Forwarded from IT taʼlim
Bolalar uchun “Aqlvoy” telekanali tashkil etiladi
“Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy telekanalini tashkil etish toʻgʻrisida”gi Hukumat qarori qabul qilindi.
Qarorga koʻra, Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy “Aqlvoy” telekanali (bolalar telekanali) tashkil etiladi.
Maʼlumotni qiziqarli va tushunarli shaklda taqdim etish orqali bolalarning bilim olish faolligini ragʻbatlantirish, intellektual va ijodiy koʻnikmalarini rivojlantirish (edutainment) telekanalning asosiy vazifa va faoliyat yoʻnalishlaridan biri hisoblanadi.
🔰 Mazkur telekanal:
➖ “Edumedia Corporation” MCHJ qoshida yuridik shaxs tashkil etmasdan taʼsis etiladi;
➖ respublikaning barcha hududlarida yetkaziladigan umumfoydalanishdagi ijtimoiy raqamli teleeshittirishlar paketi tarkibiga kiritiladi;
➖oʻzini-oʻzi moliyalashtirish asosida faoliyat yuritadi, deya xabar bermoqda Huquqiy axborot kanali.
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram

#Мактабимиз_ифтихорлари
Халқ таълими вазирлиги Сизни олий таълим муассасаларига кириш натижалари бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган мактаблар, битирувчилар ва уларнинг устозларини таништириб бориш мақсадида янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этади.
Илк намунали мактаб сифатида Наманган вилояти Мингбулоқ туманида жойлашган 13-сонли ихтисослашган мактаб- интернати танланди. Жорий йилда мактабни битирган 39 нафар 11-синф битирувчисидан 33 нафари (84.6%) олий таълим муассасига кирган.
Битирувчиларнинг 16 нафари 150 баллдан юқори натижа кўрсатган,
Ўқувчилар юқори натижаларида мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Юлдузхон Нурматова, математика фани ўқитувчиси Нилуфар Жумабоева, тарих фани ўқитувчиси Зайнобиддин Абдурахмонов ҳамда бошқа фан ўқитувчиларининг хиссаси катта деб билади.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ютуғи учун устозларга миннатдорчилик билдиради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаётга_қўшил
"Бир кун ҳаммаси тугади. Гўёки ҳаёт тугагандек туюлди. Спорт қайта ўзимни тиклашимга ёрдам берди ва мен ҳаётимни ўзгартиришга қарор қилдим. Асосий ғалаба ўз устингдан эришилган ғалабадир..." — Шаҳноза МИРЗАЕВА параканоэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони.

#Вливайся_в_жизнь
"Мне казалось, что жизнь закончилась, но спорт помог мне восстановиться, отдышаться. И я приняла решение изменить свою жизнь. Главная победа — это победа над собой" — Чемпионка мира по пара-каноэ Шахноза МИРЗАЕВА.

Ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда
Ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда бўлди.
Ушбу замонавий билим даргоҳида ўқитувчилар билим олиши, шунингдек фан ўқитувчилари самарали меҳнат фаолиятларини олиб бориши учун яратилган имкониятлар билан танишилди.
Хусусан таълим масканида ўқувчиларга ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лабораториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилганлиги, улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиши, дарслардан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун киберспорт хонаси, бадиий китоблар билан бойитилган замонавий кутубхонадан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Онлайн мактаб”ни тасвирга олишда фаол қатнашган 18 нафар ўқитувчи Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
Шунингдек вазирлик халқаро фан олимпиадаларига ўқувчиларни тайёрлашда фаол иштирок этган 6 нафар ўқитувчига ҳам “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
Шунингдек, 9 нафар педагоглар Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда телевизион дарсларни тасвирга олишда 100 дан ортиқ малакали, тажрибали фан ўқитувчилари, муҳаррирлар, сурдо-таржимонларнинг меҳнати ётибди.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг билими сифатини оширишда ўз меҳнатини аямаётган барча устозларга, жумладан, телевизион дарсларни тасвирга олишга жалб қилинган сурдо-таржимонлар, муҳаррирлар ва телевидения ходимларига ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.

Forwarded from Sherzod Shermatov
Хоразм вилоятида таълим сифати ошишининг сабаби нимада?
Хоразм вилояти педагоглари ўз устиларида ишлаб, олий тоифали педагоглар улуши бўйича ҳудудлар орасида биринчи ўринга чиқди. Бу эса республиканинг ўртача кўрсаткичидан деярли икки баробар кўп!
Биринчи тоифали ўқитувчилар улуши бўйича ҳам ҳудди шундай натижа. Одатда олий тоифали ва биринчи тоифали ўқитувчиси кўп бўлган мактабларда таълим сифати юқорироқ бўлади.
Аксинча, мактаб жамоаси асосан тоифасиз ёки умуман олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилардан ташкил топган бўлса ушбу мактабларда таълим сифати ҳам шунга яраша бўлади. Умуман битирувчиси ОТМларга кира олмаган мактаблар сони республикада 3 баробар камайган бўлса, Хоразм вилоятида 4 баробар камайиб, уларнинг умумий мактаблар орасидаги улуши бўйича ҳам вилоятлар ичида энг яхши натижага эришган.
Қатор қишлоқ мактабларининг моддий-техник аҳволи етарли даражада бўлмасада, фидоий педагоглар жамоаси меҳнати туфайли битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи 50-80 фоизларни ташкил қилаётганига гувоҳ бўлдим.
Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифлари натижасида, мактаблар ҳолатини яхшилаш учун келгуси йилги инвестиция дастурига қўшимча 85 млрд сўм ажратилиб, умумий сумма деярли 2 баробарга оширилиши бўйича вазифа қўйилди.
Бу вилоятдаги яна кўпгина мактаблар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Галдаги вазифа айнан энг оғир аҳволдаги мактабларни ушбу қўшимча маблағларни йўналтириш рўйхатига киритиш ҳамда вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачиси томонидан танланадиган қурувчи компанияларнинг ишини сифатли амалга ошириши бўйича жамоатчилик назоратини жойларда тўғри ташкил этиш.
PS. Ижодкор хоразмликлар томонидан ўқитувчилар ҳаётидаги ўзгаришлар бўйича қисқача видеоролик тайёрланган экан, уни томоша қилишни тавсия қиламан.

Ижодкор хоразмликлар томонидан ўқитувчилар ҳаётидаги ўзгаришлар бўйича қисқача видеоролик тайёрланган экан, уни томоша қилишни тавсия қиламан.
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi
#maktablarga_yordam
Гурлан туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг собиқ битирувчиси, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати полковниги Мухтор Ўразалиев ўзи ўқиган мактабга ташриф буюрди. Битирувчи синф ўқувчилари билан касблар ҳақида суҳбатлашиб, кам таъминланган оила фарзандлари ва фан олимпиадаси иштирокчиларига ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар совға қилди. Мактабга спорт инвентарлари тақдим қилди.
👉@Xorazm_XTB

Ўқувчиларни Халқаро олимпиадаларга тайёрлаган ўқитувчиларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди
Халқаро фан олимпиадаларига ўқувчиларни тайёрлашда фаол иштирок этган 6 нафар ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
Тақдирланганлар орасида ўқувчилари кўплаб республика ва халқаро олимпиадалар ғолиби бўлган ўқитувчилар бор:
Гулбахор Умарова — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети биокимё кафедраси доценти.
Мукамбар Мухамедова — Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейида биология ўқитувчиси, б.ф.н.
Рустам Турдибаев — Фанлар Академияси, Математика Институти катта илмий ҳодими.
Бехзодбек Болтаев — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида педагог-тарбиячи.
Қахрамон Ибодуллаев — А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали.
Амин Саидов — Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси.

#zamonamiz_qahramonlari
Тажрибали педагогнинг олимпиадага тайёргарлик жараёни ўзига хос кечади. У аввал кимё фанидан ўқувчиларни саралаб олади. Саралаш босқичи 6-синфдан бошлаб амалга оширилади.
Батафсил: https://bit.ly/3nref0w
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Telegraph
Изланувчан ўқитувчининг ноанъанавий услубдаги дарслари ўқувчиларнинг кимё фанига қизиқишини оширмоқда
Фарҳод Ашуров Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманидаги 77-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга кимё фанидан сабоқ беради. Синф раҳбари сифатида ҳам барча ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда. Жумладан, Фарҳод Ашуров ўқувчилари билан мактаб миқёсида “Энг намунали…
Халқ таълими вазирлиги лидерлик қобилиятини намоён этган бир гуруҳ ходимларини рағбатлантирди
Халқ таълими вазирлиги соҳада тизимли ислоҳотларни амалга ошираётган фаол ходимларга рағбатлантириш механизмини йўлга қўймоқда. Унга кўра юқори натижаларни кўрсатиб, лидерлик қобилиятларини намоён қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларни рағбатлантирди.
Вазирликнинг фаол ходимлари билан танишинг!
✅Қаҳрамон Алимардонов — “Яккабоғ тажрибаси” ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиб, йўлга қўйгани учун
✅Қадамбой Сайтов — “Oracle ва Cisco" компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани учун
✅Aюбхон Султонов — Нодавлат таълим муассасалари ва вазирлик ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйгани ва хусусий мактабларга яқиндан кўмак бериб келаётгани учун
✅Жандос Мўминқулов — Давлат дастури доирасида Халқ таълими вазирлигига юклатилган вазифаларни сифатли амалга оширилишини назорат қилгани учун
✅Шерзод Муҳаммедов — Ташаббускор ёндашуви, етакчилик ва вазифаларни бажаришда меҳнатсеварлиги учун.