Xushnudbek.uz
551K subscribers
9.93K photos
2.55K videos
216 files
8.59K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
ССВ соҳа ходимлари ойлигидан ушлаб қолиш ҳолатларига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалган эди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатлар ўрганилаётгани ва камчиликка йўл қўйган масъулларга тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Тиббиёт соҳасида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақидан асоссиз ва “ихтиёрий” тарзда турли ушланмалар олиб қолинишига йўл қўйилмайди, дейилади хабарда.

☎️ Соҳа ходимларидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ёки иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолиш ҳолатлари кузатилса вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.

❗️Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«МАЪРИФАТ» газетасида “Аттeстация-2022” саволлари бериб борилади

Барча умумтаълим фанлари ўқитувчилари ҳар ҳафта чоршанба куни газетанинг янги сонида аттестацияда тушиши кутилаётган саволларни ўқиб, синовларга тайёргарлик кўриб боришлари мумкин.

Газетага обуна бўлишнинг усуллари:

таҳририят билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали;

149 индекси орқали имтиёзли, арзонлаштирилган нархда обуна бўлиш (бунда обуна тўлиқ бир йилга тузилади, индекс орқали йиллик обуна нархи Тошкент шаҳри учун 370 760 сўм. Вилоятлар учун 419 120 сўм);

150 индекси орқали 1 йилдан кам муддатга ҳам (3 ой, 6 ой) обуна бўлиш мумкин (1 йиллик обуна нархи Тошкент учун 447 005, вилоятлар учун 505 310 сўм).

Click ва Payme иловалари орқали ҳам обуна бўлиш имконият мувжуд (1 йиллик обуна нархи Тошкент учун 370 760 сўм, вилоятлар учун 419 120 сўм).

❗️Тўлов ҳақида маълумот ва етказиб бериш манзили таҳририятга (@marifatga) юборилиши керак.

☎️ 99 866-02-67
Мазкур пост босма нашрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинди
Восилжон Назаров (расмда чапда) Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бағдод тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.

Бағдод туманига эса Юсуфжон Хусаинов (расмда ўнгда) ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Фарғона вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.


👉 @xushnudbek 👈
Энернетика вазирлиги энерготизимда йирик носозлик юзага келганини айтмоқда. Узилишларга сабаб Қозоғистон энерготизимидаги йирик авария эканлиги маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишни сўрамоқда.

❗️Уйдаги барча электр жиҳозларини токдан узиб қўйинг!


👉 @xushnudbek 👈
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.


👉 @xushnudbek 👈
✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилди.

🚇
Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади.

🚆Поездларнинг манзилига етиб бориши кечикади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Амирсой"да дор йўли узилишларсиз фаолият кўрсатмоқда. 8 дақиқага электр энергияси ўчиб қолган, кейин генераторлар ишга тушиб, фаолияти давом этган. Ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етмаган ва кўнгилсиз ҳодиса бўлмаган.

Шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён ва Белдирсойдаги канаткалардан ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 80 нафар фуқаролар хавфсиз жойга олиб тушилган. Бу ерда ҳам ҳаммаси жойида, дея хабар беришди.


👉 @xushnudbek 👈
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Хотиржамлик учун раҳмат

Ҳозиргина 4 та катта чорраҳадан ўтдим. Табиийки, барчасида светофор ишламаяпти. Лекин шундай бўлса-да, тезда ЙПХ ходимлари назоратни қўлга олган. Назорат йўқ жойларда ҳам ҳайдовчиларда ғайритабиий тарзда хотиржамлик ва тартибни кўрдим. Ҳайрон қолдим очиғи. Аксинча одатий кунларда ўша чорраҳаларда доим “бардак” бўларди.

Барча одамлар фавқулодда ҳолатни тўғри тушунган, сокинлик ва ички хотиржамликни йўқотмаган, бир-бирига ҳурмат билан муомала қилмоқда. Ваҳима ва саросима кўрмадим.

Фавқулодда вазиятда хотиржамлигини йўқотмаган барча юртдошларимизга катта раҳмат.

Тезда ўз касбий бурчини бажариб, йўлларда назоратни қўлига олган ЙПХ ходимларига алоҳида респект!



👉 @xushnudbek 👈
Диққат, эълон😂

100 фоиз тўлдирилган PowerBank сотилади ёки Малибуга алмаштирилади. Олиб-сотарлар безовта қилмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Метро линиялари бўйлаб қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенида электр энергиянинг муддатли ўчиши муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги МАN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслар ажратилиб, “Буюк Ипак Йўли” ва “Олмазор" йўналиши бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматлари кўрсатилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудларига электр энергияси қайтди. Босқичма-босқич қолган жойларда ҳам тизимни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентдаги барча ташкилотлардан ходимларига навбати билан уйга жавоб беришлари сўралди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

Унга кўра, катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида вақтлироқ жавоб бериш тавсия қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган — Энергетика вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Газли, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та конлар вақтинча фаолиятини тўхтатди, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси эса муқобил электр энергияси мавжудлиги сабабли ишламоқда — “Ўзбекнефтгаз”.


👉 @xushnudbek 👈
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ёзмоқда:

«Электр энергияси билан боғлиқ юзага келган вазият шахсан Президент назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлат раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ».


👉 @xushnudbek 👈
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

P.S.: муштарийларимиз ёзишича, Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳали тўлиқ тикланмабди. Ҳудуднинг баъзи жойларида ҳозирча электр энергияси йўқлигини айтишмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент метрополитенида бекатлар оралиғидаги вагонлар ичида қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи қутқариб олинди — ФВВ.

Жумладан, “Машинасозлар” (135 нафар), “Бодомзор-Минор” (70 нафар) ва “Амир Темур” (210 нафар) бекатларидан йўловчилар олиб чиқилган.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади — Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

Вазирлик хабарида айтилишича, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.

Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Вазирлик огоҳлантирмоқда: сув бериш бошланяпти, очиқ қолган жўмраклардан сув оқишининг олдини олинг ва жўмракларни яна бир бор кўздан кечиринг!

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фуқаролар ва ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқиб, хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлишни сўради. Чунки кимлардир сув ўчган пайтда хаёл билан жўмракни ёпишни унутган бўлиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈