Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
230 кг героинни чегарадан олиб ўтишнинг олди олинди

Тошкент вилоятида жойлашган «Ойбек» чегара божхона постида (Тожикистон билан чегарадош) юк машинасидаги хуфя жойларда 232 дона ўрамда салкам 230 кг. героинни олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди — Божхона қўмитаси.


👉@xushnudbek👈
Audio
‼️Ҳурматли талабалар!

Сиз ўқийдиган олийгоҳда амалиёт ва лаборатия ишлари учун етарли жиҳозлар, кўргазмали материаллар йўқми? Натижада бу етарли даражада билим олишингизга халақит беряптими?

Хўп, унда нимага сиз шу жиҳозларни кимлардир сотиб олиб келишини кутиб юрибсиз? Бунинг учун ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз ҳам бўлади-ку!

openbudget.uz сайтига киринг ва «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ўз ташаббусингиз қолдиринг. Фуқаролар ўзлари танлаган 1 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга бюджетдан жами 1 трлн сўм маблағ ажратилмоқда. Батафсил.

Шунингдек, талабалар ўртасида ташаббуси энг кўп овоз олган 50 нафар ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Батафсил.

❗️Муаммони кимдир ечиб беришини кутиб юрманг, ўзингиз ташаббускор бўлинг! Бу нафақат талабалар, балки барчага тааллуқли.

Ташаббусни қолдириш учун манзил:
📲 https://openbudget.uz/boards


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ асрайман деса, ҳеч гап эмас.

Барчангизни турли балолардан Ўзи ҳимоя қилсин. Хайрли кун!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари 40 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли суғориладиган 35 гектар ер майдонини боғдорчилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулдан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.


👉@xushnudbek👈
⚡️383 нафар талаба Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиби бўлди

2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари тайинланди.

📃 Қуйида ушбу стипендияларга сазовор бўлган талабалар билан танишинг 👇🏻

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси — 56 нафар;

Навоий номли давлат стипендияси — 136 нафар;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 85 нафар;

Беруний номли давлат стипендияси — 64 нафар;

Улуғбек номли давлат стипендияси — 19 нафар;

Ибн Сино номли давлат стипендияси — 11 нафар;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 2 нафар;

Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 4 нафар;

Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен шу мамлакатнинг, мана шу юртнинг фарзандиман. Бозорим ҳам, мозорим ҳам шу ер.<..> 3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг 1 сўм пулига ҳам хиёнат қилмадим — Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокимлигида GazetaUz да кеча чиққан мақола юзасидан ўтказилган учрашув якунида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди ва ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ саволларга муносабатини билдирди.

Манба


👉 @xushnudbek 👈
Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


👉@xushnudbek👈
Forwarded from Yosh fermerlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ozodbek Yo'ldoshev hikoyasi | Yosh agrotadbirkor

🧑🏻‍🌾 23 yoshli qahramonimiz agrotadbirkor. Bugungi kunda u terak daraxtlarini yetishtirish bilan birga limonchilik va chorvachilikni ham yo'lga qo'yishga ulgurgan.

💸 Yosh agrotadbirkor birgina terak daraxtini yetishtirish ortidan yiliga o'rtacha 80 million so'mga yaqin sof daromad topmoqda.

O'zbekiston yosh fermerlari Kengashi tayyorlagan ushbu videoni ko'rish uchun quyidagi havolaga o'ting:
👉🏻 https://youtu.be/bPq6YpQTEwM

Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Web | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube
Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:

такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш киритилиб, маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Бу каби ҳуқуқбузарлик:
фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни, соат 21:30 да “Заковат”нинг қишки мавсумида навбатдаги ўйин эфирга кетади. Унда Жобир Аҳмедов жамоаси ўйнайди.

Кўриб ўтирманглар, барибир ютқазганмиз😀 Ёки ютганмидик… Эсимда йўқ :)


👉 @xushnudbek 👈
❗️Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганлиги сабабли 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди — Халқ таълими вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Талабалар томонидан энг кўп берилаётган саволларга жавоб берувчи help.edu.uz платформаси ишга тушди

Эндиликда ўзингизни қизиқтирган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ушбу платформаси орқали осон ва қулай жавоб топишингиз мумкин.

Саволлар вазирликнинг 1006 ишонч телефони ва Call-марказ (71-203-64-64) орқали ҳамда фуқаролар томонидан юборилган онлайн мурожаатлар асосида доимий равишда бойитиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимидан кетди.

Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 млн 822 минг 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди — ССВ.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 млн 579 минг 548 дозани ташкил қилмоқда.

Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.


👉 @xushnudbek 👈
Умаров Фазлиддин Каримович Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда 20 сўмлик купюра йўқ — Марказий банк

Ижтимоий тармоқларда ўзбек сўмининг муомалага киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан 20 сўмлик купюра чиқарилгани ҳақида видео тарқалди.

Марказий банкнинг хабар беришича, бунақа пул белгиси чиқарилмаган.

Видеодаги намуна Марказий банк томонидан эмас, балки “Давлат белгиси” корхонаси томонидан 2014 йилда юбилей сана муносабати билан корхонанинг реклама маҳсулоти (сувенир) сифатида чиқарилган.

Бу банкнот ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас (унда сўм ёзуви қайд этилмаган), муомала ва тўлов воситаси сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (mf_bot)
Xushnudbek.uz kanaliga fuqarolar tomonidan berilgan “Tashabbusli budjet” jarayoni yuzasidan savollarga javoblar
Audio
Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингиз борадиган мактаб ҳожатхонасини ҳеч кўрганмисиз? Тошкентда ёки бошқа катта шаҳарлардаги мактабларда аҳвол бирмунча яхшироқдиру (унда ҳам барчасида эмас), аммо бошқа жойларда ҳолат ачинарли. Ҳожатхона мавзуси биз учун негадир уятли ёки аҳамиятсиздек туюлади. Аслида унақа эмас. Бу масала ёш фарзандларимизнинг саломатлиги ва руҳияти учун жуда муҳим.

Энди муддаога ўтсам. Фарзандингиз мактабидаги ҳожатхонани яхшилаш учун нима қилиш мумкин? Қачон мактаб таъмирга тушаркин деб кутсангиз, кўп вақт керак. Ўзимиз пул йиғайлик, десангиз, ҳар ҳолда кичкина сумма эмас.

Хўш, нима қилиш мумкин?

Бунинг қонуний ва осон йўли бор.

📲 openbudget.uz сайтига кириб, ташаббус қолдиринг. Кейин бошқа ота-оналарни даъват қилиб, овоз йиғинг. Қарабсизки, бюджетдан керакли маблағ санитар тоза ва озода ҳожатхона учун йўналтирилади. Сиздан фақат ташаббус керак холос. Батафсил

❗️Лойиҳада фақат ҳожатхона эмас, бошқа муаммоларга ҳам (кутубхона, ошхона, спорт зал) ташаббус қолдириш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик сўраганди: "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали рўйхатдан ўтиш ва таклиф киритиш жараёни юзасидан видео қўлланма

Эслатиб ўтамиз, ташаббусли бюджет жараёнида 22 февралга қадар ташаббус киритишингиз мумкин.

Фуқаролар 1 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга бюджетдан пул ажратишни ўзлари ҳал қилишади. Батафсил.

Шунингдек, талабалар ўртасида ташаббуси энг кўп овоз олган 50 нафар ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Батафсил.

Қандай лойиҳаларни таклиф қилиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар:

https://t.me/xushnudbek/13052

https://t.me/xushnudbek/13072

Молия вазирлиги мутасаддилари билан овозли чат:
https://t.me/xushnudbek/13029


👉 @xushnudbek 👈
Хўжаобод ва Пахтаобод туманлари ҳокимлари тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈