Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

❓Илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилган институт ўзининг 6 ойлик фаолияти давомида қандай натижаларга эришди?

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг 2021 йилнинг дастлабки ярим йилликда амалга оширган асосий ишлар САРҲИСОБИ

👉Қисқача матни

👉Тақдимот шакли

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Халқ таълими вазирлигида ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари билан таълимга оид ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021 йилнинг 15 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари Стефания Жаннини билан учрашди.

Тошкентда ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция доирасида меҳмонлар Ўзбекистон таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди.

Жумладан Ўзбекистонда таълимга оид лойиҳаларни амалга оширишда, маданият, фан ва технологияларни такомиллаштиришда ЮНЕСКОнинг роли алоҳида қайд этилди.

Вазир ҳамкорликнинг мумкин бўлган янги йўналишлари, биргаликда амалга ошириладиган баъзи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мослаштириш тўғрисида маълумот берди.

Учрашув натижасида ҳар икки томон ҳам муносабатларни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни бошлаш масалаларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирдилар.


@uzedu
Forwarded from Rustam Karimjonov
"БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАР МАКТАБ"лари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун қабул қилинган энг муҳим 10та қарор ва ўзгаришлар расмларда (аввалги ва ҳозирги кундаги ҳолати).

Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган 331-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳамда тақдимот материалларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

https://t.me/RustamKarimjonov/568.
Forwarded from Alisher Sadullaev
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida ertaga, 17-iyul kuni soat 20:00 da kanalim orqali ovozli suhbat tashkil etamiz.

Unda sohadagi og'riqli nuqtalar va atroflicha yechimlar haqida suhbatlashamiz. O'z taklif va fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring, eng yaxshi izoh egalariga ertangi suhbatimizda so'z berishga harakat qilamiz.

Suhbatda ishtirok etuvchi spikerlar:

1. Sherzod Shermatov — Xalq ta'limi vaziri
2. Sanjar Nazar — «Akademnashr» rahbari
3. Aziza Umarova — «SmartGov Consulting» rahbari
4. Firuz Allayev — «Asaxiy books» asoschisi
5. Shahnoza Soatova — bloger
6. Axtam Ro'zimurodov — noshir
7. Saida Rashidova — yozuvchi adiba
8. Abdukarim Mirzayev — jurnalist
9. Sa'dullo Quronov — yozuvchi
10. Jahongir Po'latov — «Cambridge» o'quv markazi rahbari
11. Temurbek Adhamov — «Osmondagi bolalar» loyihasi muallifi
12. Muhammadali Eshonqulov — biznes murabbiy
13. Abdusattor Abdurahimov — IT tadbirkor

Suhbatni huquqshunos, bloger Xushnudbek Xudoyberdiyev bilan birgalikda olib boramiz. Suhbat linki: 👉🏻 https://t.me/alisher_sadullaev?voicechat

@alisher_sadullaev
Moliyaviy savodxonlik bo'yicha Respublika olimpiadasi boshlanmoqda

❗️Kim uchun:
Mazkur olimpiada yosh avlod orasida iqtisodiy tafakkur va asosli fikrlashni rivojlantirish, iqtisodiy ma'lumotlarni tanqidiy anglash, tadbirkorlik faoliyati bilan shug'ullanishga ko'mak berish maqsadida o'tkazilmoqda, bunda ro'yxatdan o'tgan umumta'lim muassasalarining 9 - 11 sinf o'quvchilari qatnashishlari mumkin

✅ Olimpiada 2 bosqichda bo'lib o'tadi:
1-bosqich (jamoaviy),
17-18 iyul kuni Keys (case) chempionat shaklida o'tkaziladi, 3 tadan g'olib jamoalar tanlab olinadi.

2-bosqich (yakka), 23-24 iyul kuni g'olib jamoalardagi o'quvchilar individual shaklda ishtirok etadi va yakunda olimpiada 1-3 o'rin egalari aniqlanadi.

🏆 G'olib o'quvchilar 9ta planshet, 5ta zamonaviy smartfon kabi qimmatbaho sovg'alar hamda sertifikat bilan taqdirlanadi, g'oliblar akademiyaning bakalavriat bosqichiga imtixonlarsiz qabul qilinadi.

📋 Tashkilotchilar:
- O'zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi, Xalq ta'limi vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki, Tashqi Iqtisodiy faoliyat Milliy banki, O'zbekiston Respublikasi oliy va o'rta-maxsus ta'lim vazirligi,Yoshlar ishlari agentligi.
📚А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти “Зиё ҳадя эт” акциясини эълон қилади!

❣️❓Сизнинг китоб жавонингизда ўзингиз ўқиб тугатган китобларингиз борми? Ўз ўқиганларингиз, билганларингизни ўзгаларга улашишни истайсизми?

✅Унда марҳамат!

💥Бизнинг “Зиё ҳадя эт” акциямизда иштирок этинг. Унутманг бу иштирокингиз билан Сиз маълум маънода ривожланиш ва тараққиёт йўлига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

📚Ноёб ҳадянгиз бўлажак олимлар, жонкуяр педагогларимиз учун муборак байрамлар арафасида ажойиб совғадир.

✅Халқ таълимида олиб борилаётган тадқиқотлар сифатини ошириш, илм йўлида ўз қобилиятларини намоён қилишни истаган ёш олимларни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган саҳоватли юртдошларимиз томонидан тақдим этилган илмий-методик, бадиий адабиётлар, жумладан электрон нашрдаги ресурслар учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

✨Сизнинг ташаббусингиз биз учун жуда муҳим!

Манзил: Олмазор туман Зиё кўчаси 6 уй, Ахборот ресурс-маркази.
☎️ 97-449-14-49, 97-110-50-52

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Бугун Халқаро Физика Олимпиадасига старт берилади

Бугун нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро Физика Олимпиадаси (IPhO)нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Жорий йилдаги халқаро олимпиада ташкилотчиси Литва давлати бўлиб, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Терма жамоа таркиби билан танишинг:

1. Раил Хашаев — Тошкент ш. 71-мактаб, 11-синф ўқувчиси;
2. Мадина Хасанжонова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси;
3. Махбуба Шайхназарова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси
4. Умиджон Мухаммедов — Навоий вилояти, НДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
5. Руслан Алиқулов — Қашқадарё вилояти 68-ИМИ 10-синф ўқувчиси

Терма жамоа раҳбари:

Дониёр Бабажанов
- Тошкент шаҳри Президент мактаби физика фани ўқитувчиси.

Олимпиаданинг очилиш маросимини соат 17:00 да ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Олимпиада натижалари 24 июль куни эълон қилинади.

Терма жамоамизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!
​⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi