Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Вебинар: “Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси”

Иштирокчилар:
“Эл-юрт умиди” жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, ватандошларимиз М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети, Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар

Муҳокама марказида: Илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш дастурлари.

Қатнашувчилар: Қабул комиссиясига масъул бўлган олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар

Ўтказилиш вақти: 2021 йилнинг 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да

Рўйхатдан ўтиш учун: https://webinar.eyuf.uz

Видеоконференцияга уланиш учун ҳавола: zoom.us/j/2026300504 (пароль1)
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида ишлаш истагида бўлганлар учун очиқ мустақил танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вазирликдаги вакант бўлган қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

✅ Стратегик таҳлил, индикаторларни шакллантириш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири;
✅ Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими бошлиғи;
✅ Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси етакчи мутахассиси;
✅ Молия департаменти бош иқтисодчиси;
✅Молия департаменти Таълим муассасаларида иш ҳақини режалаштириш ва молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси;
✅Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);
✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);
✅ Юридик бўлими бош юрисконсульти.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

‼️Эътибор беринг

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар: (71) 241-01-92

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 21 дан 30 январигача (шу куни ҳам) давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар танловда иштирок эта олмайди.
#zamonamiz_qahramonlari

Фарғоналик информатика фани ўқитувчисининг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари ғолиб бўлди

Одинахон Йулдашева Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси.

Бугун Одинахон Йўлдошеванинг ўқувчилари ҳар йилги фан олимпиадаларида вилоят ва Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритиб келади.

Жорий йилда у камдан-кам қайд этиладиган натижага эришди. Унинг 9-10-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.

Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқидилдан ёндашиши сабаб.

Бундай ўқитувчиларимизнинг ютуқлари бошқа ҳамкасбларига ҳам намуна бўлишига ишонамиз.

Сизда ҳам мана шундай ўз ишининг ҳақиқий фидоий ўқитувчилари ҳақида маълумотлар бўлса бизга (@Laylo_xtvpress) ёзиб юборинг. Биз уларни албатта бошқаларга намуна қилиб кўрсатамиз.
Forwarded from KATTAQÖRĞON ŞAHAR TA’LIM BÖLIMI | Rasmiy kanal (Xoshimjon Zokirov)
Номаълум “ўқитувчи” номидан ёлғон хабар тарқатилди
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири номидан ўқитувчилар ойлигидан маълум миқдорда ушлаб қолиш топшириғи берилганлиги бўйича ёлғон хабар тарқалди.
Унда таъкидланишича, "2021 йил 19 январь куни Президент маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказган йиғилишдан илхомланган Каттақўрғон шаҳар халқ таьлими бўлими раҳбари Шуҳрат Пўлатович эрта тонгдан барча мактабларга "Маьрифатпарварлар" кенгашини фондига ўқитувчиларнинг ҳар ойлик ойлигидан 1 фоиз ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берган”.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, аввало, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан бундай топшириқ берилмаган. Буни мактаб директори Н.Арипова ҳам тасдиқлади. Шунингдек, 1-мактабда Шарипова Ойгул исмли ўқитувчи ишламаслиги аниқланди.
Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими https://t.me/KatSH_xtb
Forwarded from Laylo Rustamova
АОКА вазирлик Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ишчи гуруҳи Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йил иккинчи ярим йиллик фаолиятини ўрганиш мақсадида вазирликда бўлди.

Ўтган ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилар эканмиз, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини кўриш мумкин:

вазирлик раҳбарияти ва матбуот котиби иштирокида долзарб мавзуларда 17 та матбуот анжумани ва брифинг ташкил этилган;

ОАВда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллар тезкорлик билан ўрганилиб, муносабат билдирилган;

1000 яқин маҳаллий ОАВ ҳамда 14 та нуфузли хорижий ОАВларда материал, телелавҳа ва радиоэшиттиришлар эълон қилинган.

10 дан ортиқ Расмий баёнотлар берилган.

Маълумот учун 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазирлик Ахборот хизматининг баҳоси “юқори даражада” деб баҳоланиб, 87,9 балл билан вазирликлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
Халқ таълими вазири ўринбосари мактабга замонавий компьютер тўпламларини совға қилди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабига Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.

Ушбу компьютер тўпламлари орқали мактаб ўқувчилари компьютер технологиялари ёрдамида эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, интернет тармоғи, таълимга оид сайтлар орқали қўшимча билим олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, мактаб ходимлари ва педагоглар жамоаси билан давра суҳбати ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Математика бўйича “Қўқон олимпиадаси” ғолиблари «Нексия-3» ва «Кобальт» билан тақдирланади

Қўқон университети томонидан “Қоракўл зиё” нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда республикадаги барча умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида математика фанидан “Қўқон олимпиадаси” ташкил этилмоқда.

Мазкур олимпиада умумтаълим мактабларининг 5-11-синфлари ва академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилиши кўзда тутилган.

Олимпиада икки босқичда ташкил этилади:

❇️ Ҳудудий босқич - вилоятлар кесимида жорий йилнинг 14 февраль куни Давлат тест маркази томонидан махсус тузилган тестлар асосида амалга оширилади.

❗️ Иштирокчилар www.olimpiada.kokanduni.uz сайти орқали 10 февралга қадар онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.

❇️
Республика босқичи - Қўқон университетида шу йилнинг 13-14 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, якуний босқичда Давлат тест маркази жавоблари асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчи-номзод танлаб олинади.

“Қўқон олимпиадаси” ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

✅ Биринчи гуруҳ (5, 6, 7-синфлар)
- ўқувчи-талабгорлари ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган номзодга «Нексия-3» автомобили;

✅ Иккинчи гуруҳ (8, 9-синфлар) ўртасида биринчиликни эгаллаган ўқувчи «Нексия-3» автомобили;

Учинчи гуруҳда (10, 11-синфлар, академик лицейнинг 1, 2-босқич) биринчи ўрин учун «Кобальт» автомобили билан тақдирланади.

🔰Шунингдек, барча гуруҳ бўйича биринчи ўнталик рўйхатидан жой олган номзодларга:

✔️ Қўқон университетида грант асосида ўқишга қабул қилиш «Инвестицион ваучер»и тақдим этилади.

✔️ «Қоракўл зиё» нодавлат ўқув муассасаси томонидан эса гуруҳлар бўйича 1, 2, 3-ўринни қўлга киритган ўқувчи-номзодларга математика ҳамда бошқа фанлардан қўшимча билим олиш ҳуқуқини берувчи бир йиллик бепул ўқиш бонуси ҳам тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❇️Бухоро шаҳрида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

🔹Бугун
, 20 январь куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовлар иштирок этдилар.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-20-2

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb