Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Онлайн

‼️Айни вақтда Халқ таълими вазирлигининг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЮЗАСИДАН очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Мазкур очиқ мулоқотни жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:

👉https://www.facebook.com/uzedu/videos/326496962712938


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«TONG YULDUZI» gazetasining 2022-yil 3-sonida:

♦️ “BIR KUNI DARSDA...”
“Kim beradi menga javob, qani ayting, kim?”

♦️ “INTERNET AFZALMI, KITOB?”
Men kitobni tanlayman!

♦️ “FAQAT QIZLAR O‘QISIN!”
Haroratni nazorat qiling!

♦️ “ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНАМИЗ!”
Character stories…

♦️ “TA'TILDA TANAFFUS YO‘Q”
O‘quvchilarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkillashtirish maqsadida olib borilayotgan onlayn dars mashg‘ulotlarida bolajonlar faol.

♦️ “FIZIK O‘LCHOV ASBOBLARI”
Topqirlik mashqlarida bilimingizni sinab ko‘ring!

Mobil ilovani yuklash:
https://play.google.com/store/apps/details?id=tongyulduzi.greatsoft.uz
www.tongyulduzi.uz

Kanalga ulanish
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/tongyulduz
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА Республика Таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда янги ташкил этилган Табиий фанлар юзасидан туғилган саволларга жавоб қайтарилди.

❓"Табиий фанлар" — қайси фанларни ўз ичига олади? Уни ташкил этишдан мақсад нима?

❓6-синфларда Табиий фанлар дарсини қайси ўқитувчи ўтади?

❓
Табиий фанлар (Science) сертификатини олиш учун ўқитиладиган қисқа муддатли курс биология ёки география, физика ўқитувчиларини бир ойда тайёрлай оладими?

❓
Табиий фанлар (Science) ни бошланғич синфларга география ўқитувчиси ўтиши мумкинми?

❓Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

❓Нима учун 8 ва 9-синфдаги “География” фанидан 0,5 соатдан олинди?

—————

🔰 Саволларнинг жавоблари билан шу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.

Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.

Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.

Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.

Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.

Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-оналарнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.

Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.

Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.

Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.

Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.
Халқ таълими тизимида 76 та ва мактаб директорлиги бўйича 77 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи, 1 та бўлим бошлиғи ва 2 та бош мутахассис лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 2 та етакчи мутахассис лавозимига ариза берган номзодлар билан тест синовлари ҳамда 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бошлиқ ўринбосари, 1 та бош ҳамда 2 та етакчи мутахассис лавозимларига тестдан ижобий натижа қайд этган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бош мутахассис лавозимига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва 1 та бўлим бошлиғи, 3 та бош мутахассис лавозимига номзодлар билан тест синовларини ўтказиш ҳамда 4 та бошқарув ходимлари, шунингдек, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:

✅ Ижро этувчи аппарат бошлиқ ўринбосари;

✅ Ижро этувчи аппарат Маъмурий-хўжалик ишлар бўйича бош мутахассиси;

✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 39 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 6 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 37 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бахтиёр Саидов: “Баркамол авлод” болалар мактаблари борлигини ҳар бир оила билиши керак”

Жорий йилнинг 21 январь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «Баркамол авлод» болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказди. Тадбирда мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/33XKRKe


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар

Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпанияси томонидан ажратилган телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали дарс машғулотлари мунтазам бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.

Мактаб раҳбарларидан таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак.

Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ, педагог ҳодимлар дарс машғулоти (ўқув-тарбия жараёни)дан ташқари, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни билан ҳам шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Шу боис, ўқувчиларнинг онлайн таълим жараёнлари вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашлари лозим.

Ўз ўрнида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи талабларига мувофиқ мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштиришга масъул саналадилар.

Ҳурматли педагоглар, ҳозирда ўқувчи ёшларни ҳимоялаш мақсадида таълим Онлайн шаклга ўтказилгани билан барча ташкилот ва идораларда иш жараёни давом этмоқда. Шу боис сизлардан ҳам ўз ишингизга масъулият билан ёндашишингиз сўраб қолинади.
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ўқитувчиларни IELTS ва CAMBRIDGE ENGLISH ASSESSMENT каби халқаро имтиҳонларга тайёрлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

🔰 Чет тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш борасида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келаётган А.Авлоний илмий-тадқиқот институти мазкур йўналишда ҳамкорлик доирасини кенгайтириш мақсадида нодавлат таълим ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

📑 А.Авлоний институти Edu-Action ташкилоти раҳбари У.Ишмухамедов таклифи асосида информацион технологиялар, халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва халқаро даражадаги имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

🇺🇸 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿🇬🇧 Келажакда томонлар ҳамкорлик доирасида халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг IELTS ва CAMBRIDGE ENGLISH ASSESSMENT каби халқаро имтиҳон, дастурларга тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда биргаликда ҳаракат олиб боришга келишиб олдилар.


Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY (Asmonur Rejabboyeva)
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА НОРИН ТУМАНИДАГИ 1-МАКТАБ БЎЙИЧА ЁРИТИЛГАН МАТЕРИАЛ БЎЙИЧА МУНОСАБАТ

2022 йил 18 январь куни Наманган вилояти халқ таълими бошқармасида халқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган онлайн олимпиада ғолибларига, жумладан, математика фанидан ўтказилган онлайн олимпиада ғолиби Норин туманидаги 1-сонли мактаб 11 "Б"-синф ўқувчиси Муроджон Эргашалиевга, шунингдек, ғолиб бўлган яна 5 нафар ўқувчига вазирлик томонидан юборилган 4 та ноутбук ва 2 та планшет тантанали равишда топширилди.

22 январь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-"Б" синф ўқувчиси Муроджон Эргашалиевдан ғолиблик учун берилган ноутбук мактаб ўқитувчилари томонидан қайтариб олингани бўйича видеомурожаат эълон қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганиш ўтказилганда, мактаб маъмурияти келишган ҳолда 24 январь куни ўқувчилар таътилдан қайтгандан сўнг, ноутбукни эрталабки сафланишда барча ўқувчилар орасида тантанали равишда топшириш мақсадида олингани аниқланди.

Ўрганиш жараёнида шу куннинг ўзида ноутбук Муроджон Эргашалиевга қайтариб берилди. Юқоридаги ҳолат бўйича Норин туман халқ таълими бўлими ҳамда 1-сонли мактаб фаолияти юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказиш режалаштирилди.

Ўқувчига ноутбукнинг қайтарилганлиги ҳақидаги видео илова қилинади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ “ОНЛАЙН” ШАКЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВРДА ҲАМ ХОДИМЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНАДИ!

Таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва “Баркамол авлод” мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб берилади.

Мазкур тўловларни тўланишини назорат қилиш учун ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muhim_yangilik
#ERP

Мактабларда халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ERP) жорий этилмоқда

💻ERP тизими мактаб фаолиятида!

📣 Хабарингиз бор Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимдаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона ERP тизими йўлга қўйилган.

Ушбу тизим мактаблар учун нимаси билан муҳим❓

👆🏻Биз ушбу саволга жавоб олиш учун Тошкент шаҳар Олмазор тумани🏫 191-сонли умумтаълим мактаби директори Шоира Багирова билан суҳбатлашдик.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
📢“One Million Uzbek Coders” bitiruvchilari uchun kompyuter sotib olish uchun foizsiz kreditlar!

👨🏻‍💻Kurslarni tugatib sertifikat olgan yoshlarga “Aloqabank”, “Mikrokreditbank” va “Xalq bank” tomonidan kompyuter xaridlari uchun BHMning 25 baravaridan ko‘p bo‘lmagan miqdorda (6 mln. 750 ming so‘m) iste’mol kreditlari ajratiladi.

Kredit 2 yilgacha berilib, uning foizi Yoshlar ishlari agentligi tomonidan kompensatsiya qilinadi. Asosiy qarzni kredit oluvchining o‘zi to‘laydi. (1 oyga~ 281 250 soʻmdan tushadi).

Kredit olish uchun:
1️⃣“One Million Uzbek Coders” bitiruvchisi kompyuter sotuvchi doʻkon topib, kompyuterni sotib olish bo‘yicha shartnoma tuzishi kerak.
2️⃣Soʻng, kredit kompensatsiyasini olish uchun ushbu havola orqali onlayn ariza yuborishi lozim.
3️⃣Yoshlar ishlari agentligi kredit kompensatsiyasi to‘g‘risida ma’lumotnoma yuborganidan keyin, bank bitiruvchining kredit olish to‘g‘risidagi arizasini ko‘rib chiqib, shartlarga toʻgʻri kelsa, texnika sotuvchisining hisob raqamiga mablag‘larni o‘tkazadi.