Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
❇️👨🏼🎓БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ МАКТАБ ПАРТАСИДАЁҚ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
🔹Бекзодбек Исломов Бухоро туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.
🔹Тенгдошлари орасида ўзига хос иқтидори, интилувчанлиги ва зукколиги билан ажралиб турувчи бу тиришқоқ ўқувчи мактабнинг фахри саналади.
🔹Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ҳолда астойдил ўқиб-изланаётган Бекзодбек келажак учун дастлабки муваффақиятли қадамини қўйди.
👨🏼🎓Тиришқоқлиги, изланувчанлиги туфайли у мактаб партасидаёқ MANAGEMENT DEVELOPMENT INSTITUTE OF SINGAPORE in TASHKENT олийгоҳига ўқишга қабул қилинди.
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

Forwarded from Sherzod Shermatov
Йиллар давомида мактабда малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига, таниш-билишчилик қилиши натижасида, юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директори ўз жойини натижага ишлайдиган, янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатиши керакмасми?
Энг ёмон мактаблардаги таълим сифатини кўтариш мақсадида йиллар давомида раҳбар бўлиб ишлаган ва биронта ҳам битирувчиси олий таълим муассасаси(ОТМ)га кира олмаган мактабларни “тўқ қизил” тоифага киритиб, уларнинг директорларини лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Натижада, бундай мактаблар сони бир йилда 3 баробарга камайди. Бу дегани, йиллар давомида умуман таълимга эътибор бўлмаган 2000 га яқин маҳаллаларда жуда бўлмаса бир-иккита ўқитувчи, шифокор, муҳандис ёки бошқа олий таълим талаб қиладиган мутахассислар пайдо бўлиб, келажакда ўша ҳудудни ривожига ўз ижобий ҳиссасини қўшишни бошлашади.
Ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан берилган саволга, ҳурматли депутатимиз «бу демагогия ва бошқарувни билмаслик» деб жавоб бериши менга жуда ғалати туюлди. Ушбу депутат билан боғланиб, шу масалани кенгроқ тушунтириб бермоқчи бўлдим, SMS ҳам юбордим, лекин жуда банд эканлар шекилли, сўзлашишнинг ҳеч имкони бўлмади. Шу сабабли ёзиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу масалада депутатларимиз ва жамоатчилик вакилларига доим очиқ тушунтиришга тайёрмиз.
Адашмасам, депутатларнинг энг асосий вазифаларидан бири бу давлат бюджетини тақсимлаш ва унинг натижадорлигини сўраш. Депутатлар томонидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликдан таълим сифатини ошириш бўйича натижа талаб қилинганидан кейин уни мактаб директорларидан ҳам талаб қилишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Шу вақтга қадар, ўқувчилар билимини ўлчаш бўйича аниқ объектив механизм бўлмаган. Яъни, мактаб давлат таълим стандарти бўйича билим бердими ёки йўқми деган саволга объектив жавоб йўқ. Мактаб ўқувчилари ва битирувчиларининг билимини объектив баҳолаш тизими энди яратилмоқда. “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича, мактаб фаолиятини тўлақонли баҳолаш учун 1000 баллик янги тизим ишлаб чиқилмоқда. Ҳолатни халқаро даражадаги кўрсаткичлар орқали ўрганиш учун 2022 йилда биринчи маротаба PISA синовларида ҳам қатнашамиз. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига барча мактаблар бўйича объектив рейтинг шакллантириш вазифаси ҳам юклатилган.
Аслида, ушбу депутатимиз логикаси бўйича бизга жуда осон бўлиши керак. Ўзи, нима кераги бор, директорлардан натижа сўраб. Ундан кўра, насиб қилса натижага ишлашни комплекс баҳолаш механизмлари жорий этилгандан кейин кўрамиз деб юрсак ҳам бўлаверарди. Биз эса, ҳозирча охирги икки йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани сабабли, жуда бўлмаса, ушбу кўрсаткичда энг паст, яъни умуман биронта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактаблар фаолиятини ўрганиб чиқиш бўйича ишни бошлаб юрибмиз, ўзимизга ортиқча иш орттириб...
Ушбу депутатимиз таклифига кўра, йиллар давомида мактабни ўзининг шахсий мулкидек қилиб олиб, малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директорига чора кўра олмасак ёки чора кўрсакда, ушбу депутатимиз таклифига кўра, улар судга бориб ютиб чиқиб, ўз ишига қайта тикланса, ундай директорлардан мамлакатимиз келажаги учун нима наф? Нима сабабдан, улар шунча битирувчисининг келажагига бефарқ бўлгани етмагандек, биз ҳам бунга бефарқ қараб туришимиз керак?
Лекин бу дегани битирувчиларининг 100 фоизи ёки аксарияти ОТМга кириши шарт дегани эмас, бундай талаб умуман қўйилмаган вазирлик томонидан! Бу бўйича аввал берилган батафсил интервьюни кўришни тавсия қиламан: kun.uz/95989757 давоми кейинги постда —>

(Бошланиши аввалги постда) Куни кеча Янгийўл туманидаги 45-мактабга кириб, жамоаси билан анча суҳбатлашгандим. Мактаб 1968 йилда қурилган, жуда таъмирталаб ҳамда ўқувчилари сони қувватидан икки баробар кўп бўлишига қарамай, туманда айнан шу мактаб ОТМга кириш бўйича энг яхши натижага эга. Сабаби директори жуда ташаббускор ва яхши жамоани шакллантира оладиган раҳбар экан. Ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиб, барча синфхоналарга овозли камералар ҳам ўрнатишибди ва дарс таҳлилини ушбу камералар орқали олиб боришар экан. Кираётганимда болалар автобусга чиқаётганини кўриб сўрасам, бу ҳам ота-оналар билан ҳамкорликда болалар учун алоҳида ташкил қилинганини айтишди. Икки нафар директор ўринбосарига бошқа мактаблардаги вакант директорлик лавозимларига номзодини ish.uzedu.uz орқали юборишни тавсия қилсам, жамоада муҳит яхши бўлганидан, улар ушбу жамоани ташлаб кетмасликларини айтишди. Бемалол ушбу расмдаги директоримизга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериб, янада яхшироқ мукофотларга тавсия қилса бўлади.
Аксинча, биноси бу мактабникидан анча яхши бўлган ҳамда ўқувчилари сонининг мактаб қувватига нисбати камроқ бўлган қатор бошқа мактабларга кирганимда, директори ишни тўғри ташкил қилмагани учун улардаги жамоа ҳам ўзаро ҳамжиҳатмаслигига ва натижа ҳам пастлигига гувоҳ бўлдим.
Ташқи факторлар бир хил бўлсада (дастур, китоблар, ажратилаётган маблағ ва ҳ.к.) мактабдаги муҳит ва натижа мактаб директорига кўп жиҳатдан боғлиқлигини айнан шу мисолларда ҳам кўрса бўлади.
Бу депутатимизнинг интернетда анчагина машхурлигини инобатга олиб, айтаётган гаплари қандай оқибатга олиб келишига яхшироқ эътибор қаратсалар тўғри бўлар эди. Одамларга ёқадиган гапни айтиш осон, лекин бу сўзлар ўзини устида ишламайдиган ва натижа кўрсатмайдиган директорларга ўз жойларини натижага ишлайдиган янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатмасликка яна баҳона бўлиши мумкин, афсуски ...
Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг келажакдаги муваффақияти учун директорларни ҳаракатга ундашми? Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан.
Шу билан биргаликда, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари янги директорлар номзодларини кўриб чиқишда, ҳақиқий муносиб номзодларни адолатли тарзда танлаб олишларига, ҳамда танлов жараёнларини тўлиқ шаффоф равишда интернетда видео орқали ёритиб боришларига умид қиламиз. Айнан янги директорларни депутатлар томонидан танлаб олиш жараёнида ОАВ ва блогерларнинг жамоатчилик назорати жуда муҳим.

Telegraph
45-мактаб, Янгийўл тумани
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони аниқланди
Навбатдаги ғолиб Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараеванинг ибрат олса арзигулик педагогик фаолиятини ёритган журналист “Маърифат” газетасининг мухбири Шоира Боймуродова бўлди.
“80 ёшли директор” номли мақола “Маърифат” газетасида 13 февраль куни эълон қилинган бўлиб, унда директорнинг босиб ўтган йўли ёритилган.
Ҳар ой оладиган 3 миллион сўм нафақасини иқтидорли ўқувчиларга тарқатадиган директор ҳақидаги ҳикоя интернет фойдаланувчиларининг эътирофларига сазовор бўлди, мақола қарийб 5 мингдан ортиқ интернет фойдаланувчилари томонидан кўрилиб, 1000 дан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди, юзлаб интернет фойдаланувчилари ўқитувчи ҳақидаги мақолани бир-бири билан бўлишган.
Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида мақола муаллифи Шоира Боймуродовани ноутбук билан тақдирлашга қарор қилди.
Сиз ҳам Хосият Қараева сингари ўз ишининг фидоийларини танийсизми, у ҳолда уларни трендга чиқаринг ва ноутбук ютиб олинг.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ғоянгни юбор ва ноутбук ютиб ол
Халқ таълими вазирлиги “Энг яхши ғоя муаллифи” танловини эълон қилади. Танлов турли йўналишлар бўйича ўтказиб борилади.
Жорий йилнинг март ойида “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” йўналишида танлов ташкил этилиб, энг яхши ғоя муаллифи замонавий ноутбук 💻 билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун: “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” мавзусида ғоя ва таклифларингизни idea.uzedu.uz порталига жойлаштиринг.
🗓 Ғоя ва таклифлар ҳар ойнинг охирги санасига қадар қабул қилинади!
Батафсил маълумотлар idea.uzedu.uz сайтида
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook |

Халқ таълими вазирлиги “Sport & Dance challenge” онлайн танловини эълон қилади
Халқ таълими вазирлиги ўқувчилар ўртасида спортни тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида “Sport & Dance challenge” шиори остида республика онлайн танловини ўтказади.
Танловда жисмоний тарбия ўқитувчиси камида 30 нафар ўқувчиси билан биргаликда спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган ҳолда фаоллаштирувчи бадантарбия машқлари акс этган 2 дақиқалик видео суратга олиши лозим.
Видеоролик 2021 йилнинг 15-17 март кунлари соат 8:00 дан 22:00 га қадар Халқ таълими вазирлигининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилиши лозим.
Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади:
✅ тўғри ва мос танланган мусиқа;
✅ мусиқа – ҳаракатлар уйғунлиги;
✅ рақс ҳаракатининг асосий ритми ва темпи;
✅ синхронлик;
✅ фаоллаштирувчи ва соғломлаштирувчи хусусият;
✅ спорт ва рақс ҳаракатларидан мос равишда фойдаланилганлик;
✅ вақт регламенти.
Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Танлов НИЗОМИ ушбу ҳаволада.

1 мартдан дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўланиш тартиби тасдиқланди
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи ва педагогларни жалб этиш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 январь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 мартидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилиниши белгиланган.
🔰 Бунда:
✅ бир маъмурий бирлик (вилоят) доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
✅ бошқа маъмурий бирлик (вилоят)дан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
Шунга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республикадаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди. Вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактаблари бўш иш ўринларига (вакант дарс соатлари бўйича) бошқа ҳудудлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилиш схемаси ишлаб чиқилди. Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz cайти орқали танишиш мумкин.
‼️Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, умумтаълим мактабларда ўқитувчиларни ишга олиш тартиби соддалаширилиб, шу вақтга қадар ўқитувчиларни ишга қабул қилишда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга ошириладиган қўшимча буюрократик тартиблар бекор қилинди ҳамда ишга қабул қилиш мактаб раҳбарининг ваколатига ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилиш учун бўш иш ўринларига икки ва ундан ортиқ номзодлар талабгор сифатида ҳужжат топширган ҳолларда мактаблардаги танлов комиссияси томонидан саралаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўланиш тартиби жорий ўқув йилида амал қилади. Жойларда ўқитувчи-педагоглар ва жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда янги ўқув йилидан жараён такомиллаштириб борилади.

# Qisqa hikoyalar "Tell us a story" tanlovi
🔹Xalq ta’limi vazirligi “Onlayn maktab” loyihasi doirasida AQSh elchixonasi bilan hamkorlikda umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 11-sinf o‘quvchilari o‘rtasida ingliz tilida “Qisqa hikoyalar” (Tell us a story) tanlovini e’lon qiladi.
📌 Tanlov uchun yozilgan hikoyalarni quyidagi elektron manzilga jo‘natishingizni so‘raymiz
👉@onlinemaktab_tanlov_bot

Forwarded from Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi
📌Diqqat, e`lon!
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi o’qituvchilarni tanlov asosida ishga taklif etadi
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi Samarqand, Buxoro, Qarshi, Farg’ona, Guliston, Jizzax, Termiz, Navoiy, Andijon va Nurafshon shaharlarida ochiladigan Prezident maktablariga quyidagi fanlar bo’yicha o’qituvchilarni ishga taklif etadi:
❗️Fan o’qituvchilari:
-Ona tili va adabiyoti
-Rus tili
-Ingliz tili
-Kompyuter tili
-Fizika va astronomiya
-Geografiya va iqtisod
-Jismoniy tarbiya
-Tasviriy san’at va chizmachilik
-Musiqa madaniyati
-Chaqiruvga qadar boshlang’ich tayyorgarlik
- Tarbiya
- Tarix
- Kimyo
-Biologiya
-Matematika
- Texnologiya
🖥Tanlov 2 bosqichdan iborat:
1️⃣birinchi bosqich – nomzod tomonidan taqdim etilgan ma’lumotlar, materiallar va hujjatlarni tanqidiy ko‘rib chiqich, o‘rganish va tahlil qilish;
2️⃣ikkinchi bosqich – fan bo‘yicha (o‘qituvchilar uchun) bilimlarni tekshirish va suhbat.
✍️Malaka talablari:
• Oliy pedagogik ma’lumot yoki tegishli yo‘nalishdagi oliy ma’lumotga ega bo‘lishi;
• kamida ikkinchi malaka toifasiga ega boʼlishi;
• oʼquv fanining ilmiy-nazariy asoslari va tarixi, dars oʼtish metodikasi va uni tashkil etish texnikasini bilishi;
• bolalar bilan kamida 5 yillik ish tajribasiga ega bo‘lishi;
• oʼquv jarayonida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʼllay olishi;
• yuksak axloqiy fazilatlar hamda ijtimoiy-siyosiy bilimlarga ega boʼlishi;
• ilgʼor xalqaro pedagogik tajribadan xabardorligi;
• «STEAM — ta’lim» dasturiga kiradigan matematika, fizika, biologiya, kimyo, informatika fan oʼqituvchilari ingliz tilini B2 darajasida bilishi.
Shuningdek:
• «STEAM — ta’lim» dasturi to‘g‘risida ma’lumotga ega bo‘lishi (majburiy emas);
• xorijiy o‘quv yurtlarida o‘qiganligi yoki ish tajribasi mavjudligi (majburiy emas);
• oxirgi 5 yil davomida fan olimpiadalari, koʼrik-tanlovlar va turli musobaqalarda yutuqlarga erishganligi hamda professional tanlovlarda yuqori natijalarni qoʼlga kiritganligi maqsadga muvofiq.
⏰Arizalar 2021 yil 30 iyungacha qabul qilinadi.
Tanlovda ishtirok etish uchun tanlov qatnashchilari ma’lumotnoma-ob’ektivkani va bog’lanish uchun telefon raqamlarini quyidagi elektron manzillarga yuborishlari so‘raladi:
👉z.kim@piima.uz
👉d.ubaydullayeva@piima.uz

Forwarded from Anvar Umarov
AKFA университет 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади
Қабул жараёни 1 мартдан 20 август кунига қадар давом этади. Ҳужжатлар тўлиқ онлайн қабул қилинади.
Абитуриентлар қуйидаги факультетларга ҳужжатларини топширишлари мумкин:
✅ Pre-medicine факультети (21 млн сўм);
✅ Тиббиёт факультети (29 млн сўм);
✅ Фармакология факультети (21 млн сўм);
✅ Стоматология факультети (21 млн сўм);
✅ Ҳамширалик иши факультети (10 млн сўм);
✅ Бухгалтерия ва молия факультети (13,5 млн сўм);
✅ Иқтисодиёт бўлими (13,5 млн сўм);
✅ Амалий математика факультети (12 млн сўм);
✅ Инглиз тили факультети (12 млн сўм);
✅ Қурилиш факультети (13,5 млн сўм);
✅ Архитектура ва дизайн факультети (13,5 млн сўм);
✅ Компьютер муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм);
✅ Дастурий таъминот муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм).
(Барча йўналишлар учун нархлар бир семестр учун кўрсатилган, тўловларни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин).
Абитуриентлар 2021-2022 ўқув йили учун қабул шартлари билан қуйидаги ҳавола ёрдамида танишиши мумкин:
https://akfauniversity.org/admission-2021-2022/
Кириш имтиҳонлари 7 апрель, 7 май, 7 июнь, 7 июль ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Грант ўринларига имтиҳон 7 июль куни бўлиб ўтади.
Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
- 3,5 х 4,5 фотосурат;
- IELTS (факультетга қараб камида 5.0 ёки 5.5 балл) ёки унинг TOEFL ёки Duolingo English Test эквиваленти.
Университет фаолиятига ва қабул жараёнига оид тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумотни олий ўқув юртининг расмий сайтидан akfauniversity.org олишингиз мумкин.
Батафсил маълумот 👇
Телеграмм: @akfauniversity / @akfaunibot
Facebook: fb.com/akfauniversity
Instagram: instagram.com/akfauniversity
Youtube: youtube.com/akfauniversity
Тел: +998 71 200 01 23

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова ва Жарқўрғон тумани ҳокими Баҳодир Ўроқов мазкур тумандаги 58-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Улар синфхоналарга кириб, дарс жараёнларини кузатиб, 9- ҳамда 11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашдилар. Математика фанидан ва бошқа фанлардан савол-жавоблар бўлди.
Ташриф охирида мактаб педагогик жамоаси билан очиқ мулоқот ўтказилди. Улардан муаммолар ҳақида сўраб, ўз таклиф-мулоҳазаларини айтишди. Таълим сифатини ошириш масаласи атрофлича муҳокама этилиб, зарур топшириқлар берилди.
Таълим муассасасига 16 дона компьютер тақдим этилди.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Forwarded from IT taʼlim
Eng sara dars ishlanmalari berib boriladi
🔹 Respublika taʼlim markazi metodik kunlar doirasidaeng sara dars ishlanmalarini telegram ijtimoiy tarmogʻidagi @edurtm_uz rasmiy kanali orqali muntazam ravishda berib borishini maʼlum qilgan edi.
📣 Hurmatli ustozlar, oʻquvchida tanqidiy, ijodiy fikrlash koʻnikmalarini shakllantirishga xizmat qiluvchi dars ishlanmasi va taqdimotlarni @Faol_ustozlar_Bot orqali yuborib, Siz ham sifatli dars kontentini yaratilishiga oʻz hissangizni qoʻshing!
Darsda oʻqituvchini maʼruzachi emas, fasilitator, yaʼni yoʻnaltirib turuvchiga aylantiradigan eng sara dars ishlanmalari va taqdimot namunalari @edurtm_uz orqali berib boriladi.
📌Eng sara 10 ta taqdimot va dars ishlanmasi mualliflarning ishi Respublika miqyosida ommalashtirilgan sanaladi.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣Диққат!
❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг биринчи талқини ишга туширилди.
✅Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб туман халқ таълими бўлимлари фан методистлари А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали малака ошириши йўлга қўйилди.
✅Мазкур платформа ёрдамида ҳар бир ходимнинг ўз индивидуал траекторияси бўйича малака ошириш имконияти яратилди.
❓Хўш, электрон платформага қандай кирилади?
❇️Мазкур видеода электрон платформадан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишинг.
❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website

Forwarded from Ta'lim nazorati
Тошкент шаҳридаги олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали
Жараёнлар 9-16 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.
📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).
❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Жараёнлар 9-16 март кунлари Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.
📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади (талаб қилинади).
❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Ҳудудларда, чекка туманларда АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?
Халқ таълими вазирлигининг Республикамизда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида Америкадан юртимизга етиб келган мутахассислар Республикамиз ҳудудларига тақсимлангани тўғрисида маълум қилган эдик.
Хўш, ҳудудларда, чекка туманларда АҚШлик ўқитувчилар иш фаолиятини нимадан бошлади?
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва вилоят халқ таълими бошқармалари кўмагида АҚШлик мутахассислар маҳаллий ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаб, уларга ўз тажрибасини улашмоқда.
Сараланган мактабларда ўқувчилар эса ўз она тили бўлган педагогдан инглиз тили бўйича янгича методда билим олишмоқда.
🎬Мазкур видеолавҳада ҳудудлардаги иш жараёнлар билан танишамиз!
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇