Xushnudbek.uz
630K subscribers
10.7K photos
2.77K videos
239 files
9.07K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Марказий банки Бошқаруви томонидан асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бугун соат 14:00да Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуман UzReport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов

Шунингдек, тез орада банкоматлар орқали янги намунадаги 2 минг, 5 минг, 10 минг, 20 минг, 50 минг ва 100 минг сўмлик купюраларни ҳам бериш бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
"Заковат" клуби аъзолари ва "Заковат"нинг барча мухлислари учун хушхабар!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолабди.

Қарорга кўра:

2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади;

— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;

— интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

— таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;

ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;

“Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;

“Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;

интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.

"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5-11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Абитуриентлар диққатига: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани ҳам киритилади.

Ҳозирда Ўзбекистон тарихи, она тили ва математика фанлари мажбурий фан сифатида киритилган (йўналишидан қатъи назар, барча абитуриентларга шу фанлардан савол тушади).


👉 @xushnudbek 👈
2 та вилоят ҳокимига ҳайфсан берилди

Айни пайтда Президент раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш мавзусида видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда айтилишича, вилоят ҳокимликлари балансида йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.

Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини
суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.


👉 @xushnudbek 👈
24 январдан ўқишлар онлайн бўлиши ҳақидаги хабарларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги изоҳ берди

Қисқача айтганда, вазирлик бу гапларга ишонмасликни сўрамоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарори бор ва у ҳалиям ўз кучида турибди. Мабодо Махсус комиссия янги қарор қабул қилса, буни расмий манбаларда эълон қиламиз, норасмий каналларга ишониб юрманглар, демоқда вазирлик.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Халқ таълими вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
❗️РАСМАН: талабалар ҳам 1 ой онлайн ўқийди

Ўзбекистондаги барча ОТМлар (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январдан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
Ия, энди чипталаримиз нима бўлади?

ЖАВОБ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, 24 февралга қадар авиа ҳамда темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади. Худди ўтган сафаргидек.

Шунингдек, авиа ва темирйўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар сақлаб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: хусусий мактаблар ҳам 24 январдан бошлаб бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси


👉 @xushnudbek 👈
Ҳ А С Р А Т Х О Н А

Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.

Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни😄

Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.

Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин 😉


👉 @xushnudbek 👈
Аниқлаштирдик: боғчалар ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдаги режимда давом эттираверади.


👉 @xushnudbek 👈
Аниқлаштирдик: нодавлат ўқув марказлари карантинга ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради. Лекин санитар қоидаларга қатъий амал қилиш талаб этилади ва назорат кучайтирилади.


👉 @xushnudbek 👈
Абдулла Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Айтишларича, у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Ушбу янги тартиб қоида қуйидаги ОТМларга тааллуқли:

1️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
2️⃣ Самарқанд давлат чет тиллар институти;
3️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Изоҳ: фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йуналишларида.

4️⃣ Тошкент давлат педагогика университети
5️⃣ Қўқон давлат педагогика институти;
6️⃣ Нукус давлат педагогика институти.

Изоҳ: хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида.

Касбий (ижодий) имтиҳонларда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга бериладиган имтиёзлар сақлаб қолинади.

ℹ️ чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга…
Сертификатга эга рус тили ўқитувчиларига устама берилади

Ҳукуматнинг ушбу қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бунда ҳар ойда ойлик иш ҳақига 50% устама қўшилади.


👉 @xushnudbek 👈
UNWTO: глобал туризм 2024 йилга келибгина ўзини тиклай олади

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига кўра, жаҳон туризми 2024 йилга келибгина пандемиядан олдинги даражага қайтиши мумкин. 2021 йилда туризм соҳаси атиги 4 фоизга ўсган, халқаро саёҳатлар эса 2019 йилдан буён 72 фоизга камайган.

Ташкилотнинг фикрича, ички туризм 2022 йилда ҳам туризмнинг асосий йўналиши бўлиб қолади ва яна бир бор халқаро туризмни ортда қолдиради. Экспертлар айнан ички туризм, шунингдек, очиқ ҳаводаги тадбирлар ва агро туризм асосий даромад манбаига айланади, деган фикрда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса халқаро саёҳатларга қўйилган тақиқларни юмшатиш ёки ҳаттоки бекор қилишга чақирди, чунки бу чекловлар давлатларга иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Масалан, “омикрон” билан боғлиқ кескин тақиқлар бўлишига қарамай, у бир пасда бутун дунёни эгаллади, демак, тақиқлар барибир бефойда, дея баёнот берган ЖССТ.


👉 @xushnudbek 👈