Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да муваффақиятга эришиш учун ёшларга мотивация берди

18 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да иштирок этди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган форумда вазир томонидан халқ таълими соҳасининг асосий мақсади ёшларни келгусида муваффақиятга етаклаш эканлиги таъкидланиб, бугунги кунда ҳаётда ўз ўрнини топган чет эллик ҳамда ўзбек ёшлари мисолида муваффақиятга эришиш сирлари, ҳаётни яхши томонга ўзгартириш бўйича мотивация берилди.

Шунингдек таълим сифати бўйича қўйилган мақсадлар, жумладан таълим сифати бўйича Ўзбекистонни 2030 йилгача Жаҳоннинг TOP 30 та мамлакатлар қаторига киритиш бўйича истиқболли режалари билан бўлишди.

Мотивацион руҳда ўтган тақдимотдан сўнг вазир ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, уларнинг таълим соҳаси бўйича таклифларини эшитди.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба ёшлар ҳукумат аъзолари билан ўзаро очиқ мулоқотга киришмоқдалар.
ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МАТЕМАТИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БОШЛАНДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан Республикамизда илк маротаба математика фани ўқитувчилари ўртасида Олимпиада ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун 19 декабрь куни Олимпиаданинг ҳудудий босқичи Хоразм вилоятида старт олди. Олимпиадада Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига қарашли таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, нодавлат таълим муассасаларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Олимпиаданинг илк кунида иштирокчиларга 120 дақиқа вақт белгиланади ҳамда 20 та ёпиқ (20 балл) ва 20 та очиқ (30 балл) жами 40 та тест топшириқлари берилади. Тест натижаларига кўра энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар олимпиаданинг ёзма иш босқичида қатнашади. Ёзма иш турли қийинчилик даражасидаги 5 та топшириқдан иборат бўлиб, уларнинг 2 таси 8 балл билан, 2 таси 10 балл билан ҳамда охирги бир топшириқ 14 балл билан баҳоланади (жами 50 балл). Иштирокчиларнинг икки тур бўйича баллари умумлаштирилиб, 5 нафар ғолиблар аниқланади ва улар республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Олимпиаданинг Республика босқичи февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Республика босқичида 10 нафар иштирокчилар диплом ва телевизор, ноутбук, принтер, смартфон каби эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шунингдек олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқитувчилар келгусида математика фанидан ўтказиладиган ўқувчилар фан олимпиадаларида ҳакамлар ҳайъати аъзолигига, малака ошириш курсларини ташкил қилишга, математика фанига доир лойиҳаларни экспертизадан ўтказишга, назорат материалларини шакллантириш жараёнларига жалб қилиш ҳамда математикага ихтисослашган мактабларда ушбу фаннинг сифатли ўқитилишини таъминлашда ҳамкорликка таклиф қилинади.

Ўқитувчилар олимпиадасида тақдим қилинган тест топшириқларининг ечимларини Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментининг расмий Телеграм каналида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 12-13 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда бўлиб ўтган ҳудудий босқичда 4200 нафар ўқитувчи иштирок этиб, ўзининг фан бўйича билимини синаб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, 12-13 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда бўлиб ўтган ҳудудий босқичда 4200 нафар ўқитувчи иштирок этиб, ўзининг фан бўйича билимини синаб кўрди.
Forwarded from Tarix | Kun.uz
Sherzod Shermatovning yoshlarga olti tavsiyasi

▪️Xalq ta’limi vaziri Toshkent yoshlar forumida muvaffaqiyatga erishish bo‘yicha yoshlarga o‘z tavsiyalarini berdi.

▫️O‘qigan, ko‘rgan, eshitgan narsalaringiz haqida fikrlang, tanqidiy yondashing.
▫️Fikrlaringizdan hosil bo‘lgan qiziqishlar ro‘yxatini tuzing.
▫️Qiziqishlaringizni imkoniyatlaringiz bo‘yicha saralang.
▫️Eng muhim hisoblagan yo‘nalishingizda erishishni istagan maqsadingizni qo‘ying.
▫️Maqsadga erishish uchun bosqich va muddatlarni o‘zingiz uchun belgilang.
▫️Xato qilishdan va avval belgilaganlaringizni o‘zgartirishdan qo‘rqmang.

➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from Judo Uz
Катталар ва ёшлардан сўнг навбат ўсмирларга етиб келди

22-24 декабрь кунлари Ўзбекистон дзюдо федерациясининг жорий йил тақвим режасидан ўрин олган сўнгги мусобақа ўтказилади.

Шу кунлари пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлигига қарашли МҲСК спорт мажумаси залида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Уч кун давомида мамлакатимизнинг 2005-2006 йилларда таваллуд топган энг кучли ўсмир дзюдочилари аниқланади.

Мусобақа иштирокчилари сонининг 800 нафарга яқин эканлиги ҳозирнинг ўзидан беллашувларнинг муросасиз ўтишига замин яратмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Urganch shahar 30-son ixtisoslashtirilgan davlat umumta'lim maktabi negizida Informatika va axborot texnologiyalariga ixtisoslashtirilgan tayanch maktabi tashkil qilindi

👉Batafsil tanishish

Telegram /Youtube /Facebook
Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишди
👉 Батафсил танишиш

Телеграм /Youtube /Facebook
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ta’lim tizimining asosiy vazifasi yoshlarni muvaffaqiyatga tayyorlash.
Muvaffaqiyatga erishish bo‘yicha tavsiyalar va ta’lim sohasidagi erkin savol-javoblarni Toshkent Yoshlar Forumida tasvirga olingan ushbu to’liq video orqali tomosha qilishingiz mumkin.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ 2-ТУРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Кеча, 19 декабрь куни Хоразм вилоятдаги умумий ўрта таълим, касб-ҳунар мактаблари ҳамда академик лицейларнинг математика фани ўқитувчилари ўртасида Республика олимпиадаси ҳудудий босқичининг 1-тур жараёнлари ҳақида маълумот берган эдик.
Бугун, Урганч шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида олимпиаданинг 1-турида юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар иштирокида ёзма иш тури ўтказилмоқда.
Ёзма иш турли қийинчилик даражасидаги 5 та топшириқдан иборат бўлиб, уларнинг 2 таси 8 балл билан, 2 таси 10 балл билан ҳамда охирги бир топшириқ 14 балл билан баҳоланади (жами 50 балл). Иштирокчиларнинг икки тур бўйича баллари умумлаштирилиб, 5 нафар ғолиблар аниқланади ва улар олимпиаданинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
👉@Xorazm_XTB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax shahridagi Informatika va Axborot texnologiyalariga ixtisoslashtirilgan (IT-SCHOOL) 8-maktabi 2020-2021 o'quv yili uchun viloyatimiz maktablaridagi DASTURLASH sohasiga qiziquvchi 5-sinf o'quvchilarini tanlov asosida maktabga qabul qilishini e'lon qiladi.
Forwarded from Judo Uz
Белбоғлар ранги ўзгарди

Azia Center Dzyudo маркази Ўзбекистон дзюдо федерацияси кўмагида ёш дзюдочилар учун рангли белбоғлар учун имтихон ўтказди. Икки юз нафарга яқин дзюдочилар KU талаб ва мажбуриятларини муваффақиятли тарзда топширишди ҳамда янги рангли белбоғга эга бўлдилар. Бу билан улар бир даража юқорига кўтарилиб ҳам олдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис, терма жамоа аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди. Ота-оналар эса фарзандлари бажарган машқларни катта ҳаяжон билан кузатиб боришди.

"Бугун сизлар учун унутилмас кун. Том маънода катта йўлининг бошида турибсизлар. Машғулотлар ва мусобақаларда орттирган тажрибангизни ҳакамлар назоратидан ўтказдинглар. Сизларга тилагим, меҳнат қилишдан асло тўхтаманг. Фақат меҳнат эвазига мақсадга эришиш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга ёрқин фаолият тилайман", - деди дзюдо афсонаси, Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис.

Имтихон якунида дзюдочиларга сариқ, тўқ сариқ ва яшил рангдаги белбоғлар тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати