Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.68K photos
2.46K videos
206 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️ Яшил ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟢 “яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 июндан умумий овқатланиш объектларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилади.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 июндан боғчаларга рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилади.

Бунда:

мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 июндан буюм бозорларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 июндан ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.


👉 @xushnudbek 👈
5️⃣ июндан қуйидагиларга рухсат берилди:

🟢 фақат яшил ҳудудларда:

ўқув марказлари, тўгараклар фаолиятига; Батафсил

диний ташкилотлар фаолиятига, жумладан масжидларда намоз ўқишга; Батафсил

тренажер заллари ва бассейнлар; Батафсил

маданият объектлари (театрлар). Батафсил


🟢 яшил ва 🟡 сариқ ҳудудларда:

меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

юқоридаги жойларда ишлайдиган умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

уй меҳмонхоналари ва дала ҳовлилар; Батафсил


1️⃣5️⃣ июндан қуйидагиларга рухсат берилди:

🟢 яшил ва 🟡 сариқ ҳудудларда:

умумий овқатланиш объектлари фаолиятига; Батафсил

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига; Батафсил

буюм бозорларига. Батафсил

ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига. Батафсил


👉 @xushnudbek 👈
​​​​​​Акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини қанчага туширади?

Кечаги қарор автомобиль ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олингани табиий. Чунки йиллар давомида монополия заводни қўллаб-қувватлаш учун хориждан кирадиган машиналарга отнинг калласидек солиқ ва божлар қўйилган, натижада носоғлом рақобат муҳити пайдо бўлганди. Бундан эса давлат бирор тайинли фойда олгани даргумон, лекин истеъмолчи (халқ) қийналгани аниқ.

Тонналаб билдирилган танқидлар ортидан энди ана шу сунъий тўсиқлар секин-аста енгиллашяпти, бу жуда қувонарли қарор, рости.

Майли, гапни қисқа қилиб муддаога ўтсам.

Аввало хориждан кирадиган енгил автомобилларга қандай қўшимча тўловлар борлигини кўриб чиқсак:

1) божхона йиғими (божхона қийматининг 0,2%, бироқ камида $25 ва $3000 дан ортиқ эмас);

2) ҚҚС (15%);

3) импорт божхона божи (3 йилгача бўлган янги автомобилларга машина нархининг 30%и, 3 йилдан ортиқ эски машиналарга 40%);

4) яна битта импорт божхона божи (бу сафар машина двигатель ҳажмига қаралади):

а) янги машина учун – 1000 куб.смгача ҳар бир куб.см учун 1,8 доллар, 1500 гача $2, 3000 гача $2,5, 3000 дан ошса $3;
b) эски машина учун - ҳар бир куб.см учун $3;

5) акциз солиғи (мана шу бекор бўлмоқда).

Келинг, аниқроқ тушунишимиз учун Volkswagen Passat машинасининг 2.0 TSI DSG Business Edition модификациясини мисол тариқасида оламиз. Двигатель ҳажми 1984 куб.см. Россиядаги нархи тахминан 34 минг АҚШ доллари (янгиси).

Энди шу машина Ўзбекистонга қанчага кириб келишини кўриб чиқамиз (транспорт харажатисиз):

Ўзининг нархи: $34000
Божхона йиғими (0,2%): $68
Импорт божи (нархдан 30%): $10200
Импорт божи (ҳажмдан - $2,5): $4960
Акциз солиғи (ҳажмдан - $2,9): $5753
ҚҚС (жами сумманинг 15%и): $8247

Жами: 63 минг 228 АҚШ доллари

(нарх тахминий чиқарилди, расмий эмас)

Кўриб турганингиздек, 34 минг долларлик машинани Ўзбекистонга олиб кириш учун давлатга 29 минг доллар қўшимча ҳақ тўлаш керак. Тахминан машина нархининг устига 85% тўлов қилиняпти.

Энди 1 августдан бошлаб акциз солиғи бекор бўлса, ҳозирги мисолимиздан кўриш мумкинки, 5753 доллардан сал кўпроққа нарх арзонлайди. Яъни 34 минг долларлик машина салкам 57 мингга кириб келади (машина нархи устига тахминан 66% тўлов).

Ҳа, импорт машиналар учун акциз солиғи бекор бўлаётгани жуда яхши янгилик, чунки бу узоқ йиллик монополияга секин-аста барҳам берилиши учун ташланган қадамлардан бири.

Аммо барибир ҳам божхона тўловлари жуда юқорилигича қолмоқда. Бунақада соғлом рақобат муҳитини яратиб бўлмайди. Юқорида айтганимиздек, бундан ҳам давлат, ҳам халқ, яъни истеъмолчи ютқазади.

Охирги ўзгаришни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, ислоҳотларнинг шу темпда тезроқ давом этишини сўраб қоламиз.

UPD: ҚҚС жами суммадан ҳисобланар экан, фақат машина нархидан эмас.


👉 @xushnudbek 👈
❗️11 кун қолди

Бугун, 4 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 11 кун қолди.

Бироздан кейин, аниқроғи соат 12:00 да Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнига бағишланган онлайн брифинг бошланади.

Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ ОТМ ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилиши кутилмоқда.

Брифинг “Ўзбекистон24” телеканали ҳамда радиоси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
#abituriyent

👉 @xushnudbek 👈
Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг вақти соат 12:00дан 13:00га кўчирилди.
#abituriyent
2020/2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги брифинг бошланиш арафасида.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади
#abituriyent

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Қабул жараёнларига оид янгиликлар:
#abituriyent

👉 Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;

👉 Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;

👉 Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);
2) my.gov.uz портали орқали;
3) ДТМ сайти орқали.

👉 Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;

👉 Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;

👉 Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);

👉 Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;

👉 Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;

👉 Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;

👉 Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.



👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

❗️Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади;

Шунингдек, кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандларига алоҳида 800та давлат гранти учун квота ажратилади.

Иккала квотанинг ҳам кимларга берилиши тартиби тез орада тасдиқланиб, эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Айрим йўналишларга қайси фандан тест бўлиши ҳақида маълумот.

Бу янги тизим тушунарли тарзда намуна сифатида келтирилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Тест синовларига кириш ярим соат олдин тўхтатилади. Абитуриентлардан масъулиятлироқ бўлишни сўраб қолар эдик.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?

1) ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди;

2) ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади;

3) Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади;

4) Имтиҳонлар 1 соат бўлади;

5) Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️ Яшил ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟢 “яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди. Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши…
⚡️ Санитар талаблар туфайли масжидларда намоз ўқишга камида 8 июндан рухсат берилиши мумкин

Республика махсус комиссиясининг кечаги қарорига кўра, 5 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилиши ҳақида хабар бергандик. Ушбу масалага қўшимча расмий изоҳ берилди.

Маълум бўлишича, диний муассасаларда (масжидлар, черковлар) уларнинг фаолияти қайта йўлга қўйишда хавфсизликни таъминлаш учун 5-8 июнь кунлари бир қатор тайёргарлик чоралари кўрилади. Ушбу чора-тадбирлар диний муассасаларни санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига (СанПиН 2020 йил 11 май) қатъий мослаштиришга қаратилган.

Бу чораларга дезинфекция қилиш, ижтимоий масофани сақлашни (камида 1,5 -2 метр) таъминлаш учун зарур бўлган махсус белгилар, зарур жиҳозлар (пирометрлар, санитария ва дезинфекциялаш воситалари, санитария гиламлари ва бошқалар) билан таъминлаш, диний муассасалар ишчилари билан ўқув семинарлари ва бошқалар киради.

Мана шу чоралар барчаси амалга оширилгач, тўлиқ хавфсизлик таъминлангач, диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Бунда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), шунингдек, ижтимоий масофа сақлаган(ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️15 июндан боғчаларга рухсат берилади Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилади. Бунда: мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15…
Изоҳ: 15 июндан фақат хусусий боғчалар ишлайди

Мактабгача таълим муассасаларининг «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги фаолияти бошланишига келсак — дастлаб жорий йилнинг 15 июнидан фақат хусусий мактабгача таълим муассасаларига рухсат берилади.

Давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти 15 июнидан 1 июлига қадар, аста-секин тикланади. Бунда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, санитария-гигиеник хавфсизликнинг барча қоидалари ва стандартларига риоя қилинган бўлиши керак.

Боғчаларнинг очилиши жадвали Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Хайрли ишлар қанча тез бошланса шунча яхши

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 1 июнь куни мунтазам равишда ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилишини маълум қилган эди.

Бугунги хабарга кўра, ушбу хайрли ишларнинг 1-босқичига старт берилибди.

«Замин» фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини бошлади. Фонд ҳар йили 30 нафар боланинг жарроҳлик амалиётини ўтказиб бермоқчи.

Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислар томонидан саралаб олинмоқда.

Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар. Шундан сўнг хориждан малакали шифокорлар чақирилиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган экан.


👉 @xushnudbek 👈