Talim yangiliklari 🎓️
54.7K subscribers
140 photos
147 videos
44 files
814 links
Oʻqituvchilar, talabalar va abituriyentlar uchun taʼlimga oid eng soʻngi yangiliklar barchasi @talim_yangiliklari kanalida!

“Ta’limga e’tibor – kelajakka poydevor”

Reklama
https://t.me/joinchat/AAAAAEsAKPmIpK5Gc7vXpQ
Download Telegram
#Sherzod_Shermatov

📌 Ҳақиқатни беркитган билан ҳолат яхшиланиб қоладими?!

Эски шаҳарликлар олий таълимга камроқ ҳаракат қилади деган фикримни кимлардир бошқача талқин қилиб, ноўрин хафа бўлгани одамни ҳайрон қолдирди.

Аввало, ўзим ҳам шу эски шаҳарда туғилганимни ва барчамизга севимли бўлган ўша машҳур “Шумбола” фильмидаги қуйидаги эпизод айнан бизнинг кўчамизда тасвирга олинганини баъзи юртдошларимизга эслатиб ўтмоқчи эдим (ҳозир ҳам шу кўчамиз ва бостирмамиз бор).

Куни кеча, эски ва янги ҳудудлар орасидаги ушбу тафовут ҳақидаги ҳақиқатни айтганим учун хафа бўлиш эмас, балки ундан хулоса қилиб, фарзандларимизни ўқишга янада қизиқтирсак, шундагина эски шаҳарларимиз янада ривожланади. Шахсан ўзим шундай инсонлар орасида ўсиб-улғайганим сабабли, бу муаммо ҳақида ичимдан ҳис қилиб, куйиниб гапирган эдим.

Муаммо шундаки, йиллар давомида ушбу ҳудудларда олий таълимга қизиқиш паст бўлгандан кейин, олий маълумот талаб этиладиган ўқитувчи, муҳандис, врач, давлат хизматчиси каби қатор касб эгалари камайиб боради. Бу эса ўз навбатида ўша ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

Шунинг учун, “ўқиб ким бўлардинг” қабилида гапирмасдан, ҳозир ўқишга мойиллиги бор фарзандларингизга ўзига мос йўналишга ҳужжат топширишга ундашнинг айни вақти. Ушбу вақтни бой бермаслик керак!

PS. Эътибор берган бўлсангиз, ўша кинофильмда таниқли актёр Эргаш Каримовнинг яна бир гапи бор: “Ўқи болам, одам бўласан!”

⭕️ Rasmiy || @talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-b5Ms4u7AcmMg