Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Онлайн олимпиадада ғолиб бўлган жиззахлик 5 нaфaр ўқувчига Халқ таълими вазирлигининг совғалари — планшетлар топширилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 2022 йилнинг 6-10 январь кунлари 4-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан Онлайн олимпиадалар марафони ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур танлов ғолиблари орасида Жиззах вилоятидан совриндор бўлган ўқувчилар ҳам бор. Бугун Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган планшетлар ва бошқарма томонидан диплом ва есдалик совғаларни ғолиб ўқувчиларга топширди.

Ушбу олимпиадада республика миқёсида жами 357 минг нафар 4-11-синф ўқувчилари иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги совғаси сифатида ғолибликни қўлга киритган 4-9-синф ўқувчиларга планшет ва 10-11-синф ўқувчиларига эса ноутбук совға тайинланганди.
​❗️❗️❗️❗️❗️⏰⏰⏰⏰⏰ 📆📆📆📆Kenguru mantiqiy matematika bo`yicha xalqaro tanlovga ro`yxatdan o`tish 13 kundan keyin yopiladi!

Bu dunyodagi eng ommabop matematika musobaqalaridan biridir. Katta va ahil oilaning bir qismiga aylaning!

Kenguru tanlovida ishtirok eting va har bir ishtirokchi uchun sovg'a va sertifikatga ega bo'ling.🥳😍

Ishtirok etish: 75.000 soʻm
Tanlov sanasi: 25-mart (O‘zbekiston maktablarida)

Shu sayt orqali ro`yxatdan oting 👉 Olympia.uz

Savollar bo`yicha murojaat 👉 @Olympia_uz

Канал Кенгуру для подготовки
❗️❗️❗️❗️❗️⏰⏰⏰⏰⏰ 📆📆📆📆Регистрация на конкурс Кенгуру по Логической Математике заканчивается через 15 дней!

Это один из самых массовых конкурсов по математике в мире. Стань частью большой и дружной семьи!

Прими участие в Кенгуру и получи обязательный подарок и сертификат для каждого участника.🥳😍

Стоимость участия: 75.000 сум
Дата конкурса: 25 марта (в школах Узбекистана)

Регистрируйся здесь 👉 Olympia.uz

Вопросы сюда 👉 @Olympia_uz

Канал Кенгуру для подготовки
Халқ таълими вазири Президентнинг Иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида таълим даражаси, ўқитувчининг билим ва малакасига боғлиқлиги, бугун мактабларни ривожлантириш масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўнлишларидан бири эканлиги инобатга олиниб, соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш зарурати қайд этилди.

Халқ таълими соҳасида мавжуд ҳолатни ўрганиш ҳамда тегишли таклиф ишлаб чиқиш ва келгусида соҳа ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан
мактабларидаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

✅“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

✅маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

✅ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

✅ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

✅ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
📢#Diqqat_Ochiq_muloqot

‼️ ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🔰 Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

Фарзандингиз
дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

✳️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

✅ Бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар стипендия ажратилган.

🔘БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

‼️Ҳурматли ўқитувчилар!

Сизларда ажратилган 300 тагача
магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ:

✅ ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
✅ хорижий давлатда яшаш;
✅ турар жой;
✅халқаро ва ички транспорт;
✅суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

♻️ Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

❇️ Хўш, қизиқтирдими?

☑️ Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;

☑️
Танлов шартлари;

☑️Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

🟢 Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

▶️ Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ ⏰ 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ритмик рақслари билан интернетни "портлатган" андижонлик ўқитувчилар барча ҳамкасбларини челленджга қўшилишга чақиришди

Кеча ўзларининг ритмик-рақслари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ўқитувчилари ўзларининг навбатдаги видеоларини юборишди ва қолган ҳамкасбларини ҳам челленджга қўшилишга чорлашаётганини маълум қилишди.

#Cоғлом_ҳаёт_учун
#Спорт_ва_рақс
Forwarded from Rustam Karimjonov
👨🏻‍💻15-16 yoshli maktab o‘quvchilari IT bo‘yicha xizmatlarini taklif etayotganlari juda quvonarli!

E’tibor bering:

🔹1 va 2-rasmda 15-16 yoshli maktab o‘quvchilari - Diyorbek Baxtiyorov va Ilmiddin Muhammadjonov o’z IT-xizmatlarini taklif etayotgan bo’lsa,
🔹3-rasmda esa ish beruvchi IT-mutaxassislarga 4,5 ming AQSh dollarigacha(49 million so’m) oylik ish haqini taklif etmoqda.

Hozirgi zamonda AKT sohasi, chet tillarini mukammal bilganlar uchun hech qanday chegaralar yo‘q, imkoniyatlar cheksiz.

📲@itmarket_uz telegram kanali axborot texnologiyalari sohasida ish taklif beruvchilar hamda ish qidiruvchilarni bir birlari bilan bog‘laydigan platformaga aylangan.

Platforma shiddat bilan rivojlanmoqda va qisqa muddat ichida foydalanuvchilarining soni 10 ming nafardan oshib ketdi.

Hurmatli o‘quvchilar!
Maktab davridanoq AKT hamda chet tillari bo‘yicha bilim va ko‘nikmalaringiz ustida puxta ishlang! Shunda, kelajakda yuqori daromadli kasb egasi hamda muvaffaqiyatli inson bo‘lishingiz ehtimoli oshib boradi.
🎤Қайта ташкил этилган институтда ОАВ вакиллари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

📝Бугун Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида ОАВ вакиллари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Тадбирда журнал ва газеталар муҳаррирлари, мухбирлар иштирок этдилар.

📑Институт директори Аюбхон Раджиев институтда 2021 йилда олиб борилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар тўғрисида тақдимот қилди. Институтнинг янги ишга туширилган "Узлуксиз касбий таълим" ва халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарликка қаратилган тренажор "STesting" платформалари билан таништирди.

🔰Шунингдек, халқ таълими тизимида ўрганилган муаммолар ечими юзасидан олиб борилаётган лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтди.

🔰ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар. Институт директори журнал ва газеталар фаолияти жамият тараққиётида муҳим эканлигини ҳамда ҳар доим уларни қўллаб қувватлашга тайёрлигини билдириб ўтди.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram