ЎзА 30 ёшга тўлди!
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташкил этилганига 30 йил тўлди. Аслида агентлик тарихи 1918 йилга бориб тақалади. 1992 йил 5 февралдаги Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Ахборот агентлиги (ЎзТАГ) — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилган эди.
Ахборот соҳасидаги отахон агентлик 100 йилдан буён юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини тезкорлик билан ёритиб келмоқда ва давлатнинг расмий "тили" сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
ЎзАда мақтаниб бўлмайдиган шароит ва катта бўлмаган ойлик эвазига сабр ва фидойилик билан ишлаётган 200 кишилик катта жамоа бор.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу катта жамоани, ЎзАда бунгача ишлаган барча устозлар ва журналистларни 30 йиллик юбилей билан чин қалбдан табриклайман!
Умид қиламанки, ЎзА ҳар томонлама ривожланади, сифати янада ошади, узоқ йиллар халқимизга чинакамига фойдаси тегадиган, соғлом ахборот маконида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган Агентлик бўлиб қолаверади.
👉 @xushnudbek 👈

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент имтиҳон марказининг кечаги илк иш кунида жами 60 киши онлайн рўйхатдан ўтибди, улардан 57 киши имтиҳонга келибди.
Шундан 8 нафаригина назарий имтиҳондан ўта олган, қолган 49 киши “йиқилибди”.
Кейин 8 кишидан 3 киши амалий имтиҳондан ўта олган ва “права” олиш ҳуқуқини қўлга киритибди. Ўша 3 кишининг уйига телевидение бориб, табриклабди :) Секин-аста ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш катта ютуққа айланиб борадиганга ўхшайди. Ва бу тўғри ҳам.
Айтганча, имтиҳон вақтида марказ ходимларига 100 доллардан 400 долларгача пора таклиф қилиш ҳолатлари ҳам учрабди. Бунақа ҳолатлар билан тегишли органлар шуғулланаркан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистондаги професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклифи берилмоқда.
Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал авиа ва темир йўл чипталарининг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма кўзда тутилади.

Пекинда Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин раҳбарлигидаги икки мамлакат расмий делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Покистон Бош вазири Имрон Хон билан ҳам учрашди.
👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Покистон Бош вазири Имрон Хон билан ҳам учрашди.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов сайёр қабул давомида ногиронлиги бор фуқарога ўзининг курткаси ва бош кийимини берибди.
Бу лавҳани қандай тушуниш ҳамманинг ўзига боғлиқ, хулосалар турлича бўлиши аниқ. Шахсан мен дунёда яхшиликлар кўплигига ишонганим учун, самимий қабул қилдим. Сизда бошқача фикр бўлиши мумкин, албатта.
👉 @xushnudbek 👈
Бу лавҳани қандай тушуниш ҳамманинг ўзига боғлиқ, хулосалар турлича бўлиши аниқ. Шахсан мен дунёда яхшиликлар кўплигига ишонганим учун, самимий қабул қилдим. Сизда бошқача фикр бўлиши мумкин, албатта.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Математикани қаерда ўқигансан?”
Шавкат Мирзиёевнинг Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев билан суҳбатидан парча
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев билан суҳбатидан парча
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Яна бир фирибгарлик ҳақида. Эски усул, қурбонлар эса ҳалиям кўп
Текин нарса деса лаққа ишонадиган содда одамларимиз, афсуски, ҳалигача кўп. Бундан эса фирибгарлар мазза қилишади.
Мана бу схема оддий: номаълум одам хат ёзиб, Click компанияси (ёки мижози кўп бошқа исталган компания) акция ўтказяпти, ғолиб бўлдингиз, сизга пул берамиз, пулни олиш учун мана бу сайтга киринг дейди.
Сайт эса сохта бўлади, одамлар click-uz деган ёзувни кўриб ишонади, уни давомидаги .tk ни кўрмайди.
Сайтга кириб, пластик карта рақами, амал қилиш муддати, телефон номерини киритади. Кейин келган SMSни ҳам ёзади. Қарабсизки, фирибгарлар тезда пластикдаги барча пулни ечиб олишади. Қўшимчасига банкдан онлайн қарз олиб, уни ҳам ечиб олишади.
❗️УНУТМАНГ
Сизга пул ўтказиш учун ҳеч қачон пластик картанинг амал қилиш муддати ёки SMS-код керак бўлмайди.
Кимдир ёки қайсидир сайт сизга пул ўтказиш учун амал қилиш муддати ва SMSни сўрадими, билингки, у фирибгар!
Текин пул топиш албатта ёқимли, аммо сал ақлни ҳам ишлатинг.

“Заковат”га савол йўллаб, пул ишлаш ҳақида икки оғиз
Ақл билан даромад олишнинг ёмон жойи йўқ-ку, тўғрими?
Ўтган йилдан бошлаб “Заковат” интеллектуал кўрсатувига мантиқий ва қизиқарли савол йўллаган телетомошабинларни рағбатлантириш бошланди. Жорий йилда эса “Капиталбанк” ҳомийлигида бу янада юқори даражага кўтарилди. Ҳар ўйинда жами 25 млн сўмлик пул ютуқлари ўйналмоқда. Йил якунида эса йилнинг энг яхши саволига 100 млн сўм❗️ пул мукофоти қўйилади.
Масалан, охирги ўйинда Каттақўрғондан Мирсоҳиб Қувоновнинг Амир Темур ва Бибихоним ҳақидаги саволи томошабинларга олтинчи очкони олиб келгани учун 6 млн сўм, ўйинда энг яхши савол деб топилгани учун яна 5 млн сўм, жами 11 млн сўм пул ишлаб олди. Битта савол ортидан минг доллардан кўпроқ пул топиш зўр-ку, шундай эмасми?
Сиз ҳам “Заковат”га савол йўлланг. Фақат у ҳамма билган, сийқаси чиққан маълумотлардан бўлмасин. Теша тегмаган китоб ва манбалардан бўлсин.
Савол юбориш шартлари @zakovat каналида ёзилган.
Юқоридаги савол жавоби эса бу ерда.

⚽️Сенегал Мисрни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Африка миллатлар кубоги соҳибига айланди.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмади. Эътиборлиси Садио Мане 7-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади.
Пенальтилар сериясида эса сенегалликлар 4-2 ҳисобида устун келди.
Бу сафар ҳам Муҳаммад Салоҳга терма жамоаси билан чемпион бўлиш насиб этмади. «Ливерпуль»нинг бошқа аъзоси Садио Мане турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У пенальтилар сериясида охирги ғалаба тўпини ҳам киритди.
Видео манбалари (1, 2)

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов TikTok'нинг блокланиши ҳақида
"Мен ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман. Тарихда ҳам ахборотни чеклаш кўп бўлган. Блоклаш нима дегани ўзи. Техник нуқтаи назарда бунинг имкони борми? Блокладик, дейлик, ҳамма VPNга ўтади-ку. Биласизми, ҳар куни қанча янги дастурлар чиқади. Биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашимиз керак.
“ТикТок”дан бошқа ёмон контент йўқми? Блоклаш техник жиҳатдан қийин масала. Ўйлайманки, бу ҳеч қандай самара бермайди".

Бугунги очиқ мулоқот давомида адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент имтиҳон маркази ҳақидаги саволга жавоб берди:
«Вазирлар Маҳкамаси қарорида монополия йўқ. Тўғри, ҳозир тегишли талаблар бор, бозорга кириш қийин, чунки инвестиция киритиш керак. Лекин очиқ. Ким агар шу соҳада бозор кўрса ва имконият кўраётган бўлса, марҳамат, пул тиксин, ишласин. Кимдир халақит қилиб, барьер қўяётгани йўқ. Ҳамма учун бир хил талаб демоқчиман».

⚡️Контракт тўлови муддати 1 мартга қадар узайтирилди
Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.
❓ Ушбу муддат кимларга тааллуқли?
Бу муддат қуйидагилар учун:
➖тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар (яъни 1-курсига кирганлар);
➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар (яъни 1-курсига кирганлар);
➖ табақалаштирилган (супер) контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.

Бугундан мактабларда дарс жараёнлари анъанавий шаклда бошланди
Бугун, 7 февралдан бошлаб, барча умумтаълим мактабларда анъанавий дарс жараёнлари бошланди.
Халқ таълими вазирлиги ушбу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчиларни мактаб ҳудудида ниқоб тақиши, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этишлари ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини олиб боришларини сўраб, мурожаат қилди.