Talim yangiliklari 🎓
51.8K subscribers
182 photos
151 videos
45 files
871 links
Oʻqituvchilar, talabalar va abituriyentlar uchun taʼlimga oid eng soʻngi yangiliklar barchasi @talim_yangiliklari kanalida!

“Ta’limga e’tibor – kelajakka poydevor”

Reklama
https://t.me/joinchat/AAAAAEsAKPmIpK5Gc7vXpQ
Download Telegram
#savoljavob

Савол: Директор ва директор ўринбосари таътилга чиқмай ўқитувчиларни назорат қилаётган ва қўшимча равишда 10 соатгача дарсини масофадан ўтаётган бўлса, ўша дарслар учун ойлик олишга рухсат бериладими?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 82-сонли буйруғи билан ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланган (24 мартдаги 87-сонли буйруғи билан ушбу рўйхат таркибига ўзгартириш киритилган).

Бунда умумтаълим мактабларининг директор ёки ўринбосарларидан биридан ташқари ходимларига, уларнинг хоҳишларига кўра меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ меҳнат таътили бериш тавсия этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91-сонли буйруғида мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш, масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини масофавий иш усулига ўтказиш орқали ташкил этиш, навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддатини йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтириш, қолган ходимларга заруриятга кўра асосий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили бериш белгиланган.

Бундан ташқари, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғига асосан ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили давридаушбу соатлар учун ҳақ тўланмайди.

Шунга кўра, Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғининг юқорида қайд этилган банди ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларининг фақат меҳнат таътилида бўлган даври учун амал қилади.

Карантин даври мобайнида иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган (меҳнат таътилига чиқмаган ҳолда) раҳбар ходимларга, жумладан, директор ва унинг ўринбосарларига тақсимланган дарс соатлари белгиланган тартиб бўйича тарификация қилинади ҳамда бунга соатбай асосда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

⭕️ Rasmiy ||
@talim_yangilik'lari kanaliga ulanish👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL20-ZfrJByduu8Uw