ХУЛОСА
Бу схема худди "Африкалик миллиардер"нинг "сизга 100 миллион доллар мерос қолдирганлиги" ҳақидаги хабарларга ўхшайди. Юртимизда тадбиркорлик қиламан деб, банкдан кредит олиш ҳақида кечаю-кундуз ўйлаб, буни қандай қилиш ҳақида ўйлаб юрганлар бор. Фирибгарлар шундай юртошларимизга тўғри келиб қолсалар содда юртдошимиз улардан шубҳаланса ҳам уларнинг таклифини бир ўқиб чиқади. Ва барчаси шундан бошланади.
Азиз юртдошлар ! Бизда банк муносабатлари энди шаклланиб боряпти ва шу сабабдан банк фирибгарликлари жуда кам. Одамларнинг бир-бирларига пластик карта кодларини бемалол айтаверишлари бунга исботдир. Аммо Ғарбда банк тизимида шундай фирибгарликлар ўйлаб топилганки, улар туфайли ҳар йили миллиардлаб пуллар ўмарилади. Уларнинг кўпчилиги ҳеч ким бориб қидириб юрмайдиган Африкадан туриб амалга оширилади.
Шунинг учун Мессенжердан, Ватсапдан, меил ёки бошқа воситалар орқали сизга алоқага чиқиб кредитлар таклиф қилишса ёки бошқа "қизиқарли" таклифлар бўлса, уларга эътибор берманг. Мобадо эътибор бериб қўйсангиз ҳеч кимга БИР ТИЙИН ҲАМ ЮБОРМАНГ ва ПЛАСТИК КАРТА КОДЛАРИНГИЗНИ БЕРМАНГ!
Шунда тузоққа тушган бўлсангиз ҳам моддий зарарларсиз қутуласиз ! Аҳмоқ қилишгани эса сизга сабоқ бўлади !
ПС. Суратлар олдинги постда.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Наманган вилоятида ўз шаънини ҳимоя қилиб, икки эркакни дўппослаган Гулсанам Алижоновага нисбатан жиноят иши тўхтатилибди.
Мен бу ишни шундай қолмаслигини, ИИВ Тергов департаменти айбдорлар қолиб, ўзини ҳимоя қилган қизнинг иштонига осилиб, жиноий иш очгани учун жавоб беришини талаб қиламан.
Акс ҳолда, жамиятимизда адолат қарор топмайди ва навбатдаги сафар ИИВчилар яна бир аёлга нисбатан шундай иш очишлари мумкин. Агар иш оммага маълум бўлмаса, айбсиз қизлар қамалиб кетаверади.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Мен бу ишни шундай қолмаслигини, ИИВ Тергов департаменти айбдорлар қолиб, ўзини ҳимоя қилган қизнинг иштонига осилиб, жиноий иш очгани учун жавоб беришини талаб қиламан.
Акс ҳолда, жамиятимизда адолат қарор топмайди ва навбатдаги сафар ИИВчилар яна бир аёлга нисбатан шундай иш очишлари мумкин. Агар иш оммага маълум бўлмаса, айбсиз қизлар қамалиб кетаверади.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Икки мавзудан қайси бирини биринчи ёзишга ўйланяпман. Бири ҳақида анчадан бери ўйлаб юрибман, иккинчиси ҳақида ҳам доим ўйлаб юраман. Сиз нима дейсиз, қайси бирини олдин ёзай?
public poll
Суриш керак(ми?)! – 316
👍👍👍👍👍👍👍 78%
Табиат ҳуқуқи – 88
👍👍 22%
👥 404 people voted so far.
public poll
Суриш керак(ми?)! – 316
👍👍👍👍👍👍👍 78%
Табиат ҳуқуқи – 88
👍👍 22%
👥 404 people voted so far.
|Atirgullar ochdi chiroy
Online_ 24uz
"Атиргуллар очди чирой", "Масхарабоз" фильмидан
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ХОТИН ЭРИНИ УРИШИ КЕРАКМИ ?
Бир неча кун олдин бир ижтимоий тажриба ўтказдим. Фейсбукда "Тасаввур қилинг, "Хотин эрини уриши керакми йўқми?" деган савол муҳокамада. Кўпчилик "Хотин бўлгандан кейин уради-да" деяпти" деган провакацион савол билан пост қилдим. Уни профилимдан ташқари 100 минглаб турли савиядаги инсонларни йиғган гуруҳларга ҳам ташладим. Ва реакциялар ҳамда жавобларни таҳлил қилишга ҳаракат қилдим.
Хўш нега бундай савол бердим ?
Гендер тенглиги ҳақидаги мавзуларда доим тўғри саволлар берилади, аммо жавоб берувчилар баъзан ўзларининг аргументларини савол остига қўя олмайдилар. Масалан мен берган саволни "Эр хотинини уриши керакми ?" деб берсам аҳолимизнинг мутаассиб ва радикал қатлами иккиланмасдан "Ҳа" деб жавоб беради ва "Хотин бўлгандан кейин уради-да", "Ўзи яхши бўлса эр урмайди" ва ҳоказо деган жавобларни берадилар. Уларга аёлнинг ёш бола ёки предмет эмас эканлигини тўғри сўзлар билан тушунтирилса, буни тасаввурларига сиғдира олмайдилар.
Ростдан ҳам, қанчалар қийин бўлса ҳам, шунинг тескарисини тасаввур қилиб кўринг. Дунёда патриархат эмас, матриархат. Аёлларга ҳамма нарса мумкин ва эркакларга мумкин эмас. Барча динлар ва жамият қоидалари эркакни аёлдан паст қилиб қўйган. Аёллар эрларини урадилар, хўрлайдилар, хоҳласалар ўлдирадилар. Аёллар 4 тагача эр олишга ҳаққим бор деб ҳисоблайдилар ва кўчада бегона эркаклар билан ётиб келаверадилар. Агар эркак бирон бегона аёлга қараб қўйса у фоҳиша деб топилади ва барчанинг лаънатига қолади.
Шундай пайтда "Жамиятда эркаклар аёллар билан тенг бўлиши керакми?" деган савол муҳокамада деб тасаввур қилинг.
Мутаассиб аёллар жазавага тушиб, "Эркаклар аёллардан паст туриши керак", "Аёл бўлгандан кейин уради-да", "Динимизда аёл эрини уриб туриши керак дейилган" деб эркакни одам ўрнида кўрмай фикрлар билдиряптилар. Эркакларнинг айримлари аёлларга ёқиш учун "Тўғри айтасиз, опажон, эр калтакдан ўлган эмас. Хотиннинг ургани савоб" деб аёлларга ёқишга уриниб, уларга ёрдам бермоқдалар.
Эркакларга савол : шундай муҳокама бўлаётганда, қайси тарафнинг аргументларини қўллаган бўлар эдингиз ? Эркакларнинг ҳуқуқлари аёлларнинг ҳуқуқларига тенг бўлишини, аёлингиз сизни урмаслигини, хўрламаслигини, кўчадаги эркаклар билан ётиб келмаслигини ёки устингизга эр олмаслигини хоҳлаган бўлмасмидингиз ?
Яна мен берган саволга қайтамиз. Менинг савол беришдан мақсадим аёлнинг тўлақонли инсон эканлигини тасаввур қила олмаётганларга аёлнинг ўрнида эркак бўлганда қандай бўлишини тасаввур қилдириб кўриш эди. Жавоблардан маълум бўлди-ки, эркаклар ҳозирги аёлнинг ролида бўлишини, аёллари уларни уриб, хўрлаб юришларини қабул қила олмас эканлар. Чунки эркак ҳам одам-да. Унинг ҳам инсоний ҳуқуқлари бор.
Шу нарсани билгач, яна ўзимизнинг патриархатга қайтадиган бўлсак, бошқатдан аёлларни одам ўрнида кўрмасак, "Эр хотинини уриб туриши керак" деб фикрлашда давом этсак қандай одам бўламиз ?
Саволга жавобни ҳар кимнинг ўзига қолдираман ва "чиқмаган жондан умид" дея тўғри хулоса чиқаришингизга умид қиламан!

#КунАнекдоти !
БОЛАМИЗНИ ЎЙЛА !
- Дадаси. Мени семиз дейишингиз жонимга тегди. Мени хафа бўладиям демайсиз. Аёл кишига бундай дейиш энг оғир гап ҳисобланади. Агар яна бир марта мени семиз десангиз сиз билан ажрашаман
- Ҳой, ҳой, ҳой. Ўзингни бос, хотин. Мен бор йўғи ҳазиллашаман-ку. Дарров ажрашаман дейиш шарт эмас. Бундай қилма. Мени ўйламасанг ҳам боламизни ўйла
- Бизнинг боламиз йўқ
- Нима ? Ҳали сен хомиладор эмасмисан ?

СУРИШ КЕРАК(МИ?) ! (Тарқатинглар)
Менга энг кўп бериладиган саволлардан бири "Чет элга қандай қилиб кетса бўлади?". Ижтимоий тармоқларда гоҳ-гоҳида #суришкерак деган хештег қўлланилиб туради. Бу хештегнинг мазмуни ҳам шу : Кетиш !
Менинг ўз тажрибаларимдан келиб чиққан ҳолда, "суриш" фикрига нисбатан ўз қарашларимни баён этаман ва хулосани ҳар кимнинг ўзига қолдираман.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Surish-kerak-mi-09-14

Telegraph
СУРИШ КЕРАК(МИ?) !
Менга энг кўп бериладиган саволлардан бири "Чет элга қандай қилиб кетса бўлади?". Ижтимоий тармоқларда гоҳ-гоҳида #суришкерак деган хештег қўлланилиб туради. Бу хештегнинг мазмуни ҳам шу : Кетиш ! Менинг ўз тажрибаларимдан келиб чиққан ҳолда, "суриш" фикрига…
ТОЖИК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИДАН
Одатда кортежга яқин келиш тугул президент ўтган кўчаларга яқинлашиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, Марказий Осиё давлатларида шундай. Яқинлашмоқчи бўлса отиб ташлашади.
Аммо сайлов олдидан ҳар хил "мўжизалар" юз бериши мумкин. Оддийгина, чиройли кийинган камбағал қиз президентнинг кортежини тўхтатиб, хат бериши ҳам мумкин. Ундан кейин раҳнамо президентнинг меҳри ийиб кетиб камбағал қизга ёрдам беради.
Лекин бу эртак "Тожик халқ эртаклари" китобига киритилганми ёки ҳали киритишга улгуришмаганми, билмадим ? 😜😂🤦♂️
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Одатда кортежга яқин келиш тугул президент ўтган кўчаларга яқинлашиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, Марказий Осиё давлатларида шундай. Яқинлашмоқчи бўлса отиб ташлашади.
Аммо сайлов олдидан ҳар хил "мўжизалар" юз бериши мумкин. Оддийгина, чиройли кийинган камбағал қиз президентнинг кортежини тўхтатиб, хат бериши ҳам мумкин. Ундан кейин раҳнамо президентнинг меҳри ийиб кетиб камбағал қизга ёрдам беради.
Лекин бу эртак "Тожик халқ эртаклари" китобига киритилганми ёки ҳали киритишга улгуришмаганми, билмадим ? 😜😂🤦♂️
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"РОСТДАН ҲАЗИЛ" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГЛАР
Ҳар қандай эзгу ташаббус бошланганда кимлардир унга ишонч билдиришлари ва қўллаб юборишлари муҳим.
Мен янги очилган @RostdanHazil каналига ишонч билдираман ва биргаликда қўллаб юборишни таклиф қиламан.
Каналда ижтимоий тармоқларда ёзилган қисқа ҳазил постларнинг саралари бариб бориляпти. Канал муаллифи меҳнат қилиб уларни териб, ўз ўқувчиларига етказяпти.
Барчаларингизга "Ростдан ҳазил" каналига обуна бўлишни беғараз ва беминнат тавсия қиламан. Канал муаллифига рағбат бўлсин ва ишлашга иштиёқ берсин!
Каналнинг ҳаволаси: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAElAdi7FrVazUWM3hw

Бир долзарб мавзу юзасидан савол : Сиз халқ табобати (табиблар)га ишонасизми ёки расмий тиббиётгами ?
(Сўровномани тарқатинглар. Кўпроқ инсонлар жавоб берсинлар)

Anonymous Poll
39%
Мен фақат расмий тиббиётга ишонаман
58%
Мен расмий тиббиётга ҳам, табибларга ҳал ишонаман
3%
Мен фақат табибларга ишонаман
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Толибон ҳаракатининг раҳбарларидан бирининг Ўзбекистон ҳақидаги сўзлари
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Келажак йўқ"! Хомтама бўлманг. Фақат бугунги кун билан яшанг. 😜
ПС. Одилхон Шукруллоҳ ўғли профилидан олинди.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ПС. Одилхон Шукруллоҳ ўғли профилидан олинди.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Марҳамат қилиб, навбатга туринг !
Бу воқеа Остона (ҳозирги Нурсултон)га борганимда бўлган эди. Остонага боришда ҳамда қайтишда Киев шаҳри орқали учдик ва Киевнинг аэропортида терминални алмаштириш учун навбатда туришимизга тўғри келди. Одам тумонат эди, чунки барча йўловчилар ишлаётган ягона назорат бўлимидан ўтишлари керак эди. Мен одатимга кўра олдиндан сўраб, кейин навбатга турдим. Бироздан кейин қарасам украиналик сайёҳлар бири у ёқдан бири бу ёқдан келиб навбатсиз одамларнинг ораларига суқулиб кириб кетишга ҳаракат қилмокдалар. Навбатга кирмоқчи бўлмаганлари ҳам навбатнинг қатори қолиб ярим метр ўнгга ёки чапга туриб олиб, уларнинг орқаларида одамлар тизилиб, қаторларнинг сони уч-туртта бўлиб, тартибсизлик юзага келишига сабабчи бўлмоқдалар. Ўзи азалдан тартибсизлик ва адолатсизликни ёмон кўраман. Шу сабабдан навбатга суқулганлар ва қаторларни бузганларни тартибга чақирдим. Шунда орага суқулган иккита украиналик эркак худди улар ҳақдай менга эътироз билдирдилар :
- Дўстим, бу ер Украина. Бу ерда навбатга шундай турилади...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Marhamat-qilib-navbatda-turing-09-16

Бу воқеа Остона (ҳозирги Нурсултон)га борганимда бўлган эди. Остонага боришда ҳамда қайтишда Киев шаҳри орқали учдик ва Киевнинг аэропортида терминални алмаштириш учун навбатда туришимизга тўғри келди. Одам тумонат эди, чунки барча йўловчилар ишлаётган ягона…
УЧ КУНЛИК ПОМИДОР
"Уч кунлик помидор" деган тузланган помидор тури чиқибди. Таъми дахшат экан. Қиш келишини кутиб юриш шарт эмас экан.
Бу уйда ўзимиз қилган уч кунлик помидор тури 😋😍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч кунлик помидор" деган тузланган помидор тури чиқибди. Таъми дахшат экан. Қиш келишини кутиб юриш шарт эмас экан.
Бу уйда ўзимиз қилган уч кунлик помидор тури 😋😍
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
БОЛАЖОНЛАР УЧУН КАНАЛ
Телеграмнинг ўзбек тилли сегментида болажонлар учун канал учратмаган эдим. Аксарият каналлар катталар учун.
"Миттивойлар салтанати" каналида болажонлар учун ажойиб постлар, қизиқарли машғулотлар, ўйинлар, шеърлар, қўшиқлар ва эртаклар бор экан.
Мен ўз фарзандларим учун қизиқ нарсаларни топдим. Шу сабабдан канални сизларга ҳам тавсия қилишга қарор қилдим.
Каналга уланиш : 👉 https://t.me/oftobqiz

MITTIVOYLAR SALTANATI/Oftobqiz ertaklari
Миттивойлар салтанати, Эртак, ertak, бошқотирма, boshqotirma, раскраска, raskraska, ўйинлар, o‘yinlar, соч турмаклари, soch turmaklari. Болалар учун
Malle - Toutes les machines ont un cur
MaelleVEVO
"Toutes les machines ont un cœur", Maëlle
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
МАҚОЛАМИЗ "ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ" ГАЗЕТАСИДА
Францияда ресторанда ҳам менюга нархлар ёзиб қўйилиши мажбурий. Тарозидан уриб қолганлик учун 300 000 еврогача жарима белгиланади. Бир махсулот турли магазинларда турли нархда бўлиши мумкин. Францияда бор йўғи 1000 еврогача нақд пул билан тўлаш мумкин...
Шу ва Франциядаги истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳақидаги мақолам "Истеъмол маданияти" газетасида чоп этилибди.
Газетанинг раҳбарияти ва ҳодимларига эътибор учун ташаккур билдираман!
Мақолани ўқиб, ўз фикрларингизни билдиринглар!

"ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ" газетасида чиққан "ФРАНЦИЯДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИ" номли мақоламнинг матнини ҳам қўйишимни сўраганлар бўлди. Мақолани суратдан бўлса ҳам ўқиган ўқувчиларимизга алоҳида ташаккур.
Суратдан ўқий олмаганлар учун унинг матнини Телеграфда мақола қилиб қўйдим. Марҳамат, ҳаволага ўтиб, мақолани ўқишларингиз мумкин.
Ҳавола : https://telegra.ph/Fransiyada-istemolchilar-huquqi-himoyasi-09-17
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Суратдан ўқий олмаганлар учун унинг матнини Телеграфда мақола қилиб қўйдим. Марҳамат, ҳаволага ўтиб, мақолани ўқишларингиз мумкин.
Ҳавола : https://telegra.ph/Fransiyada-istemolchilar-huquqi-himoyasi-09-17
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Telegraph
ФРАНЦИЯДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИ
Таҳририят : "Францияда истиқомад қилаётган юртдошимиз – Париж “Ўрта Осиё саёҳатлари” ассоциацияси президенти, Париж Шарқ тиллари ва цивилизациялари институти докторанти, сиёсатшунос ва тилшунос олим, таниқли публицист Дониёр РЎЗМЕТОВдан францияликларнинг…
ҚАНИСИЗЛАР, УЧЗАМОНЧИЛАР ?
Бир илмли дўстимиз "Пост қўйганим сари каналимда обуначилар сони камайиб кетяпти" деб каналини юритмай қўйганини айтган эдим.
Сўнгги пайтларда "Меҳнат қилиб каналда фойдали постлар ва таҳлилий мақолалар ёзиб юргандан кўра бошқалардан кўчирилган, мазмунли бўлиши шарт бўлмаган постлар қўйиб ҳар кун фақат бошқа каналлар рекламалар алмашиб обуначилар сонини ошириб "крутой" бўлиб юрганимда нима қиларди" деган ўйлар ҳаёлимга келиб юрибди.
Биламан мен ноҳақман. Биламан каналим обуначиларининг асосий қатлами илмни қадрлайдиган ва мақолаларни ўқиб борадиган инсонлардан ташкил топган. Аммо баъзан инсон ўзининг қилаётган ишини бекор қилмаётганлигини ҳам ҳис қилиб, тушуниб туриши муҳим экан.
Машҳур ва буюк санъаткорларимиз ҳам баъзан инсонлардан қарсакларни сўраб олганликларини тушуниб боряпман !
Фаолликни бўшаштирманг, дўстлар! Канал сизлар учун очилган. Сизларнинг борлигингизни ҳис қилмасам бу каналнинг кераги йўқ!