Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
Қашқадарёлик собиқ ўқувчи ўзи ўқиган мактаб таъмирига 2.5 миллиард сўм ажратди

Бугун Қамаши туманидаги 37-мактабда ҳам таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, мактабнинг собиқ ўқувчиси, бугунги кунда тадбиркор Сирожиддин Холиёров ташаббуси билан муассасанинг тўлиқ таъмири учун 2.5 миллиард сўм ажратилиб, мактаб обод масканга айлантирилди. Мактаб ҳовлисида замонавий спорт майдони ҳам қурилиб, ўқувчилар ва маҳаллий ёшлар фойдаланиши учун шароит яратилган.

Туман ҳокими ва тадбир меҳмонлари мактабда бўлиб, яратилган шароитларни кўришди. Мактаб китоб фондига Республика Маънавият ва маърифат марказининг китоблари совға қилинди.

Мактаб очилиш маросимида концерт дастури ҳам намойиш қилинди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb
46 нафар Республика фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчилари тақдирланди

Бугун Халқ таълими вазирлигида Республика фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4-10 январь кунлари умумтаълим мактабларининг 9-11-синфлар ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бунда, Республика бўйича жами 19 711 нафар ўқувчи иштирок этди, шундан, 9-синфда 628 нафар, 10-синфда 477 нафар, 11-синфда 500 нафар ўқувчи олимпиаданинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди. Вилоят босқичида ғолиб бўлган 11-синф ўқувчилари эса олимпиаданинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритдилар.

Батафсил: https://bit.ly/2Wy4XqV


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from OLTIN KITOB AKADEMIYASI
Yozgi taʼtil davrida Janubiy Koreyalik olim tomonidan bolalarning kompyuter savodxonligi oshirildi

Janubiy Koreyalik olim janob JeongJun Lee tomonidan Samarqand viloyati Samarqand shahridagi AKTga ixtisoslashtirilgan 9-sonli maktabda yozgi taʼtilda oʻtgan ikki oy davomida oʻquvchi-yoshlari uchun "Entry u Scratchday dasturlashni o‘rgatish uchun Dasturlash tili"ni o'qitish bo'yicha bepul darslar tashkil qilindi.

Undan tashqari Samarqandda joylashgan IT Park oʻqituvchilari uchun ikki kunlik trening ham oʻtkazildi.

Telegram|Facebook|Instagram
#Maktablarga_yordam_beraylik
#Tadbirkor_maktabga_madadkor

Қуйичирчиқда тадбиркор ҳомийлиги остида Республикадаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Бугун мактабларнинг шаклини ўзгартириш учун саховатли тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мана шундай тадбиркорлардан бири Ғофур Раҳимов маблағлари эвазига 45-мактабнинг эски биноси ўрнида замонавий таълим маскани қад ростлади.

Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради.

Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3kCknT7

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram