Talim yangiliklari 🎓️
40K subscribers
163 photos
151 videos
44 files
846 links
Oʻqituvchilar, talabalar va abituriyentlar uchun taʼlimga oid eng soʻngi yangiliklar barchasi @talim_yangiliklari kanalida!

“Ta’limga e’tibor – kelajakka poydevor”

Reklama
https://t.me/joinchat/AAAAAEsAKPmIpK5Gc7vXpQ
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

ЭНДИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИ БАРЧА СИНФЛАРДА ҲАФТАДА 3 СОАТДАН ЎТИЛАДИМИ?

#Савол
Эшитишимизча яқинда Президент қарори чиқибди. Шу қарор билан умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан жисмоний тарбия фани барча синфларда ҳафтада 3 соатдан ўқитилар экан. Саволимиз шундан иборатки, бу қарор кучга кирганми? Энди жисмоний тарбия фанини синфларда ҳафтада 3 соатдан ўтаверсак бўладими?

#Жавоб
Йўқ бу қарор ҳали кучга кирмаган.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини жойлади.

Ушбу қарор лойиҳасида умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 3 соатдан ўқитишни ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабларда “Спорт дақиқаси” жисмоний машқлари, дарслар бошланишидан олдин 2 дақиқа нафас олиш машқларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши белгиланган.

Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу қарор ҳали тасдиқланмаган. Шунчаки лойиҳа холос. Тасдиқланган тақдирда ҳам агар Халқ таълими вазирлиги жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 3 соатдан ўқитишга рухсат бермаса ушбу банд қарор лойиҳасидан олиб ташланиши ҳам мумкин. Чунки Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат белгиланганлиги, амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетганлиги учун айрим фанлар қаторида жимоний тарбия фани ҳам қисқартирилган эди.

Ушбу қарор муҳокамаси жорий йилнинг 8 октябрь куни якунланади. Барча натижаларни ушбу қарор лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг билиб оламиз.

Ушбу қарор лойиҳасига ўз муносабатингизни билдирмоқчи бўлсангиз мана бу манзил орқали кириб кўришингиз мумкин.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
#Сўраган_эдингиз

ОТА-ОНАЛАР БИЛАН КИМ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАК?

#Савол
Бизни мактабга деярли хар куни ота-оналар ташриф буюришади. Улар фарзандларини пандемия пайтида мактабга келиб-кетишларини назорат қилиш мақсадида ташриф буюришади. Ўзим ММИБДЎ бўлиб ишлайман, ҳужжат ишларим кўпайиб кетганлиги боис хар бир ота-она билан ишлагани вақт қилолмайман. Мактабда ота-оналар билан суҳбат қилиш фақат ММИБДЎнинг вазифасига кирадими? Умуман олганда ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи бирон-бир меъёрий ҳужжат борми? Жавоб учун рахмат.

#Жавоб
Авваламбор пандемия даврида ота-оналар мактабга камроқ келганлари маъқул.

Асосий саволга келадиган бўлсак, албатта ота-оналарни қабул қилишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжат мавжуд. Таълим муассасалари билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, ота-оналар билан таълим тизимига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, бу борада аҳоли билан яқиндан доимий мулоқотни тизимли ташкил қилиш мақсадида 2017 йил 20 февралда Халқ таълими вазирлигининг Умумий ўрта таълим муассасаларида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 56-сонли буйруғи чиққан.

Ушбу буйруқда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси”ни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилган. Тавсияда “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” директор, психолог, маънавият ва маърифат ёки бошқа қулай хоналардан бирида ташкил этилиши, эълонлар тахтасига таълим муассасасида “Ота-оналар билан мулоқот хонаси” ташкил этилиши ҳамда унинг қайси хонада жойлашганлигини кўрсатувчи эълон жойлаштирилган бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Ота-оналар билан мулоқот белгиланган жадвал асосида мактаб директори томонидан шахсан қабул қилинади. Мактаб директори узрли сабабларга кўра иш жойида бўлмаган ҳоллардагина ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ота-оналарни қабул қилади.

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg
#Сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИ КОНСПЕКТ ЁЗМАЙДИ !!!

#Савол
2020-2021 ўқув йилидан ўқитувчилар дарс ишланмаси (конспект) ёзмайди деган мазмундаги хабарни ўқигандим. Лекин бизни мактабда дарс ишланмаси ёзилади деб талаб килиняпти. Дарс ишланмалари ёзиладими ёки йукми?

#Жавоб
Ўқитувчиларни қийнаб келаётган катта муаммолардан бири бу конспект масаласи. Сўнги йилларда конспект масаласи жуда кўп муҳокама қилинди. Дастлаб конспектларни электрон шаклда юритишга рухсат берилди. Бу қонуний асослар билан исботланган бўлсада айрим “раҳбарлар” ўқитувчилардан конспектни қўлёзма шаклда ёзишни талаб қилиб келди.

Ана энди ўқитувчилар бутунлай конспект ёзишдан озод қилинган бўлсада, баъзи бир “раҳбарлар” яна конспект ёзишни талаб қилмоқда экан. Шунинг учун ҳам конспект масаласига яна бир бор ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Хабарингиз бўлса жорий йилнинг 29 июнь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Яъни ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилди. Энди ўқитувчиларда кундалик дарс ишланмалар (конспект дафтари) бўлиши шарт эмас. Ўқитувчи томонидан синф журнали юритилишининг ўзи етарли бўлади. Журнал ҳам босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Ўқитувчида конспект бўлмаса дарсни қандай ҳужжатларга асосланиб ўтади деган савол туғилиши табиий. Энди Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби” жорий этилиб, у мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

Бундан ташқари синф раҳбарлари ҳам “Синф соати” учун конспект ёзмайди. Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль кунги “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғига кура 2 та ҳужжатни юритади.

P.S: Раҳбарлар сиздан нега конспект йўқ деб сўрашса ёки талаб қилишса Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорни асос қилиб кўрсатишингиз мумкин.