Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.

2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.

Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.


👉 @xushnudbek 👈
Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.


👉 @xushnudbek 👈
Рақамлаштириш – йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг тўғри ечими, деди Президент.

Афсуски, на пойтахтда, на ҳудудларда рақамлаштириш борасида бирорта намуна қилиб кўрсатадиган жой йўқ. Борини ҳам эплаб ишлата олмаяпти.”

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжуд. Бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқ.

“Ҳаракат хавфсизлигини рақамлаштириш бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юзага келган муаммоларни ўзим қаттиқ назоратга олганимдан кейин ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ҳаракатни бошлади.

Ушбу ҳудудлар ички ишлар бошлиқлари 1 июлгача кескин ўзгариш қилмаса, уларга нисбатан қатъий чора кўраман. Бошқа ҳокимлар ҳам хулоса қилиб, батафсил ҳисобот беради”, - деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ЙҲХ инспекторлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш муаммосига алоҳида эътибор қаратди.


👉 @xushnudbek 👈
Шаҳрихондаги касалхонада портлаш юз берди

Бугун - 11 февраль куни соат 11:30ларда Шаҳрихон туманининг Қоракўрпа маҳалласида жойлашган шифохонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этган, 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган.


👉 @xushnudbek 👈
Яхши янгилик: "декрет"га чиққан аёлларга иш стажи кўпроқ ҳисобланадиган бўлди

Президент имзолаган қонунга (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) мувофиқ Меҳнат кодексига ҳам ўзгартириш киритилди.

❗️Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди.

Бунга қадар Меҳнат кодексининг 234-моддаси бешинчи қисмига кўра, аёлларнинг болани парваришлаш таътилидаги вақти меҳнат стажига қўшилар эди, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил қўшиларди холос.

Бу нимани англатади?

Айтайлик, аёл ходим пенсия ёшига тўлгунга қадар 4 нафар фарзанд кўрди ва уларнинг ҳар бирини парваришлаш учун жами 8 йил (ҳар бир бола учун ўртача 2 йилдан) таътилда, яъни уйида ўтирди.

Аввалги тартибга кўра, мана шу 8 йилнинг бор-йўғи 3 йили мутахассислиги бўйича, шунингдек пенсияни ҳисоблашдаги иш стажи сифатида қабул қилинар эди. Қолган 5 йили стажга ўтмасди.

Энди кучга кирган янги қонунга кўра, мана шу 3 йиллик муддат икки баробарга оширилиб, 6 йил этиб белгиланди. Яъни юқоридаги мисол бўйича олсак, 8 йил бола парваришлаш таътилида ўтирган аёлга 6 йил стаж ёзилади, 2 йили эса стаж сифатида ҳисобланмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Шаҳрихондаги касалхонада портлаш юз берди Бугун - 11 февраль куни соат 11:30ларда Шаҳрихон туманининг Қоракўрпа маҳалласида жойлашган шифохонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этган, 4…
Шаҳрихон туманидаги хусусий диагностика ва даволаш масканида содир бўлган портлаш ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "Заковат"ни ўтказиб юборманг!

Бугун соат 21:30 да "Миллий" телеканалида хоразмлик билимдонлардан иборат Азамат Маткаримов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида тўртинчи ўйинни ўтказади.

Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Бош прокуратура томонидан "Халқ банки" Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов (собиқ Олтиариқ ҳокими) 12 февраль куни соат 7.00га йиғилиш чақиради.

Бугун эрталаб ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.

Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб боришганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди.

Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.
Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўзгарди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ташходжаев Дониёр Бахтиёрович бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Мухиддин Уткурович тайинланди.

👉 @xushnudbek 👈
Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маматов Рахмат Тошназарович Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, уни вазир лавозимидан озод этиш тўғрисида Президент фармони ҳам имзоланган.

Унинг ўрнига ким вазир бўлиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Рахмат Маматов вазир бўлгунга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жуда қизиқ тайинлов. Вазирликдан вилоят ИИБга бошлиқ…


👉 @xushnudbek 👈
❗️Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади

Ёдингизда бўлса, openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг 1 трлн сўм маблағини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, талабалар ўртасида катта танлов ҳам эълон қилинганди. Энг кўп фаоллик кўрсатган 50 нафар талабага “Ташаббускор бюджет элчиси” махсус унвони ҳам берилади.

Мазкур жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага, 13 февраль куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.

Спикерлар:

Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори

Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Ташаббусли бюджетда овоз бериш қачон бошланади?

Кўпчилик изоҳларда шу саволни беришмоқда. Нега менинг ташаббусимга овоз бериб бўлмаяпти, дейишмоқда.

Аслида бу саволга жавоб сайтнинг ўзида бор. Озгина эътибор берилса бўлди.

Ташаббуслар рўйхати саҳифасига кирилганда жараён 3 та босқичдан иборат бўлиши, учинчи босқич, яъни овоз бериш 2022 йил 2 март санасидан бошланиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур сайтдан ташаббус қолдирган ҳар бир одам борки, ушбу маълумотларга кўзи тушади. Буни кўрмай қолишнинг иложи йўқ.

❗️Биз болаликдан фарзандларимизда бу маданиятни ҳам шакллантиришимиз керак. Яъни мустақил изланиш, йўриқномаларни ўқиш, саволга жавобни ўзи қидириш каби. Афсуски бизда бу оқсаган. Кўпчилик сабрсиз, матн ўқишга, бирор нарсани мустақил қидиришга эринишади ва вақтдан ютиш учун кимдандир сўраб қўя қолгиси келади. Аммо аксарият ҳолларда аксинча бу кўпроқ вақт олади.

Масалан, шу постни ҳам кўпчилик охиригача ўқимади😉


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Бугун ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади

Ёдингизда бўлса, openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг 1 трлн сўм маблағини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, талабалар ўртасида катта танлов ҳам эълон қилинганди. Энг кўп фаоллик кўрсатган 50 нафар талабага “Ташаббускор бюджет элчиси” махсус унвони ҳам берилади.

Мазкур жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, бугун, 13 февраль куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.

Спикерлар:

Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори

Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for