Ўзбекистон мактабларига Франциянинг “Amopa” ассоциацияси томонидан француз тилидаги бадиий адабиётлар ва дарсликлар тақдим этилди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 51-сонли француз тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Франциянинг “Amopa” ассоциацияси томонидан Ўзбекистондаги француз тилида ўқитиладиган 787 та ихтисослаштирилган мактаблар учун 998 номдаги 1 470 дона бадиий адабиётлар ва дарсликлар беғараз ажратилди.
Тақдимотда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоевлар ҳамда “Amopa” ассоциацияси вакиллари ZOOM орқали иштирок этди.
Батафсил: https://bit.ly/3hPQmxX
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Maktabga online qabul | Rasmiy kanali
Диққат!
1-синфга онлайн қабул қилиш жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди.
Бунда ота-оналарнинг яшаш манзили бўйича (доимий ёки вақтинчалик рўйхат асосида) бириктирилган микроҳудудидаги мактабига юборилган аризалари қабул қилинади.
Ҳурматли ота-оналар! Бунинг учун my.maktab.uz платформаси ёки тизимнинг мобил иловаси ёрдамида шахсий кабинетингизга кириб, “Менинг аризаларим” бўлимида мактабга (микроҳудуддаги) бориш куни ва вақтини белгилашингиз мумкин. Навбат белгилаш бўйича йўриқнома қуйидаги иловада.
‼️Мактабга борганингизда фарзандингизни соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг асл нусхасини олишни унутманг.
Мактаб маъмурияти заруриятга кўра электрон платформа орқали юборилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун ота-оналардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб этишга ҳақли.
❗️Эслатма: Микроҳудуд бўйича қабул жорий йилнинг 31 июлига қадар амалга оширилади.
Ота-оналар микроҳудуддан ташқари ихтиёрий танланган иккинчи ва учинчи мактаблар учун қабул жараёни 1-15 август кунлари ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Мактабларда микроҳудуд бўйича қабул комиссияси ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти) амалга оширилади.

Telegram
mymaktabuz_yo'riqnomalar
Forwarded from Maktabga online qabul | Rasmiy kanali
Внимание!
Стартовал второй этап онлайн-приема в 1-й класс.
Принимаются заявления родителей, направляемые в прикрепленную по микроучастку школу по адресу проживания (на основании постоянной или временной регистрации).
Уважаемые родители! Для этого вы можете войти в личный кабинет и в разделе
«Мои заявления» указать день и время посещения школы (по микроучастку) на платформе my.maktab.uz или с помощью мобильного приложения системы. Инструкция по определению очередей приведена в приложении ниже.
‼️Не забудьте принести в школу оригинал медицинской справки о состоянии здоровья вашего ребенка.
Администрация школы имеет право при необходимости запросить у родителей документ, удостоверяющий личность, и оригинал свидетельства о рождении, чтобы узнать, является ли информация, отправленная через электронную платформу, достоверной.
❗️ Примечание: прием по микроучастку осуществляется до 31 июля текущего года.
Еще раз напоминаем, что прием для второй и третьей школ не по микроучастку, которые родители выбрали по своему желанию, будут осуществляться с 1 по 15 августа.
Приемная комиссия по микроучастку в школах осуществляет прием с понедельника по пятницу с 10:00 до 16:00 (обед с 13:00 до 14:00).

Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Birinchi sinf o‘quvchilari uchun yangi matematika kitobini yaratilish jarayonlari tasvirlangan videolavhani ko‘ring
Yozda ko‘pchilik ta’til haqida o‘ylasa, ta’lim mazmuniga javobgarlar uchun esa juda ish qizg‘in va mas’uliyatli davr keladi. Yangi kitoblarni sifatli qilib o‘z vaqtida maktablarga yetkazish juda muhim vazifadir.
O‘tgan yili Prezidentimiz O'zFA Matematika Instituti yangi binosining ochilishida maktablardagi matematika darsliklarini takomillashtirish vazifasini belgilab bergan edilar. Ushbu yo‘nalishdagi hamkorlikning birinchi natijasi sifatida bu yil birinchi sinflar uchun tayyorlangan yangi darslikni ko‘rsatsa bo‘ladi.
Ta’lim mazmuni uchun mas’ul bo‘lgan vazirning birinchi o‘rinbosari Usmon Sharifxodjayev boshchiligida Respublika ta’lim markazi yangi komandasi bilan katta o‘zgarishlar boshlandi, lekin hali qilinishi kerak bo‘lgan ishlar ko'p.
Ushbu jarayonga o'z hissasini qo'shgan O'zFA Matematika Instituti, UNICEF Uzbekistan va boshqa barcha hamkorlarga minnatdorchilik bildiramiz.

Халқ таълими вазирлиги ходимлари 6 ойда 267 маротаба ҳудудларда хизмат сафарларида бўлиб 395,5 млн.сўм харажат қилди
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 16 июндаги Фармонига мувофиқ расмий сайтида ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмоқда.
Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Республика ишчи гуруҳлари таркибида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта Республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн. сўм миқдорида харажат қилинган.
Айтиш жоизки, хизмат сафарларии доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёз_2021 #Yoz_2021
Мактабларидаги соғломлаштириш майдончаларида 150 минг нафарга яқин ўқувчи дам олмоқда
✅ Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврида мароқли дам олишларини ташкил этиш ва таътилни мазмунли ўтказиши учун Республика бўйича 1822 та умумтаълим мактабларида бепул соғломлаштириш майдончалари ташкил этилди.
✅ Бугунги кунда ушбу соғломлаштириш майдончаларида жами 144 301 нафар ўқувчи дам олмоқда.
✅ Соғломлаштириш майдончаларида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ташкил этиш учун 3200 нафар педагог ва ходимлар жалб қилинган.
💢 Жумладан, Тошкент шаҳрида 36 та соғломлаштириш майдончалари йўлга қўйилиб, 14 140 нафар ўқувчилар дам олмоқда.🏊⛹️🤽🚴🎪💃🎤

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира
Бугун 12 июль - атоқли шоир, ёзувчи, драматург, шу билан бирга, ХХ аср замонавий ўзбек педагогикасининг асосчиси, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси фанининг тамал тошини қўйган мутафаккир Абдулла Авлоний таваллуд топган кун.
Адиб ХХ аср ватанимиз таълим тизими ривожи йўлида амалга оширган улкан ишлари ва унинг бебаҳо ижодий-илмий мероси миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Хотира абадий, қадр муқаддас! Аждодларимизнинг буюк ижодий меросини тўлалигича ёш авлодга етказиш барчамиз учун энг масъулиятли ва шарафли вазифадир.
❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube

#Инфографика
Халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, уни янада юқори савияга олиб чиқиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, сўнги 5 йиллик давр мобайнида тизимда бир қатор салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди.
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 892 дан 46 214 нафарга (30%га) камайди.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ САМАРҚАНД МАКТАБЛАРИДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Жорий йил Самарқанд вилоятидаги 97 та мактабларда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ўтган йилгига нисбатан қарийб бир баробар кўп. Яъни, ўтган 2020 йилда вилоятда 53 та мактабда бунёдкорлик ишлари олиб борилган эди.
Бугун, 12 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқандда бўлиб, мактабларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди...
Батафсил: telegra.ph/qurilish-07-12
✅ @samarqandvxtb

ВАЗИР ЭЛЕКТРОН КУНДАЛИКНИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ
Самарқанд вилоятидаги 245 та мактабда kundalik.com платформаси жорий этилди. Ушбу электрон кундалик тизимини таълим муассасаларида кенг амалиётга татбиқ этиб келаётган ўқитувчилар ҳам талайгина.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ана шундай педагоглардан бир гуруҳини тақдирлади:
Жомбой туманидаги 40-ИДУМ директори ўринбосари Ҳамза Муҳаммадиев;
Қўшработ туманидаги 81-мактаб информатика фани ўқитувчиси Нурмурод Абдуқодиров;
Тойлоқ туманидаги 19-мактаб информатика фани ўқитувчиси Зарина Зоҳидова.
Ушбу педагоглар мактабда электрон кунлаликнинг кенг жорий этилиши ҳамда педагог жамоанинг ундан фаол фойдаланишини ташкил этишдаги ташаббускорлиги учун ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланишди.
Суратга изоҳ: Зарина Зоҳидованинг маълум сабабларга кўра кела олмаганлиги сабабли мактаб директорига совғалар топширилди.

Ихтисослашган мактабларда ўқиш учун 106 мингдан ортиқ талабгор-ўқувчилар рўйхатдан ўтди. Энг юқори кўрсаткич Шовотдаги Халқаро физика-математика мактабида бўлди
Жорий йил 10 июль куни ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш якунланди.
Бир ой давом этган қабул жараёнида 735 та ихтисослаштирилган мактабларга 106 мингдан ортиқ талабгорлар саралаш танловида иштирок этиш учун my.maktab.uz сайти электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтди.
Энг кўп ҳужжат топширилган ҳудудлар орасида Сурхондарё вилоятида бир ўринга ўртача 4,4 та талабгор рўйхатдан ўтган.
Ихтисослашган муассасалар орасидан эса, энг юқори кўрсаткич Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаби математика йўналишида бир ўринга 29 та, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби математика-физика йўналишида бир ўринга 15 та талабгор рўйхатдан ўтган.
Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар катта хажмдаги аудиторияларда (павильон) ўтказилиши режалаштирилган.
Саралаш танлови натижаларига кўра 34 050 нафар иқтидорли ўқувчилар танлаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида физика, чет тили, математика, кимё-биология, информатика ва Ахборот технологиялари йўналишида 421 та ихтисослашган мактаблар ташкил этилади.
Барча талабгорларга саралаш танловларида муваффақият тилаймиз!