Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиняпти. Бу албатта жуда яхши. Қанча кўп муҳокама, соғлом баҳс ва асосли фикрлар бўлса, шунча вазиятни ўнглаш, йўллардаги фожиаларнинг олдини олиш мумкин бўлади.

Яқиндагина Тошкент имтиҳон маркази лойиҳаси муаллифи эканлигини очиқлаган Комил Алламжонов йўлларда ўзгариш қилиш учун 3 та асосий масаланинг ечими топиш керак дея, таклиф бермоқда. Булар:

1) инфраструктура (йўлларнинг равонлиги, жамоат транспорти тизимини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун етарли шароит, йўл белгилари, тизимнинг рақамлаштирилгани ва ҳ.к.);
2) маъмурчилик (йўл қоидаларнинг тўғрилиги, жазонинг барча учун муқаррарлиги, ашаддий қоидабузарларга жавобгарликни кучайтириш ва ҳ.к.);
3) ана ундан кейингина ўқитиш ва имтиҳон масаласи (автомактабларда ўқитиш сифатини ошириш, ўқимаганларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бермаслик).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй давлат раҳбарлари, деяпти.

"Менимча" кўрсатувидан парча.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
❗️Ташаббусли бюджет лойиҳаси бўйича овозли чатимиз бошланди!

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?livestream


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
Live stream finished (1 hour)
Tashabbusli byudjet loyihasi bo’yicha
Xushnudbek.uz
Эшита олмай қолганлар учун:

Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича ўтказилган овозли чатнинг тўлиқ аудиофайли

Суҳбат давомида тингловчиларимиз томонидан изоҳларда берилган кўплаб саволларга 1 ярим соат давомида Молия вазирлиги масъуллари томонидан жавоб берилди.

Барча қатнашганлар ва тингловчилар учун катта раҳмат. Вақтимиз етмаганлиги сабабли жавоб беришга улгура олмай қолган саволларга келгусида матнли кўринишда жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. Тўғри тушунганингиз учун раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши кутиляпти

Бу бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, дуал таълим шаклини жорий қилган профессионал таълим муассасаларига ички имкониятидан келиб чиқиб ўқувчилар учун стипендия ёки моддий рағбатлантиришлар жорий этиш ваколати берилади.

📝 Бунинг учун муассаса ўзининг тегишли бўйсинувдаги вазирлик ёки идора билан келишиши лозим бўлади.

💵 Маблағларни таълим муассасаларининг ўзи қуйидагилар ҳисобига мустақил шакллантириши мумкин бўлади:

бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналарини ўқув курслари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;

муассасанинг ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини (хизматларни) намойиш қилиш ва сотиш.

🏭 Профессионал таълим муассасаларига ўз таъсисчилигидаги маъсулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Стипендия ажратиш тартибини Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
Top-1000 OTMlar ro'yxati (2022-yil uchun).pdf
3.3 MB
⚡️Дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Халқаро рейтингда ТОП-1000 га кирган ОТМларнинг 2022 йил учун рўйхати Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган. Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда. Вазиятни…
Марҳамат ҳокими ҳайфсан олди, ўринбосари ишдан кетти

Ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбурлаш воқеаси ортидан Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди.

Туман ҳокими Бобуржон Юлдошев эса ҳайфсан интизомий жазосини олди.


👉@xushnudbek👈
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик соҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқов зиммасига автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик соҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача…
❗️Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб Бобур исмли юртдошларимиздан интервью сифат ролик ишлашибди.

Албатта, ролик 539 ёшли Бобур ҳақида))


👉 @xushnudbek 👈
Париж-2024 мусобақаларида олтин медал олган ўзбек спортчисига 200 минг доллар берилади

Президент қарорига кўра, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🥇олтин медали учун — 200 минг АҚШ доллари;
🥈кумуш медали учун — 100 минг АҚШ доллари;
🥉бронза медали учун — 50 минг АҚШ доллари.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида республика ҳудудида ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этилади.

Шунингдек, ушбу қарорда 2026 йил Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки, 2028 йил Лос-Анджелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалаларида ҳам топшириқ берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча, 13 февраль куни Германия Федератив Республикасининг амалдаги Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ушбу лавозимга қайта сайланди.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев унга самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар изҳор этилган мактуб йўллади.

P.S.: суратда жаноб Штайнмайер ва унинг рафиқаси Эльке хоним билан. 29.05.2019, Тошкент.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 майгача автомобил харидидаги навбатлар тўлиқ бартараф этилади ҳамда "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилади.

P.S.: ҳаммаси яхшику-я, лекин деярли бутун дунёда эркин бозор шартлари асосида фаолият олиб борадиган автомобилсозлик саноатига бизда ҳалигача президентнинг шахсан ўзи аралашишга ва одамларнинг навбатини ҳал қилиб беришга мажбур бўлаётгани соҳанинг аҳволини яққол кўрсатиб турибди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 2022 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади (ТХИФ).

ТХИФ
– бу стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес хамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдон.

👉 Форумда иштирок этиш учун www.iift.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
❗️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас

Айни кунларда Давлат хизматлари марказларига эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ташриф буюрувчилар сони кескин ортган. Уларнинг аксариятида иккита хавотир мавжуд:

1️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар;

2️⃣-хавотир: “права”ни янгисига алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади.

Фуқароларнинг бу хавотирлари ўринсиздир.

❗️Чунки:

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, уларнинг берилган вақтига қараб (қуйида батафсил) 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади;

бунда қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди.

Маълумот учун, эски “права”лар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Қуйидаги суратда қайси ДХМлардан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкинлиги кўрсатилган.


👉@xushnudbek👈
Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.


👉@xushnudbek👈
GazetaUz нашри Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари юзасидан Президентга мурожаат қилибди. Нашрнинг фикрича, йўллар аввало пиёдалар учун қулай бўлиши керак. Таъмирлаш ишларидан сўнг Навоий кўчасида пиёдалар ўтиш йўллари камаяди, пиёдалар учун йўл узаяди, ҳаракат полосалари айрим жойларда кенгаяди, пиёдалар учун хавф ортади.

Ушбу мурожаатга мен ҳам тўлиқ қўшиламан. Негадир биз “йўлларни кенгайтирсак, муаммолардан қутуламиз” деган эскича ва нотўғри қарашдан воз кеча олмаяпмиз. Ривожланган давлатлар тажрибаси бунинг тескариси эканлигини аллақачон исботлаган. Йўқ, биз барибир қайта ва қайта Америка очишда давом этишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев ҳам бир неча бор “Бизнинг йўлларда транспорт воситаларига кўп устуворлик берилган. Аслида пиёдалар ҳаракатини, одамларнинг ҳаловати, саломатлигини биринчи ўринга қўйиш керак” дея таъкидлаганди.

Хуллас, GazetaUz мақоласини ўқиб кўрсангиз, гап нимадалагини янада яхшироқ тушуниб оласиз.


👉 @xushnudbek 👈