойи табиат ичида ўша ҳайвонлар табиат қонунлари бўйича яшашлари керак. Кунларини ўзлари кўришлари керак. Бир кун оч, бир кун тўқ. Ёки уларни ейишади, ёки улар бошқа ҳайвонларни ейдилар.
Фақатгина бир жиҳати : УЛАР ЭРКИН ВА МУСТАҚИЛ ЯШАЙДИЛАР !
Сизнингча, ҳайвонлар иккала ҳолатдан қайси бирида бахтли яшайдилар ? Менимча, эркинликда !
Дунёда қафас ичида кўп нарсалар мухайё қилинган ёпиқ давлатлар бор бўлган. Масалан, СССР, Либия, Туркманистон, Шимолий Корея, Куба. Лекин бу давлатларда эркинликни орзу қилиб яшаганлар. Бирон нарса дейишга ва қилишга қўрққанлар. Хўжайинлари берса еганлар, урса ўлганлар.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳам емиш ва шароитлар билан баҳоланмайдиган бебаҳо неъматдир! Тўғри "Табиат қонунлари" баъзан одамни безор қилиб юборади ва баъзан одамнинг СССРнинг тинч қафасига қайтгиси келиб қолади. Лекин "Табиат қонунлари"ни "Инсоний қонунлар"га айлантириб, фаровон яшаш ёки ҳайвонлардай бир-биримизни ғажиб яшаш ЭРКИНЛИГИ ҳам ўзимизнинг қўлимиздадир.
Менимча қафасга қайтишни орзу қилишга, ЕОИИ каби иттифоқларга кириб, муаммоларимизни ҳал қилиб беришларидан умид қилишга кетадиган вақтимизни юртимизни тартиб келтиришга, адолатни тиклашга ва иллатларимизни йўқотишга сарфласак, биз ҳам ривожланган давлатлар каби фаровон яшашимиз мумкин бўлади.
Мен юртимга, халқимга, юртдошларимизга яшаш мазза бўлган қафасдан кўра яшаш мазза бўлган мустақилликни тилайман !
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.
(Алишер Навоий)
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!