Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ таълими вазири ўринбосари Бухоро вилоятига борди

Жорий йилнинг 17-19 январ кунлари Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Бухоро вилояти Когон туманига ишчи ташриф амалга оширди.

Ташриф чоғида мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла раислари билан биргаликда маҳаллалардаги аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечимлари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида вақтинча ишсиз бўлган айрим фуқароларни тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилиши таъминланди.

Маҳаллалардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Рангларга ажратилаётган мактаблар, сифати ошмаётган таълим ва мотивациясиз шаҳар ёшлари

Бугун мактаб таълими ҳақида кимдан фикрини сўраманг, у албатта таълимдаги сифат пастлигидан шикоят қилади. Ҳақиқатда, бугун мактаб таълимини ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар, лойиҳалар ва экспертлар фикрлари айтилаётганига қарамай, улар дарс жараёнларига кириб бормаётгандек.

Kun.uz мавзу атрофидаги кўплаб саволлар юзасидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан интервью уюштирди

БАТАФСИЛ
: https://kun.uz/95989757
📣📣ДИҚҚАТ!

❗️НОПЕДАГОГ КАДРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ!

❓Сиз сўраган йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисида галдаги маълумот!

⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

‼️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

✅Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)
👉 Амалий санъат (турлари бўйича)
👉 Рангтасвир (турлари бўйича)
👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)
👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)
👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва теxник билим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат
👉 Безакчи-рассом
👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар
✅ Технология ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар
✅ Тарих ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш
👉 Архившунослик
👉 Археология
✅ Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Журналистика
👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик
👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
✅ Тарбия ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш мутахассисликлари бўйича олий маълумотли нопедагоглар таҳсил олишлари мумкин

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (99) 601-60-02; (99) 780-09-91; (71) 246-90-94
Савол ва таклифларингизни https://t.me/Pedagogik_xizmatlar телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг! Бошқа йўналишлар бўйича https://t.me/avloniyuz расмий телеграм каналимизнинг навбатдаги постларида.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇

Telegram |Facebook |Website
Жорий йил 1 февралдан бошлаб Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг базавий тариф ставкалари (қўшимча тўловлар ва устамаларсиз) миқдорлари
Халқ таълими вазири ўринбосари Когон туманидаги мактаблардаги мавжуд шароитлар билан танишди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Бухоро вилояти Когон туманидаги мактаблар ҳамда туман халқ таълими бўлимидаги мавжуд шароитларни ўрганди.

Вазир ўринбосари бошланғич ва юқори синфлар дарс жараёнларида бевосита қатнашиб, улар билан суҳбатлашди.

Тизимдаги ходимлар ва педагоглар билан биргаликда таълим жараёнидаги муаммолар, таълим сифатини ошириш юзасидан истиқболли йўналишларни амалга ошириш атрофлича муҳокама қилинди.
Urgutning "to‘q qizil maktabi" direktori lavozimidan ozod etildi

Samarqand viloyati xalq ta'limi boshqarmasi boshlig‘i Zebiniso Shodiyeva Urgut tumani maktablarida ta'lim sifatini oshirish," to‘q qizil maktab"lardagi mavjud muammolarni o‘rganib, ijobiy hal etish bo‘yicha tuman muassasalari faoliyati bilan tanishmoqda.
126-maktab "to‘q qizil" toifasidagi maktablardan biri. Maktabga 6 yildan buyon To‘lqin Nazarov direktorlik qilib kelgan. Maktabda yildan-yilga ta'lim sifati tushib, pedagogik jamoada mas'uliyat yo‘qolgan. O‘tgan o‘quv yilida maktabni bitirgan 61 nafar o‘quvchidan birortasi oliy ta'lim muassasasiga o‘qishga kirmagan. Boshqarma boshlig‘i ushbu muassasada bo‘lib, o‘qituvchilar bilan mavjud muammolarni muhokama qildi. Vazifasiga sovuqqonlik bilan yondashib kelgan maktab direktori T. Nazarov lavozimidan ozod etildi.
Z. Shodiyeva maktabda ta'lim sifatini oshirish va tizimli ishlarni olib borish bo‘yicha tavsiyalar berdi.
Boshqarma boshlig‘ining Urgut tumani maktablarini o‘rganishi davom etmoqda.