Talim yangiliklari 🎓️
40.2K subscribers
163 photos
151 videos
44 files
846 links
Oʻqituvchilar, talabalar va abituriyentlar uchun taʼlimga oid eng soʻngi yangiliklar barchasi @talim_yangiliklari kanalida!

“Ta’limga e’tibor – kelajakka poydevor”

Reklama
https://t.me/joinchat/AAAAAEsAKPmIpK5Gc7vXpQ
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

ОТА-ОНАЛАР БИЛАН КИМ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАК?

#Савол
Бизни мактабга деярли хар куни ота-оналар ташриф буюришади. Улар фарзандларини пандемия пайтида мактабга келиб-кетишларини назорат қилиш мақсадида ташриф буюришади. Ўзим ММИБДЎ бўлиб ишлайман, ҳужжат ишларим кўпайиб кетганлиги боис хар бир ота-она билан ишлагани вақт қилолмайман. Мактабда ота-оналар билан суҳбат қилиш фақат ММИБДЎнинг вазифасига кирадими? Умуман олганда ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи бирон-бир меъёрий ҳужжат борми? Жавоб учун рахмат.

#Жавоб
Авваламбор пандемия даврида ота-оналар мактабга камроқ келганлари маъқул.

Асосий саволга келадиган бўлсак, албатта ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжат мавжуд. Таълим муассасалари билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, ота-оналар билан таълим тизимига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, бу борада аҳоли билан яқиндан доимий мулоқотни тизимли ташкил қилиш мақсадида 2017 йил 20 февралда Халқ таълими вазирлигининг Умумий ўрта таълим муассасаларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 56-сонли буйруғи чиққан.

Ушбу буйруқда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилган. Тавсияда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” директор, психолог, маънавият ва маърифат ёки бошқа қулай хоналардан бирида ташкил этилиши, эълонлар тахтасига таълим муассасасида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилиши ҳамда унинг қайси хонада жойлашганлигини кўрсатувчи эълон жойлаштирилган бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Ота-оналар билан мулоқот белгиланган жадвал асосида мактаб директори томонидан шахсан қабул қилинади. Мактаб директори узрли сабабларга кўра иш жойида бўлмаган ҳоллардагина ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ота-оналарни қабул қилади.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
2020 йил 8 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:50 ― Атрофимиздаги олам
9:09 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:36 ― Она тили
10:53 ― Атрофимиздаги олам
11:09 ― Рус тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:24 ― Она тили
12:43 ― Табиатшунослик
13:02 ― Рус тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

14:12 ― Она тили
14:31 ― Табиатшунослик
14:47 ― Рус тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:00 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:48 ― Математика
9:16 ― Рус тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:32 ― Она тили
10:50 ― Математика
11:10 ― Рус тили
11:29 ― Физика

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:50 ― Она тили
13:08 ― Алгебра
13:33 ― Кимё
14:01 ― Физика

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:25 ― Она тили
15:43 ― Алгебра
16:07 ― Кимё
16:30 ― Физика

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:50 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― География
8:50 ― Она тили
9:10 ― Жаҳон тарихи
9:28 ― Немис тили
9:45 ― Физика

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:35 ― Биология
11:48 ― Она тили
12:09 ― Информатика
12:20 ― Рус тили

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:48 ― Биология
14:06 ― Рус тили
14:17 ― Инглиз тили
14:36 ― Ўзбекистон тарихи

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:54 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
#Сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИ КОНСПЕКТ ЁЗМАЙДИ !!!

#Савол
2020-2021 ўқув йилидан ўқитувчилар дарс ишланмаси (конспект) ёзмайди деган мазмундаги хабарни ўқигандим. Лекин бизни мактабда дарс ишланмаси ёзилади деб талаб килиняпти. Дарс ишланмалари ёзиладими ёки йукми?

#Жавоб
Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи. Сўнги йилларда конспект масаласи жуда кўп муҳокама қилинди. Дастлаб конспектларни электрон шаклда юритишга рухсат берилди. Бу қонуний асослар билан исботланган бўлсада айрим “раҳбарлар” ўқитувчилардан конспектни қўлёзма шаклда ёзишни талаб қилиб келди.

Ана энди ўқитувчилар бутунлай конспект ёзишдан озод қилинган бўлсада, баъзи бир “раҳбарлар” яна конспект ёзишни талаб қилмоқда экан. Шунинг учун ҳам конспект масаласига яна бир бор ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Хабарингиз бўлса жорий йилнинг 29 июнь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Яъни ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилди. Энди ўқитувчиларда кундалик дарс ишланмалар (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас. Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Ўқитувчида конспект бўлмаса дарсни қандай ҳужжатларга асосланиб ўтади деган савол туғилиши табиий. Энди Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби” жорий этилиб, у мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

Бундан ташқари синф раҳбарлари ҳам “Синф соати” учун конспект ёзмайди. Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль кунги “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғига кура 2 та ҳужжатни юритади.

P.S: Раҳбарлар сиздан нега конспект йўқ деб сўрашса ёки талаб қилишса Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорни асос қилиб кўрсатишингиз мумкин.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
O‘qituvchi: O‘g‘lingiz hech narsani bilmaydi🤯

Ota: Shuning uchun ham o‘g‘limni maktabga berganmanda😏

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
​​#Tezkor
Onlayn darslar kelasi yilgacha davom etadi, ananaviy darslar hali beri boshlanmaydi!

Bizga talabalar tomonidan anʼanaviy taʼlim qachondan boshlanishi haqida koʻplab savollar keladi. Bu boʻyicha vazirlik biror joyda tayinli maʼlumot bermagan. Shundan soʻng, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligidagi manbalarimiz bilan bogʻlandik va ushbu savollarga aniqlik kiritishga harakat qildik.

Maʼlum qilinishicha, kamida 2-semestrgacha oliy taʼlim muassasalari anʼanaviy taʼlimga qaytmaydi.🙅🏻‍♂ Vazirlik rejasiga koʻra, talabalar joriy semestrni masofaviy (onlayn) shaklda boshlab, shu shaklda yakunlaydilar. Bundan tashqari, 2-semestrdan (fevraldan) ham anʼanaviy taʼlim aniq boshlanadi, deb ham maʼlumot bera olmasliklari aytildi🤷🏻‍♂. Negaki 2-semestr ham masofaviy (onlayn) shaklda davom etish ehtimoli mavjud ekan.

Shu oʻrinda qoʻshimcha qilinishicha, bu rejalar “yuqoridan” keladigan topshiriqlardan kelib chiqib mutlaqo oʻzgarib ketishi ham mumkin.

Manba: @masofatalim

⭕️ Barcha talabalar uchun @Talaba kanali, obuna boʻling!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfqW3rqiGNMYffBPw
2020 йил 9 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Математика
8:53 ― Ёзув
9:07 ― Инглиз тили
9:28 ― Француз тили

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:00 ― Математика
11:20 ― Инглиз тили
11:41 ― Француз тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:58 ― Математика
13:16 ― Инглиз тили
13:32 ― Француз тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

14:41 ― Математика
15:00 ― Инглиз тили
15:20 ― Француз тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:35 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Математика
8:57 ― Тарих
9:15 ― Адабиёт

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:32 ― Физика
10:57 ― Математика
11:18 ― Биология

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:22 ― Физика
12:50 ― Геометрия
13:10 ― Биология

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:15 ― Физика
14:37 ― Геометрия
14:52 ― Биология

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:55 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Информатика
8:43 ― Алгебра
9:03 ― Рус тили
9:23 ― Кимё
9:42 ― Геометрия

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:20 ― Физика
11:36 ― Инглиз тили
11:51 ― Адабиёт
12:10 ― Кимё

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:43 ― Информатика
13:57 ― Кимё
14:33 ― Геометрия

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:04 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
📌Rasman: 1-kursga qabul qilinganlar uchun kontrakt summasining 50% foizini to‘lashning so‘nggi muddati 1-noyabr

2020/2021 o‘quv yilida oliy ta’lim muassasalari bakalavriatiga to‘lov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar uchun to‘lov haqini o‘tkazish hamda talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning so‘nggi muddati 2020-yilning 1-noyabri etib belgilandi.

⭕️ Barcha talabalar uchun @Talaba kanali, obuna boʻling!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfqW3rqiGNMYffBPw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пойтахт мактабларига китоблар тўпламини совға қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 317-, 305-сонли ҳамда Учтепа туманидаги 14-, 62-сонли мактаблар кутубхонасига 4 мингдан зиёд янги бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами ҳамда замонавий даврий жадваллар тақдим этилди.

Вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов ўқувчилар билан самимий мулоқот ўтказар экан уларга ўз мақсадига етишлари учун кўпроқ билим олишлари, китоб мутолаа қилиш кераклиги хусусида маслаҳатларини бериб ўтди.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2285

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
Ҳилола Умарова Президент мактаблари агентлигига раҳбар бўлди

Ҳилола Умарова шу пайтга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабининг директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👉 https://kun.uz/67038129

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
2020 йил 10 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали

👉 “Online to'garak”
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Ёш дастурчи
8:47 ― Инглиз тили
9:03 ― Тасвирий санъат
9:18 ― Миллий ва жаҳон рақси
9:30 ― "Моҳир қўллар" газетадан буюмлар ясаш

11:06 ― "Моҳир қўллар" бичиш-тикиш
11:24 ― Эстрада-вокал
11:40 ― Ёш дастурчи
11:50 ― Фортепиано
12:06 ― Ёш доирачилар

13:40 ― Шахмат
13:56 ― "Моҳир қўллар" квиллинг
14:16 ― Робототехника
14:35 ― Ёш пазанда ва қандолатчи

Изоҳ: мазкур машғулотлар “Online to'garak” рукни остида 15:55 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― География
8:45 ― Рус тили
9:00 ― Инглиз тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:06 ― География
10:25 ― Адабиёт
10:48 ― Инглиз тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:00 ― География
12:17 ― Ўзбекистон тарихи
12:42 ― Француз тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:44 ― География
14:05 ― Ўзбекистон тарихи
14:25 ― Рус тили

Изоҳ: 5-8-синфлар телевизион дарслари 15:30 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Инглиз тили
8:46 ― Алгебра
9:03 ― Жаҳон тарихи

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:10 ― Алгебра
10:27 ― Биология
10:49 ― Кимё

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:55 ― Кимё
12:14 ― Биология
12:28 ― Она тили
12:47 ― Физика

Изоҳ: 9-11-синфлар телевизион дарслари 14:07 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 21-29 сентябрь кунлари олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари ташкил этилган бўлса, 5-10 октябрь кунлари иккинчи малака тоифасига талабгорлар ўқитувчилар учун республикамизнинг 12 та ҳудудида тест синовлари ўтказилмоқда.

Ушбу синовларда айрим ўқитувчилар узрли сабабларга кўра иштирок эта олишмаганликлари сабабли, қўшимча имконият беришни сўраб мурожаатлар қилишмоқда.

Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига давогар ўқитувчилар учун малака (тест) синовлар жорий йилнинг 12 октябрь куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар:

Андижон вилояти - Андижон давлат университети;

Бухоро вилояти - Бухоро муҳандислик-технология институти;

Жиззах вилояти - Жиззах политехника институти;

Қашқадарё вилояти - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти;

Навоий вилояти - Навоий давлат педагогика институти;

Наманган вилояти - Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицей;

Самарқанд вилояти - Самарқанд давлат университети;

Сирдарё вилояти - Гулистон давлат университети;

Сурхондарё вилояти - Термиз давлат университети;

Фарғона вилояти - Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти;

Хоразм вилояти - Урганч давлат университети.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар ва янгиликлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилади. Мазкур масала бўйича бирор муаммо бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишингиз мумкин.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
#Сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИ КОНСПЕКТ ЁЗМАЙДИ !!!

#Савол
2020-2021 ўқув йилидан ўқитувчилар дарс ишланмаси (конспект) ёзмайди деган мазмундаги хабарни ўқигандим. Лекин бизни мактабда дарс ишланмаси ёзилади деб талаб килиняпти. Дарс ишланмалари ёзиладими ёки йукми?

#Жавоб
Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи. Сўнги йилларда конспект масаласи жуда кўп муҳокама қилинди. Дастлаб конспектларни электрон шаклда юритишга рухсат берилди. Бу қонуний асослар билан исботланган бўлсада айрим “раҳбарлар” ўқитувчилардан конспектни қўлёзма шаклда ёзишни талаб қилиб келди.

Ана энди ўқитувчилар бутунлай конспект ёзишдан озод қилинган бўлсада, баъзи бир “раҳбарлар” яна конспект ёзишни талаб қилмоқда экан. Шунинг учун ҳам конспект масаласига яна бир бор ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Хабарингиз бўлса жорий йилнинг 29 июнь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Яъни ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилди. Энди ўқитувчиларда кундалик дарс ишланмалар (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас. Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Ўқитувчида конспект бўлмаса дарсни қандай ҳужжатларга асосланиб ўтади деган савол туғилиши табиий. Энди Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби” жорий этилиб, у мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

Бундан ташқари синф раҳбарлари ҳам “Синф соати” учун конспект ёзмайди. Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль кунги “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғига кура 2 та ҳужжатни юритади.

P.S: Раҳбарлар сиздан нега конспект йўқ деб сўрашса ёки талаб қилишса Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорни асос қилиб кўрсатишингиз мумкин.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
Ковушим, жон, ковушим, йиртилмай тур, ковушим. Мен ўтиб олай, уёғи шаҳар билан чегара. Эээ, нималар деяпман. Мактабим шу йўл охирида-ку. 😢😢😢

Ҳоким буважон, йўлимизни тузатиб беринг. Мен катта бўлиб олай, албатта, бу яхшилигингизни қайтараман. Ахир, нима қилай, ўқигим келяпти, илм олиб, Ватаним равнақига ҳисса қўшишни истайман.

Эҳҳҳ, афсус, бизнинг маҳаллада ҳам бирорта мутасадди раҳбар яшамайди- да. Аллақачон тўғрилашган бўларди.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
​​#TEZKOR
15-oktabrdan Akademik litseylarda darslar boshlanadi

Oliy taʼlim muassasalari tasarrufidagi akademik litseylar 15-oktabrdan boshlab bosqichma-bosqich anʼanaviy taʼlimga qaytadi

Bu haqidagi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining joriy yil 5-oktabr sanasida imzolagan 518-sonli «Oliy taʼlim muassasalari tasarrufidagi akademik litseylarda 2020/2021-oʻquv yilini anʼanaviy tarzda boshlash togʻrisida»gi buyrugʻi bizga kelib tushdi.

Buyrugʻda aytilishicha, tasarrufida akademik litsey mavjud oliy taʼlim muassasalari rektorlari va filiallar direktorlari joriy yil 15-oktabrdan boshlab akademik litsey oʻquvchilariga oʻqishni belgilangan tartib-qoidalar asosida, bosqichma-bosqich taʼlim jarayonlarini anʼanaviy shaklda davom ettirish koʻrsatilgan.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
​​“Мактабни битирган ўғил-қизлар мажбуран касб-ҳунар коллежларига юборилди. Оқибатда на касб, на билим ўрганишди” – Сенат раиси

10 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Гендер тенглик масалалари комиссияси томонидан Халқаро қизлар кунига бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси Танзила Норбоева хотин-қизлар таълими даражаси, жамиятда аёлларга қарши зўравонлик ҳолатлари кўпаётганлигига изоҳ берди.

“Жамиятдаги иллатлар – ажримлар, маиший зўравонлик ва бошқа жиддий муаммолар қизлар таълимига алоҳида эътибор берилмаганлиги натижасидир. Бунинг сабабларини нималарда кўриш мумкин? Шу пайтгача мактабгача таълим қамрови даражаси жуда кам (17 фоиз) бўлган. Боғча таълимининг сустлиги, кейинчалик мактабларда тарбия дарсларининг ўтилмаганлиги, мана, бугун хотин-қизлар билан боғлиқ оғриқли муаммолар қалқиб чиқишига сабаб бўляпти. Ўғил-қизлар мактабни битиргандан кейин эндигина касб танлайман, деса уларни мажбуран коллежларга жўнатдик. Натижада бола на билим олди, на касб-ҳунар ўрганди.

Коллеж ўқувчиси бирон касб-ҳунарни ўрганган бўлса ҳам, инфратузилма йўқлиги сабабли чекка ҳудудларда бу касбга шароит, талаб бўлмади. Бу эса ишсизлар сони ортишига сабаб бўлди. Оқибатда ёшларимиз касбни яхши ўргана олишмади, оилавий қадриятларга путур етди. Ундан ташқари, ишсизлик натижасида хорижга ишга кетиш, турли оқимларга берилиш ҳолатлари жуда кўпайиб кетди”, - деди Норбоева.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
❗️Афсуски директор жамғармаси ҳисобидан ўқитувчиларга бериладиган устамалар ва мукофот пулларини тўхтатиб туриш муддати 1 январгача узайтирилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

Қарорга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
👉 ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқитувчиларга директор жамғармасидан тўланадиган устама ва мукофотларни қайта тиклашга кўрсатма берганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
2020 йил 12 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:50 ― Ёзув
9:04 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:36 ― Ўқиш
10:50 ― Она тили
11:12 ― Математика

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:20 ― Ўқиш
12:41 ― Она тили
13:06 ― Математика

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

14:32 ― Ўқиш
14:47 ― Она тили
15:04 ― Математика

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:25 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:58 ― Тарих
9:19 ― Биология
9:34 ― Немис тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:58 ― Она тили
11:17 ― Тарих
11:38 ― Биология
11:57 ― Немис тили

7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:31 ― Она тили
13:52 ― Жаҳон тарихи
14:09 ― Биология
14:26 ― Немис тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:53 ― Она тили
16:10 ― Жаҳон тарихи
16:34 ― Биология
16:59 ― Немис тили

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 18:18 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Биология
8:47 ― Адабиёт
9:07 ― Инглиз тили
9:26 ― Алгебра
9:46 ― Француз тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:31 ― Рус тили
11:48 ― Физика
12:11 ― Она тили
12:28 ― Француз тили
12:42 ― Адабиёт

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

14:24 ― Адабиёт
14:40 ― Она тили
14:56 ― Физика
15:21 ― Рус тили
15:38 ― Биология

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 17:26 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
Ўзбек тили дарс соатлари рус тилида ўқитиладиган мактабларда 35 фоизга ортган

Юртимизда ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб ўқувчилари рус тилини ўрганишида қанчалик муаммо бўлса, рус тилида таълим олаётган ўқувчилар учун эса ўзбек тилини ўрганиш шунча муаммо эди. Шу сабабли ўзбек тили изоҳли луғатчаси тақдимотига бағишланган тадбирни асосан рус тилида таълим бериладиган 110 мактабда ва рус тилини ўргатишни яхшилаш бўйича лойиҳани расман бошлаш маросимини эса Учтепа туманидаги 129 мактабда, яъни фақат ўзбек тилида таълим бериладиган оддий мактабда ташкил этдик.

Мақсадимиз ҳар бир мактаб битирувчиси ўзбек тилини билиб чиқишидир. Шунинг учун ўтган ўқув йилидан рус тилида ўқитиладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш соатларини 35 фоизга (ҳафталик 20 соатдан 27 соатга) оширган эдик. Эндиги асосий вазифа бошқа тилда дарс бериладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш методикаларини яхшилаш ҳамда айнан шу йўналишда ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишдан иборат.

Мактабдаги таълим тизимидаги ўзгаришларни дарров сиёсийлаштириш шартмас. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қайси мактабни битиришидан қатъий назар ўзбек тилини ўрганишига шароит бўлиши керак. Шу билан бирга рус тили ҳамда инглиз ёки бошқа чет тилини ўрганиши зарур бўлади. Ўзбекистонда яшайдиган аксарият рус ва бошқа миллат вакиллари ўзлари яхши билмасада ўз фарзандларини ўзбек тилини ўрганишини хоҳлайди. Чунки эртага у шу юртда яшагани учун уларга ўзбек тили ҳаётида муваффақиятга эришиши учун муҳимлигини тушунишади.

PS. 129 мактабга бир йил аввал чет эллик меҳмонлар тугул хаттоки ўзимизнинг маҳаллий журналистларни ҳам таклиф этишга одам уялар эди. Пойтахт бўлсада, чеккароқ ҳудуд бўлганига мактабларнинг аҳволи жуда ачинарли эди. Президентимизнинг Учтепа туманига ташрифларидан сўнг тумандаги мактабларнинг деярли ҳар 3 тадан 1 таси, асосан ўзбек тилида дарс бериладиган мактаблар, чиройли таъмирдан чиқди. Энди улардаги таълим сифатини оширишимиз, жумладан рус ва инглиз тилини ўқитишни яхшилашимиз зарур.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hoy abituriyent, bu yil sizning TALABA boʻlishingizni "World Forum" kompaniyasi 100% kafolatlaydi!

Biz sizga:
- Qozog’iston🇰🇿
- Qirg’isizton🇰🇬
- Turkiya🇹🇷
- Rossiya🇷🇺
davlatlarida joylashgan TOP universitetlarda oʻqishni taklif etamiz!

IELTS
TOEFL
CEFR
dan yuqori ballik sertifikatga ega boʻlgan abiturientlarga kampaniya tomonidan BEPUL xizmat koʻrsatiladi.

💡Bundan tashqari, ma’lum shartlar asosida bo'lajak talabalarga birinchi yarim yillik hattoki BIR YILLIK kontrakt to'lovlari firma tomonidan toʻlab beriladi.

World Forum - Oliy taʼlim va oliy maqsadga yoʻl biz bilan birga!😎

☎️Murojaat uchun:
📍Toshkent:
+998973125858
+998972645858
📍Samarqand:
+998993869992
+998900372663
📍Buxoro:
+998990372666
📍Navoiy:
+998900372662
📍Xorazm:
+998974537303
+998978595957
📍Qashqadaryo:
+998939310660
+998939320660
📍Shaxrisabiz:
+998979006335
📍Surxondaryo:
+998955062661
+998900372661
📍Vodiy:
+998900372665

Manzil: Yakkasaroy tumani Bobur kuchasi 40 A-uy

🌐Telegram